Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet88/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Классификация ва системага солиш.
Атрофдаги оламни билиш учун битта нарсани эмас, балки кўпчилик ва хилма-хил нарсаларни ўрганишга тўғри келади. Шу сабабли ўрганиш учун қулайлик туғдириш мақсадида, шунингдек, амалий мақсадларда мана шу кўпчилик нарсалар­ни группаларга– туркумларга бўлишга тўғри келади. Кўпчилик нарсаларни (нарсаларни ва ҳодисаларни) групаларга бўлиш классификация ёки туркумларга бўлиш деб аталади. Ҳар бир группадаги муайян нарсага хос бўлган бирор белгига қараб, шу нарсалар туркумларга бўлинади. Нарсаларнинг умумий белгиси борлиги уларни бирор жиҳатдан бир-бирига ўхшаш қилиб қўяди. Масалан, кутубхонада китоблар муқовасига, форматига, мазмунига ва шу каби белгиларига қараб туркумларга бўлиниши мумкин. Ўқувчиларни, одатда, ёш ёки жинсий белгилари бўйича, улгуришларига ва шу кабиларга қараб туркумларга бўладилар.
Туркумларга бўлиш учун асос қилиб олинган белги тур­кумларга бўлишнинг асоси деб аталади.
Системага солиш шундан иборат бўладики, бунда айрим нарсалар, фактлар, ҳодисалар ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига қараб ёки мантиқий тар­тибда жойлаштирилади. Шу сабабли маконий хронологик ва мантиқий белгилар асосида системага солиш турлари ажра-тилади. Мебелнинг хонадаги жойлаштирилиши, дарахтларнинг боққа ўтқазилиши маконий система намунаси бўла олади. Ўтмишда бўлиб ўтган воқеаларнинг хронологик тартибда жойлаштирилиши шу воқеаларнинг вақтига қараб системага солиш намунаси бўла олади. Математикага, фалсафага, мантиққа доир дарсликларда илмий материалнинг жойлаштирилиши мантиқий системага солишнинг намунасидир.
Системага солиш, одатда, туркумларга бўлиш асосида ўтказилади ва мана шу туркумларга бўлишнинг якуни деса бўлади.
***
Хулоса чиқариш тафаккурнинг специфик фикр юритувчи операциясидир, лекин ҳукмлар масаласини баён қилаётганимизда бу операция тўғрисида гапириш мақсадга мувофиқроқ бўлади.


III. ҲУКМ ВА ХУЛОСА ЧИҚАРИШ.
Тафаккур қилиш жараёнида, айрим фикр юритиш операцияларида бизда пайдо бўладиган фикрлар ҳукм тариқасида шаклланади. Ҳукм – бирор нарса (ёки бирор кимса) ҳақида бирор нимани тасдиқлаш ёки инкор қилиш демакдир. Масалан, «Бу стол – ёғоч стол», «Туяқушлар уча олмайди», «ҳамма фанлар фойдали». Ҳукмда бирор нима ҳақида ёки бирор кимса ҳақида тасдиқланган ёки инкор қилинган нарса ҳукм мавзуи бўлади. Ҳукмларда буюмда бирор белгиларнинг борлиги ёки йўқлиги - унинг бошқа буюмлар билан боғланиши ва муносабатлари тасдиқланади ёки инкор қилинади. Шу сабаб­ли ҳукмлар сифатига қараб бир-биридан фарқ қилиниб, тасдиқловчи ҳукм ва инкор қилувчи ҳукм деб айтилади. Шу ҳукмларда тасдиқланган ёки инкор қилинган нарсалар эса хукмларнинг мазмунини ташкил қилади.
Ҳукм мавзуи ва унинг мазмуни идрок қилиниши, тасаввур этилиши ва фикрга келтирилиши мумкин, яъни тушунчалар тарзида ифодаланиши мумкин. Бинобарин, идроклар, тасаввур тушунчалар икки элементининг (маҳсулларининг) мазмунини ҳукмнинг психологик (субъектив) жиҳатини ташкил этади. Лекин элементларнинг бу қўшилишини уларнинг ассоциациялар асосида кетма-кет бир-бири билан алмашиниш тариқасидагина тушуниш ярамайди. Бунда шундай боғланиш ҳам бўлиши мумкин. Лекин тасдиқлаш ёки инкор қилишнинг ўзидаги мазкур элементларнинг боғланиши ҳукм (фикр) спецификасини ташкил этади. Ҳукмнинг тузилишини қуйидаги схема тарзида тасвирлаш мумкин.
Бу ердаги икки тўгарак – S билан Р ҳукм элементларидир. С чизиғи тасдиқлашни ёки инкор қилишни ифодалайди. Нуқта А чизиғи бўлиши мум­кин бўлган ассоциацияли боғланишни ифодалайди.
Ю қорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики ҳукмлар сўзларда – гапларда ифодаланади. Гапда бўлгани каби ҳукмда ҳам ҳукмнинг ик­ки бўлаги – эгаси ёки субъекти (S) ҳамда ҳукмнинг кесими ёки предикати (Р) бўлади. Ҳукмнинг гапдан фарқи фақат шуки, ҳукмдаги эга ва кесим сўзлардан эмас, балки идроклардан, буюм ва унинг тўғрисида сўз билан ифодаланадиган тасаввур ва тушунчалардан иборат бўлади. Шу сабабли, ҳукмнинг сўз билан 39-расм. Ҳукм схемаси.
ифодаланиши учун ҳам тилнинг грамматик тузуми айниқса катта аҳамиятга эга. Фикр ҳукм тўғри грамматик формада ифодаланганлиги учун ҳам уни (фикрни) изоҳ қилган киши учун ва бошқа кишилар учун аниқ ва равшан бўлиб қолади.
Бизнинг ҳукмларимиз ё бир буюмга, ёки буюмларнинг бутун бир туркумига, ёҳуд буюмлар туркумининг бирор қисмига тааллуқли бўлиши мумкин. Бир буюмга ёки бир ҳодисага тааллуқли ҳукмлар якка ҳукм деб аталади.
Масалан: «Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти», «Бугун ҳаво очиқ». Буюмларнинг бир бутун туркумига тааллуқли ҳукмлар умумий ҳукмлар деб аталади. Масалан, «Маторларнинг ҳаммаси электр токини ўтказади». Буюмларнинг бирор туркуми қисмигагина тааллуқли бўлган ҳукмлар жузъий ҳукмлар деб аталади. Масалан «Баъзи жисмлар электр токини ўтказмайди».
Ҳукмлар воқеликка муносабати жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади, ҳукмлар воқеликка мувофиқ келиши ёки мувофиқ келмаслиги мумкин. Шу жиҳатдан қараганда, улар чинакам ҳукм, нотўғри (хато) ҳукм ва таҳминий бўлиши мумкин.
Воқеликка мувофиқ бўлган, шу воқеликни тўғри акс эттирадиган ҳукмлар чинакам ҳукмлар деб аталади. Масалан, «Андижон-Ўзбекистонинг энг йирик саноат шаҳридир» деган ҳукмлар чинаккам ҳукмлардир.
Бирор буюм тўғрисидаги чинакам ҳукмлар шу буюм тўғрисидаги билимдир. Билим ҳукмларда шаклланади, лекин ҳар қандай ҳукм ҳам билим бўлавермайди.
Воқеликка мувофиқ келмайдиган, уни нотўғри акс эттираётган ҳукмлар ёлғон ёки хато ҳукмлар деб аталади. Маса­лан, «Икки карра уч саккиз» деган ҳукмлар мана шундай нотўғри ҳукмлардир. Бу хато, нотўғри ҳукмлар билмасликни ифодалайди.
Чин ёки ёлғон ҳукм бўлиб чиқиши мумкин бўлган, яъни буюмга мувофиқ келиши мумкин бўлган, мувофиқ келмаслиги ҳам мумкин бўлган ҳукмлар таҳминий ҳукмлар деб атала­ди. Масалан, «Эртага ёмғир ёғиши мумкин», «Эҳтимол, Марсда ҳаёт бордир» каби.
Теварак-атроф оламни билиш жараёнида тафаккур нарсалар ва воқелик ҳодисалари тўғрисида ҳамиша чин ҳукмлар чиқаришга йўналган бўлади.
Фикр юритиш жараёнларининг натижалари ҳукмларда гавдалантирилади. Лекин айни вақтда ҳукмлар ҳам тафаккурнииг формасидир. Бизда тафаккур фаолияти одатда, муҳокама формасида ўтади. Муҳокама эса бир-бири билан боғланган ҳукмлар «занжири» дир, аммо бу «занжир» да айрим ҳукмлар шунчаки бири кетидан бири келавермайди, балки айни вақтда тафаккурнинг бирор муайян нарсасига (ёки масаласига) тааллуқли бўлиб, бир-бири билан боғлана боради. Шу туфайли муҳокамаларнинг системали, муайян ва мантиқий бўлишига эришилади.
Тафаккур жараёнларидаги қўйилгани мақсадга мувофиқ ҳукмлар шундай бир тартибда кетма-кет келиши (бир-бирига тааллуқли бўлиши) мумкинки, хукмларнинг бундай тартибда келишининг ўзида янги ҳукмлар пайдо бўлади ва шаклланади, шунингдек, мавжуд хукмларнинг чинлиги ёки янглишлиги равшан бўлиб қолади.
Бунда шуни назарда тутиш керакки, ҳукмлар ҳар қанча мантиқий бўлса ҳам уларнинг вужудга келишида ва муҳокамаларида ассоциатив жараёнлар ҳам ҳамиша катта ўрин тутади.
Хулоса чиқариш
Таққослаш, анализ ва синтез қилиш, абстрактлаштириш ва умумийлаштириш жараёнларида аввало бизнинг сезги органларимиз бевосита сезиб олиши мумкин бўлган ҳодисалар ва нарсаларнинг хусусиятлари, уларнинг боғланишлари ҳамда муносабатлар акс эттирилади. Шу йўл билан бизда бево­сита идрок ва тасаввурларга асосланган ҳукмлар ҳосил бўлади. Масалан, «Кеча бугунгига қараганда иссиқроқ бўлди» (таққослаш), «Дарахт илдизлар, тана, бутоқлар, шохлар ва барглардан иборат бўлади» (анализ) деган ҳукмлар мана шундай ҳукмлардир.
Лекин, илгари айтиб ўтилганидек, воқеликни билиш жараёнида аввал бизнинг идрок ва тасаввурларимизда бевосита акс этмаган нарса ёки ҳодисаларни, бу нарса ёки ҳодисаларнинг ҳусусиятларини, уларнинг боғланиш ва муносабатларини очиб беришга тўғри келади. Бундай нарса ёки ҳодисалар бавосита, асосан, хулоса чиқариш йўли билан акс эттирилади (билинади).
Хулоса чиқариш – тафаккурнинг тарихан таркиб топган мантиқий формасидир, тафаккурнинг шу мантиқий формаси воситаси билан бир ёки бир неча маълум ҳукмлар (асослар) дан янги ҳукм – хулоса чиқарилади. Масалан, «Осмондаги ҳамма жисмлар сингари Қуёш ҳам, Ердаги каби элементлардан таркиб топгандир», «Қуёшда гелий элементи бор» деган иккита ҳукм бор. Мана шу икки ҳукмдан: «Демак, Ерда ҳам гелий бор» деган янги ҳукм чиқарилади.
Ерда гелий борлиги дастлаб худди ана шундай хулоса чиқариш йўли билан кашф қилинган эди. Сўнгра бу хулоса амалиётда ҳам тасдиқланди.
Хулоса чиқаришнинг уч тури бор. Булар – индуктив хулоса чиқариш, дедуктив хулоса чиқариш ва аналогияга асосан хулоса чиқаришдир.
Индуктив хулоса чиқариш (ёки индукция) хулоса чиқаришнинг шундай бир туридирки, бунда бир неча якка ёки айрим ҳукмлардан битта умумий ҳукм чиқарилади. Масалан, шундай ҳукмлар бор: «Ёғоч қиздиришдан кенгаяди», «Темир қиздиришдан кенгаяди», «Сув иситишдан кенгаяди», «Ҳаво қиздиришдан кенгаяди» ва ҳоказо. Биз мана шу ҳукмлар (асослар) дан янги умумий ҳукм (хулоса) чиқариб, демак, “жисмлар қиздиришдан кенгаяди” деб айтамиз.
Ўқитиш жараёнида кўпинча, ўқувчиларнинг ўзлари бир қанча айрим ҳодисаларга, айрим ҳукмларга асосланиб, мате­матика ёки грамматикадан умумий қоидалар чиқариб оладилар. Масалан, ўқувчилар китоб деган сўзининг охирида б ёзиладими ёки п ёзиладими, деб шубҳаланиб қоладилар. Бундай ҳолда ўқитувчи ўқувчиларга аниқ эшитилмаётган ундош товушнинг аниқ эшитилмоғи учун бу сўзни унли товуш билан бошқарадиган қўшимча қўшиб турлашни таклиф қилади. Ўқувчилар бу сўзни унли билан бошланадиган қўшимча қўшиб бир неча марта турлаб (китобим, китобинг, китоби) машқ қилганларидан кейин, п эмас, балки 6 ёзиш кераклигини билиб оладилар. Ўқувчилар, яна озод, туз, Ахмедов, Йўлдошев каби-сўзларни ёзишдан ҳам д, з, в ундош товушларини аниқлаш учун шу сўзларни худди ҳалигидек турлайдилар (озода, тузи, Ахмедова, Йўлдошева). Сўнгра шундай сўзлардан бир нечасини турлаб машқ қилингандан кейин, ўқувчилар ўқитувчининг ёрдами билан; «Ёзиш вақтида сўзлардаги аниқ эшитилмайдиган ундош товушларни аниқ эшитилмоғи учун шу сўзларни унли товушлар билан бошланадиган қўшимча қўшиб турлаш керак экан» деган хулосага (умумий ҳукмга) келадилар. Мана шунинг ўзи индукциянинг ёки индуктив фикр қилишнинг мисолидир.
Умумий ҳукмда якка ҳукмга ўтиш йўли билан хулоса чиқаришни дедуктив хулоса чиқариш (ёки дедукция) деб атаймиз.
Масалан:
«Жисмларнинг ҳаммаси қиздиришдан кенгаяди». Асос.
«Ҳаво жисмдир». Асос.
«Демак, ҳаво ҳам қиздиришдан кенгаяди» – хулоса. Ўқитиш жараёнида умумий қоидаларни жузъий, яккаларга татбиқ қилиш вақтида ўқувчилар дедукция йўли билан фикрлайдилар.
Масалан, ўқувчиларга охиридаги ундош товуш аниқ эшитилмайдиган сўз учраб қолади (китоб, озод ва ҳоказо). Улар умумий қоидани билганликлари сабабли ўша қоидани мана шу жузъий ҳолда татбиқ қиладилар ва аниқ эшитилмаётган ундош товушнинг аниқ эшитилмоғи учун сўзни турлаб, уни тўғри ёзадилар.
Аналогия йўли билан, яъни ўхшашлигига қараб хулоса чиқариш – жузъий ёки якка ҳукмларга асосланиб жузъий ёки якка ҳукм келтириб чиқаришдир.боқча ёшидаги боланинг қуйидаги муҳокамасини мисол қилиб келтириш мумкин. Бола бундай муҳокама юритади; «Ана, холам келаётир. У менга конфет беради». Агар боланинг шу муҳокамасини анализ қилиб кўрсак, унинг фикр юритиши қуйидаги тарзда борганлигини кўрамиз.
«Ўтган сафар холам келган эди. Асос.
«Ўшанда холам менга конфет олиб келган эди». Асос.
«Яна холам келаётир». Асос.
«Демак, холам менга яна конфет беради» – хулоса.
Яна бир мисол:
«Ўтган йил июнь ойининг бошида сел ёққан эди». Асос.
«Июнь келаётир». Асос.
«Демак, тез орада қаттиқ, сел ёғса керак» – хулоса.
Хулоса чиқаришга доир келтирилган бу мисоллар кенгайтирилган мантиқий шаклда берилади. Фикр қилиш жараёнида хулоса чиқаришнинг айрим қисмлари, одатда, тушириб қолдирилади. Кўпинча, айрим асослар ҳаммага маълум ҳукм бўлганлиги, шу сабабли, такрорлаб ўтиришнинг ҳожати йўқлиги туфайли тушириб қолдирилади.
Масалан: «Фанларнинг ҳаммаси фойдалидир. Психоло­гия – фандир. Демак, психология фойдалидир», деган мазмундаги кенгайтирилган шаклда хулоса чиқариш ўрнига биз одатда, шу хулоса чиқариш йўлини қисқартирилган шаклда ифодалаб, бундай деймиз: «Ҳамма фанлар фойдалидир, демак, психология ҳам фойдалидир», ёки «Психология – фандир, демак, у фойдалидир» ёки: «Психология фойдалидир, чунки ҳамма фанлар фойдалидир».
Биз ўзимизнинг ёки бошқаларнинг фикрларини текшириб кўриш, асослаб бериш, исботлаб бериш лозим бўлгандагина хулоса чиқаришнинг тўлиқ, кенгайтирилган мантиқий формасидан фойдаланамиз.
Ҳукм юритишнинг мураккаб жараёнлари ҳамиша туташ хулосалар чиқаришдан иборат бўлиб, бу жараёнларда хулосаларнинг ҳамма турлари бир-бири билан чатишиб кетади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish