Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


IV БОБ. ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК РОМАНЛАРИНИНГ МИФОПОЭТИК



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

IV БОБ. ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК РОМАНЛАРИНИНГ МИФОПОЭТИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ
......................................................................................... 183 
4.1. Мифологик тафаккур ва ёзувчи бадиий маҳорати ........................ 183 
4.2. Мифик сюжет ва роман композицион қурилиши .......................... 204 
УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
.................................................................... 230 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
.......................... 236 



КИРИШ (Докторлик диссертацияси аннотацияси)
Мавзунинг долзарблиги ва зарурати
. Жаҳон адабиётшунослигида 
мифологизмларнинг бадиий матн структурасидаги функционал-семантик 
хусусиятлари ва мифопоэтика назариясига оид тадқиқотлар кўлами кенгайиб 
бормоқда. Натижада мифологик архетипларнинг бадиий контекстдаги 
талқинлари ҳамда миф трансформациясининг поэтик тафаккур ривожига 
таъсирини ўрганишга доир янги илмий-назарий концепциялар шаклланди. 
Бинобарин, мифологик тасаввурлар ҳамда мифик тафаккур мезонлари 
асосида яратилган бадиий асарларни таҳлил қилишга доир замонавий 
тадқиқотларда 
мифологема, 
мифопоэтика, 
мифологизм, 
иккиламчи 
мифологизм, 
неомифологизм, 
мифореставрация, 
демифологизация, 
ремифологизация 
каби 
ҳодисаларнинг 
моҳияти 
ойдинлаштирилди. 
Адабиётда роман-миф, миф-ҳикоя каби номлар билан атаб келинаётган 
бадиий асарларнинг жанрий мансубиятини белгилашга қаратилган илмий 
концепциялар илгари сурилди. Бу эса ҳозирги ўзбек насридаги 
мифологизмларнинг турли-туман кўринишлари ва бадиий типларини илмий 
тавсифлаш, бадиий матн таркибидаги мифологик сюжет, мотив ва 
образларнинг поэтик трансформациясига хос хусусиятларни ойдинлаштириш 
учун назарий асос бўлиб хизмат қилади. 
Дунё 
адабиётшунослигининг 
миф 
диффузияси 
ва 
поэтик 
трансформацияси масалаларини тадқиқ этишга доир энг янги илмий 
тадқиқотлари натижасида жаҳон адабиётида миф ва мифологизмлардан 
фойдаланиш анъанасининг қуйидаги етакчи тамойиллари аниқланди: 
1) ёзувчининг ўзига хос мифологемалар тизимини яратиши; 2) қаҳрамон 
руҳиятининг бадиий таҳлили мураккаб мифо-синкретик тафаккур тарзи 
асосига қурилиши; 3) халқ оғзаки бадиий ижодида сақланиб қолган 
мифологик тасаввурлар асосида халқнинг қадимги мифик сюжетлар 
тизимини тиклашга интилиши; 4) муайян мифологик образлар ва мотивларни 
бадиий асар композицион қурилмасига олиб кириш орқали реалистик тасвир 



кўламини кенгайтириш. Ана шу назарий қарашлар ҳозирги ўзбек насридаги 
мифологизмларнинг асосий типлари, поэтик вазифалари ва бадиий тафаккур 
тараққиётида тутган ўрнини ёритишнинг устувор илмий концепцияси 
ҳисобланади. Зеро, ўзбек адабиётидаги мифологизмларни яхлит тизим 
сифатида ўрганиб, адиблар бадиий маҳорати ва ёзма насрнинг тадрижий 
ривожини белгиловчи етакчи тамойилларни аниқлаш адабий жараён 
ривожининг қонуниятларини очиш имконини беради.
Миф қадимги одамларнинг олам ҳақидаги энг қадимги тасаввурлари 
йиғиндиси бўлиб, халқ оғзаки ижоди, маросимий қадриятлар ва санъатнинг 
келиб чиқишида муҳим аҳамият касб этган. Оламдаги моддий воқеликни 
англашнинг архаик шаклларидан бири ҳисобланган мифология кейинчалик 
халқ оғзаки бадиий ижоди орқали ёзма адабиётнинг юзага келиши, 
ривожланиши ва бадиий эволюциясида ҳам муҳим роль ўйнаган. Жумладан, 
ҳозирги ўзбек адабиётида ҳам мифологик образлар ва миф сюжетларининг 
поэтик трансформацияси асосида яратилган асарлар кўпчиликни ташкил 
этади. Ҳозирги ўзбек насрида яратилаётган асарлар таҳлили натижасида, 
ёзувчининг бадиий идрок этилган воқеликни тасвирлаш усулида оламни 
мифологик англаш асосига қурилган универсал архетипик моделлар, образ ва 
мотивлардан фойдаланишга интилиш ҳамда бадиий асарнинг мифологик 
подтекст асосига қурилиши полифонизмни келтириб чиқарувчи асосий 
омилга айланиб бораётганлиги кузатилади. Мифопоэтик анъанадан 
фойдаланиш эса, ўз навбатида, асарда тасвирланаётган воқелик баёнида 
реалистик талқин билан рамзий-метафорик, мифологик-символистик 
ифодаларнинг уйғун ҳолда берилишига ҳамда хронотоп йўналиши ва 
тасвирланган бадиий олам замирига архаик тафаккурга хос мифик қарашлар 
ва тасаввурларнинг сингдириб юборилишига олиб келмоқда. Замонавий 
ўзбек насрининг бундай ўзига хослигини тадқиқ этиш бадиий адабиётнинг 
туб моҳиятини ёшларга кенг кўламда тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга. 
Зеро, “адабиёт халқнинг юраги, элнинг маънавияти кўзгуси. Бугунги 
мураккаб замонда одамлар қалбига йўл топиш, уларни эзгу мақсадларга 



илҳомлантиришда адабиётнинг таъсирчан кучидан фойдаланиш керак”
1

Ўзбек адабиётида асар бадиий структураси қадимий миф асосига қурилиши, 
мифологик сюжетнинг қаҳрамон руҳий ҳолатини тасвирлаш мезони 
вазифасида келиши, замон ва макон талқинининг мифопоэтик модель асосига 
қурилиши, 
мифологик 
образ 
моҳиятининг 
қаҳрамон 
тимсолига 
сингдирилиши каби турли-туман мифологизм типларини тадқиқ этиш ўзбек 
адабиётшунослигини янги илмий-назарий хулосалар билан бойитишга 
хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 
4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2016 йил 13 майдаги ПФ-
4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти 
университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 
17 февралдаги ПҚ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий 
тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги 
ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини 
ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш 
ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида”ги, 
2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3652-сон “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 
фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари ҳамда 
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшларимиз маънавиятини 
юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича бешта 
муҳим ташаббус (2019 йил 19 март) ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга 
ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish