2.2. Халқ қарашлари ва инонч-эътиқодларнинг мифопоэтик
талқини
Хилма-хил жанрлардан иборат халқ оғзаки поэтик ижоди ёзма
адабиётнинг шаклланишига асос бўлиши билан бир қаторда, унинг мазмунан
бойиб, такомиллашиб, тараққий этиб боришини таъминлайдиган энг муҳим
манбалардан бири ҳамдир. Фольклор ҳамиша ўзининг ҳаётийлиги, халқ
турмуш тарзи, орзу-интилишлари, ахлоқий-эстетик қарашлари ва руҳий
оламини теран акс эттириши, мазмунан ғоят кенг қамровлиги ва
бадиҳагўйлик асосида доимий равишда янгиланиб, бойиб бориши билан
характерланади. Шунинг учун ҳам ёзма адабиёт намояндалари ўз ижодий
фаолиятлари давомида фольклорнинг бой бадиий арсеналига тез-тез
мурожаат қилишлари адабий жараённинг ўзига хос жиҳатларидан бири
саналади. Бадиий асар матнига халқ оғзаки ижодига хос турли-туман эпик
сюжетлар, мотив ва образлар, поэтик воситалар ҳамда тасвир усулларини
сингдириб юбориш, фольклор сюжетларини стилизация қилиш ёки
синтезлаштириш орқали тасвирланаётган воқелик талқинига фольклор-
этнографик контекст бахш этилади. Таниқли фольклоршунос олим
Б.Н.Путилов таъбири билан айтганда, “фольклор муайян этноснинг тарихий
хотираси, табиат ва жамиятга муносабати, асрлар синовидан ўтган ахлоқий-
этик мезонлари, олам ҳақидаги тасаввурлари ва маънавияти билан боғлиқ
мифологик, диний, бадиий-эстетик ва бошқа эътиқодий қарашларининг
яхлит тизимини ўзида акс эттиради. Ана шу анъаналарни бор ранг-
баранглиги ва хилма-хиллиги билан жамлаш, сақлаб қолиш фольклорнинг
ўзига хос хусусиятидир”.
1
Шунинг учун ҳам фольклорга хос халқона
концепцияларни чуқур ўрганиш, айниқса, олам ва одам, табиат ва инсон
билан алоқадор ахлоқий ва фалсафий-психологик тамойиллар моҳиятини
1
Путилов Б.Н. Фольклор и народная культура. – СПб.: Петербургское востоковедение, 2003. – С.65.
97
идрок этиш ижодкорга муҳим бадиий-эстетик муаммоларни ҳал қилиш
имконини беради.
Ҳозирги замон жаҳон адабиётида бўлгани сингари, ҳозирги ўзбек
насрининг ҳам ўзига хос тараққиётини белгилайдиган муҳим тамойиллардан
бири
ҳам
фольклор
ва
ёзма
адабиёт
ўртасидаги
жанрлараро
муносабатларнинг янгича қўринишда бўй кўрсатиши бўлиб, бунда фольклор
поэтикаси бадиий асар структурасини шакллантирувчи композицион асос
вазифасини бажарибгина қолмай, балки халқ ижодига хос бадиий тасвир
воситалари ва эпик сюжетлар арсенали асарга беқиёс миллий-этнографик
колорит ҳам бахш этиши кузатилмоқда. Бу ҳолат оламни идрок этишнинг энг
кўҳна шаклларидан бири ҳисобланган мифологик тасаввурлар тизими ва миф
сюжетларининг бадиий контекстдаги ўзига хос ифодасида, айниқса, яққол
кўзга ташланади.
Маълумки, қадимги мифология воқеликни билиш ва талқин қилишнинг
ўзига хос шакли сифатида шаклланган тасаввурлар тизими бўлиб, бу
тарихий-маданий феномен инсоният бадиий тафакурининг турли шакллари,
хусусан, сўз санъати ‒ фольклор ва ёзма адабиётнинг кейинги тараққиётига
ҳам муттасил таъсир кўрсатиб келган. Инсоният тафаккурининг изчил
ривожи натижасида борлиқни мифологик англаш анъанаси инкор этилиб,
воқеликни бадиий идрок этиш тамойили шакллангач, архаик мифология
бутунлай йўқ бўлиб кетмасдан, сўз санъати, қадимги тасвирий санъат, урф-
одат ва маросимлар таркибига сингиб кетган. Мифологик тасаввурлар
фольклорнинг
эпик
жанрларига
бадиий-эстетик
кодлар
сифатида
диффузияланиши жараёнида унинг иккинчи умри бошланди. Шу тариқа,
фольклорнинг ёзма адабиёт билан ўзаро таъсири ва бадиий-эстетик
алоқалари жараёнида мифология у ёки бу даражада адабиёт ривожига
ўзининг образлар тизими, сюжет ва мотивлар таркиби, воқеликни акс
эттириш шакли ва усулларининг янгича талқинлари тарзида ўз таъсири
ўтказиб келди. Бадиий адабиётнинг мифологиядан озиқланиши, бошқача
қилиб айтганда, адибларнинг ижодий жараёнда асотирий концепцияларга
98
таяниши ҳозирги замон поэтик тафаккурининг миллий ўзига хослигини
кўрсатувчи устувор жиҳатларидан бири эканлиги кўпгина тадқиқотчилар
томонидан эътироф этилган.
1
Миф нафақат борлиқ олам ва воқеликни асотирий тимсоллар
воситасида ифода этишнинг ёрқин намунаси, балки кенг қамровли фалсафий-
ахлоқий потенциални ўзида жамлаган номоддий маданий мерос тизими
бўлганлиги учун ҳатто энг замонавий муаммоларни ҳам шартли-рамзий
шаклларда ифодалашга имкон берувчи маданий феномен ҳисобланади.
Ҳозирги жаҳон адабиёти, шу жумладан, бугунги ўзбек насрида мифология
арсеналига қайта-қайта мурожаат қилиниши, адиблар ўз бадиий ниятини
амалга оширишда халқимизнинг қадимги мифологиясига хос асотирий
сюжетлар анъанавий фольклор мотивлари ва образларга мурожаат
қилишларининг боиси ана шунда, деб ўйлаймиз.
Маълумки, ҳозирги замон ўзбек ҳикояларини мифопоэтика нуқтаи
назардан таҳлил қилинадиган бўлса, адиблар томонидан мифик сюжет, мотив
ва образлар диффузияси асосида яратилган асарларларнинг бадиий матнида
мифологик тасаввурларнинг қайта идрок этилиши, мифологик хронотоп ва
мифологик онгнинг бадиий талқинида мифологемаларнинг моделлаштириш
(яъни тасвирланаётган воқеликни мифологик архетиплар орқали ифодалаш),
фалсафий (борлиқдаги ҳаётнинг боқийлиги, “борлиқ” ва “йўқлик”нинг
доимий кураши), структурал (бадиий асар композициясининг мифологик
образ ва мотивларнинг турли вариантлари тизими асосига қурилиши) ва
поэтик (баён услубининг ўзига хос характери мифологик асосга қурилиши)
каби функционал кўринишлари мавжудлиги кўзга ташланади. Жумладан,
қишлоқ ҳаётининг турли қирраларини ўша ерда яшовчи оддий, беғубор
кишиларнинг бир қарашда содда бўлиб туюлса-да, аслида ҳикматга бой
1
Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. 3-е изд., репринтное. – М.: Издательская фирма Восточная литература
РАН, 2000. – С.407; Ибрагимов М.И. Миф в татарской литературе XX века: проблемы поэтики. – Казань:
Gumanitaria, 2003. ‒ С.34-45; Садыков Х.Н. Мифологические модели в структуре художественного текста //
Академик З.Ахметов жəне руханият мəселелері. ‒ Алматы, 2003. ‒ С.191-198; Зайнуллина И.Н. Миф в
русской прозе конца XX – начала XXI веков: дис… канд. филол. наук: 10.01.01. Казань, 2004. ‒ С.12-14;
Рытова Т.А., Щипкова Е.А. Проблема исследования мифологизма и сюжета мифа как элемента сюжетной
структуры в русской прозе конца ХХ – начала ХХI в. // Вестник Томского государственного университета.
2012. Филология. №4 (20). ‒ Томск, 2012. ‒ С.115-128.
99
турмуш тарзи, тарихий илдизлари минг йилликлар бағрига бориб
туташадиган миллий урф-одатлари, табиат билан боғлиқ турфа эътиқод ва
анъаналарининг ўзига хос тасвирини яратган ёзувчи Нодир Норматов
ҳикояларида ўзбек мифологиясининг энг қадимий қатламига мансуб кўҳна
образларнинг поэтик рамзга айланган талқинларини учратамиз. Зеро, ҳозирги
ўзбек насрининг барча жанрларида мифологиянинг турли-туман поэтик
талқинлари мавжуд бўлиб, улар орасида қадимий асотирий образларнинг
бадиий тафаккурда муқим ўрнашиб қолган архетипик деталларидан рамз
сифатида фойдаланиш орқали бадиий ниятни ифода қилиш усули устуворлик
қилиши кузатилади.
Ёзувчи
Нодир
Норматов
асарларининг
моҳияти
масаласига
тўхталганда, унинг ижодига нисбатан жаҳон, шу жумладан, рус адабиётида
ўзига хос йўналиш сифатида шаклланган “қишлоқ прозаси” атамасини
қўллаш мақсадга мувофиқдир. “Қишлоқ прозаси” деганда аҳоли истиқомат
қиладиган олис қишлоқларда яшовчи кишиларнинг ўзига хос турмуш тарзи
ҳамда миллий этномаданиятнинг асосини ташкил этувчи қадриятлари
тасвирланган бадиий асарлар назарда тутилади. Шарқий Сибирь
қишлоқларининг ҳаётини ажойиб тарзда тасвирлаган В.Распутин,
приморьеликларнинг қадимий удумлари асосида адабий этнографизмнинг
беназир талқинларини яратган В.Личутин, Тоғли Олтой ўлкаси
кишиларининг оддий ҳаётини ўзининг ҳикоялари ва киносценарийларида
қайта жонлантирган В.Шукшин асарлари ХХ аср рус қишлоқ прозасининг
бебаҳо намуналари сифатида эътироф этилган.
Адабиётшуносликда “қишлоқ прозаси”нинг ўзига хос хусусиятлари,
адабий ҳодиса сифатида юзага келиш тарихи ва бу йўналишда ижод қилган
адибларнинг маҳорати масаласи К.Партэ, М.Разувалова каби олимлар
томонидан маълум даражада тадқиқ этилган.
1
Хусусан, С.Ю.Королеванинг
номзодлик
диссертациясида
бу
типдаги
бадиий
асарлардаги
1
Партэ К. Русская деревенская проза: светлое прошлое. ‒ Томск: Изд-во Том. ун-та, 2004. ‒ С.204;
Разувалова А. Писатели-«деревенщики»: литература и консервативная идеология 1970-х годов. ‒ М.: Новое
литературное обозрение, 2015. ‒ С.616.
100
мифологизмларнинг этномаданий характери, рус адабиётида яратилган
қишлоқ ҳақидаги насрий асарлардаги мифологик образ, мотив ва сюжетлар
генезиси тадқиқ этилган.
1
И.Н.Иванова ўзининг XXI аср рус адабиётидаги
қишлоқ кишилари ҳаёти тасвирига бағишланган прозаик асарлар таҳлилига
доир ишида бу адабий йўналиш ўзининг ўтган асрдаги асосий муаммолари,
образлари, конфликт характери ва сюжет типларини муайян трансформацион
шаклда бўлса-да асосан сақлаб қолгани ҳолда мифопоэтик архетипларнинг
“перезагрузка”си, яъни қайта жонланишининг ўзига хос кўзгуси эканлиги
билан характерланади, деб ёзади.
2
Сурхон воҳасидаги қадимий этномаданий ҳудуд ҳисобланган Бойсун
туманининг гўзал табиати, у ерда яшовчи кишиларнинг кўрган-кечирганлари,
ўй-хаёллари, ўзаро муносабатлари, наботот ва ҳайвонот билан боғлиқ ишонч-
қарашлари, асрлар давомида унутилмасдан келаётган афсонаю асотирлари,
урф-одат ва маросимларининг такрорланмас бадиий манзарасини яратган
Нодир Норматов ҳикояларида мифологик образ, мифологик архетип ва
мифопоэтик контекстнинг ўзига хос талқинлари ифодаланган. Биз қуйида
адибнинг “Кўктошлар” ҳикоясини таҳлил қилиш орқали асардаги мифологик
образ ва архетипик тимсолларнинг қаҳрамон характерини очиб беришдаги
бадиий вазифасини ёритишга ҳаракат қиламиз.
“Кўктошлар” ҳикояси адибнинг онаси вафоти билан боғлиқ
хотираларини эслаши асносида юзага келган. Асарнинг бошидан охиригача
қизил ип бўлиб ўтадиган “кўк тош” тимсоли бир томондан, авлодларни
аждодларнинг қадриятлари билан боғлаб турадиган рамзий восита бўлса,
иккинчидан, тош билан боғлиқ қадимий тасаввурларнинг ёзувчи онг ости
ҳисларида қайта бўй кўрсатган талқини ҳисобланади. Пошхўртсойликлар
удумига кўра, бирор киши вафот этса уни қабрга қўйиб келингандан кейин
эртаси куни энг яқин қавму қариндошлар тонг саҳарлаб мозор бошига
1
Королева С.Ю.Художественный мифологизм в прозе о деревне 1970 – 90-х годов: АКД. ‒ Перм, 2006. ‒
С.26.
2
Иванова И.Н. Деревенская проза в современной отечественной литературе: конец мифа или перезагрузка //
Филологические науки. Вопросы теории и практики. ‒ Тамбов: Грамота, 2013. ‒ № 6 (24). ‒ Ч.I. ‒ C.88-94.
101
чиқишаркан. Ана шу одат бўйича қабр бошига чиқишганида маййитнинг
опаси ‒ эл орасида Апалар хола номи билан машҳур бўлган Қурбонсара момо
ҳикоя қаҳрамонини Қурбон, Рўзибой исмли акалари билан бирга мозор
ёнидаги сойга олиб тушади-да: “Шу ердаги кўк тошларни олиб онанинг
қабри устига элтиб қўйинглар, бу тошлар белги бўлиб туради, йиллар ўтса
ҳам онангизнинг қабрини ўзингиз келтирган тош туфайли топиб оласизлар”,
дейди.
1
Ўзбек адабиётида, хусусан, насрий асарларда ғаройиб воқеа-ҳодисалар
содир бўладиган мифологик макон талқинлари кенг учрайди. Бу сув ҳавзаси,
қабристон каби мифологик моҳият касб этувчи жойлардир.
Ҳикояда қўлланилган “кўк тош” детали қадимги ларнинг тоғ-тош
культига сиғиниш анъаналари, табиатдаги нарса-ҳодисаларни жонлантириб
тасаввур қилишга асосланган анимистик қарашлари ҳамда ранглар
символикасига доир эътиқодларини ўзида ифода этган архетипик тимсолдир.
Маълумки, жаҳоннинг турли ҳудудларида яшовчи халқларда тоғу
тошларни илоҳийлаштириш, айниқса, кўк рангли тошларни мўътабар деб
билиш одати мавжуд бўлган. Хусусан, славянларда кўк тош самовий
мавжудликнинг боқийлигини англатувчи мифологик тимсол сифатида
тасаввур қилинган.
2
Қадимги ларда тош культига сиғиниш ўзига хос анъана
тусини олган.
3
Аждодларимиз тасаввурида кўк рангли тошлар юқори олам,
осмон билан боғлиқ, деб қаралган. Осмоннинг кўк рангда эканлиги руҳлар ва
маъбудлар макони деб тасаввур қилинган юқори оламни ана шу ранг белгиси
билан ифодаланиши натижасида Кўк тангри тўғрисидаги ишонувлар
шаклланган. Шунинг учун ҳам халқлар мифологиясида марҳумлар руҳи
жойлашадиган
юқоридаги
олам,
яъни
осмон
кўк
ранг
билан
ассоциацияланади. Ўзбек мотам маросимларида азадорлик белгиси сифатида
1
Нодир Норматов. Бисот. Қиссалар ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК,
2012. ‒ Б.338.
2
Агеева Р.А.Синие камни в традиционной культуре восточных славян / Балто-славянские исследования –
XX: Сб. науч. трудов. – М., 2019. ‒ С.207-240.
3
Қаранг: Потапов Л.П Культ гор на Алтае // Советская этнография. ‒ М., 1946. ‒ №2. – С.34-41; Токарев
С.А. О культе гор и его месте в истории релегии // Токарев С.А. Ранние формы релегии. ‒ М., 1990. – С.602-
609; Жуманазаров У. Тарих, афсона ва дин. – Тошкент: Ўзбекистон, 1990. ‒ Б.6-19.
102
кўк кийиш, қабрга кўк тош қўйиш анъанаси, шунингдек, бевосита ўлим
тилаш маъносида айтиладиган “кўкчангни кияй”, “кўкингни кияй” сингари
қарғиш иборалари ҳам ана шу мифик қарашлар таъсирида келиб чиққан.
Интернет маълумотларига қараганда, мамлакатимизда Кўктош ота,
Кўктош бува каби номлар билан аталадиган қабристон ва зиёратгоҳлар жуда
кўп. Хусусан, Қизилтепа туманида Кўктош ота, Самарқанд шаҳри яқинида
Кўктошбоботепа, Тошкент вилоятида Кўктош бува, Чироқчи туманида
Кўктош ота, Термиз яқинида Кўктош вали, Кўктош ота, Шеробод туманида
Кўкгумбаз ота, Андижон вилоятида Кўктўнли ота, Тошкентда Кўк ота,
Нарпай туманида Ҳазрати Кўк ота сингари мозор номлари борлиги қайд
этилган. Халқ орасидаги анъанага кўра, ана шу зиёратгоҳ ва мозорларнинг
аксариятида кўк тош мавжуд бўлиб, кўкйўтал касалига дучор бўлган
болаларга ана шу кўк тош устига қуйилган сувдан ичирилса тузалиб кетади,
деган ишонч бўлган. Бу жой номларида “кўк” эпитети ишлатилиши ҳам ушбу
ранг тимсолининг осмонда жойлашган деб тушунилган руҳлар олами билан
алоқадор мифик қарашларга дахлдордир.
Халқимизнинг мифологик қарашлари, урф-одат ва маросимлари,
жумладан, мотам маросимларида кўк рангнинг тимсолий моҳият касб
этишининг тарихий асослари қадимги мифологияга бориб боғланади.
Адабиётшунос олим Н.Раҳмонов таъкидлаганидек, “қадимги лар кўк
Тангрига сиғинганлар. Кўк Тангри ‒ Кўк Осмон деганидир, қадимги ларнинг
тасаввурига кўра, қавмлар Кўк Тангри ва қўнғир ердан бино бўлган
фарзандлардир”.
1
Шунинг учун ҳам халқлар мифологияси ва фольклорида
муқаддас кўк бўри тўғрисидаги афсоналар, осмон руҳлари билан алоқадор
кўк тош ҳақидаги тасаввурлар келиб чиққан.
Фольклоршунос олима Д.Ўраеванинг ёзишича, “кўк ранг сув ва осмон
рангидир. Сув ва осмон эса марҳумлар руҳи қўним топадиган манзиллардан
ҳисобланади. Шу сабаб кўк ранг мотам маросимида ва унга алоқадор йиғи ва
1
Раҳмонов Н. Ўзбекистоннинг кўҳна туркий – рун ёзувлари. – Тошкент: Фан, 2006. – Б.35.
103
йўқловларда азадорлик рамзини ифодалаб келади”.
1
Халқ қўшиқларида ранг
символикаси масаласини ўрганган М.Рўзиеванинг фикрича ҳам “сув ва осмон
марҳумлар руҳи қўним топадиган манзиллардан деб қаралиши туфайли
уларнинг тусини белгиловчи кўк ранг ҳам мотам маросимида азадорлик
рамзини ифодаловчи ранглардан саналади”.
2
Нодир Норматовнинг “Кўктошлар” ҳикоясида она қабрининг устига
кўк рангли тошларнинг қўйилиши ҳам кўк рангли тош культи билан боғлиқ
қадимий эътиқодларнинг архетипик тимсол сифатида бадиий матнга
киритилган талқинидир.
Маййит қабрига қўйилган кўк тош рамзий маънода ўлган киши
руҳининг юқори олам – Кўкка ўтиши учун ўзига хос восита вазифасини
ўтайди, деб қаралган бўлиши керак. Бу мифик қараш халқ орасида кенг
тарқалган “Кўкрагингга кўк тош қўйилсин” қарғишида ҳам ўз ифодасини
топган. Бу иборанинг келиб чиқиши хусусида фикр юритган Ф.Эшбоева
қуйидагиларни ёзади: “Бу қарғишнинг моҳияти қадимги анимистик
тасаввурлар билан боғлиқ… Кўк тош ‒ ўлим ва жудолик рамзи. Қадим
замонлардан бошлаб қабр устига ишлов берилмаган табиий кўк тошни
қўйиш расм бўлган. Анимистик тасаввурга кўра, кўк тош ўлим чақирувчи,
ўзи билан ажални олиб юрувчи нарса. «Кўкрагингга кўк тош қўйилсин»
деган қарғиш мазмунида соппа-соғ юрган қарғалувчининг тезроқ ўлим
топишига бўлган истак акс этган. Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги
«Кўк орол» фермерлар уюшмасининг тўртинчи бўлимида яшовчи 74 ёшли
Тўхтажон ая Жарқинбоеванинг ҳикоя қилишларича, уларнинг ёшлигида бир
бойнинг Мелибувиш деган хотини бўлган экан. У аёл жуда тантиқ бўлиб,
қўни-қўшни аёлларни менсимай, беписандлик билан қарар, қўшни аёллар эса
уни доимо «Кўкрагингга кўк тош қўйилгур» деб қарғашар экан. Мелибувиш
чоли ўлиб, бойлиги пароканда бўлиб, ўзи қари кампирга айланибди. Қазо
1
Ўраева Д. Ўзбек мотам маросими фольклорининг жанрий таркиби, генезиси ва бадиияти: Филол. фанлари
номз. дисс. ‒ Тошкент, 2005. ‒ Б.156-157.
2
Рўзиева М. Кўк рангнинг эпик қаҳрамон, макон ва жой номлари сифатида келиши / Ёш тилшунослар ва
адабиётшуносларининг анъанавий республика илмий-амалий анжумани. ‒ Тошкент, 2016. Б.282-286.
104
вақти етганида бир неча ҳафта жон таслим қилолмай, фарзандлари ва
қариндошларини қийнабди. Шунда ўғиллари қўшни кампирларнинг
маслаҳати билан Мелибувишнинг кўкрагига олмадек кўк тошни қўйишган
экан, у осонгина жон берибди”.
1
“Кўктошлар”
ҳикоясида
ранглар
билан
боғлиқ
архетипик
тимсолларнинг яна бир талқини – қора илон мифологемаси ҳам мавжуд.
Қаҳрамон онасининг қабрини зиёрат қилгани борганида мозорга қўйилган
кўк рангли тошларни қандай қилиб сойдан олиб келганини эслайди:
“Кўктошларга синчиклаб қараб турарканман, уни пастликдаги сойдан қандай
олиб чиққан кунни эслаб кетдим. Холам ва акаларим мендан анча олдинда
эди. Мен ҳандалакдай келадиган тошни кўтариб борарканман, тез-тез
оғирлигидан энгашиб, тўхтаб дам олардим. Нима бўлдию, шу орада бир
юлғун панасида ўтириб дам олдим. Кейин ёнбошлаб бирпас ухлаб олмоқчи
бўлдим. Кўзимни очганимда тепамда Гулистон момо турарди. “Девларим
айтдики, бир қора илон сенинг кўктошингни тортиб олмоқчи дейишди. Мана
қара, мен уни ўлдирдим”, ‒ деди у тантанавор. Мен анқайиб атрофимга
қарадиму, қўрқиб кетдим. Ёнимда мажақланган қора илон ётарди.
“Тошингни ол, ‒ буюрди кампир, ‒ Эсингда бўлсин, бу тошдан ҳамиша хабар
олиб юр. У энангнинг руҳини қўриқлаб туради. Бу тош бир пайтлар Кўк
тангри отанинг хизматини қилган осмон фариштаси эди. У онанг қазо
қилгунча шу ерда ётди, мана энди олдига бораяпти. Унинг боришига мана бу
қора илон қарши эди”. У шундай дедию, бир зумда кўзимдан ғойиб бўлди”.
2
Юқорида келтирилган парчада бир нечта мифологема мавжуд бўлиб,
уларнинг барчаси кўк тошнинг мўътабарлиги сабабини изоҳловчи мифнинг
поэтик интерпретацияси замирига сингдириб юборилган. Кўк тош
қачонлардир Кўк тангрининг хизматини адо этган осмон фариштаси бўлиб
кейин оддий тошга айланиши қадимги мифологиядаги эврилиш, яъни бир
шаклдан бошқа кўринишга ўтиш мотиви воситасида баён этилган.
1
Эшбоева Ф.Х. Ўзбек халқ қарғишларининг жанр хусусиятлари ва бадиияти: Филол. фанлари номз. дисс. ‒
Тошкент, 2008. ‒ Б.56.
2
Нодир Норматов. Бисот. Қиссалар ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2012. ‒ Б.338-339.
105
Мифологиядаги эврилиш ҳодисаси ўзининг моҳияти ва талқинига кўра
асосан икки хил бўлиб, бир жонли мавжудотдан бошқа жониворга айланиш
ёки муайян нарса-ҳодисанинг ўз ҳолатини ўзгартириб яна бирор нарса-
ҳодисага айланиши “чала эврилиш” ёки “нотугал эврилиш” деб қаралса,
жонли мавжудотнинг муайян нарса-ҳодисага айланиши ёки бирор нарса,
буюмнинг жонли мавжудот кўринишини касб этиши “тугал” ёки “тўла
эврилиш” ҳисобланади.
1
Кўк тангрига хизмат қилган самовий мавжудот –
илоҳий ҳилқатнинг кўк рангли тошга айланиши тугал эврилиш намунасидир.
Қадимий мифларда юқори оламни ўзига макон қилган деб тасаввур
қилинган Кўк тангрининг хизматкорлари, унинг атрофидаги нарса-ҳодисалар
ва мавжудотлар ҳам кўк ранг белгиси билан талқин қилинганлиги,
шунингдек, кўк тошга айланган самовий мавжудотнинг мифологик
функцияси, яъни қўриқчилик қилиш вазифаси Нодир Норматов ҳикоясида
янгича моҳият касб этгани ҳолда ифодаланган. Яъни Гулистон момо тилидан
баён қилингани каби, қаҳрамоннинг онаси “қазо қилгунича сойда ётган кўк
тош энди ўз вазифасини адо этиш учун бораяпти”. Кўк тош тимсолига
юкланган ана шу функционал-семантик вазифа ҳам бу мифопоэтик
деталнинг руҳлар олами ҳисобланган осмон ҳамда Кўк тангри культига
дахлдорлигидан далолат беради.
Ҳикоячи-қаҳрамоннинг нутқи
орқали баён этилган сойдаги
кўктошнинг келтирилиши жараёнидаги туш мотиви орқали баён этилган
ушбу мифнинг бадиий ифодасида аждодларимизнинг эзгулик ва ёвузликнинг
абадий кураши ҳақидаги дуалистик мифологиясига алоқадор бир неча
архетипик образлардан фойдаланилган. Шулардан бири “дев” образи бўлиб,
келиб чиқишига кўра “Авесто”га бориб боғланадиган бу мифик персонаж
эртак, афсона ва достонларда кўпинча ёвузлик оламига алоқадор, деб
тасвирланса-да, баъзида девларнинг ёрдами-ҳомийлигида беморларни
даволаш билан шуғулланадиган бахши-қушночлар тўғрисидаги тасаввурлар
ҳам мавжуд. Одатда девларни ўзига бўйсундириб олган бундай кишилар
1
Гезалов Ф. Структура азербайджанских волшебных сказок. АКД. – Ташкент, 1990. – С.14.
106
“деви бор одам”, “девбанд”, “девона” деб юритилган. Агар бундай кишилар
девлар кўмагида даволаш амалиётини бажаришмаса девлар унинг ўзига
шикаст етказишади. Бундай ҳодиса халқ тилида “фалончини девлари
босибди”
ибораси
билан
ифодаланади.
1
“Кўктошлар”
ҳикоясида
тасвирланган Гулистон момо ҳам ана шундай “деви бор” одамлардан.
Турмуш ўртоғи қатағон йиллари Сибирда ўлиб кетган бу аёлнинг якка-ёлғиз
бир қизи бор бўлиб, у ҳам тоғ орти қишлоқларидан бирига турмушга чиқиб
кетгани боис у бир ўзи туради. Шунинг учун ҳам айримлар ундан чўчиб
“Деви бор бу аёлнинг. Ундан қўрқинглар. Уйга келиб қолса, дарҳол нон
чиқариб беринглар”, дейдилар.
Дарҳақиқат, Гулистон момонинг ғайритабиий хусусияти борлиги,
айрим воқеа-ҳодисаларни аввалдан билиши ва буни “девларим айтди”,
“девларим хабар берди” деб баён этиши (масалан, ҳикоячи-қаҳрамоннинг
қабр бошига келгани, Бойқулнинг ўғли – мактаб директори Мамарайимнинг
ўғил фарзандли бўлгани каби) одамларнинг ундан сал-пал чўчишига сабаб
бўлган. Асарнинг ҳикоячи-қаҳрамони онасининг мозори ёнида хаёл суриб
ўтирганида орқасидан эшитилган “Яхши келдингизми, болам. Девларим
айтишди келганингизни”, деган овоз уни ўгирилишга мажбур қилади. Қараса,
ортида Гулистон момо турибди. Орадан йигирма йил ўтган бўлса ҳамки,
унинг юз-кўзи, қадду қомати деярли ўзгармаганлиги, ўша илондан қутқарган
пайтдаги қора жиякли, шокилали, бодомнусха солинган жигар-қизғиш
рангли кўйлакда эканлиги қаҳрамонни ажаблантиради. Кампир худди
қаҳрамоннинг хаёлидан кечган ўйларни ўқиган каби: “Ҳа, ўша кўйлагим.
Ўшанда бу қора илонни ўлдиришни менга онангнинг руҳи айтган эди”.
2
Ҳикояда тасвирланган қора илон – эзгулик кучларига қарши курашувчи
ёвузликнинг зооморф, яъни жонивор кўринишидаги мифологик тимсолидир.
Чунки қадимги мифологияда қора ранг кўпинча ер ости олами, зулмат,
қоронғулик, ёвуз кучларнинг рамзий ифодаси сифатида талқин қилинган.
1
Тайджанов К., Исмаилов Х. Особенности доисламских верований у узбеков-карамуртов / Древние обряды
верования и культы народов Средней Азии Историко-этнографические очерки. ‒ М., 1986. ‒ С.117-119.
2
Нодир Норматов. Бисот. Қиссалар ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2012. ‒ Б.339.
107
“Қадимда яна оқ ранг кундузнинг, ёруғ куннинг, сутнинг, буғдойнинг,
сувнинг, самонинг, қора ранг эса туннинг, ер ости дунёсининг мифологик
эквиваленти, деб қабул қилинган”.
1
Ўрта Осиё халқлари эътиқодича, агар
киши тушида қора илонни кўрса ‒ душман; оқ тусли илонни кўрса ‒ бойлик,
бахт, омад; агар одамнинг йўлидан қора илон чиқиб қолса, душманидан
заҳмат кўради, агар оқ илон чиқса ‒ бойлик келади, деб тасаввур қилинган.
2
Ўзбек халқ эртакларида ҳам қора илон қаҳрамонга зиён етказадиган ёвуз куч
тимсоли сифатида тасвирланади. Масалан, «Бекмирза ва Шавкатмирза»
эртагида сафарга чиққан қаҳрамон бир йўлбарсни қора бўғма илоннинг
ўровида бўғилиб ётганини кўриб қолади-да, илонни қилич билан чопиб
ўлдиради.
3
Бу эртакда тасвирланган йўлбарс яхшилик, эзгулик оламига
дахлдор жонзот бўлса, қора илон унинг тескариси – ёвуз кучлар ифодаси
ҳисобланади.
Сойдаги кўктошлар тошга эврилган самовий хилқатлар бўлгани учун
уларга қора илоннинг ҳужум қилиши борлиқ мавжудликни йўқликка
айлантирмоқчи бўлган ёвуз кучлар хуружининг мифопоэтик талқини, деб
баҳолаш мумкин. Қора илонни мажақлаб ташлаб, қаҳрамоннинг қўлидаги
кўктош ўз азалий вазифасини адо этишига йўл очиб берган Гулистон момо
образи эса одамлар дунёси билан руҳлар олами ўртасида воситачилик қилиб,
инсониятни борлиқ дунёни асраб қолишдек улуғ мақсадга етаклайдиган эзгу
куч тимсоли ҳисобланади.
“Кўктошлар” ҳикоясида илон детали билан боғлиқ яна бир мифологема
мавжуд бўлиб, унда халқимизнинг “уй илонлари” тўғрисидаги мифологик
қарашлари ўз ифодасини топган. Асарнинг ҳикоячи-қаҳрамони Пошхўрт
қишлоғидаги мактаб директори Мамарайим ака билан Гулистон момони
кўргани борганида кўзи тушган бир манзарани шундай баён қилади:
“Нимқоронғи уй тутунга тўлган, шифтларда, деворларда калтакесак, яна
1
Рўзиева М. Ўзбек фольклорида ранг символикаси. – Тошкент: Фан, 2016. – Б.112.
2
Андреев М.С. Вещие сны, несколько примет и детская игра "Сорока-Ворона" среди некоторых народов,
главным образом Средней Азии // Известия главного среднеазиатского музея. Вып.2. – Тошкент: 1923. - С.8-
11.
3
Гулпари. Ўзбек халқ ижоди. Тўпловчи Т.Ғозибоев. ‒ Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1969. – Б.133.
108
аллақандай нарсалар ғимирлаб юрарди. “Қаранг, бурчакда уй илони ҳам бор
экан”, деб шивирлади Мамарайим ака”.
1
Бу ўринда тилимизда “оқ илон”, “уй илони”, “кокилдор илон” каби
номлар билан юритиладиган илон культига доир халқ эътиқодлари ўз
ифодасини топган. Мамлакатимизнинг кўпгина жойларида уйда оқ илон
кўринса, уни арвоҳ деб ҳисоблаб, дарҳол устидан ун сепишган ёки бирорта
кичикроқ идишда сут солиб қўйишган. Шундай қилса илон ҳеч қандай зарар
етказмайди, деб ишонишган. Бундай илонлар хонадон аҳлини ҳар хил
ёмонликлардан асровчи мўътабар жонивор, деб тасаввур қилингани сабабли
уларни ўлдириш, уриш мумкин бўлмаган. Хоразмликлар тасаввурича, уйда
яшайдиган оқ илон Хизрнинг жонивор кўринишида намоён бўлишидир.
2
Гулистон момонинг уйи бурчагида илон кўриниши шу хонадон эгаси ҳомий
кучлар тарафидан муҳофаза этилишини англатади. Бу ўринда ҳам дуалистик
миф, яъни оламнинг мавжудлигини асраб-авайловчи эзгулик кучлари билан
уни барбод қилишга уринадиган қора ниятли ёвуз кучлар ўртасидаги абадий
кураш ҳақидаги архетипик мотивнинг мифопоэтик интерпретациясини
кўрамиз. Сойдан кўктош олиб чиқаётган ҳикоячи-қаҳрамонга ҳужум
қилмоқчи бўлган қора илон ёвузликка дахлдор куч рамзи бўлса, Гулистон
момонинг уйини қўриқлайдиган оқ илон эзгу куч тимсоли ҳисобланади.
Бинобарин, “қора илон” мифологемаси ёзувчи бадиий талқинида
ўзининг архетипик маъносини сақлагани ҳолда асарда тасвирланган давр
воқелигини ўзида мужассамлаштирган янги ижтимоий мазмун билан
бойитилган. Ҳикоячи-қаҳрамон ўз онасининг қабрини зиёрат қилгани
борганида Гулистон момо унга шундай дейди: “Энди гапимга қулоқ сол.
Вақти келиб, бу дунёдан кетсам сен гўримга мана шу сойдан учта кўк тош
олиб қўй. Менинг девлариму жинларимдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Қизим ҳам
1
Нодир Норматов. Бисот. Қиссалар ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2012. ‒ Б.340.
2
Снесарев Г.П. Реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков Хорезма. ‒ М.: Наука, 1969. ‒
С.114-115.
109
касал бўлиб ўлиб кетди. Гапларимга қулоқ солмади. Онам девона деб мендан
юз ўгириб кетди”.
1
Бу ўзининг ғайриоддий турмуш тарзи туфайли ҳатто яқинлари
томонидан ҳам инкор этилиб, ёлғизликка маҳкум этилгани боис жину
девларни ўзига ҳамнишин қилган масъума аёлнинг армон ва ўкинч билан
айтган васияти эди. Ҳикоя қаҳрамони момонинг гапини тинглар экан “Нима
десангиз шу”, деб қабрга кўк тошларни қўйишга ваъда беради. Орадан кўп
ўтмай ёз кунларининг бирида ўзининг туғилиб-ўсган қишлоғига таътилга
келган қаҳрамон Гулистон момонинг вафот этганлигини эшитиб, ўша васият
ёдига тушади. Аммо сойдан кўктош олиб момонинг қабрига қўйиш учун
борганида у ерларни аллақандай фосиқ ва фитнакор бир киши эгаллаб
олганлиги, сойнинг тошини қурилиш материали сифатида одамларга
пуллаётганини билгач, момонинг сўнгли илтимосини бажаролмаслигини
англаб етади. Ёзувчи ўз ҳикоясини “Бу васиятни бажармагунимча эсимга
мени чақмоқчи бўлган қора илон тушаверади. Бу сойни келгусида “катта бир
қора илон” эгаллаб олишини кампирга девлари олдиндан айтмаган экан-да”,
деган жумлалар билан якунлаган. Бу билан адиб эзгулик билан ёвузликнинг
курашидан
иборат
дуалистик
қарама-қаршилик
ҳаётнинг
боқий
ҳақиқатларидан бири эканлиги тўғрисидаги асрий ҳикматни китобхонга яна
бир бора эслатаётгандай бўлади.
Замонавий ўзбек адабиётида “қишлоқ прозаси” йўналишига оид
ажойиб асарлар муаллифи ёзувчи Нодир Норматов қадимги мифология
элементлари билан бир қаторда халқимизнинг турли-туман мифик
қарашлари, асотирий мотив ва ишонч-эътиқодларидан фойдаланган ҳолда
мифопоэтик стилизация орқали қишлоқ одамлари руҳий олами, турмуш
тарзи ва этномаданий қадриятлари тизимининг ўзига хос бадиий талқинини
ярата олган. Адибнинг “Кўктошлар” ҳикоясидаги мифологемалар халқ
хотираси ва онг ости ҳисларида сақланиб қолган қадимги архетипик
образларнинг ўзига хос тарздаги ифодаси бўлса-да, моҳиятан янгича
1
Нодир Норматов. Бисот. Қиссалар ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2012. ‒ Б.339.
110
функционал-семантик мазмун билан бойитилгани ҳолда қайта идрок этилган
мифопоэтик интерпретацияси ҳисобланади.
Назар Эшонқулнинг “Қултой” ҳикоясида ҳам фольклор қаҳрамонлари
руҳидан ижодий озиқланиш етакчи ўринга кўтарилган. Асар бош қаҳрамони
Арзиҳол хўрлик ва ҳақоратлардан боши чиқмайдиган ҳамиша қўрқиб,
кимдандир ҳуркиб, яшириниб юрадиган аёл. Унга туғилганидан буён азоб-
уқубат бериб, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, доимо жеркиб чўрисига айлантириб
олган Улжон эса ўқимаган, жиззаки, қайсар ва дашт-далада қўй боқиб,
умрини ўтказган йигит. Ёзувчи ўз идеалига, ўз ғоявий ниятига мос мотивлар,
айрим образлардан илҳомланган дейиш мумкин. Бундай воқелик – ўзбек
халқига таниш.
Маълумки, фольклорда халқнинг миллий анъаналари, урф-одатлари,
хулқ-атвори, маросимлари, ҳаётдаги яхши ёмон ҳодисаларни баҳолаши,
нафосатни тушуниш тарзи, ахлоқий маънавий фазилатлари ифодаланган
бўлади. Ҳикоя воқеалари Арзиҳол ва Улжон ўртасидаги муносабат ва уни
кузатиб турувчи кичик эпизодлар ўртасида кечади. Арзиҳол ким эди-ки, ўз
ўғлининг бунчалар хўрлашига лойиқ бўлса, наҳотки “Мен сенинг онангман”
дея олмаса?! Бу гапни Улжон Арзиҳол ўлгандан кейингина бобоси тилидан
эшитади: “...Бобоси худди айбдордай бошини эгиб олганди. Кейин
қариликданми ёки барибир маймоқ ва мажруҳ бўлса ҳам, фарзанди ўзидан
олдин дунёдан ўтганидан эзилганиданми, кўзлари ёшга тўлиб, хириллоқ
товушда деди:
– Онам деб йўқланг, болам. Онам денг. Улжоннинг ғаши келди. Энди
шу етмай турувди деб ўйлади.
– Нега она деб чақираман? Онам ўлиб кетганига ўттиз йилдан ошди.
Бобоси чуқур хўрсинди. Кўзларини олиб қочди. Кейин пичирлади:
– Арзихол сизнинг туққан онангиз бўлади, болам. Салом чавондоз
бадном қилиб кетгач сизни Роҳатга бердик. Аслида сизни Арзихолнинг ўзи
эмизиб катта қилди, болам... У сизнинг ҳақиқий онангиз...
111
Чол бошқа ҳеч нарса демади. Куннинг аёзини жунлар ичига кириб олиб
енгмоқчидай, пўстакни оёқларига ўраб, кўзларини юмиб олди ва шу билан
ўзининг сўнгсиз дардларига ва маймоқ қизини исноддан қутқариш учун
ўйлаб топган ўша олис хотирасига кўмилиб кетди...
1
Арзиҳол фарзанди калтаклари остида яшаса-да, ўзини унинг онаси
эканлигини айтолмай ўлиб кетади. Бу – ўзбек миллати хос бўлган, бир умр
қилган гуноҳи учун азоб чекса-да, дардини ичига ютадиган инсон ҳолати
тасвири. Бобоси гапидан сўнг бутун кечмиши кўз олдида гавдаланган Улжон:
“...худди бу азали ҳовлининг безовта ҳилпираётган яловидай юзи пирпираб,
атрофга илинж билан тикилар, кимдир бу гапларни ёлғон дейишини кутар,
аммо ҳамма ўз иши билан банд ва бу гапни инкор қиладиган марднинг ўзи бу
ҳовлида кўринмасди. Шунда аввал қайнилари калтаклашга келган кунда
туйган кўкрак ҳидини димоғи тагида туйди, кейин бу ҳид унинг аллақачон
зулмат қаърига сингиб кетган хотирасини – ўзининг тамшаниб эмаётганини
ва ўзига ҳам гуноҳкорона, ҳам қўрқув билан боқиб турган ёш ва опасининг
навбатдаги қарғишидан дилдираб турган Арзихолни лип этиб ёритиб
юборди...”
2
. Довдираганича оғир ҳолга тушиб, Арзиҳолни қабрга қўйгач: “...
дастлаб Ражаб чўпоннинг, кейин эса қарийб ўттиз йил ўзининг қўли билан
гоҳ ўчоқ бошида бутун ҳовлини тутунга тўлдириб юборгани, гоҳ куви
пишаман деб ёғи билан қўшиб ағдариб қўйгани учун, гоҳ сигирни эмиб ётган
бузоқ олдида, гоҳ хамири оқиб кетган тандир бошида Арзиҳолни таъқиб
этган, қачон жаҳли чиқса, қачон қаҳри қўзиса, нуқул оёғи остида
ўралашадиган, урган сари ургиси, хўрлаган сайин хўрлагиси келаверадиган,
шунча хўрликларга индамай чидаб, яна мени ур дегандай қаршисида пайдо
бўладиган, нимжон ва мажруҳ аёлни гоҳ турткилаб, гоҳ савалаб, ўзи ҳам энди
савалаган сайин бир қучоқ қуриган ўтиндай кўтариб келишиб, манови
дўмпайиб турган қабрга тиқишган аёлнинг устихонлари каби силлиқлашиб-
ингичкалашиб қолган ва Улжон учун бу ҳаётда подасининг изидан эргашиб
1
Н. Эшонқул. Шафтоли гули. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б.17.
2
Н. Эшонқул. Шафтоли гули. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б.18.
112
юрадиган итчалик ҳам қадри бўлмаган жимитдай жуссали аёлга берилган
шунча йиллик хўрликларига “мана, мен гувоҳман” деётгандек қад кериб
турган таёқ билан юзма-юз турарди...
1
ҳолга тушади.
“Алпомиш” достонида Бойбўрининг Бодом чўридан туғилган ўғли
Ултонтоз образи Улжон образи яратилишига туртки берган бўлса, ажабмас.
Ҳар бир сюжет мана шу икки қаҳрамон ўртасидаги жараёнларда кечади.
Биз ўз мулоҳазаларимизни фольклоршунос Л.И.Емельяновнинг
қуйидаги сўзлари билан ифодаламоқчимиз: “...ёзувчининг фольклорга
муносабатида худди энергиянинг айланиш қонунияти каби бир ҳол юз
бергандай туюлади: фольклорни энергиянинг турларидан бири сифатида
ўзлаштириб, уни шу энергиянинг қўллаш жиҳатдан фарқ қиладиган шундай
шаклларга киритадики, буларда ўша “дастлабки” шаклларнинг специфик
белгилари йўқолиб кетади, шунга қарамасдан улар ҳам келиб чиқиш нуқтаи
назаридан ўша “дастлабки” шаклларга дахлдордир...”.
Бу борада “Алпомиш” достонига кўп мурожаат қилган Усмон
Азимнинг “Ғоз” ҳикояси бетакрор мазмунга эга. “Алпомиш” достонида
зиндонда ётган Алпомишнинг ёнига тушган ғоз билан боғлиқ мотив бор. Бу
мотивга кўра, бир оёғи синган ва бир қаноти шикастланган ғоз зиндонга
йиқилади. Алпомиш ғозни яраларини даволаб, парваришлайди, учадиган
бўлгач, унинг қанотига хат боғлаб: “Элу халқимга менинг ўлик-тирик
хабаримни сен етказсанг”, дея ният қилиб, ғозни учириб юборади. Ғоз ўн
тўрт кеча-кундуз учгач, Шакаман тоғига етиб, қанотлари толиб, тоққа
қўнади. Ғозни мана шу тоғ этагида яшовчи бир кампирнинг ўғли отган
бўлиб, у ғознинг ўлмасдан фақат ярадор бўлгани, ҳатто учиб кетганидан
аламига чидай олмай, бир неча йилдан бери ўласи касал бўлиб ётган эди.
Ҳордиқ чиқариб, куч йиғиш учун тоққа қўнган ғознинг ғағиллаган товуши
касал ётган Мерганнинг қулоғига етади. Кампир эса:
Бу ёлғиз ғоз Алпомиш арзачиси,
Қўйгин, болам, арзачига ўлим йўқ,
1
Н. Эшонқул. Шафтоли гули. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б.18.
113
То ўлганча тирик қулга тиним йўқ, – дея ғозни учириб юбориш пайига
тушади. Мерган Кампирнинг сўзига қулоқ солмай, ғозни отади. У ўқни
отганида ғоз учиб кетади ва ўғил оғир дард билан ётиб қолади. Ғоз эса хатни
эсон-омон Алпомишнинг синглиси Қалдирғочга етказади. Достондаги ғоз
билан боғлиқ мотив шу сюжет билан якунланади
1
. Усмон Азим мана шу
кичик сюжетни бироз кенгайтириб, ҳикояга айлантиради. Ҳикояда қаҳрамон
ҳаётидан бир эпизод қаламга олинган. Ғозни ўлдиролмай, ориятдан куйиб
кетган ўғилнинг руҳий ҳолати тасвирланган. Номдор мерган бўлатуриб, бир
ғозни отолмаганлиги учунгина хасталик тўшагига михланади. Аммо унинг
жисми эмас, руҳи, қалби жароҳатланган, бу жароҳатнинг номи эса ғурур эди.
Муаллиф диққат марказида Кампир образи туради. Кампир фарзандини
балога гирифтор этаётганини билиб турса ҳам, ғознинг элчи эканлигини
кўнгли сезиб, уни учириб юборади. Кампир ана шу мураккаб руҳий жараёнда
дунёни,
инсониятни
бало-қазолардан
сақлаб
қола
оладиган
илоҳийлаштирилган куч даражасига кўтарилади. Ҳикоя “Алпомиш”
достонидаги мотив асосида ёзилган бўлса-да, достондаги эпизоднинг давоми
сифатида янгича талқин этилган.
Ҳикоя халқ достонлари каби жонли суҳбат-мулоқот тарзида, сажъ –
насрий қофияларда битилган: “... Ғоз бир айланиб, ўтакаси ёрилиб, “Бойсун-
Қўнғиротга етгунча қанотимни толдирма”, деб Тангрига ёлвориб, баландлаб
учиб кетди. Мерган куни етганини сезди: “Энамки ғозни мендан авло билди,
паймонам тўлган экан, гулим очилмай сўлган экан”, деб оҳ уриб, олам кўзига
қоронғу кўриниб, тўшакка етмай йиқилди. Кампир бечора “воҳ, болам”лаб,
ўзини фарзандининг устига ташлади, кўзларини ёшлади”
2
.
Бу манзарадан кейин муаллиф Онага нисбатан ноҳақлик қилаётгандай
бўлади. Ахир, Она фидойилик қилди. У мерган ўғли нишонга олган, оёғига
Алпомишнинг хати боғланган ғозни учириб юбормаганида, Бойсун-
Қўнғиротнинг ҳоли не кечар эди? Муштипар она қилган фидойилиги учун
1
Қаранг: Алпомиш. Айтувчи Фозил Йўлдош ўғли. Ёзиб олувчи Махуд Зарипов. Нашрга тайёрловчилар
Ҳоди Зарипов ва Тўра Мирзаев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2011. – Б.230.
2
Азим У. Жоду. Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2003. – Б.336.
114
айрилиқ жабрини тортиши керакми? Ёзувчи бу саволларга кўпни кўрган
“бировнинг исмини эшитса, умрини маталдай айтиб, Худо буюрмаган
касалларга умрини қайтариб бераверадиган” Бўлган кал тилидан жавоб
қайтаради: “... Сен фидойилик қилдинг! Бу дунёда фидокорнинг иши
оғирдир...”
1
Аждодлар жасорати ва саховатини ибрат қилиб кўрсатиш – дунё
адабиётининг муштарак фазилати ҳисобланади. Айниқса, инсоний ғурур
йўлида ғайрат кўрсатган кишилар барча замон ва маконларда ибрат намунаси
бўлган. Ҳикоя муаллифи мана шу ҳақиқатга урғу қаратади.
“Ғоз” ҳикоясида Алпомиш эл-улусни ўйлаб ўғлини қурбон қилишга
бир баҳя қолган муштипар онага яккаю ягона ўғли Ёдгорни қурбонлик учун
бериб юбормоқни бурч деб билади: “Сиз туфайли менинг юртим омон қолди,
Ёдгоржон туфайли сизнинг фарзандингиз ҳам тузалиб кетсин. Шу боламни
хайри Худо йўлига буюрдим...”
2
Ҳикояда Луқмони ҳаким, ҳар қанча буюк табиб бўлмасин, муштипар
она олдида бош эгади: “... Мен сенга таъзим қилмоғим даркор. Мен ҳаётимда,
мингта, мақтаниб айтсам, ўн мингта одамнинг ҳаётини сақлаб қолдим. Сен
бўлса... Э-ҳе!”
3
.
Ўғлининг дардига дармон, дилига қувват бўлиш учун ҳар нарсага тайёр
онани тангри ғозга айлантиради ва мерган ўғли ғозни отиб, касалдан
тузалади. “ мифологияда ғоз – оналик рамзи. Бир асотирда ер юзи ғознинг
тухумидан, бошқасида тумшуғидаги лойдан пайдо бўлган дейилади. Қадимда
шомонларнинг ғоз маросими ҳам бўлган. “Авесто”даги муқаддас ваҳийни
келтирган фаришта ҳам ғоз эди. Ғозга боғлиқ қўшиқлар, маросимлар
ҳозиргача сақланиб қолган”
4
. Демак, ҳар қандай мифда халқ ўтмиши,
дунёқараши мавжуд экан. Мифлар халқ руҳиятининг рамзлардаги ифодаси
ҳисобланади.
1
Ўша асар.
2
Азим У. Жоду. Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2003. – Б.336.
3
Ўша асар.
4
Назар Эшонқул. “Мен”дан “мен”гача. Тўплам. ‒ Тошкент: Akademnashr. 2014. – Б.133.
115
Бинобарин,
ёзма
адабиётдаги
бадиий
мифологизм
поэтик
шартлиликнинг ўзига хос шаклларидан бири бўлиб, қадимги мифологик
сюжетлар ва образларнинг матн композицион қурилишидаги структурал
модификациясидир. Бунда муаллиф мифологик кодларнинг рамзий-шартли
талқини воситасида тасвирланаётган воқелик замиридаги ижтимоий-
маънавий муаммолар ҳамда қаҳрамон руҳиятининг мураккаб қатламларини
бадиий таҳлил қила олади. Айни ҳолатни ёзувчи Исажон Султон
ҳикояларида ҳам кўрамиз.
Хусусан, Исажон Султоннинг “Боғи Эрам” ҳикоясининг қаҳрамони
ўзининг беғубор болалик кезларини эслар экан, табиатнинг булғанганлиги,
бир замонлар зилол сув шариллаб оққан ариқларнинг ифлосланганлигидан
дили оғриган Холмуҳаммад бува билан учрашувини шундай хотирлайди:
“Чол ёнимизга келиб ўйинимизга пича термулиб турди. Салдан кейин эса
унинг кўзларининг ёшланганлигини кўрдик. “Нимага йиғлаяпсиз, бува?” ‒
деб сўрадим мен. Чол, соқоли титраб: “Бир маҳаллар мен ҳам онам ёпган
нонни шунақа оқизиб ер эдим, ўшани эслаб йиғлаяпман, болам. Эвоҳ, ўзим
ҳам шу ариқдаги нондай оқдим-кетдим”, ‒ деди. Нон егиси келяпти, деб
ўйладимми, ҳар ҳолда, ўзимнинг сувга бўккан нонимни олиб, унга узатганим
эсимда. Чол бўлса нонни олди-ю, ҳеч уялиб-нетмасдан ҳўнграб йиғлаб
юборди”.
1
Ҳикоячи-қаҳрамон
йиғлаб
йўлини
давом
эттираётган
Холмуҳаммад буванинг ортидан эргашади. Олдида дуч келган ариқдан
ҳатлаши билан кўз ўнгида ажиб бир афсонавий гўшанинг ғаройиб манзараси
намоён бўлади: “Қопқалари тилладан, тутқичлари биллурдан бўлган бир
боғнинг қаршисида кўрдим ўзимни! Қопқа ёнида биллур ҳалқани тутиб
турган мен қатори бир болакай менга қараб кулар ва ичкарига имлар эди.
Олдинга икки қадам босиб, боққа мўраладим. У ерда нималарни кўрганимни
айтолмайман, айтганим билан қанақадир заминий нарсаларга ўхшаб
қолаверади. У ердаги дарахтлар, бизнинг кўрганимиз одатдаги дарахтларга
ўхшаб кетгани билан, мутлақо бошқача эди. У ердаги қушлар, сувлар... Бу
1
Исажон Султон. Озод. Роман ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2012. ‒ Б.367.
116
боғ самовий эди! Ғоятда гўзал эди! Бу гўзалликка мос таъриф тополмай
ўртанаман”.
1
Сув нафақат тириклик манбаи, балки ҳаётнинг энг улуғ мўъжизаси
ҳисобланади. Шу боисдан ҳам инсоният сувни муқаддаслаштирган ва унга
сиғинган
2
. Айнан мазкур мўъжиза ҳақида жаҳон халқларида турли
мифологик қарашлар ва инончлар кенг тарқалган
3
. Сувга ўзига хос ҳаёт
манбаи сифатида ўтроқ деҳқонлардан тортиб кўчманчи чорвадорларгача,
овчилардан балиқчиларгача эътиқод қилишган (сув ҳавзалари, булоқлар ва
қудуқларга бўлган инончлар). Сув билан покланиш одати барча диний
эътиқодлар ва маданиятларга хос хусусият бўлган. Архаик-космогоник
тасаввурларга кўра, дастлаб сувдан ер пайдо бўлади, ёки уммон хаосида
тухум шаклланади, у кейинроқ икки бўлак (осмон ва ер)га ажралади. Шу
тариқа, сувга барча нарсаларнинг негизи сифатида қаралади.
Дунёнинг кўпгина халқларида сув маъбудалар иродасини ўтказувчи,
осмон билан мулоқотда воситачи, тақдир жарчиси ҳисобланади. Шу сабабли
турли фол очиш тизимларида сувда намоён бўладиган тимсолларни талқин
этишган. Фолбинлар сув юзасига қараб, ўтмишни айтишган, келажакни
башорат қилишган. Бу қадимий ҳолат шомонларнинг биллур шарлар, яъни
жоду кристалларидан фойдаланганини асослаб беради. Сув ёрдамида фол
очиш ва келажак ҳақида хабар бериш амалиёти қадимги Европа, Шимолий
Африка, Яқин Шарқ, Шарқий ва Шимолий Осиё Полинезияда тарқалган.
Скандинавия халқларида сув тақдир рамзи сифатида қадрланган
4
.
Хуллас, дунё динларига оид қарашларга назар ташлар эканмиз, барча
динлар ва эътиқодий қарашларда сув билан боғлиқ анъаналар учрашини
кузатамиз. Хусусан, қадимги мисрликларнинг тасаввурига кўра, сувда
ҳаётбахшлик хислати мавжуд бўлиб, осмон сувлари ерни суғориб, унда
1
Ўша манба. ‒ Б.367-368.
2
Саримсоқов Б. Ўзбек маросим фольклори. - Тошкент: Фан, 1986. – Б.58.
3
Мифы народов мира. Энциклопедия. М., 1980 Т.1. – С.40.
4
Мингбоева Д. Тимсоллар тилсими. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2007. – Б.42.
117
ҳаётнинг ривожланишига имкон яратган. Қадимги Грецияда Посейдон –
денгизлар илоҳи бўлиб, у олий илоҳлардан бири ҳисобланган.
Шарқ халқлари эътиқодий қарашларида ҳам табиат мўъжизаси бўлган
сув блан боғлиқ қўплаб эътиборга сазовор қарашлар бўлган. Жумладан,
қадимги Ҳиндистонда сув бутун дунёда ёмғир, ўсимликлар шираси, қон
шаклида айланиб юрувчи ҳаёт соқчиси сифатида қадрланган. Хитойликлар
эса сувни бутун ҳаётнинг сарчашмаси деб билганлар. Зардуштийлик динида
сув инсонлар учун энг зарурий унсур сифатида қадрланган ва “Авесто”да бу
борада қуйидагилар қайд қилинган: “Покиза сув ва ёниб турган олов олдида
гувоҳлик қилган зотнинг дўзахдан тошувчи жазоси бу дунёнинг жамики
дарду озорларидан мудҳишдир”
1
.
Зардуштийлик космогонияси бўйича ер гардиш шаклида, у сувда
туради, намлак, сув ҳамма нарсанинг асоси, ерни океан қуршаган, худди у
сувдаги тахтадек, ҳатто оловдан ҳам ортиқроқ эъзозланган. Дарҳақиқат,
зардуштийларда сув муқаддас унсур саналиб, аввало, унинг тозалиги
борасида қайғуришган.
Сувни муқаддас санаб, уни эъзозлашга оид қарашлар ислом динида ҳам
кенг ўрин олган. Жумладан, исломда сувни тежаб ишлатиш, уни ортиқча
исроф қилмасликка даъват этилади.
Қадимги халқлар сувнинг халоскорлик ва илоҳий қудратига қаттиқ
ишонганлар. Улар сув инсонни ҳар қандай офат, бахтсизлик, ҳатто ўлимдан
ҳам ҳимоя қилади, дея тасаввур қилишган. ларнинг дунёқарашида сув – жон,
руҳ, боқийлик тимсоли, абадий тириклик рамзи деб ҳисобланган.
Ёзувчи ўзбек фольклорида қаҳрамоннинг “ўзга олам”га сафари
тўғрисидаги мифологик тасаввурлардан ижодий фойдаланишда “ариқ”
деталини самарали қўлланган. Бу ўринда қўлланилган “ариқ” архитепи
қадимги мифологияда “ўз” ва “ўзга” оламларни бирлаштириб турувчи
асотирий восита, бошқача қилиб айтганда, инсонлар яшайдиган дунё билан
мифологик кучлар макони ҳисобланган “ўзга олам” ўртасидаги чегара
1
Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик / Асқар Маҳкам таржимаси. – Тошкент:
Шарқ НМАК
. 2001. – Б.122.
118
вазифасини ўтаган. Шунинг учун ҳам ҳикоя қаҳрамони ариқдан ҳатлаши
билан “ўзга олам”га ўтиб қолади ва унинг кўз ўнгида “Қопқалари тилладан,
тутқичлари биллурдан бўлган бир боғ”, яъни Эрам боғи намоён бўлади.
Ёзувчи бу ғаройиб боғнинг қаҳрамон хаёлотида намоён этилиши орқали
қадимий мифологик тасаввурдан шартли-рамзий фон сифатида фойдаланади
ҳамда экологик ҳалокатлар туфайли атроф-муҳит ўзининг бирламчи
гўзаллигидан кун сайин мосуво бўлиб бораётганлигидан дили хун бўлган
бугунги давр кишисининг руҳий кечинмаларини ўзига хос тарзда
ифодалайди. Бунда макон ва замонларнинг мураккаб комбинацияси орқали
миф билан реал воқелик, хаёлий уйдирма билан ҳаётий ҳақиқат синтези
юзага келганлиги кузатилади.
Ўзбек мифологияси талқинича, Эрам боғи парилар юрти бўлиб,
афсонавий боғ Кўҳи Қоф, яъни Қоф тоғи орасида жойлашган мифик жой
бўлиб, парилар маскани деб талқин қилинади.
1
Уни девлар қўриқлаб турар
эмиш. Ўзининг ғоят гўзаллиги ва бетакрор табиати билан алоҳида ажралиб
турадиган бу боғда парилар истиқомат қилади. Эрам боғи тўғрисидаги
мифологик тасаввурлар ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодига араб фольклори
анъаналари орқали ўтган. Ривоятларга кўра, “Ирам зат ал-имад”, яъни
«баланд устунли қасрлари бўлган Ирам» деб аталган бу ғаройиб жой Шаддод
деган афсонавий ҳукмдор томонидан бунёд этилган. У ер юзида
жаннатмонанд гўшани яратишга бел боғлаган ва иморатлари қимматбаҳо
тош ва металлардан қурилган сўлим боғ-шаҳарни бино этган эмиш.
Манманлик ва ўзига бино қўйиш белгиси бўлган бу шаҳар Оллоҳнинг
ғазабига учраб, вайрон бўлган деб нақл қиладилар. Айрим мутахассислар
Эрам боғи тўғрисидаги тасаввурлар жоҳилият давридаги қадимги араб
қабилаларининг мифологик инончлари асосида келиб чиққан деб
ҳисоблайдилар.
2
“Қуръони Карим”нинг “Вал-Фажр” сурасидаги 6-7-8-
1
Зарифов Ҳ. Жажжи тадқиқотлар: Боғи Эрам // Ўзбек тили ва адабиёти. ‒ Тошкент, 1995. ‒ №2. ‒ Б.70.
2
Пиотровский М. Ирам зат ал-имад // Мифы народов мира. Т.1. ‒ М.: Сов. энциклопедия, 1992. ‒ С.560.
119
оятларда ҳам баланд устунли қасрлар эгаси бўлган Ирам шаҳрида истиқомат
қилган Од қавми ҳалокати ҳақида маълумот берилган.
Ўзбек халқ достонларида эса Ирам ёки Боғи Эрам деб аталган бу эпик
макон парилар юрти, деб юритилади. Эпик анъанага кўра, Кўҳи Қоф замин
билан Эрам боғи оралиғидаги чегара сифатида талқин қилинади.
Араб-ислом манбаларининг ўлкамизда кенг ёйила бошлаши
муносабати билан қадимги араблар мифологиясига мансуб турли-туман
асотирий образлар, шу жумладан, Эрам боғи ҳақидаги мифологик
тасаввурлар ҳам ўзбек фольклорига, кейинчалик эса, ёзма адабиётга ҳам
ўтган. Ёзувчи Исажон Султон инсон руҳиятининг ҳамиша оний гўзалликка
ошуфталигини тасвирлаш мақсадида халқимизнинг Эрам боғи тўғрисидаги
мифик қарашларини ўз асарига маҳорат билан сингдириб юборган.
Ҳикояда тасвирланишича, бу ажойиб боғ болани ўзига шу қадар
мафтун этадики, у ушбу жаннатмакон гўшага қадам қўйганиданоқ фақат
эртаклардагина тасвирланадиган мўъжизакор нарсаларни кўради. “Боғ мени
ўзига шу қадар мафтун этдики, олдинга беихтиёр яна бир қадам қўйдим.
Тағин бир қадам қўйсам, боғ ичкарисидаман. Ҳилпираб учаётган олтин
ниначиларни тутиб олишим, ҳув анави зар қанотли Семурғ билан
суҳбатлашишим ҳеч гап эмас”.
1
Халқимизнинг мифологик эътиқодига кўра, Эрам боғи оламдаги энг
гўзал ва ораста гўша бўлиб, нафақат парилар, балки Анқо, Семурғ сингари
асотирий қушлар ҳам шу масканни ўзига макон қилган. Афсоналарга кўра,
Эрам боғи олтин, кумуш ва турфа жавоҳирлардан бунёд этилганлиги учун у
ерда учиб юрган ниначилар ҳам олтиндан эканлиги ўқувчида шубҳа
уйғотмайди.
Исажон Султон ҳикояларини халқ ижодидаги мифологик арсенал
имкониятлари билан бойитиб боради. Ёзувчининг юқорида таҳлилга
тортилган “Боғи Эрам” ҳикоясида яна бир мифологик образга дуч келамиз.
Бу Семурғ образидир. “Тағин бир қадам қўйсам, боғ ичкарисидаман.
1
Исажон Султон. Озод. Роман ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК
, 2012. ‒ Б.368.
120
Ҳилпираб учаётган олтин ниначиларни тутиб олишим, ҳув анави зар қанотли
Семурғ билан суҳбатлашишим ҳеч гап эмас”
1
. Семурғ қуши ҳақида
эртакларда кўп ўқиганмиз. У қуш эзгу ниятли эртак қаҳрамонларига ёрдам
беради. Семурғ қуши ҳам эзгулик улашувчи қуш сифатида қаҳрамон кўзига
кўринади ва бу билан унинг тоза ниятли, оқкўнгил эканлигини очиб беради.
“Қаҳрамон” эртагида Семурғ қаҳрамонни зулматдан ўтказиб қўяди. Семурғ
айрим эртакларда ер остида яшайди, айримларида эса ер устида. Бундан
кўринадики, ушбу қуш икки оламни боғлаб турувчи восита экан. Семурғ
қуши эртакларда оқ рангда тасвирланади. Тадқиқотчи Ғ.Акромовнинг
маълумотига қараганда, рус адабиётшуноси К.В.Тревернинг ёзишича,
Эрмитажда сақланаётган Сосонийлар даврига доир кўзада Семурғ ярми туя,
ярми қуш қиёфасида тасвирланади. Шунингдек, уни уч оёқли эшак
қиёфасида тасвирловчи мифлар ҳам бор экан
2
. Ўзбек адабиётида ҳам Семурғ
тинчлик, бахт, омад олиб келувчи қуш сифатида тасвирланади. Шунинг учун
ҳам ижодкорларимиз бу образдан кўп фойдаланади
3
. Фольклордаги бундай
мифологик
образлар
аждодларимизнинг
орзу-интилишлари,
ҳаёти,
тасаввурлари, эътиқодлари акс этган қимматли хазинадир. Шунинг учун ҳам
бу образлар орадан қанча вақтлар ўтса ҳам, ўзгармасдан қолиб, ёзма
адабиётимизда маълум бир вазифаларни бажариб келади.
Шарқ халқлари фольклори ва мифологиясини яхши билган Исажон
Султон ўзининг “Боғи Эрам” ҳикоясида қаҳрамон кўз ўнгида намоён бўлган
ғаройиб гўша тасвирини баён этар экан, архаик мифологиядаги қуш ва “ҳаёт
дарахти” жуфтлиги ассоциациясини сақлашга ҳаракат қилган. Ҳикояда
тасвирланишича, “қопқанинг шундоқ ёнгинасида жудаям улкан бир яшил
дарахт” бор бўлиб, унинг “шохлари булутлар орасида кўзга кўринмай
кетган” эди. Бу лавҳада тасвирланган “яшил дарахт” архаик мифологияда уч
олам ‒ Кўк (осмон), Замин ва Ер ости дунёларини ўзаро бирлаштириб
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 1 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 73.
2
Акрамов Ғ. Тотемистик мифлар. // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1978. № 3. – Б. 41.
3
Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2019. – Б.258-259; Hamid Olimjon. Semurg’. –
Tashkent.: Yangi nashr, 2018. – Б. 172-206.
121
турадиган “ҳаёт дарахти”нинг бадиий талқинидир. Бинобарин, коинот
ҳақидаги космогоник мифларда “дунё дарахти”нинг илдизлари осмонга,
шохлари ерга қараб турган ҳолда тасвирланади. Бу олам тимсоли ёки олам
асосининг тасвири бўлиб, дунёни ушлаб турувчи ўқ (ўзак) сифатида
тасвирланади. Сибирда яшовчи ёқут шомонларининг инончига кўра, Дэмург
бургути тез-тез ана шу дарахтга қўнади”.
1
Мифологик тасаввурларига кўра, “ҳаёт дарахти”нинг илдизлари ер
остида жойлашган бўлса, унинг шохлари булутлар оша осмонга туташиб
кетган, шу тариқа бу улкан асотирий дарахт уч олам, яъни Кўк (юқори олам –
руҳлар маскани), Замин (одамлар истиқомат қиладиган ер) ва Ер ости (қуйи
олам ‒ ўликлар мулки)ни ўзаро бирлаштириб туради. Бинобарин, қадимги
ларнинг шомонистик мифологиясида шомон руҳлари айнан ана шундай “ҳаёт
дарахти” воситасида “ўзга олам”ларга сафар қилиши тасвирланган.
2
Ҳикояда ғаройиб боғдаги дарахтнинг ранги “яшил” эканлигининг
алоҳида таъкидланиши ҳам бежиз бўлмай, космогоник мифологияга
алоқадор деталь ҳисобланади. Чунки мифга кўра, “ҳаёт дарахти” мангу яшил
бўлиб, доимо ўсиб туради, ҳеч қачон қуримай ва ҳамиша яшнаб туради.
Унинг “ҳаёт дарахти” деб аталишининг боиси ҳам ана шунда.
“Ҳаёт дарахти” тўғрисидаги ўзбек мифларида яна бир муҳим жиҳат
алоҳида кўзга ташланади. Хусусан, Самарқанд вилоятининг Пахтачи
туманида истиқомат қилувчи Д.Аҳмедовадан 1991 йилда ёзиб олинган бир
мифда юлдуз учиши ҳодисасининг сабаблари ана шу ҳаёт дарахтининг
семантик кўринишларидан бири ‒ афсонавий чинор билан боғлаб
тушунтирилади. Айтишларига қараганда, осмонда катта бир чинор дарахти
бор эмиш. Ўша чинорнинг бирорта барги узилса, ер юзида яшаб турган бир
одамнинг ҳам жони узилади дейдилар. Агар ўша барг тушаётганда соғ одамга
тегиб кетса, у кишининг қулоғи чингиллар эмиш. Бундай одам дарҳол калима
келтириши керак, акс ҳолда бирор фалокатга йўлиқади, дейдилар. Ана шу
1
Шахнович М. И. Первобытная мифология и философия. ‒ Л.: Наука, 1971. ‒ С.154-155.
2
Бу ҳақда қаранг: Жўраев М., Саттиева Д. Ўзбек фольклорида ҳаёт дарахти. – Тошкент: Фан, 2010. – Б.67.
122
чинор барги тушаётганда осмонда ёруғ из қолдираркан, буни кўрган одамлар
“юлдуз учди” дейишаркан.
1
Бу эса уч олам ‒ Кўк (осмон), Ер юзи ва Ер ости дунёларини ўзаро
бирлаштириб турувчи асотирий восита деб тасаввур қилинган “ҳаёт дарахти”
аниматик мифологияда ҳам муҳим роль ўйнаганлиги, яъни бу асотирий
тимсолнинг туб моҳияти “ҳаёт ‒ ўлим” қарама-қарши тушунчалари билан
бевосита боғлиқлиги, янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу дарахтнинг
ҳар битта япроғи ерда яшовчи муайян кишининг жони билан алоқадор деб
қаралганлигидан далолат беради.
Ҳаёт дарахтининг самовий қуш билан боғлиқлиги ҳақидаги
тасаввурларни Скандинавия, Ҳинд-Европа, Сибирь, араб халқлари
мифологиясида ҳам учратамиз. Шу нарса диққатга сазоворки, мифлардаги
ҳаёт дарахтининг учида катта қуш тасвирланса (қадимий ҳинд-эрон
мифларида – Семурғ, арабларда ‒ Феникс), илдизларига илон ўралиб ётади
(Скандинавияликлар мифларида Нидхегг номли илон). Мифик “ҳаёт
дарахти” “Авесто”да тасвирланган Хома (ҳинд мифологиясида ‒ Сома) ёки
“Хварри” (“Серсув”) номли дарахтни эслатса, қуш
ва илон билан Шарқ
фольклоридаги Семурғ ва у уя қурган катта дарахтга чирмашаётган илон
образлари орасида ҳайрон қoларли ўхшашлик бор.
Ёзувчи Исажон Султон “ҳаёт дарахти” тўғрисидаги мифлар, анимистик
эътиқодлар, яъни жоннинг танадан бошқа жойда мавжуд бўла олиши
тўғрисидаги эътиқодий қарашларни ўз ҳикоясига маҳорат билан сингдира
билган. Ҳикояда тасвирланишича, Боғи Эрамга кириб қолган қаҳрамон
шохлари осмонга бўй чўзган улкан яшил дарахтга назар ташлар экан, “ҳар
замон-ҳар замонда унинг шохларидан япроқлар узилиб тушаётир. Мана,
шундоққина оёғим остига сарғайган бир барг келиб қўнди. Мен эгилиб қараб,
баргда ёзув борлигини кўрдим. Сарғиш томирчалари бўртиб турган япроқ
сиртига “Холмуҳаммад Зиё ўғли” деб битилган эди.
1
Жўраев М. “Юлдуз учиши” билан боғлиқ халқ қарашлари // Ўзбек фольклоршунослиги масалалари. 5-
китоб. – Тошкент, 2015. – Б.88–97.
123
Ҳикоядаги яшил дарахт баргининг узилиб тушиши ва унда киши
исмининг ёзилганлигининг тасвирланиши ҳам анимистик тасаввурларнинг
ёзма адабиётдаги ўзига хос талқинидир. Мифологияда “ҳаёт дарахти”
баргининг узилиши ерда яшайдиган бирор киши ўлганлигининг аломати
тарзида тасаввур қилинган. Яъни, қадимги одамнинг мифологик тасаввурига
кўра, ерда қанча одам яшаса, “ҳаёт дарахти”нинг ҳам шунча япроғи бўлади.
Унинг шохларида янги барг ўсиб чиқиши чақалоқ дунёга келишидан, япроқ
узилиб тушиши эса инсон ўлимидан далолат беради деб ўйлаганлар.
Бинобарин, “Эрам боғи” ҳикоясида ҳам “яшил дарахт” япроғининг узилиб
тушиши ва унда “Холмуҳаммад Зиё ўғли” деган битикнинг мавжуд бўлиши
бу ўринда номи зикр этилган кишининг умри поёнига етганлигининг
ифодаси сифатида талқин қилинади. Бедазор адоғидаги ариқдан ҳатлагач,
қотиб қолган ва ўз ҳушини йўқотган ҳикоячи-қаҳрамон онасининг бағрида
ўзига келгач, онасининг руҳи синиқлигидан ўша куни ҳамиша кўчанинг
бошида, лойсувоқ уйининг олдида доим қуёшда исиниб ўтирадиган
Холмуҳаммад бува вафот этганлигидан хабар топади.
Ҳикоя қаҳрамони бедазор ортида ногаҳоний тарзда намоён бўладиган
бу ғаройиб гўша ‒ Эрам боғини яна уч марта кўришга муяссар бўлади. Ҳар
гал унинг кўз ўнгида шохлари булутлар узра осмонга ўрлаган улкан чинор,
унинг чирт-чирт узилаётган япроқлари намоён бўлади. Иккинчи марта
ўғилчаси билан гилос егани боққа борган қаҳрамон гилосзор ўртасидан сирли
қопқа очилиб, ўша болалигида кўргани – Эрам боғига кўзи тушади. Бу
боғнинг гўзаллигидан сархуш бўлиб турганида оёғи остига узилиб тушган
япроққа кўзи тушадию, унинг сиртида падари бузрукворининг исми
битилганини кўриб эти жимирлаб кетади. Юраги бир нимани сезгандай
потирлаб ура бошлаган қаҳрамон шоша-пиша уйига қайтади. Муюлишдан
кўчасига бурилганида бирдан тиззалари бўшашиб кетади: дарвозаси олдида
маҳалла кишилари тўпланиб туришар, унинг падари бузруквори оламдан
ўтган эди. Қаҳрамон бу боғни учинчи дафъа кўрганида ёши анчага бориб
қолган, соч-соқоли оқарган ҳолатда эди. Эрта кузакнинг салқин эпкинидан
124
баҳра олган куйи пастак девордан қўшнисининг томорқасига назар ташлаган
қаҳрамон бедазорнинг адоғида яна ўша ўзига таниш манзарага кўзи тушади:
қараса боғ эшиғи олдидаги дарбоннинг ҳам сочларига оқ оралабди. Боғ
ичидаги манзара ҳам кузга монанд эди. Дарвоза қаршисидаги маҳобатли
дарахтдан олтин япроқлар мунгли бир жаранг билан бандидан узилиб, ерга
соллана-соллана қўнар эдилар. Узилиб тушаётганлари сонсиз-саноқсиз эди,
ернинг бети япроқлар билан қопланган эди. “Ҳар бир япроқда бир исм
ёзилган эмасмиди?” деб ўйлаган қаҳрамон яна оёғи остига келиб тушган
япроқда энг яқин дўстининг исми ёзилганини кўради.
Ҳикоянинг сўнггида қаҳрамон бу саодат боғини тўртинчи дафъа
кўргани шундай тасвирланади: “Бедазор. Сал нарида иккита болакай ариқда
нон оқизишяпти. Шу икки болакайга қараб турибману, кўз ўнгимдан
болалигим... отам... онам... қайноқ нонлар лип-лип ўтаётир... Кўздан эса
милт-милт ёш оқаётир... Қандайин қайноқ, ҳовурли эди у нонлар.
Онагинамнинг бағридай тафтли эди-я... Қандай эдим-а... Қандай эдик-а,
биродарлар...
Қараб турибману, ҳеч нари кетолмайман. Болакайларнинг бири мени
кўриб қолди. Бу бобой нега йиғлаяпти, деб ҳайрон бўлгандек кўзларини
пирпиратиб қараб турди-да: ‒ Нимага йиғлаяпсиз, бува? – деб сўради.
Воҳ болам-а! Нега йиғламайин, кўнглимдан ўтганини қандай қилиб
айтмайин? Ахир мен ҳам бир маҳаллар онам ёпган нонларни сизлар каби
ариқда оқизиб ер эдим... Эвоҳ, ўзим ҳам шу ариқдаги нондай оқдим-кетдим-
ку!!! Шууримда ўша ‒ болалигим, бизларга қараб йиғлаган Холмуҳаммад
буванинг қиёфаси... тилимда эса ўша жавоб... дилимда эса бу ғалати
чархпалакнинг ҳайбатидан қўрқув... Болакай узатган нонни олдиму, ҳеч
ўзимни тўхтатолмайман. Кўзимдан тинмай ёш оқади, умримнинг нурли ва
армонли лаҳзалари лип-лип ўтади. Ана шунда... Ана шунда... мен у боғни яна
кўрдим. Эшик олдидаги дарбон ҳам мен каби қартайибди. Асосига суяниб,
ҳорғин термулиб турипти. Боғнинг қопқалари ланг очиқ. Ичкарида эса ўша ‒
шохлари булутлар орасида кўзга кўринмай кетган баҳайбат дарахт.
125
Шохлардан ҳануз япроқлар узилиб тушаётирлар... Ажабо, бу сафар узилиб
тушадиган япроқда кимнинг исми ёзилган экан? Менинг исмимми? Дарбон
иккимиз бир-биримизга узоқ термилиб қолдик. Ниҳоят, у ҳассасига таянган
кўйи, ҳорғин овозда: ‒ Энди кира қол, етар... ‒ деди.
Ортимга қарадим. Аммо ҳеч нарсани кўрмадим ‒ ёш пардаси
кўзларимни тўсиб қўйган эди. Қадам қўярканман, кафтимда бир нарсанинг
тафтли ҳароратини ҳис қилдим. Қарадим ‒ боягина бедазордаги раҳмдил
болакай қўлимга тутқазган, сувга бўккан бўлса-да, тафтини йўқотмаган бир
бурда нон...”
1
Ёзувчи ҳаёт дарахти тўғрисидаги космогоник миф ҳамда одам
жонининг танадан бошқа жойда мавжуд бўлиши ҳақидаги аниматик
мифология воситасида ҳаётнинг моҳияти ‒ гўзалликка интилиб яшашдан
иборатдир, деган ғояни илгари суради. Ҳикоя қаҳрамони ўз умри мобайнида
тўрт марта Эрам боғини кўриши ва ҳар сафар боқий чинорнинг узилиб
тушаётган япроқларидан бирида муайян бир кишининг умри поёнига
етганлигидан хабар топиши тасвири орқали ўқувчини ҳаётнинг қадрига
етишга, бу оламдаги барча мавжудодлару наботот дунёсининг тақдири бир-
бири билан чамбарчас боғлиқлигини идрок этишга, борлиқнинг саодатбахш
гўзаллигини асраб-авайлашга чорлайди. Ҳикоянинг моҳиятини англашда
унинг охирги лавҳасидаги бир деталь, айниқса, муҳим аҳамиятга эгадир. Бу
ҳикоя қаҳрамони ўзи умр бўйи интилган манзили ‒ Эрам боғи остонасига
қадам қўйишдан аввал ариққа нон оқизаётган болакай тутқазган бир парча
нондир. Қаҳрамон ана шу “сувга бўккан бўлса-да, тафтини йўқотмаган бир
бурда нон”ни кафтига сиққанча гўзаллик оламига сингиб кетади.
Назаримизда, бу ўринда болакай томонидан қаҳрамоннинг қўлига
тутқазилган бир парча нон ‒ одамзоднинг қисматидир. Зеро, ёзувчи ушбу
ҳикояни бир ўринда “Қисмат дарахти” деб номлаганлиги ҳам бежиз эмас.
Аслини олганда, мифлар ҳам қадимги аждодларимизнинг борлиқ олам
ҳақидаги ўй-хаёллари ва тасаввурларини ўзида мужассамлаштирган “тарихий
1
Исажон Султон. Озод. Роман ва ҳикоялар. ‒ Тошкент:
Шарқ НМАК.
2012. ‒ Б.372-374.
126
хотираси” ҳисобланади. Ҳикояни ўқир экансиз, ёзувчининг бадиий маҳорати
туфайли мифологик макон билан реал воқелик тафсилотлари бирлашиб,
инсоннинг кўз ўнгида кечаётган воқеа-ҳодисалар билан унинг онг ости
ҳислари орқали етиб келган кўҳна асотирий талқинлар қатма-қат жойлашади.
Бу ўринда оламнинг самовий тузилишини изоҳлаш, тушунтириш мақсадида
яратилган қадимги космогоник миф унсурларидан бири Эрам боғи ҳақидаги
асотирий сюжет билан одам жонининг реинкарнацияси, яъни бир шаклдан
бошқа кўринишга ўтиши тўғрисидаги анимистик мифнинг поэтик талқини
бадиий матннинг структураль-семантик асосини ташкил этади.
Ёзувчининг “Боғи Эрам” ҳикоясида ҳам мифологик макон тасвири
диққатни тортади. Ҳикоя номининг ўзиёқ мифологияга дахлдорлигини
кўрсатиб турибди. Ривоятларга кўра Боғи Эрамни худоликни даъво қилган
Шаддод исмли подшоҳ қурган. Шайх Алауддин Мансур маълумотига кўра
“Бу афсонавий боғ уч юз йил давомида қурилган. Бу боғни қурдирган
подшонинг ўзи ҳам кўрмаган. У қўшин тўплаб, боғни кўришга кетаётган
пайтда Оллоҳ бўронига дуч келади ва йўлда вафот этади”
1
. Ёзувчи Боғи
Эрамни кишилар тасаввуридаги жаннатдай таърифлайди. Ҳикояда ер ости ва
усти дунёсини бирлаштириб турган ҳаёт дарахти ҳақида фикр юритилади.
Умр дарахтининг ҳар бир барги ҳар бир кишининг ҳаёт йўли эди. У тўкилиб
кетса, инсон умри ҳам якун топарди.
Ҳикояда ғаройиб боғдаги дарахтнинг ранги “яшил” эканлигининг
алоҳида таъкидланиши ҳам бежиз бўлмай, космогоник мифологияга
алоқадор деталь ҳисобланади. Чунки мифга кўра, ҳаёт дарахти мангу яшил
бўлиб, ҳеч қачон қуримайди ва ҳамиша яшнаб туради. “Унинг “ҳаёт дарахти”
деб аталишининг боиси ҳам ана шунда”
2
. Асардаги қаҳрамон бир лаҳзада
хаёлан Боғи Эрамда пайдо бўлади, ҳамда ундаги ҳаёт дарахтини кўради.
Инсон умри ўткинчи, унинг қанча умр кўриши ёки кўрмаслиги фақат
Яратганга аён. Қадимги аждодларимизнинг ҳаёт дарахти билан боғлиқ
1
Қуръони карим. – Тошкент: Алоуддин Мансур таржимаси, 2004. – Б. 326.
2
Исажон Султон насри бадиияти. – Тошкент: Турон замин зиё, 2017. – Б. 200.
127
мифологик тасаввурлари асосига қурилган ҳикоя ўзининг фантастик тасвири
билангина эмас, балки дидактик моҳияти билан ҳам китобхонни ўзига
мафтун қилади. Ёзувчи афсонавий Боғи Эрам тасвирига ҳаёт дарахти
борасидаги мифологик сюжетни сингдиради. Ҳикояда мифологема
сюжетнинг ўзагини ташкил этади. Ҳикоянинг мифологик асосга қурилиши
ўқувчини умумбашарий қадриятлардан хабардор қилишдек тарбиявий
вазифани бажарган. И.Султон бу ҳикояси орқали китобхонга инсон умри
ўткинчи эканини, уни беҳуда сарфламаслик лозимлигини бадиий тасвир
воситалари орқали етказади.
Хулоса қилиб айтганда, ёзувчи Исажон Султон ўзининг “Боғи Эрам”
ҳикоясида нафақат асар қаҳрамонининг руҳий кечинмалари, балки давр
муаммолари, хусусан, экологик фожеалардан озор чекаётган она-замин
нидосини ифодалашда ҳам халқимизнинг бокира табиатнинг бирламчи
нафосати ва гўзаллигини ўзида ифода этган мифологик тасаввурлардан
унумли фойдаланган.
Диссертациянинг иккинчи бобида кўриб чиқилган масалалар юзасидан
чиқарган хулосаларимизни қуйидагича умумлаштириш мумкин:
1. Замонавий ўзбек адабиётида “қишлоқ прозаси” йўналишига оид
ажойиб асарлар муаллифи ёзувчи Нодир Норматов қадимги мифология
элементлари билан бир қаторда халқимизнинг турли-туман мифик
қарашлари, асотирий мотив ва ишонч-эътиқодларидан фойдаланган ҳолда
мифопоэтик стилизация орқали қишлоқ одамлари руҳий олами, турмуш
тарзи ва этномаданий қадриятлари тизимининг ўзига хос бадиий талқинини
ярата олган. Адибнинг “Кўктошлар” ҳикоясидаги мифологемалар халқ
хотираси ва онг ости ҳисларида сақланиб қолган қадимги архетипик
образларнинг ўзига хос тарздаги ифодаси бўлса-да, моҳиятан янгича
функционал-семантик мазмун билан бойитилгани ҳолда қайта идрок этилган
мифопоэтик интерпретацияси ҳисобланади.
2. Ҳозирги кунга келиб мифлар ўзининг бирламчи сакрал-ритуал
функциясини йўқотган бўлса-да, улар барибир воқеликни талқин қилишнинг
128
шартли-тимсолий воситаси сифатида ёзма адабиёт намояндалари ижодида
фаол қўлланилади. Бошқача қилиб айтганда, адабиёт тарихининг барча
босқичларида бўлгани сингари ҳозирги давр адабиётида ҳам мифологик
мотивлар кўп учрайди, яъни воқеликни мифологик тасаввурлар орқали идрок
этиш, мифларнинг турли-туман функционал шакллари ва поэтик
эврилишларидан фойдаланиш, шунингдек, “адабий мифлар” яратиш
анъанаси фаол давом этмоқда. Бу анъананинг энг ёрқин мисолларидан бири
ўзбек адабиётида ҳам “миф-ҳикоя” жанрига мансуб асарларнинг (масалан,
Назар Эшонқулнинг “Сибизға воласи” ҳикояси) юзага келганлигини эътироф
этиш лозим.
3. Бугунги ўзбек ҳикоячилигида бадиий мифологизмнинг бир неча хил
типлари мавжудлиги кўзга ташланади: а) ёзувчи томонидан поэтик
трансформация қилинган мифологик сюжетлар асосига қурилган “бадиий
мифологизмлар”; б) мифик мотивлар ва асотирий образлар стилизацияси;
в)мифик тасаввурлар, халқ қарашлари ва инонч-эътиқодлардан фойлаланиш
натижасида юзага келган этномаданий контекстлар.
4. Ўзбек ҳикоячилигида қадимги ларнинг сув культи билан боғлиқ
қарашлари, хусусан, сувнинг серҳосиллик тимсоли сифатидаги жиҳатларига
ишонишга алоқадор инончлар, сув инсонни ҳар қандай офат, бахтсизлик,
ҳатто ўлимдан ҳам ҳимоя қилади, дея тасаввурлар, сув – жон, руҳ, боқийлик
тимсоли,
абадий
тириклик
рамзи
деб
ҳисобланишига
алоқадор
мифологемалар кенг қўлланилган. Ҳикояларда халқимизнинг олам тузилиши
тўғрисидаги космогоник мифологияси, хусусан, қаҳрамоннинг “ўзга дунё”га
сафари ҳақидаги тасаввурлардан ижодий фойдаланишда “ариқ”, “қудуқ”,
“дарё” деталларидан фойдаланилган. “Ариқ” архитепи орқали қадимги
мифологияда “ўз” ва “ўзга” оламларни бирлаштириб турувчи асотирий
восита сув эканлиги ҳақидаги архаик қарашлар, бошқача қилиб айтганда, сув
(сув билан боғлиқ тушунчалар) инсонлар яшайдиган дунё билан мифологик
кучлар макони ҳисобланган “ўзга олам” ўртасидаги чегара вазифасини
ўтаганлиги тўғрисидаги мифологик инончлар ифодаланган.
129
5. Оламнинг тузилиши ва унинг муайян мифик вақт ўлчамлари
кесимида мавжуд бўлишига доир мифологик архетипларнинг ижодий қайта
ишланиши натижасида ҳозирги ўзбек ҳикояларида тасвирланаётган
воқеликнинг бадиий-шартли маконий ва замоний талқини яратилган. Бу эса
қаҳрамон фаолияти кечаётган давр воқелигини мифопоэтик контекстда
ифодалаш орқали борлиқнинг мавжудлиги сабаблари ва унинг тақдири билан
алоқадор бадиий қарашларни ифодалаш имконини юзага келтирган.
130
Do'stlaringiz bilan baham: |