Тадқиқот натижаларининг апробацияси.
Тадқиқот натижалари 13 та
илмий-амалий анжуманда, шу жумладан, 4 таси хориж ва 9 таси республика
конференциясида апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши.
Диссертация мавзуси
бўйича 1 монография, 42 та илмий иш нашр этилган, шулардан Ўзбекистон
Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари
18
асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 26 та
мақола, 15 таси республика ҳамда 11 таси хорижий журналларда эълон
қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, 4 та боб,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган 255
саҳифадан иборат.
19
I БОБ. МИФ ВА УНИНГ ЁЗМА АДАБИЁТ ТАРАҚҚИЁТИДА
ТУТГАН ЎРНИ
1.1. Миф ва мифологизмнинг илмий-назарий талқинлари
Маълумки, миф қадимги одамларнинг олам ҳақидаги энг қадимги
тасаввурлари йиғиндиси бўлиб, халқ оғзаки ижоди, маросимий қадриятлар ва
санъатнинг келиб чиқишида муҳим аҳамият касб этган. Оламдаги моддий
воқеликни англашнинг архаик шаклларидан бири ҳисобланган мифология
кейинчалик халқ оғзаки бадиий ижоди орқали ёзма адабиётнинг юзага
келиши, ривожланиши ва бадиий эволюциясида ҳам муҳим роль ўйнаган.
Жумладан, ўзбек мумтоз адабиётида кўплаб мифологик образлар ва миф
сюжетлари бадиий қайта ишланган. Ёзувчи бадиий ниятини амалга
оширишда мифологиядан ижодий фойдаланиш, яъни бадиий идрок этилган
воқеликни мифологик тасаввурлар асосида талқин қилиш анъанасининг
ўзига хос кўринишлари ХХ аср ўзбек адабиётида, хусусан, бугунги ўзбек
адабиёти намуналарида ҳам яққол кўзга ташланиб туради.
Ўзбек адабиётида мифология билан бевосита алоқадор бўлган
«универсал мифопоэтик манбалар» (миф ва мифологик афсона сюжетлари,
мифологик тасаввурлар, образлар, тимсоллар)дан фойдаланиш усуллари
ҳозирги адабий жараёнда янгича тамойил касб эта бошлади. Ўзбек мумтоз
адабиёти намояндаларининг мифологик сюжетларни ижодий қайта ишлаш
билан боғлиқ бой анъаналари ҳамда мифопоэтик моҳият касб этган жаҳон
адабиётининг
энг
илғор
тажрибаларини
ўзида
яхлит
ҳолда
мужассамлаштирган адиблар фаолиятида «миф ижодкорлиги», яъни бадиий
идрок этилган воқеликни мифик тафаккур мезонлари асосида рамзий-
метафорик тасвирлашга мойиллик кучаяётганлиги яққол сезилади. Ҳозирги
ўзбек насри қадимги мифлар билан тўғридан-тўғри алоқадор бўлмай, балки
фольклор орқали боғлангандир. Яъни ёзма «адабиёт фольклор орқали
20
мифологияга бориб тақалади»
1
. Фольклор асарларининг сюжет-композицион
қурилишида сақланиб қолган қадимги мифология анъаналари халқимиз
поэтик тафаккурининг шаклланишида қанчалик муҳим роль ўйнаган бўлса,
бугунги ёзма насрнинг бадиий такомилига ҳам шунчалар жиддий таъсир
кўрсатмоқда.
Ҳозирги ўзбек насрининг мифопоэтик қиёфасини кенг кўламда таҳлил
қилиш шуни кўрсатадики, унда миллий фольклор анъаналаримиз орқали етиб
келган архаик мифология, антик давр Шарқ (араб, форс-тожик, ҳинд, хитой
ва ҳ.к.) асотирлари комплекси, Европа халқлари классик мифлари (юнон, рим
мифологияси), зардўштийлик мифологияси, исломий асотирлар ва бошқа хил
турли-туман мифопоэтик анъаналарнинг мураккаб архетипик коплекслари
ҳамда бадиий-контекстуал конструкциялари мавжуддир. Мифопоэтик
талқиннинг ҳозирги ўзбек насридаги энг янги ва айни пайтда, ўзига хос
талқинларидан
бири
«миф
ижодкорлиги»
ёки
«муаллиф
неомифологизми»дир. Неомифологизмнинг бу кўринишлари воқеликнинг
оламни асотирий англаш воситасида тавсирлаш анъанасининг архаик миф
сюжетлари билан бевосита алоқаси бўлмаслиги, мифопоэтик талқиннинг
нисбатан эркинлиги, адибнинг «ўз мифологемалари»ни яратишга интилиши
тамойилининг устуворлик қилиши, бадиий ифоданинг миллий характер касб
этиши, жаҳон адабиётидаги мифологик наср намуналари билан уйғунлик
ҳамда янгича шаклий изланишлар билан характерланади.
Ҳозирги ўзбек насрида яратилаётган асарлар таҳлили шуни
кўрсатадики, ёзувчининг бадиий идрок этилган воқеликни тасвирлаш
усулида оламни мифологик англаш асосига қурилган универсал архетипик
моделлар, образ ва мотивлардан фойдаланишга интилиш ҳамда бадиий
асарнинг мифологик подтекст асосига қурилиши полифонизмни келтириб
чиқарувчи асосий омилга айланиб бораётганлиги кузатилади. Мифопоэтик
анъанадан фойдаланиш эса, ўз навбатида, асарда тасвирланаётган воқелик
баёнида реалистик талқин билан рамзий-метафорик, мифологик-символистик
1
Мелетинский Е.М. Поэтика мифа. ‒ М.: Наука, 1976. – С.277.
21
ифодаларнинг уйғун ҳолда берилишига ҳамда хронотоп йўналиши ва
тасвирланган бадиий олам замирига архаик тафаккурга хос мифик қарашлар
ва тасаввурларнинг сингдириб юборилишига олиб келмоқда. Айниқса,
Шукур Холмирзаев, Ўткир Ҳошимов, Омон Мухтор, Назар Эшонқул, Асад
Дилмурод, Улуғбек Ҳамдам, Шойим Бўтаев каби адибларнинг асарларида
мифологизмнинг ўзига хос тарзда бадиий талқин қилиниши юқоридаги
фикрларни тасдиқлайди.
Ўзбек адабиётшунослигида фольклор, шу жумладан, мифларнинг ёзма
адабиётга таъсири масаласини ўрганишга ҳисса қўшган Н.Маллаев,
Б.Саримсоқов, Б.Тўхлиев, Н.Раҳмонов, Ғ.Мўминов, И.Ёрматов, А.Эргашев,
Д.Қувватова, Л.Шарипова ва бошқа олимлар бадиий асарда қўлланилган халқ
оғзаки ижоди образлари, сюжетлари ва мотивлари асосан «фольклоризм»
сифатида талқин қилишган.
1
Ҳозирги жаҳон адабиётшунослигида эса халқ
ижоди унсурлари, хусусан, мифлардан бадиий асарда фойдаланиш
анъанасини талқин қилишнинг янгича йўналишлари шаклланган бўлиб,
эндиликда ёзувчи томонидан мифологик тасаввурлар ҳамда мифик тафаккур
мезонлари асосида яратилган бадиий асар таҳлилига бағишланган
тадқиқотларда «мифологема», «мифопоэтика», «роман-миф», «мифологизм»,
«иккиламчи
мифологизм»,
«неомифологизм»,
«демифологизация»,
«ремифологизация» сингари янги терминлар кўп қўлланилмоқда. Бу эса
бадиий асар таркибидаги миф элементларини тадқиқ қилишнинг кўлами
тобора кенгайиб бораётганлигини кўрсатади.
1
Маллаев Н. Алишер Навои ва халқ ижодиёти. ‒ Тошкент: Ўқитувчи, 1974; Саримсоқов Б. Фольклоризмлар
типологияси масаласига доир // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1980. – 4-сон. – Б.37-45; Мўминов Ғ.
Ҳозирги ўзбек адабиётида фольклоризм: Филол. фанлари докт. ...дисс. автореф. ‒ Тошкент, 1994; Ёрматов
И. Фольклоризмларнинг типологик хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1982. – 2-сон. –
Б.54-59; Шу муаллиф. Типология фольклоризмов в советской узбекской литературе (60-е и начало 80-х
годов): Автореф. дисс. … канд. филол. наук. – Ташкент, 1985; Б.Тўхлиев. Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу
билиг” асари ва туркий фольклор: Филол. фанлари. докт… дисс. Тошкент, 1991. – Б.322; Н.Раҳмонов.
Урхун-Енисей ёзма ёдгорликлари ва туркий эпослар: Филол.фан докт дисс. Тошкент, 1991. – Б.293;
Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80-йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризмлар: Филол. фанлари номз.… дисс.
автореф. – Тошкент, 2008; Эргашев А. Ривоят ва унинг бадиий асар сюжет-композицион қурилишидаги
поэтик ўрни: Филол. фанлари номз.... дисс. автореф. ‒ Тошкент, 1994; Қувватова Д. Ўзбек илмий-бадиий
фантастикасида фольклор мотивлари: Филол. фан. номзоди ... дисс. автореф. ‒ Тошкент, 1997.
22
Кейинги йилларда миф ва унинг ёзма адабиётга муносабати, хусусан,
насрий асарлардаги мифологизмларнинг поэтик функциялари масаласи
жаҳон, шу жумладан, рус ва халқлар адабиётшунослигида анча жиддий
ўрганилди. Таниқли адабиётшунос Е.М.Мелетинский ўзининг 2001 йилда
чоп этилган “От мифа к литературе” номли китобининг “Мифологизм в
романе ХХ века (от литературы к мифу)” номли фаслида мифологик
тафаккурнинг ўзига хос бадиий эврилишлари акс эттирилган Т.Маннинг
“Сеҳрли тоғ”, Ж.Жойснинг “Улисс” асарлари таҳлили асосида ХХ аср жаҳон
романчилигида мифологизациянинг қуйидаги типлари мавжудлигини
тавсифлайди: а) насронийликкача бўлган давр архаик мифологиясига
апологетик ёндашув (масалан, Д.Г.Лоренснинг “Қанотли илон” асари); б)
инсон табиатининг ёввойилашувини одам ва олам ҳақидаги мифологик
тасаввурлар контекстида ифодалаш (У.Голдингнинг “Пашшалар ҳукмдори”
асари); в) Т.Манн ва Ж.Жойсга хос мифни бадиий идрок этиш усулларининг
синтези
(Г.Брохнинг
“Лунатиклар”
асари);
г)
қадимги
юнон
мифологиясининг Ж.Жойс услубидаги поэтик стилизацияси (Ж.Апдайканинг
“Кентавр” асари).
1
Ушбу тасниф классик реализмдан модернистик йўналишгача бўлган
тадрижий тараққиёт босқичини бошидан кечирган ХХ аср жаҳон насридаги
мифологизм бадиий контекстда акс эттирилаётган муайян олам
концепциясини ифодалашга хизмат қиладиган семантик восита вазифасини
бажаришини кўрсатади. Адабиётшуносликдаги бу назарий концепция
истиқлол даври ўзбек насридаги мифологизмларнинг бадиий функцияларини
аниқлашда муҳим илмий қимматга эгадир. Чунки Кафка, Жойс каби йирик
адибларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилиниши адибларга бугунги
давр кишиси руҳиятини бадиий таҳлил қилишда мифология, хусусан,
қадимги асотирлар ҳамда Ўрта Осиё маҳаллий аҳолисининг исломдан
бурунги мифлари, айниқса, “Авесто” мифологияси ҳамда исломий манбалар
1
Мелетинский Е.М. Мифологизм в романе ХХ века (от литературы к мифу). ‒ М.: Российский
гуманитарный университет, 2001. ‒ С.130-131, 140-141.
23
орқали кириб келган инонч-эътиқодлар моҳиятини онг ости ҳислари
кесимида идрок этиш орқали синтезлаштиришнинг янги усулларини
ўзлаштириш имконини берди.
Адабиётшунос Э.Ф.Шафранская, миллати рус бўлмаса-да, рус тилида
ижод қилувчи Д. Рубина, Т. Пўлатов, Ч. Айтматов, Суҳбат Афлатуни каби
ижодкорлар асарларидаги мифологизмлар таҳлили асосида XX-XXI асрлар
рус
насридаги
иноэтномаданий
контекстни
ифодаловчи
контекст(боғлам)ларнинг
мифопоэтик
хусусиятларини
тадқиқ
этиб,
ижодкорлар томонидан қўлланилган олам бадиий манзарасининг миллий
табиатини белгиловчи мифологик ҳамда фольклорий образлар трансмаданий
характерга эгалигини аниқлаган.
1
Тадқиқотчи ёзувчи Темур Пўлатовнинг
“Тарози тошбақаси” (“Черепаха Тарози”) ва “Сузаётган Евроосиё”
(“Плавающая Евразия”) асарларида мифологик сюжетлардаги деталдан
мотив даражасига ўсиб чиққан метаморфозаларни қуйидагича тасниф қилган:
а) дунёқараш ракурсининг эврилишлари (қаҳрамоннинг онг ости ҳиссиётлари
даражасида); 2) индивиднинг социумга томон силжишини ифодаловчи
эврилиш; 3) тотемистик қарашлар билан боғлиқ эврилиш; 4) қаҳрамон-
демиург (маданий қаҳрамон-трикстер) функцияси сифатидаги эврилиш; 5)
жазо воситаси сифатидаги эврилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |