Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


 Ҳозирги ўзбек қиссаларида неомифологизмлар семантикаси



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

3.2. Ҳозирги ўзбек қиссаларида неомифологизмлар семантикаси 
Мифологиянинг бадиий адабиётга изчил таъсир кўрсатиб келиши ва 
ижодкорларнинг мифга қайта-қайта мурожаат қилишларининг сабаби 
шундаки, миф оламни англаш, идрок этиш ва тушунишнинг дастлабки 
модели ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ижодкор ўзининг бадиий оламини 
доимий янгилаш, бадиий-эстетик тафаккурнинг турли қатламларида мудроқ 
ҳолда сақланиб келаётган янгича талқинларга ҳаёт бахш этиш ва бадиий 
таҳлил кўламини кенгайтириш мақсадида мифдан кенг фойдаланади. 
1
Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. ‒ М.: Наука, 1969. ‒ 
С.28. 


167 
Ўзбек адабиётида, хусусан, насрда ҳам қадим аждодларимиз ижодий 
даҳосининг архаик қатламида шаклланиб, асрлар давомида санъатнинг турли 
жанрлари, халқ оғзаки ижоди ҳамда онг ости ҳисларимизда сақланиб 
келаётган мифология арсеналидан ижодий фойдаланиш ўзига хос анъана 
тусини олган. Бунда миф структурасига хос асосий белгилар сақлаб 
қолингани ҳолда асар сюжетига асос бўлган ҳаётий воқелик ва замонавий 
муаммолар бадиий акс эттирилади. Бошқача қилиб айтганда, ижодкор 
бадиий тафаккурида воқеликнинг мифологизацияланиши жараёни юз беради. 
Бадиий адабиёт одамзот, ҳайвонот, наботот дунёсини уйғунликда 
талқин этади. Борлиқдаги тўрт унсур: сув, ҳаво, тупроқ, ўт каби неъматлар 
тириклик мазмунини ифодалайди. Улар ўртасидаги биологик алоқаларга 
путур етса, курраи замин мувозанати бузилади. Табиатнинг асл ҳолати 
ўзгарса, одамзотнинг жисмоний ҳамда руҳий қуввати сустлашади. Шу боис 
аҳли донишлар тафаккур қудрати ила микрооламдан макрооламгача зеҳн 
солишган. Халқ эътиқоди билан боғлиқ анъаналарни келажак авлодга 
етказишда эътиборли бўлишган. 
Бувиларимиз айтган эртаклардаги воқеалар дев образи иштироки билан 
қўрқинчли ҳамда қизиқарлидир. Унинг қўрқинчли келбати болалар кўз 
ўнгида гавдаланиб турарди. Исажон Султоннинг “Онаизорим” қиссасида 
мифологик образлар, “Уйларнинг омонат томларини кўчириб, хас-
хашакларини учириб, тик қадли теракларни чўрт узиб юборадиган мана шу 
қувватли шамоллар қатида дев учиб келишарди”
1
, деб таърифланган. Ҳамма 
болалар қатори асар қаҳрамони Раънонинг хаёлида ҳам шундай махлуқлар 
мавжуд эди. Девлар осмонда учувчи ва ерда юрувчи икки тоифага ажралади. 
Баъзилари табиатан ҳийлагар, маккор, алдамчи ва ғазабкор, бошқалари нозик 
санъаткор, гўзал бинолар қурувчи уста, афсонавий куч эгаси. Ўзбек 
фольклорида Аҳриман, Аҳвон, Самандар, Окдев, Қора дев, Қизил дев, Сариқ 
дев, Аршак дев, Афсар дев, Боймоқ дев, Япроқ дев каби образлари учрайди. 
Дев образи ёзма адабиётда ҳам кўп асарларда учрайди. Дев образи халқларда 
1
Исажон Султон Асарлар. Романлар ва қиссалар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 300. 


168 
ёвузлик ташувчи қаҳрамон сифатида гавдалантирилади.
Дев образи 
эртакларда кўплаб учрагани учун улар болалар хаёлида яшайди. “Шулардан 
бири – ғоят узун бўйли, баҳайбат, бутун вужуди ялтираб, кўзларининг 
соққаси тинмай айланиб турадиган, чимчиловчи ғалати махлуқ бўлиб, ҳамма 
ухлаган, ой ҳаволаган маҳалда томорқалар орқасидан сездирмай чиқиб келар, 
мабода ҳеч ким сезмаса, ўйиб-чимчилаб олиши мумкин эди”
1
.
Адиб асар 
қаҳрамони Раънонинг характерини яратар экан, болаларча беғубор 
фикрлаши, қизиқувчан дунёқараши, руҳияти ва ўйларини маҳорат билан 
тасвирлайди. Болаларнинг ёшликдаги хаёлотларини, сир-синоатга бой, 
мўъжизавий дунёсини яратади. Адиб дев мифологик образини бадиий асар 
сюжетига олиб кириш орқали ёш, ишонувчан, ўз хаёллари билан яшайдиган 
қизалоқнинг руҳий ҳолатини очиб берган.
“Отамга нимадир бўлди” ҳикоясида дев образи мавжуд. “Ҳа, у ёқларда 
дев нима қилсин? Дев ўзимизни томонларда бўлади. Ишламайди, баҳайбат 
гавдасини лўкиллатиб, қорни очганида ғордан чиқиб келади, теваракдаги 
қишлоқларнинг одамларини қўрқитиб, қорнини тўйғизади. Девнинг кийими 
ҳам йўқ, белида лўнги бойлаб, ялангоёқ юради. Хотини ҳам болалари ҳам 
бўлмайди. Бунинг устига анчайин аҳмоқ бўлади”
2
. Ёзувчи асар 
персонажларининг тафаккури, руҳияти ва тасаввуридаги мифологик образ 
девни тасвирлар экан, тасвир асоси ўзбек халқ эртакларига бориб 
тақалишини кўрсатади.
Дев – зардуштийликда ёвузликнинг асосий тимсоли. 
“Авесто”да “дайва” тарзида қайд этилган; ва форс-тожик халқлари 
мифологиясида ёвузлик тимсоли ҳисобланади. Дев – даҳшатли, зулм ва 
зорлик, ёвуз кучларнинг иродасига бўйсунувчи баҳайбат махлуқ сифатида 
намоён бўлади. Девлар ер ости салтанатларида, ғорларда, кимсасиз чўл ва 
даштдаги қасрларда истиқомат қилади. Қаср, боғ соҳибининг амрига итоат 
этиб, париларни қўриқлайди. Эртак, достон қаҳрамонларига қарши якка ёки 
тўда бўлиб курашади, аммо ҳамиша инсон қобилияти, ақли, куч-қудрати 
1
Исажон Султон. Асарлар. Романлар ва қиссалар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 300. 
2
Исажон Султон . Асарлар. Ҳикоялар.1 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 341. 


169 
қаршисида ожизлик қилади, оқибатда енгилган девлар инсонга бўйсунади ва 
унинг измига юради. Ёзувчи халқ мифологик тасаввурларидан бадиий тасвир 
таъсирчанлигини таъминлаш ва ўзининг бадиий ниятини ифодалашни ўз 
олдига мақсад қилиб қўяди. Насрий асарга дев образини киритиш билан 
ижодкор бола руҳиятини, ундаги отаси учун қалбида кечаётган қўрқинчни, 
хавотирни акс эттириб беради. Ҳикоядаги қаҳрамон эртакларда девни қандай 
тасаввур қилиб ўқиган бўлса, ҳаётида ҳам худди шундай тасаввур қилади. 
“Лекин ҳар бир мифик образда етакчи бир белги, шу образни тилга 
олганимиз билан унинг ҳақида шууримизда уйғонадиган илк тасаввур 
мавжуд. Дейлик, пари учун етакчи хусусият – бу гўзаллик, Хизр – умр 
боқийлик тимсоли. Дев – куч ва ёвузлик, аждар – даҳшат ва ситамкорлик”
1
тимсолини ифодалайди. Бу фикрлардан хулоса қиладиган бўлсак, мифлар 
ҳалқ руҳиятининг, тафаккурининг тимсоллардаги ифодаси ҳисобланади. 
Ёзма адабий асарларда учрайдиган мифологик образ ва мифологик 
мотивларни мифологемалар сифатида қараймиз. Мифнинг сеҳрли моҳияти 
мифологемаларнинг табиатида акс этади. Мифологизмлар мифологик 
образлар, мифологик мотив, мифологик сюжетларнинг ёзма адабиёт 
мазмунига сингдирилган кўринишидир.
Ўрта Осиёга ислом динининг кириб келиши натижасида исломий 
эътиқод, дуёқараш билан бирга араб мифологияси ҳам халқ орасига 
сингишди. Натижада, маҳаллий мифологик тизим турли образлар исломий 
дунёқарашга мослашди. Айни ҳолатда қуёш туркум мифлари ва етакчи 
образлардан бири Хизр образини келтиришимиз мумкин. Исломий 
дунёқараш, айниқса, сўфийлик тизимида Хизр алоҳида ўрин эгаллайди. Азиз 
авлиёлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи манбаларда, сўфийларнинг йўл-йўриқ 
кўрсатувчиси сифатида Ҳазрати Хизр номи келтирилади. 
Хизр образи кишиларга яхшилик улашувчи, оғир дамларида ёрдамга 
келувчи ғайритабиий қудратга эга ҳомий сифатида талқин қилинган. 
1
Раззоқов Н., Мирзаев Т., Собиров О., Имомов К. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. – Тошкент: Ўқитувчи, 
1980. – Б. 36. 


170 
Анъанавий халқ тасаввурларига кўра, Хизр одамларга оқ соқолли, оқ, 
кийимли чол сифатида намоён бўлади. Профессор Б.Саримсоқов Хизр сўзини 
оловга боғлаб, оловнинг баъзи халқлар орасида покловчи хусусияти 
борлигини айтиб ўтади
1
. Адабиётшунос И.Ҳаққул эса Хизр образини 
яшиллик билан боғлайди. Яшил ранг арабларда муқаддас деб англанишини 
айтиб ўтади
2

Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг “Мақсад ус соликийн”, Муҳаммад 
Боқирнинг “Мақомоти Шоҳи Нақшбанд”, Али Сафийнинг “Рашоҳоти айнул 
ҳаёт” китобларида Хизр а.с.нинг Бухорога келганликлари ва Ҳазрат 
Абдулхолиқ Ғиждувоний, шунингдек, Хожа Ориф Ревгарий, Хожа Маҳмуд 
Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Баҳовуддин Нақшбандларни тарбия 
қилганлари, улар билан тез-тез ҳамсуҳбат бўлганлари ёзилган. Мазкур 
манбалардан маълум бўлишича, Ҳазрат Хизр а.с. қадамжолари Бухорои 
шарифда бор. Бу қадамжолар Хожаи Жаҳон, Хожа Ориф Моҳитобон, Хожа 
Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Баҳовуддин Нақшбанд 
зиёратгоҳларидир. Манбаларда таъкидланишича, Хизр а.с. Иброҳим а.с.дан 
кейин яшаганлар. Хизрнинг пайғамбар ёки авлиё эканлиги ҳақидаги 
ихтилофли фикрлар мавжуд. Айримлар бу зоти шарифни пайғамбар, 
баъзилар валий дейди. У киши Искандар Зулқарнайн аскарининг раиси 
(бошлиғи) эдилар. Хизр а.с. вафот этган дейишади. Баъзилар эса унга 
умрбоқийлик ва ҳикмат ато этилган дейишади. “Қиссаси” Рабғузий” асарида 
келтирилишича, тўртта пайғамбар то қиёматгача тирик бўлиб, улардан 
иккитаси осмонда, иккитаси ерда экан. Осмондагилари Идрис ва Исо 
а.с.лардир, ердагилари Илёс ва Хизр а.с.лардир. Бухоронинг Шайхонча 
қишлоғида Хизр а.с.нинг қадамжолари мавжуд. Шунингдек, Самарқандда 
Хазрати Хизр масжиди мавжуд бўлиб, илк мусулмон масжиди ва меъморий 
обида сифатида эътироф этилади. 
1
Саримсоқов Б. Ўзбек маросим фольклори. – Тошкент: Фан, 1986. – Б.194. 
2
Ҳаққул И. Занжирбанд шер қошида. – Тошкент: Юлдузча, 1989. – Б.178. 


171 
Қуръони Каримдаги хабарга кўра, бешта улуғ пайғамбардан бири Мусо 
калимуллоҳ ҳам Хизр а.с. билан ҳамсуҳбат бўлишни хоҳлаган, уни топган, 
бироқ у билан ҳамроҳликда юриш, Хизр а.с. айтган шартларни бажара олиш, 
унинг илмидан воқиф бўлиш Мусо калимуллоҳга насиб қилмаган. Қуръони 
Каримнинг “Каҳф” сурасининг 65-оятидан 82-оятигача Мусо а.с. ва Хизр 
а.с.ларнинг мазкур қиссалари келтирилган: 

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish