Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти



Download 1,63 Mb.
bet17/27
Sana08.07.2022
Hajmi1,63 Mb.
#756458
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27
Bog'liq
PFOMdan ma\'ruza matni

Психологик журнал. Унда аудиториядан ташқари турли хил ишлар ҳақида маълумотлар, бирор-бир муаммони муҳокама қилиш, ўқувчилар саволларига жавоблар, турли педагогик ва психологик масалалар, ҳамда янги қизиқарли психологик фактлар бўлиши мумкин. Бошқа газета, журналлар, китоблар мақолалардан фойдаланиш мумкин. Ўқувчилар қизиқишини жалб этиш учун журналнинг бир сонида тушунтириш бермасдан ва ўқувчиларга улар ҳақида ўйлаб кўришни, уларни ўзлари тушунтириб беришларини таклиф қилинган фактни келтириш лозим. Журналдаги фактларни тушунтириш учун фойдаланиш мумкин бўлган адабиётларни келтириш керак. Кейинги сонида талабаларнинг ўзлари топган жавобларини келтириш лозим.
Аудиториядан ташқари ишлар психология ўқитувчисидан кўп вақт талаб этиб, талабаларнинг психологик билимларини ўзлаштириш ишларида жуда самаралидир.

10-мавзу: Психология назарий ва амалий фан сифатида




Режа:
1. Олий ўқув юртларида психологияни ўқитишнинг мақсадлари.
2. Назарий психологияни тушунтириш методикаси.
3. Амалий психологиянинг мақсади ва вазифаси.


Таянч иборалар: олий ўқув юрти, ўқитишнинг мақсади, назария ва амалиёт, ўқитишнинг вазифаси, психология фани, ўқитувчи, талаба.
Мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Олий ўқув юртларида психология фани нима мақсадда ўқитилади?
2. Кўргазмалилик ва унинг аҳамияти ҳақида гапиринг.
3. Назарий ва амалий психологияни ўқитишдан мақсад нима?

Олий ўқув юртларида психологияни ўқитишнинг мақсадлари.


Талабаларни ҳар қандай фанларни ўрганишларидан асосий мақсади ҳаётий вазифаларга ва амалий масалаларга илмий нуқтаи назардан ёндашган ҳолда ўрганишдир. Психологияни ўрганишда талаба фанни инсон психологиясининг ҳаракатлари ҳар бир одамнинг ҳулқ-атвор кўринишларининг хусусиятларини тушуниш ва тушунтириб бериш, шахс психологиясида илмий йўналишларни таҳлил қилиш мақсадида ва шунинг асосида улар билан кундалик ҳаётда тўғри муносабатларда бўлишига ўрганиб олиш кераклигини билдиради.
Бу мақсад умумий бўлиб ҳар қандай фанни ўрганишга ҳам тааллуқли бўлгани билан, у фақатгина талабанинг фаолиятига тегишлидир айнан у бунга эришишга интилиши керак.
Ўқитувчи фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг фаолияти, талабаникидан фарқли ўзига хос хусусиятга эга. Талабанинг мақсади - фанни ўрганиш, ўқитувчининг мақсади - уни тадбиқ этишдир. Бу мақсадлар охири оқибат бирлашадилар лекин, мақсадларни қўйиш жараёнида улар турли кўринишга эга бўладилар; талаба ўқитувчидан «билим олишга» интилади, ўқитувчи эса унга ана шу зарур билимларни «беришга» ва мавжуд билимлардан фойдаланишга ўрганишга ҳаракат қилади.
Психологияни ўрганишда ҳар бир талаба ўзининг бўлажак касбидан қатъий назар шахснинг характери ва қобилиятларини темпераментини ва бошқа хислатларини аниқлашда, инсоннинг ҳаракатлари ва қилаётган ишларини баҳолаш ва таҳлил қилишда жамиятда жамоада бошқа одамлар билан шахсий муносабатларда психологик фикрлашга ўрганиб олиши керак.
Шундай қилиб, психологияни ўқитиш, жараёнида талабаларни психологиядан олган билимлари, ўқув мақсадлари асосида таълим жараёнининг унинг натижаларида бирлашади; ундан бошқа одамлар билан муносабатларда илмий психологик билимларига амалий таяниш маҳоратини ривожлантиради ва ўз навбатида айнан психологик фикрлаш маҳорати шаклланишини билдиради. Ўз олдимизга у ёки бу мавзу ва бўлимларни ўқитишни мақсад қилиб қўяр эканмиз, фаннинг турли соҳалари хусусиятларини ҳисобга олиш керак.
Мисол учун назарий (умумий) психологияни тушунтирувчи деб номлаш қабул қилинган, амалий психологияни эса ҳаётий ҳақиқатнинг турли томонларида бу назарияни: психик ҳодисалар ҳолатлари ва вазиятларига амалий қўшимча деб ҳисоблашади. Аммо амалий психология ҳам ҳақиқий психик ҳаётдаги аниқ фактларни тушунтиради жумладан, ижтимоий психология, ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини гуруҳлар хулқи ҳодисаларини инженерлик психологияси-инсоннинг техника билан ўзаро муносабати хусусиятларини, педагогик психология ўқитиш ва тарбиянинг самарадорлиги шартлари билан боғлиқ бўлган ҳолатларни, тиббиёт психологияси – инсон саломатлигини яхшиланиши ва ёмонлашишини сабабларини, харбий психология - инсоннинг хавотирли вазиятлардаги ҳаракатлари хусусиятларини ва шу каби.
Шундай қилиб, амалий психологиянинг вазифаси назарий яъни умумий психология каби тушунтирувчи ҳисобланади лекин психологиянинг ҳар бир соҳасига тааллуқли қизиқишлар доирасидаги ҳодисаларга нисбатан амалий ҳисобланади.
Психологик билимларни амалий қўллашга келсак, назарий ва амалий психология учун у ҳодисаларни тушунтиришдан иборат бўлади, биринчи ҳолатда - билимлар тор соҳаси нуқтаи назаридан амалий психология аниқ бир назариясини мисол учун инсоннинг ҳулқи сабабларини маълум эҳтиёжларидан келиб чиқиши ҳақидаги умумпсихологик назария асосида тушунтириш мумкин, учувчи синовчининг доимий хатарли ҳаракатлари сабаблар эса авиатсия психологияси нуқтаи назаридан тушунтириш керак бўлади, чунки талабларнинг ўзи бу эрда аниқ ва ўзига хосликни англаб этишлари керак. Ўамма нарсада ҳам ҳудди шундай ҳодисаларни кузатиш мумкин.
Енди савол; психологиянинг амалий соҳаларига психологик назария хизмат қилса уни амалий қўллаш деганда нималар назарда тутилиши мумкин? Бу саволга жавоб бериш амалий фанларни ўқитиш мақсади билан боғлиқ бўлади. Бу саволга жавоб ижобий бўлиш керак: амалий эмас балки назарий масалаларни ҳал этишда назарияни амалий қўллаш деб ҳисоблаш мумкин.
Фаолиятнинг умумий психологик назарияси ёки масалан ривожланиш ва ўқитиш (яъни педагогик психология соҳасига) ёки уйин фаолиятида бола шахсини шакллантириш қонуниятларини аниқлашга (яъни ёш психологияси соҳасига) қўллайдиган бўлсак, бу биология қонунларини тиббиёт ёки зоология ўрганадиган ҳодисаларни тушунтиришга математика қонунларини, қаттиқ жисмлар физикаси соҳаси ўргатадиган ҳодисаларни тушунтириши учун қўллагандек йўл тутган бўламиз.
Шуни ҳам айтиш керакки, психологиянинг умумий назарияси фақатгина амалий психологик фанларда, балки бошқа «бегона» фанларда шунингдек масалан педагогикада ёки сотсиологияда ҳам ҳодисаларни назарий тушунтиришда қўлланилиши мумкин.
Умумий ёки амалий психологик назарияни бошқа яқин бўлган ёки яқин бўлмаган фанларда назарий ўрганиш масалаларига амалиётни қўллаш психологик назарияни амалда қўллашнинг икки туридан бири ҳисобланади. Бири психик ҳодисаларни тушунтириш учун қўллаш деб айтиш мумкин, иккинчиси - психологик ҳодисаларни қайта ўзгартириш уларни тузатиш учун қўллаш деб номлаш мумкин у амалий психология вазифасига киради унинг илмий номи психотехника деб аталади.
Ўозир биз аниқлаб олганимиздек амалий психологиянинг қоидаси назарий психология қоидаси билан тенг ҳолда психик ҳодисаларни тушунтириш учун қўлланилади. лекин тушунтириш мавжуд бўлган ҳодиса ва воқеаларнигина эмас балки қайта ташкил этишларидан кейин пайдо бўладиганларга ҳам тааллуқли экан; шунингдек, таълим тарбия, психокорректсия, психотерапия ва шу кабилар. Амалий психология воқеаларни позитив тузатишга ёки керакли янги маълумотларни тадбиқ этишга, ундан фойдаланиш фақатгина тушунтириш эмас, балки қўллаш бўлиб қолади.
Шундай қилиб амалий психология икки турда амалий қўлланилиши яъни аниқ психологик воқеаларни тушунтириш учун (амалий психологиянинг назарий қисми) ва психиканинг у ёки бу томонларини қайта ташкил этиш мумкин (амалий психологиянинг амалий қисми ёки психотехника)
Агарда ўқув юртининг психология ўқитувчиси талабаларнинг ижодий фикрлашларини ривожлантириш билан машғул бўлса, ва бунда махсус интеллектуал машқлар ёрдамига таянса бунда фақатгина назарий психологиядаги назариялардаги ҳақиқатни асослаб бериш, унинг қонуниятларини тушунтириш билан шуғулланса, балки амалий психология психотехника билан ёндотшади, чунки фикрлаш кўникмаларини амалий шаклланишига назарий психология материалларига таянган ҳолда фикрлаш масалаларини (аналитик семантик) ҳал этиш қобилиятини ривожлантиришдан иборат бўлади.
Шундай қилиб, психологияни ўрганишнинг умумий мақсади ўқувчиларда (талабаларда) психик ходисалар ва ҳолатларини илмий тушунтириш учун ўз билимларини қўллаб психологик фикрлаш маҳоратини шакллантириш ҳамда инсон шахсининг ривожлантириш мақсадида унинг психикасини қайта ўзгартириш ҳисобланади. Таълим- тарбия жараёнини ташкил этиш, ҳулқ-атворни психологик тузатиш ёки нерв психик касалликларни психотерапевтик даволаш ва бошқалар.
Ушбу умумий мақсад биз юқорида кўрганимиздек қатор аниқ мақсадларга ажратилиши керак. Психологияни ўрганишнинг аниқ мақсадларини ажратиш тамоийлларидан бири талабаларни, булажак мутахассис сифатида касбга йўналтириш тамойли ҳисобланади. Ана шу нуқтаи назардан ҳам барча талабаларни икки катта гуруҳларга ажратиш мумкин:
1) кўпчилик - бу психология мутахассислиги талабалари;
2) кичик гуруҳ - бу талаба психологлар. Ўар икки гуруҳ учун ҳам психологияни ўқитишдан умумий мақсад битта лекин, аниқ мақсадлар уларда турличадир.
Аввало мутахассис - психолог бўлишни мақсад қилмаган кўпчилик талабалар психологияни ўрганишлари, мақсадларини кўриб чиқишдан бошлаймиз.
Агарда умумий мақсад битта бўлса яъни амалий масалаларни ҳал этиш учун назарий билимларни қўллаш орқали психологик фикрлаш маҳоратини шакллантириш бўлса унда савол туғилади. Психолог бўлмаган мутахассиснинг касбий фаолиятига кирувчи қайси ҳаракатларда бу билимларни қўллаш маҳорати керак бўлади.
Машҳур психолог э.А.Климовнинг фикрига кўра психологик билимлар ҳар қандай психолог бўлмаган мутахассислар учун «психологик билимдонлик» учун керак чунки унга ғоялар, фактлар, қарашларни бошқаларнинг онгига этказишга тўғри келади. Бир бирини тушунишга ҳаракат қилиш ўқитиш, бошқариш бундан ташқари у «ўзининг ички дунёсини ва ўзини такомиллаштиришни илмий асосда яхши бошқариш» ҳам муҳим ҳисоблайди. Чунки булар фақатгина психолог бўлмаганларгина тааллуқли деб ҳисоблашгина эмас, балки бир хил даражада эканлигини инобатга олиш лозим. Мутахассис психологларга ҳам тааллуқли деб ҳисоблаш мумкин, шунда психолог бўлмаган талабаларнинг ўқишдан мақсадлари бир бирларини тушуниш, ўрганиш, бошқариш учун психологик билимдонлик деб тан олиш қолади. Бу билан ҳар қандай мутахассис ҳам шуғулланади.
Бу фикрни тўғри деб ҳисоблаш мумкин лекин қайси билимга қараб одамни этарли даражада психологик билимдонлар ёки этарли билимга эга бўлмаган одамлар қаторига киритиш мумкинлигини аниқлаб олиш мумкин.
Психология масалаларида этарлича билимдонлик чегаралари касбий фаолиятининг ҳар бир соҳаси учун фақатгина ўзига хос бўлиш мумкин. Мисол учун шахта директорининг психологик билимдонлиги шахтиёрлар биргадири психологик билимдонлигидан сўзсиз фарқ қилади. Бу уларнинг хизмат лавозимлари поғонаси турлича бўлгани учун эмас балки уларнинг фаолиятлари характерида фарқ бўлганлиги сабаблидир улар турли масалаларни ҳал этадилар шунга қараб одамларнинг ўзаро муносабатларини таҳлил қиладилар ва баҳолайдилар уларни ўргатадилар ва бошқарадилар. Ҳақиқатдан ҳам хўжалик масалаларини ҳал этиш учун шахта директори иқтисодчи ва юрист консултант билан бир бирларини тушунишлари керак бўлса бригадирда бундай зарурият ҳеч қачон юзага келмаса керак шунинг учун бундай масалаларда психологик билимдон бўлишга унчалик зарурият бўлмайди.
Бошқа турли соҳа мутахассис раҳбарлари учун ҳам психологик билимдонлик ҳақидаги масалада айнан шу ҳолат такрорланади.
Енди психолог мутахассислиги бўйича талабаларнинг психологияни ўрганиш аниқ мақсадларини кўриб чиқамиз. Умумий мақсад - психологик фикрлашга ўрганиш албатта мутахассис бўлмаган психологларга нисбатан янада кўпроқ даражада билимлар заҳирасига эга бўлиши лозим. Психологик фикрлашга ўрганиш орқали амалий психолог мутахассис ҳисобланмайди. Мутахассис амалиётчи учун бу унчалик муҳим бўлмайди, бироқ психологик фикрлаш, билиш ва маҳоратлари албатта уларнинг обрўсини кўтариши мумкин эди.
Аммо турли йўналишдаги мутахассисликларда (назарий амалий) психологни ўрганиш умумий мақсади билан бир қаторда ўзининг аниқ мақсадлари ҳам бор.
Мисол учун психолог амалиётчи масаласи Низомий номидаги ТДПУ психология факултети талабаси фақатгина психологиянинг академик билимларни ўзлаштирибгина қолмай, балки психологиянинг фундаментал муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни олиб боришга тайёр бўлиш керак, бу билимлар орқали ўзининг фан ҳақидаги билимларини кенгайтириб боради. Шу билан бирга у психологиянинг амалий соҳасида мутахассис бўлмаслиги ва амалий психология соҳасида юксак маҳорат билан ҳеч нарсани бажармаслиги мумкин. Бундай ҳолат сўнгги чегара бўлсин (ҳақиқатда психолог амалиётчи албатта амалий ишларни ҳам кўплаб бажариши керак) лекин у психолог амалиётчини ўқитишнинг ўзига хос мақсадини яққол намоён этади.
Унинг вазифаси - фанни янада ривожлантириш илмий тадқиқотлар методологияси ва методикасини эгаллай олиш мамлакатимиздаги ҳамда чет эл назарий психологиясининг ҳозирги ҳолатини билиши, фанни янада ривожланиш манфаатларини талаб қиладиган тадқиқотларни билиш керак.
Бундай мутахассисни ўқитишнинг аниқ мақсадлари унинг моҳияти бўйича психологияни фан сифатида ўргатишдан умумий мақсад - илмий билимларни амалий қўллашни ўрганиб олиш, психологик фикрлашни билиш лекин амалий масалаларни ҳал этишдан кўра кўпроқ назарий масалаларни ҳал этиш учун назарияни қайта ўзлаштириш учун эмас, балки илгари тушунтириб берилмаган психик ҳодисаларни тушунтириб бериш орқали қўллашга ўрганиб олиш керак.
Амалий психологияга ихтисослашган психологни тайёрлашнинг аниқ мақсади бошқача кўринишда бўлади - педагогик иши ҳуқуқий (юридик) инженерлик тиббиёт (килиник) ва бошқалар, тор доирадаги тадқиқотлар аниқ соҳаларида психик ҳодисаларни тушунтириш учун қўлланилиши лозим, ўзининг амалий қисмида эса (психотехникада) психикани қайта тузиш учун қўлланилади. Амалий психологиянинг бундай икки хил вазифаси ўқитиш мақсадини ва уни талабалар ўрганишларининг мақсадини ҳам алоҳида усулда ўз олдимизга киритишимизга мажбур этади. Мақсадни шундай қуйиш бизнингча тўғри бўлади; танланган психология соҳасида психик ҳодисаларни таҳлил қилиш баҳолаш ва тушунтириш учун, ўқувчиларда фикрлаш доирасини психологик шакллантириш ҳақида, психологиянинг ушбу соҳаси инсон психикасини ижобий ўзгаришига, бу соҳасидаги илмий қоидаларини қўллаш ва ушбу усулларини улар ўзлаштириб олишлари лозим. Мисол учун тиббиёт институти талабаси врач бўлишга тайёрланар экан беморни даволаш мақсадида унга психопрофилактик таъсир кўрсатиш, психотерапевтик, психокорректсион таъсир кўрсатишлар методларини эгаллаб олиши учун клиник психологияни ўрганади. Ўар қандай мактаб ўқитувчисининг қолоқлиги ёки аксинча муваффаққиятли ўқитишнинг психологик сабаблари ҳар бир ўқувчини индивидуал ўрганиб таҳлил қилиш маҳоратини эгаллаши билан белгиланади.
Шу билан бирга психология ўқитувчиси ўз ишини шундай ташкил қиладики ўқитишнинг умумий мақсади - психологик фикрлашнинг шаклланиши асосан маъруза ва семинар машғулот-ларида эришмасликка ҳаракат қилади; амалий машғулотларга - лаборатория ҳамда мактабларда болалар боғчасида корхона ва фирмаларда юридик консултаттсияларда, суд ва прократураларда, тиббиёт муассасаларидаги ўқув машғулотларида эгаллайдилар. Шундай қилиб ўқитиш методикасининг самаралилиги биринчи навбатда ўқитишнинг мақсадини англаб этиш ва бунга методик усулларнинг барчасининг қаратилишига боғлиқ бўлади.



Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish