Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги.
Диссертация 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон 
Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонининг очилишида сўзлаган нутқи / Халқ сўзи. ‒ Тошкент, 
2020, 21 май, №106 (7608). 



Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар ривожланишининг 
I.“Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, 
иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион 
ғоялар тизимини шакллантириш” устувор йўналишига мувофиқ бажарилган. 
Диссертациянинг мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар 
шарҳи
.
1
Жаҳон адабиётшунослигида, фольклоршунослигида, хусусан, 
туркий халқлар мифологиясини ўрганиш борасидаги илмий изланишлар 
жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муасссасалари, 
жумладан, University of Humbold, Universität Bonn (Germany), Cambridge 
University (Greet Britain), University of California, University of Indiana, 
University of Michigan, University of Texas (АҚШ), Istanbul Universitesi, Ankara 
Universitesi, Bilkent Üniversitesi (Туркия), Azərbaycan Milli Elmlər Akademiyası 
Nizami adına Ədəbiyyat İnstitutu, Bakı Dövlət Universiteti, Bakı Slavyan 
Universiteti (Озарбайжон), Київський національний університет (Украина), 
Москва давлат университети (Россия), шунингдек, Алишер Навоий номидаги 
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети (Ўзбекистон)да илмий 
амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ҳозирги ўзбек насрида мифологизмлар мавзуси доирасидаги жаҳон 
адабиётшунослиги ва фольклоршунослигида олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида, жумладан, қуйидаги илмий умумлашма натижаларга келинган: 
жаҳон адабиётидаги неомифологизмларни таҳлил қилиш орқали бадиий 
асарнинг мифопоэтик қурилишини белгиловчи етакчи семантик моделлар 
(мифологемалар, рамзий-мифологик образлар, мифик сюжет ва мотивлар ва 
ҳ.к.)ни аниқлаш масаласи тадқиқ этилган (Universität Humbold, Universität 
Bonn, University of California), қиёсий-тарихий метод асосида олиб борилган 
тадқиқот натижасида мифологизмларнинг манбалари қадимги туркий 
халқларнинг мифологик қарашлари ва архаик эпик сюжетларига бориб 
тақалади; бинобарин, миф сюжетлари, образ ва мотивларининг бадиий асар 
1
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи www.ut.ac.ir, www.st-andrews.ac.uk, 
www.cam.ac.uk, www.universiteitleyden.nl, www.ankara.edu.tr, www.avrasya.istanbul.edu.tr, www.mosgu.ru, 
www.anrt.tj, www.rtsu.tj ва бошқа манбалар асосида амалга оширилди.



сюжет-композицион тўқимасига сингдириб юборилиши натижасида юзага 
келган “мифологик наср типи”нинг ўзига хослигини кўрсатадиган белгилари 
аниқланган (Bilkent Üniversitesi, Туркия); миф ва мифологизмларнинг 
табиати, бадиий асар сюжети ва композициясидаги ўзига хос ўрни 
ўрганилган (Azərbaycan Milli Elmlər Akademiyası Nizami adına Ədəbiyyat 
İnstitutu, Озарбайжон); мифологизмларнинг шаклий-мазмуний янгиланиши, 
насрий асарларда модернистик изланишлари аниқланган (Bakı Dövlət 
Universiteti, Озарбайжон); фольклор анъаналарининг давом эттирилиши 
назарий асосланган (Київський національний університет, Украина); 
ижодкор ижодий индивидуаллиги ҳамда унинг сўз санъати хазинасига 
қўшган улуши юзасидан илмий хулосалар чиқарилган, ижодкор услуби, эпик 
анъаналар, мифологизм, адабий таъсир, анъана ва ўзига хослик масалалари, 
адабий-бадиий синтез муаммолари илмий асосланган (Москва давлат 
университети, Москва); жаҳон адабиётидаги мифологизмлар асосига 
қурилган асарларни таҳлил қилиш орқали мифологиядан ижодий 
фойдаланиш анъанаси бадиий тафаккурнинг янгиланишига асос берувчи 
муҳим эстетик воситалардан бири эканлиги илмий-назарий жиҳатдан 
ўрганилган (University of Indiana, University of Michigan, University of Texas); 
бадиий матн поэтикасида мифологизмнинг ўрни (Ўзбекистон Миллий 
университети); ҳозирги ўзбек насрининг етакчи намояндалари асарларида 
қўлланилган асотирий элементларнинг мифопоэтик таҳлили асосида 
ижодкор бадиий нияти ва ижодий концепциясининг ўзига хослиги тадқиқ 
этилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти 
университети). Шунингдек, ҳозирги ўзбек насридаги мифологизмларнинг 
манбалари қадимги туркий халқларнинг мифологик қарашлари ва архаик 
эпик сюжетларига бориб тақалиши ҳамда миф сюжетлари, образ ва 
мотивларининг бадиий асар сюжет-композицион тўқимасига сингдириб 
юборилиши натижасида юзага келган бадиий мифологизм ва унинг ўзига хос 
хусусиятлари

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish