Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
. Ҳозирги ўзбек насрида 
мифологизмларнинг поэтик вазифаларини тадқиқ этиш бўйича олинган 
илмий натижалар асосида: 
диссертантнинг ҳозирги ўзбек насрида мифологизмларнинг бадиий асар 
композициясида тутган ўрни, бадиий асар матнидаги мифологизмнинг халқ 
оғзаки 
поэтик 
ижодидаги 
талқинлари 
аниқланиб, 
мифопоэтик 
элементларнинг бадиий эволюцияси жараёнига доир илмий хулосаларидан 
2007-2011 йилларда бажарилган ФА-Ф8-032 рақамли 15 жилдлик «Ўзбек 
фольклори ва адабиёти тарихи» мавзусидаги фундаментал лойиҳада 
фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 
3/1255-1972-сон маълумотномаси). Натижада мифларнинг ўзбек адабиёти 
бадиий контекстида тутган ўрни, ижодкорларнинг мифологик сюжет ва 
мотивлардан фойдаланишдаги ўзига хос маҳорати, насрий асарлар сюжет-
композицион 
қурилишида 
мифологизмларнинг 
функционал-семантик 
хусусиятлари ҳақидаги назарий қарашларни мустаҳкамлашга эришилган; 
диссертациянинг 
ҳозирги ўзбек насридаги мифологизмларнинг 
манбалари қадимги туркий халқларнинг мифологик қарашлари ва архаик 
эпик 
сюжетларига 
бориб 
тақалиши 
ҳамда 
ўзбек 
насридаги 
неомифологизмларни ўрганиш орқали бадиий асарнинг мифопоэтик 
қурилишини белгиловчи етакчи семантик моделлар аниқланганлигига оид 
назарий хулосаларидан 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-ГО40 
рақамли «Ўзбек адабиётшунослиги қиёсий адабиётшунослик аспектида: 
таъсир ва типология» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган 
(ЎзР Фанлар академиясининг 2020 йил 23 сентябрдаги 3/1255-1972-сон 
маълумотномаси). Натижада лойиҳа насрий асарлардаги миф сюжетлари, 
образ ва мотивларининг бадиий асар сюжет-композицион тўқимасига 
сингдириб юборилиши натижасида юзага келган ўзига хослиги ҳақидаги 
илмий-назарий материаллар билан бойитилган; 


16 
диссертациянинг мифнинг дунё халқлари, шу жумладан, Марказий Осиё
халқлари насридаги поэтик трансформацияси ҳамда мифологизмларнинг 
жаҳон 
адабиётшунослигидаги 
илмий-назарий 
талқинларига 
доир 
материаллари ва хулосаларидан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Гуманитар 
тадқиқотлар институтида бажарилган «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти 
жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» (2012-2016) мавзусидаги 
фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон 
бўлимининг 2020 йил 29 сентябрдаги 17.01/99-сон маълумотномаси). Илмий 
натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши миф ва унинг бадиий адабиёт 
тараққиётида тутган ўрнини белгилаш, ёзма адабиётдаги мифологизмларнинг 
типологияси, семантик табиати ва таснифига доир янги илмий қарашларни 
аниқлаш имконини берган; 
ҳозирги ўзбек насридаги мифологизмлар табиати ва талқини, 
мифологизмларнинг адабий эҳтиёжга айланиши қонуниятлари, ҳикоя, қисса 
ва романлардаги мифик образ ва сюжетлар таҳлилига доир илмий 
мақолалардаги фактик материаллар ва назарий хулосаларидан 2018-2020 
йиллар 
мобайнида 
Туркиянинг 
Карабук 
университети 
Адабиёт 
факультетидаги «Турк тили ва адабиёти» бўлими талабаларига TED323 
«O‘zbek edebiyati», TED303 «Halk edebiyati» фанларидан маърузалар ўтишда 
фойдаланилган (Туркия давлати Карабук университети Адабиёт факультети 
Турк тили ва адабиёти бўлимининг 2020 йил 5 октябрдаги маълумотномаси). 
Натижада Назар Эшонқул, Исажон Султон, Асад Дилмурод каби ёзувчилар 
асарларидаги неомифологизмлар табиати, бадиий асар матнидаги 
мифологемалар, рамзий-мифологик образлар, мифик сюжет ва мотивларнинг 
халқ оғзаки ижодидаги манбалари хусусида талабаларга маълумот берилган; 
Туркиянинг Ankara Haci Bayram Veli университети Адабиёт факультети 
Қардош Турк тиллари ва адабиёти бўлимида ўзбек адабиётидан маърузалар 
ўтишда фойдаланилган (Ankara Haci Bayram Veli университети адабиёт 
факультетининг 2020 йил 3 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада «Ҳозирги 
ўзбек 
насрида 
мифологизм» 
(2020) 
номли 
монографиясидан 


17 
неомифологизмлар табиати, бадиий асар матнидаги мифологемалар, рамзий-
мифологик образлар, мифик сюжет ва мотивларнинг халқ оғзаки ижодидаги 
манбалари хусусида талабаларга кенг кўламли маълумот берилган; 
ўзбек 
адабиётидаги 
мифологик 
тасаввурларнинг 
поэтик 
трансформацияси ва миф сюжетларининг стилизациясида ижодкор бадиий 
маҳорати таҳлилига доир илмий умумлашмаларидан
 
Ўзбекистон Ёзувчилар 
уюшмаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорларнинг маҳоратини 
ўстириш мақсадида ўтказилган адабий суҳбатларида фойдаланилган 
(Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 
01-03-05/955-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларга қадимги 
мифологик тасаввурлар асосида архетипларнинг бадиий асар контекстидаги 
талқинларига доир янги маълумотлар берилган; 
диссертациянинг ҳозирги ўзбек насридаги мифологизмларнинг 
манбалари, қадимги ларнинг мифологик қарашлари ва архаик эпик 
сюжетларига бориб тақалиши ҳамда мифологизмларнинг бадиий асар 
композициясида тутган ўрнига доир хулосаларидан Навоий давлат 
педагогика институтида бажарилган Ф1-ХТ-0-19919 «Ўзбек мифологияси ва 
унинг бадиий тафаккур тараққиётидаги ўрни» фундаментал илмий 
лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус 
таълим 
вазирлигининг 
2020 
йил 
23 
ноябрдаги 
89.03-4889-сон 
маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиёти тараққиётида муҳим роль 
ўйнаган миф ва мифологик сюжетларнинг бадиий асарда ўзига хос 
талқинлари ҳамда мифологиянинг ёзма адабиётнинг шаклланишига 
кўрсатган таъсири ойдинлаштирилган. 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish