Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


III БОБ. ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК НАСРИДА НЕМИФОЛОГИЗМЛАР



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

III БОБ. ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК НАСРИДА НЕМИФОЛОГИЗМЛАР 
3.1. Архаик сюжет ва образларнинг неомифологик талқини 
Мифнинг бадиий маданият, шу жумладан, ёзма адабиёт ривожидаги 
роли ва функционал типларини тадқиқ этиш асосида мифологизм,
1
мифопоэтика,
2
мифосемантика,
3
неомиф ва неомилогизм,
4
мифодизайн,
5
неосинкретик ва неоанъанавий мифологизм
6
тушунчаларининг замонавий 
илмий талқинлари юзага келди.
Мифологияга мурожаат қилиш ва ундан персонажларнинг ҳиссий-
эмоционал ҳолатини тасвирлаш воситаси сифатида ижодий фойдаланиш ёзма 
адабиётда ўзига хос анъанага айланган бўлиб, жаҳон насрига кўз ташлаганда 
мифологизмнинг хилма-хил шакл ва кўринишлари юзага келганлиги маълум 
бўлади. Рус олими Е.Мелетинский мифологизмнинг ҳозирги замон бадиий 
маданиятидаги уч хил кўриниши мавжудлигини қайд қилади: а) тоталитар 
ғоялар тарғиботига хизмат қилувчи тимсоллар ва доҳийларнинг 
илоҳийлаштирилган образларини ўзида мужассамлаштирган авторитар 
мифологизм; б) оммавий маданиятнинг турли-туман кўринишлари ва тўқима-
китобий қаҳрамонлар образининг талқинига хос вульгар мифологизм; в) ўз 
асарларида ҳукмрон жамият бошқарувининг юқори поғонаси сиқуви ёки онг 
ости ҳиссалари олдидаги шахснинг ожизлиги ва иложсизлигини бадиий 
1
Мелетинский Е.М. О происхождении литературно-мифологических сюжетных архетипов // Мировое 
древо. ‒ М., 1993. ‒ №2. ‒ С.9-63; Ўша муаллиф. Поэтика мифа. ‒ М.: Восточная литература, 2000. ‒ С.407; 
Можаева А.Б. Миф в литературе ХХ века: структура и смыслы // Художественные ориентиры зарубежной 
литературы ХХ века. ‒ М.: ИМЛИ РАН, 2002. ‒ С.305-331.
2
Осипова Н. Мифопоэтика как сфера поэтики и метод исследования // Социальные и гуманитарные науки. 
Отечественная и зарубежная литература. Сер. 7. Литературоведение. ‒ М., 2002. ‒ №3. ‒ С.51-59. 
3
Меркель Е.В. Мифосемантика пространства в поэзии акмеизма // Ярославский педагогический вестник – 
Ярославль, 2015 – №1. – Т.I (Культурология). ‒ С.39-45. 
4
Скопкарёва С.Л. Неомиф в контексте современной русской литературы // Вестник удмуртского 
университета. Филологические науки. ‒ Ижевск, 2007. ‒ №5(1). ‒ С.151-154. 
5
Ульяновский А.В. Мифодизайн: коммерческие и социальные мифы. – СПб.: Питер, 2005. – 544 с.; Терин 
В.П. Электронное мифотворчество для всех (мозаичная информация, мифологическая действительность и 
наше сознание) // Мир психологии. – М., 2003. – № 3. – С. 75-81. 
6
Никольский Е.В. Миф об иезуитах в исторической и социально-психологической прозе Всеволода 
Соловьева // Вестник ТГГПУ. ‒ Казан, 2011. ‒ №2(24). ‒ С.46-51; Титаренко С.Д. Мифологизм Вяч. Иванова 
и понятие “абсолютной мифологии” А.Ф.Лосева // Вестник СПбГУ. Сер. 9. ‒ СПб., 2014. ‒ Вып.1. ‒ С.85-92. 


131 
ифода этган Ф.Кафка, Ж.Жойс, С.Дали каби ижодкорларнинг асарларида 
кўзга ташланган трагимодернистик ёки трагикомик мифологизм.
1
Мифик сюжет, образ ёки мотивларнинг ёзма адабиётдаги функционал-
семантик табиатини ойдинлаштиришда мифологик контекстнинг фольклорга 
хос типи бадиий асарларда қўлланилган мифологизмлардан матн ва 
контекстнинг ифода усулига кўра фарқланишини ҳисобга олиш лозим. 
Асотирий сюжет ёки тасаввурларнинг фольклордаги талқинлари асосан 
халқнинг онг ости ҳислари ҳамда эпик хотирасида сақланиб келганлиги боис 
ёзма матн кўринишида оммалашмайди. Ёзувчи томонидан қўлланилган 
оддий ёки синтезлашган мифологизмлар эса бадиий матн контекстининг 
таркибий қисмига айланганлиги туфайли оғзаки анъанадаги соф миф ёки 
мифик қарашлардан фарқ қилади. Фольклордаги миф моҳият эътиборига 
кўра олам ҳақидаги халқ қарашлари, қадимги тасаввурлар ва ишонувларни 
ифодалаш вазифасини бажарса, ёзма адабиёт намуналари матнидаги 
мифологизмлар ёзувчининг муайян бадиий ниятини ифодалашнинг поэтик 
воситаси сифатида қўлланилади.
Мифнинг ёзма адабиёт бадиий структурасидаги ўрнига мутахассислар 
турлича баҳо берадилар. Хусусан, У.Б.Далгатнинг фикрича, ёзувчи ўз 
асарини ёзаётган пайтда воқеалар тафсилоти тасвирига халқ оғзаки 
ижодининг турли-туман элементлари, шу жумладан, миф ва мифологик 
тасаввурларни сингдириб юбориши бадиий матнда фольклор-этнографик 
контекст юзага келишини таъминлайди.
2
Дарҳақиқат, оғзаки эпик анъанада 
шаклланган миф, афсона, ривоят ва эпос сюжетлар ёзма адабиётга кўчганда 
бадиий асарнинг метатексти вазифасини бажаради. Айниқса, мураккаб 
композицион қурилишга эга бўлган қисса, роман каби жанрларга мансуб 
асарлардан жой олган бундай мифологизмлар сюжетнинг умумий 
структураси тизимида олиб қаралганда, аслида этноэстетик микробирликлар 
бўлиб, тасвирланаётган даврга хос бадиий-фалсафий, ҳиссий-эмоционал, 
1
Мелетинский Е. М. Мифология // Философский энциклопедический словарь. ‒ М., 1983. ‒ С.354. 
2
Далгат. У. Б. Литература и фольклор. – М.: Наука, 1981. ‒ С.14. 


132 
ижтимоий-руҳий маълумотларни акс эттириш, ўша давр кишиларининг 
мифопоэтик тасаввурлари ва ишонч-эътиқодлари талқини асосида 
персонажларнинг ишонарли талқинини яратишга эришилади. 
Ёзма адабиёт ўзининг кўп асрлик тарихий тараққиёти мобайнида 
бадиий тафаккурнинг қонуниятлари доирасида то бугунги кунга қадар 
мифологик сюжет, мавзу, образ ва тимсоллардан фаол фойдаланиб келмоқда. 
Бу адабий-тарихий жараёнда кўпгина архаик мифлар бадиий асар 
композицион қурилишини ташкил этувчи сюжет учун асос ролини ўтаган 
бўлса, асотирий образлар ёзувчи ижодий лабораториясида қайта идрок 
этилиши натижасида адабий асар қаҳрамонига айланган. Жаҳон адабиётида 
кўпинча борлиқнинг мифологик талқини, яъни йўқликдан иборат хаос 
бағридан космоснинг пайдо бўлишидан иборат космогоник жараён ҳамда 
мифологик хронотопнинг бадиий тасвирга сингдирилиши жараёни 
устуворлик қилиши кўзга ташланади. Хусусан, Д.Дефонинг “Робинзон 
Крузо” романи қаҳрамони кимсасиз оролга тушиб қолганида ўзининг 
атрофида инсон яшаши учун зарур бўлган маконни бунёд этишдан иборат 
хатти-ҳаракатлари архаик миф қаҳрамони демиург, яъни “яратувчи 
қаҳрамон”нинг хаос(йўқлик)дан космос (борлиқ)ни вужудга келтириш 
мақсадида амалга оширган фаолияти билан айнанлик касб этиши мазкур 
асардаги бадиий тасвирга миф структураси асос бўлганлигини кўрсатади. 
Қадимий манбаларни ўрганиш асосида мифологик сюжетларни қайта тиклаш 
ва модернизациялаш (Т.Маннинг “Кентавр” асари), оламни мифологик идрок 
этиш анъанасининг инсоният онг ости ҳислари орқали сақланиб қолган 
қолдиқлари асосида неомифологизмларни яратиш (Ф.Кафка, Ж.Жойс 
романлари), сюжет қурилиши бутунича мифологик талқин асосига қурилган 
роман-мифларнинг ёзилиши (Т.Манннинг “Юсуф ва унинг акалари”, 
М.А.Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” асари) мифопоэтик интерпретация 
ғоят кўпқиррали адабий ҳодиса эканлигини билдирувчи ёрқин далилдир. 
Мифни модернистик услубда идрок ва талқин қилиш эса бадиий адабиётнинг 
тасвир кўламини кенгайтириб, даврнинг чигал ижтимоий муаммолари 


133 
гирдобидаги инсон образини, унинг руҳияти, ҳиссий-эмоционал ҳолати ва 
воқеликка муносабатини бор мураккабликлари билан изчил талқин қилиш 
имконини туғдирди. 
Адабиётшуносликда қайд этилишича, ҳозирги замон жаҳон адабиётида 
мифологик тафаккур усули, мифик сюжет ва образлардан фойдаланиб ижод 
қилиш анъанаси «мифологизм»,
1
«замонавий мифологик наср»,
2
«мифологик 
антропология»,
3
«мифологик моделлаштириш», «номлар мифологияси», 
«неомифологик наср»,
4
«мифопоэтик талқин», «иккиламчи мифологизация», 
«ремифологизация», «бадиий мифологизм» каби атамалар остида ўрганилиб 
келинмоқда.
Қадимги мифлар ва мифологик тасаввурлар силсиласининг ҳозирги 
адабий жараён ижодий қайта идрок этилиши натижасида яратилган бадиий 
асарлар «неомифологик адабиёт», «мифоцентрик адабиёт», «мифоген 
адабиёт»
5
каби терминлар билан юритилмоқда. Бу тип бадиий асарлар 
моҳиятини ўзида нисбатан мукаммал ифодалайдиган «неомифологик 
адабиёт» атамаси таниқли фольклоршунос олим Е.М.Мелетинский 
томонидан илк бор илмий муомалага киритилган бўлиб, аслида мифнинг 
бадиий адабиётдаги турли-туман поэтик талқинларини умумлаштирувчи 
термин сифатида қўлланилган. 
Ёзма адабиётдаги бу йўналиш ХХ аср сўз санъати ривожида муҳим 
роль ўйнаган «неомифологик онг» билан боғлиқ. Е.М.Мелетинскийнинг 
аниқлашича, воқеликни неомифологик онг воситасида англаш ва талқин 
қилиш анъанаси илк бор XIX асрда – Ф.Достоевский романлари ҳамда 
Вагнернинг пьесаларида намоён бўла бошлаган. Бадиий талқиннинг 
1
Мелетинский, Е.М. Поэтика мифа / Е.М. Мелетинский. 

М.: Издатейльская фирма Восточная литература 
РАН, 2000. – С.290-296. 
2
Бу ҳақда қаранг: Козолупенко Д.П. Миф на гранях культуры (системный и междисциплинарный анализ 
мифа в его различных аспектах: естественно-научная, психологическая, культурно-поэтическая, 
философская и социальная грани мифа как комплексного явления культуры). – М.: КАНОН+, 2005; Шу 
муаллиф. Козолупенко Д.П. Мифопоэтическое мировосприятие). ‒ М.: КАНОН+, 2009. 
3
Савельева В.В. Художественная антропология. - Алматы, 1999. – С.23-24. 
4
Маковский М.М. Сравнительный словарь мифологической символики в индоевропейских языках. – М., 
1996. – С. 34. 
5
Хализев В.Е. Мифология XIX-ХХ веков и литература // Вестник МГУ. ‒ Вып.9. ‒ №3, 2002. ‒ С.7. 


134 
неомифологик характер касб этиши, биринчидан, адабиёт, санъат ва 
маданият намояндалари орасида архаик ва классик мифларни ўрганишга 
бўлган қизиқишнинг тубдан янгиланиши ва изчиллик касб этиши билан 
белгиланади. Бинобарин, полифоник романларнинг юзага келишида ҳам 
неомифологик онг муҳим ўрин тутган. Иккинчидан, мифологик сюжетлар ва 
мотивлар бадиий асар сюжет-композицион қурилишида фаол қўлланила 
бошлаши ҳам неомифологик адабиётнинг ўзига хос белгиларидан бири 
ҳисобланади. Миф сюжетидан фойдаланишнинг ёрқин намуналаридан бири 
ёзувчи Ж.Жойснинг «Улисс» романи бўлиб, муаллиф Одиссея афсонаси ва 
унга ёндош мифларни ўз асарида тасвирланган воқеликнинг иккинчи 
планида параллел қўллаш орқали ўзига хос мифопоэтик талқинни яратган. 
ХХ асрнинг 20-йилларидан эътиборан, яъни жаҳон адабиётида 
модернизм энг гуллаган даврда деярли ҳар бир ижодкор ўз асарини ёзиш 
давомида у ёки бу даражада мифга мурожаат қилиши анъанага айланди. 
Хусусан, Т.Манн томонидан ёзилган «Сеҳрли тоғ» романи етти йил 
мобайнида маъбуда Венеранинг мўъжизали тоғида умргузаронлик қилган 
қўшиқчи Тангейзер ҳақидаги миф сюжети асосига қурилган бўлса, шу 
муаллифнинг «Юсуф ва унинг оғалари» асари сюжетининг генетик асослари 
ўлиб-тирилувчи маъбудлар тўғрисидаги қадимги культ мифларига, 
шунингдек, 
«Инжил», 
«Таврот» 
афсоналарига 
бориб 
тақалади. 
М.Булгаковнинг «Уста ва Маргарита» романида, шунингдек, Фолькнер 
асарларида ҳам «Инжил» асотирларининг бадиий қайта ишланиши ҳолати 
кузатилса, Кафканинг «Жараён», «Қалъа» каби асарларида антик мифлар 
билан «Таврот» сюжетларининг уйғун талқини кўзга ташланади.
 
Бу жараён Марказий Осиёдаги кўпгина халқлар адабиётидаги кечаётган 
жараёнлардан бири ҳисобланади. Хусусан, «муайян жанрга мансублик 
хоссаларидан холи бўлган, анъанавий бадиий-эстетик ва ғоявий-мафкуравий 
стериотиплар қолипига сиғмайдиган, неомифологизм ва неофольклорий 
тафаккурга постмодернистик муносабат ифодаси сифатида яратилган»
1
1
Сафронова Л.В. Постмодернистские процессы в современной литературе Казахстана // Инновационные 


135 
модернистик ва постмодернистик йўналишдаги қозоқ романларида ҳам 
мифопоэтик талқин устуворлиги кўзга ташланди.
Инсоннинг табиат ҳодисалари олдида ожизлиги, борлиқни тушунишга 
интилиши, дунёнинг қандай қонунлар асосида яратилганига жавоб излаши 
натижасида мифологик тасаввурлар пайдо бўла бошлаган. Мифга ишонч 
инсон ва табиат боғлиқлиги асносида келиб чиққан бўлиб, мифлар 
инсониятнинг ибтидоий билимлари, энг қадимги халқ оғзаки ижоди 
намуналари саналади. Уларда турли қиёфадаги ғайриоддий, сирли 
хусусиятларга эга мифологик образлар иштирок этишади. 
Фольклор турли қиёфадаги мифологик образларнинг бой манбаси 
ҳисобланади. Кейинчалик мифологик образлар фольклор таъсирида 
санъатнинг турли соҳаларига, ёзма адабиётга ҳам кўчдики, бундан уларнинг 
муайян тарихий жараёнларни, халқ дунёқарашининг қайсидир бир жиҳати ва 
босқичини ўзида ифода этишини англаш мумкин. Гарчи мифологик образлар 
тафаккурнинг энг қуйи босқичига хос бўлса-да, илк поэтик фикрлаш маҳсули 
экани билан диққатни тортади. 
Фан-техника 
ривожланаётган 
ҳозирги 
давримизда 
ибтидоий 
одамларнинг ҳиссиётлари, содда тасаввурлари меваси бўлган мифларга 
қизиқиш сўниш ўрнига, аксинча, жуда кучайди. Жаҳон адабиётининг йирик 
намояндалари замон муаммолари, зиддиятлари, инсоннинг мураккаб 
дунёқараши, характери, руҳиятини ифодалаш учун қадимий мифларда баён 
этилган воқеа ва ҳодисалар, мифологик образларга қайта-қайта мурожаат 
қилмоқдалар. Ўзбек адабиётида
бу ҳолат, айниқса,
Х.Дўстмуҳаммад, 
Н.Эшонқул, Ш.Бўтаев, У.Ҳамдам, Исажон Султон ижодида кучайиб 
бормоқда.
Қўйилаётган масала юзасидан илмий жамоатчиликда турлича қарашлар 
мавжуд. Неомифологизм муаммосига олимларнинг ёндашуви турлича. 
Таниқли адабиётшунос ўз тадқиқотларининг бирида “Бир қатор ҳозирги 
явления в современной культуре Казахстана: материалы международной научно-практической 
конференции. ‒ Алматы, 2008. ‒ С. 95-102. 


136 
ўзбек ёзувчилари замонавий инсон ҳақида ўз хусусий “миф”ларини яратган 
ҳолда шу йўлга чиқдилар. Неомиф яратаркан, ёзувчилар Инсон ҳаёт йўлини 
бадиий идрок этишнинг ўзгача, янгича усулларини топишга ҳаракат 
қилмоқдалар. Омон Мухтор, Назар Эшонқулов, Ҳамид Исмоилов, Улуғбек 
Ҳамдамов – уларнинг ҳар бири инсон мавжудлигининг бадиий манзарасини 
ўзича, анъанавий миф билан “янги” шахс ҳақиқатини синтезлаштирган ҳолда 
ифодаламоқда”
1
деган фикрни билдиради. Олиманинг бу фикрлари 
хорижлик, жумладан К.Юнг, Э.Фромм каби олимларнинг фикрларига уйғун 
келади. К.Юнг ҳар бир инсон ўз мифини яратишини, шу билан бирга ҳар 
қандай санъат асарларида мифнинг қайта ишланган шаклига дуч келиниши 
табиий эканини урғулайди.
2
Дарҳақиқат, ХХ аср адабиётида мифнинг янгича талқинидаги қатор 
асарлар юзага келди. Хорижлик олимлардан бири, Я.В. Погребная 
“Неомифологизм неоромантизм ва неореализмдан фарқли ўлароқ, узоқ давом 
этган ҳодиса сифатида намоён бўлади”, дея урғулайди.
3
В. Руднев эса ўзининг “ХХ асрда сўз маданияти” китобида бадиий 
ижоддаги неомифологизмга баҳо берар экан, уни ХХ аср маданий ҳаёти, 
бадиий тафаккур тарзи, символизмдан бошлаб постмодернизмгача бўлган 
ижодий жараёндаги энг етакчи тамойил сифатида баҳолайди.
4
Дарҳақиқат Х.Дўстмуҳаммад, Н.Эшонқул, У.Ҳамдам, И.Султон ижоди 
таҳлили мисолида биз бунга яна бир карра амин бўламиз. Яъни, қадим 
асотирларнинг янгича талқини ўзбек насрида ҳам етакчи тамойилга айланди.
Насримиздаги бундай етакчи ҳолат Г.Гарипова, С.Камолова, 
М.Қўчқорова каби ўзбек олимларнинг ишларида ҳам қайд этилган.
5
1
Владимирова Н.В. Онтологическая художественная картина мира в современной узбекской прозе. / 
Развитие узбекской прозы ХХ века и вопросы художественного перевода. – Тошкент: Фан, 2012. - С. 175-
176; Владимирова Н. Развитие узбекской прозы ХХ века и вопросы художественного перевода. – Тошкент: 
Фан, 2011. – С. 167-168. 
2
Юнг Карл. Человек и его символы. – М.: Издательство: Профит-Стайл, 2021. – С.446. 
3
Погребная Я.В. Аспекты современной мифопоэтики // Учебное пасобие. – Ставрополь: СГУ, 2010. – С.178.
4
Руднев В.П

Словарь культуры ХХ века: Ключевые понятия и тексты. – М.: Аграф, 1999. – С.184.
5
Қаранг:
Гарипова Г.Т. Мифосюжеты в современной узбекской литературе // Преподавание языка и 
литературы. ‒ Ташкент, 2010. ‒ №8. ‒ С.62.

Қўчқорова М. Ўзбек адабиётида бадиий шартлилик: Филол. 
фан. д-ри (DSc) дисс. 2020. – Б.131. 


137 
Ҳозирги замон кишиларининг онгида энг қадимги тасаввурлар 
элементларидан тортиб, энг замонавий дунёқараш тушунчаларигача у ёки бу 
даражада мавжуд, дейиш мумкин. Улар ҳар биримизнинг идрокимизга яраша 
ўзаро уйғунлашиб, замонавий тафаккур меваларини бермоқда. Ижодкорлар 
ўз ижодий нияти, бадиий иқтидори ва маҳоратидан келиб чиқиб, 
мифологизмларга ўзига хос тарзда ёндашадилар. 
Ҳозирги ўзбек насрида миллий фольклор анъаналаримиз орқали етиб 
келган архаик мифология, антик давр Шарқ (араб, форс-тожик, ҳинд, хитой 
ва ҳ.к.) асотирлари, Европа халқлари классик мифлари (юнон, рим 
мифологияси), зардўштийлик мифологияси, исломий асотирлар ва бошқа хил 
турли-туман мифопоэтик анъаналарнинг мураккаб архетипик кўринишлари 
кузатилмоқда.
Мифопоэтик талқиннинг ҳозирги ўзбек насридаги ўзига хос 
талқинларидан 
бири 
«миф 
ижодкорлиги» 
ёки 
«муаллиф 
неомифологизми»дир. Неомифологизмнинг бу кўринишлари воқеликнинг 
оламни асотирий англаш воситасида тавсирлаш анъанасининг архаик миф 
сюжетлари билан бевосита алоқаси бўлмаслиги, мифопоэтик талқиннинг 
нисбатан эркинлиги, адибнинг «ўз мифологемалари»ни яратишга интилиши 
тамойилининг устуворлик қилиши, бадиий ифоданинг миллий характер касб 
этиши, жаҳон адабиётидаги мифологик наср намуналари билан уйғунлик 
ҳамда янгича шаклий изланишлар билан характерланади. 
Мифопоэтик ёндашув адабий асарда қадимги мифларнинг изларини 
топиш, унда қадим мифларга хос мотивлар, архетиплар қай йўсин 
трансформацияланган ҳолда акс этганини кўрсатиб беришни мақсад қилади.
Қадимги мифларнинг ўзбек адабиёти бадиий контекстидаги поэтик 
талқини ва ижодкорларнинг анъанавий миф сюжетларини ишлашдаги 
ижодий ўзига хослигини аниқлаш мақсадида ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг 
“Дунёнинг ишлари” асаридаги бир афсонани таҳлилга тортамиз. Адиб 
болаларининг меҳр-оқибатли, иноқ ва ўзаро меҳрибон бўлиб улғайишларини 
истаган она руҳий оламини чуқур психологик таҳлил қилиш ва унинг 


138 
қалбида кечаётган ҳиссиётларни ёритиш мақсадида асар бадиий тўқимасига 
“Ҳаққуш” ҳақидаги афсонани сингдириб юборган. Ёзувчи бадиий ниятининг 
рўёбга чиқишида муҳим аҳамият касб этган бу афсонада ҳикоя қилинишича, 
“бир замонлар икки ака-ука яшаган экан. Бирининг оти Илҳоқ, 
иккинчисиники Исҳоқ экан. Иккаласи бир-бирини кўрарга кўзи йўқ, жуда 
ноаҳил экан. Уларнинг кўнглини оламан деб икки ўртада оналари адойи 
тамом бўпти. Шунда қодир табиатнинг қаҳри келибди-ю, икковининг ҳам 
кўзини кўр қилиб, қушга айлантириб қўйибди. Шундагина ака-ука бир-
бирини кўрмаса туролмаслигини, бир-бирига керак эканлигини тушунибди. 
Ўшандан бери иккаласи кечалари бўзлаб бир-бирини чақириб чиқишармишу, 
тополмас эмиш”.
1
Ёзувчи ўз қаҳрамони тилидан мазкур афсонани нақл қилиш орқали 
одамларни меҳр-оқибатга чорлайди, ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, аҳилликда яшаш 
ҳаётнинг туб моҳиятини ташкил этишини уқтираётгандай бўлади. Асарда 
қўлланилган бу фольклор намунаси гарчи адиб томонидан “афсона” тарзида 
берилса-да, аслида жонивор(бу ўринда қушлар)нинг пайдо бўлиши ҳақида 
ҳикоя қилувчи зоонимик миф ҳисобланади. Миф сюжетининг структурал 
ўзаги қаҳрамоннинг ўз шакли-шамойилини ўзгартириб, бир кўринишдан 
бошқа ҳолатга ўтиши, яъни тўла эврилиши мотивидир. Қолаверса, эврилиш – 
қадимги мифларга хос асосий белгилардан бири бўлиб, само ёритқичлари, 
борлиқдаги турли нарса-ҳодисалар, наботот ва ҳайвонот оламининг вужудга 
келиши сабаблари архаик мифологияда эврилиш мотиви асосида 
тушунтирилган. “Дунёнинг ишлари” асарининг композицион қурилишида 
сюжетни шакллантирувчи структурал компонент сифатида қўлланилган 
ушбу мифдаги эврилиш мотиви ахлоқий-дидактик моҳият касб этувчи халқ 
қарашларига боғлиқ ҳолда талқин қилинган: яъни ака-укалар ўртасидаги 
меҳр-оқибатнинг йўқолиши уларнинг икковиям инсоний қиёфасини йўқотиб, 
қушга айланишига сабаб бўлади. 
1
Ҳошимов Ў. Дунёнинг ишлари. Қисса ва ҳикоялар. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1982. – Б.111. 


139 
Ёзувчи Ў.Ҳошимов томонидан инсон фарзандлари орасида ҳамиша 
меҳр-оқибат, бир-бирини қадрлаш ва эъзозлаш туйғулари бардавом 
бўлишини истаган она кўнглидаги эзгуликнинг ҳаётбахш қудратини 
намойиш этиш мақсадида асар бадиий структурасига сингдириб юборилган 
мазкур мифнинг манбаи ўзбек халқ оғзаки бадиий ижодидадир. Тилшунос 
олима Д.Бозорова томонидан оммалаштирилган “Соқ-соқ” номли зоонимик 
мифда айтилишича, “қадим замонларда бир тул хотин бўлган экан. Унинг 
икки ўғли бўлиб, болалигида улар жуда аҳил яшабдилар. Аммо улғайгач, 
ўзаро чиқиша олмай, бир-бириниг пайларини қирқишга интиладиган бўлиб 
қолишибди. Онаси уларга қанчалик насиҳат қилса ҳам барибир кор 
қилмабди. Охири бечора сабр косаси тўлиб: 
– Энди бошқа-бошқа яшанглар, лекин соғ-саломат юрганингизни бир-
бирингизга ҳар замонда хабардор қилиб билдириб туринглар, – деб 
ўғилларини уйидан чиқариб ҳайдаб юборибди. Шундан буён қоронғу 
тушиши билан тоғ водийсининг қарама-қарши томонида ака-уканинг “соқ-
соқ” деган овозлари эшитиларкан, бу ўша тул хотиннинг ўғиллари 
ўзларининг соғ-саломат эканликлари ҳақида бир-бирларини хабардор 
қилишлари эмиш”.
1
Бу мифда халқ орасида “соқ-соқ” ёки “тул хотиннинг ўғли” деб 
аталадиган бир қуш номининг келиб чиқиши сабаблари изоҳланган. 
Айтишларича, соқ-соқ номли қуш асосан тоғли ҳудудларни ўзига макон 
қилган бўлиб, одамлардан олисда ин қуришган ва ўзларига жуфт танлаш 
пайтида уларнинг турли томонлардан вақти-вақти билан “сок-соқ” деб 
сайраши эшитилиб тураркан. Ижодкор халқимиз томонидан мазкур зоонимик 
мифнинг яратилишида бу қуш номининг келиб чиқишини унинг ана шундай 
хусусияти, яъни сайраш овози ҳамда “соқ-соқ” деган товушнинг турли 
томонлардан эшитилишини асосга олинган. Бу миф халқ орасида кенг 
1
Базарова Д.Х. История формирования и развития зоологической терминологии узбекского языка. – 
Ташкент: Фан, 1979. – С.19. 


140 
тарқалган бўлиб, унинг бир варианти ўтган асрнинг бошларида “Ҳақсақ” 
номи билан нашр этилган.
1
Ўзбек фольклоридаги “Соқ-соқ” зоонимик мифининг тарихий-генетик 
асослари қадимги лар мифологиясига бориб тақалади. Чунки мазкур миф 
сюжетининг ўзига хос миллий версиялари бошқирд ҳамда татар халқ оғзаки 
бадиий ижодида ҳам қайд этилганлиги шундай хулоса чиқаришга асос 
беради. Бошқирдларнинг “Суксук” номли афсонасида онасининг гапига 
кирмаган ноқобил ака-уканинг қарғиш натижасида қушга айланиб икки 
тарафга учиб кетиши ва умр бўйи бир-бирини кўрмай яшаши тасвирланган 
бўлса,
2
татар фольклорида “Саксак” номли эпик қўшиқ сифатида қайд 
этилган ушбу мифологик сюжет тонг тимсоли Тэббиче Чакчакнинг ўғиллари 
– Сак билан Сок ғаройиб темир пайконни талашиб урушишлари ҳамда 
қарғишга учраб, тун қушига айланиши ҳақида ҳикоя қилади. 
Татар халқ афсонасида нақл қилинишича, ёвуз руҳлар ер юзидаги 
одамзотни йўқ қилиб юбориш учун баланд девор қуриб, қуёшни тўсиб 
қўйибдилар. Шунда Алп Мардуган Қарға деган бир баҳодир одамларга 
ёрдамга келибди. У ўзининг Сақ ва Соқ деган ўғиллари билан бирга қуёш 
билан ерни бир-биридан ажратиб-тўсиб турган деворни қулатиш учун йўлга 
чиқибди. Улар деворга яқинлашиб боришганида қуёш нурлари жизғанак 
қилиб куйдира бошлабди. Алп Мардуган Қарға ўғилларини асал олиб келиш 
учун уйига юборибди. Аммо ўғиллари қўрқоқлик қилиб, ўзларини тун 
қоронғулигини эслатувчи зулмат ичига уриб қочиб кетибдилар. Ўғиллари 
номардлик қилганига қарамай алпнинг якка ўзи деворни бузишга киришиб, 
охир-оқибат деворни бузибди ва ўзи қуёш жазирамасида куйиб кетибди. 
Унинг офтоб нурида жизғанак бўлаётган патлари ерга тушиб, қўнғир 
тулпорларга айланибди. Алп Мардуган Қарға ўз ҳаётини қурбон қилиб 
бўлса-да, одамларга қуёш нурини қайтариб берганлиги учун тангри унинг 
жонини омон сақлабди. Шундан буён ҳар йили баҳорда ўша баҳодир қарға 
1
Н.Н. Хак-сак // Туркестанские ведомости. – 1913. – №92.
2
Ишбердин Э.Ф. Наименования птиц в башкирских говорах // Вопросы башкирского языкознания. – Уфа, 
1973. – С.154. 


141 
кўринишида одамлар ҳолидан хабар олиш учун келар экан. Сақ ва Соқ эса 
отасига хиёнат қилганлиги учун оналари Чакчакнинг қарғишига гирифтор 
бўлиб, тунда ҳаёт кечирадиган қушга айланиб қолибдилар”
1

Маълумки, тилларда, жумладан, ўзбек, бошқирд ва татар тилларида 
қуш номини билдирувчи “соқ-соқ” (“суксук”, “саксок”) лексемаси “соғинч”, 
“соғинмоқ”, “сиқтамоқ” сўзлари билан ўзакдошдир. Чунки мифда бир-бирига 
бемеҳрлиги оқибатида қушга айланиб, икки тарафга учиб кетган ака-уканинг 
вақти-вақти билан олис-олислардан овоз чиқариб, бир-бирини йўқлаб 
туриши 
баён 
этиладики, 
юқорида 
келтирилган 
лексемаларда 
мужассамлашган “айрилиқ”, “яқин кишиларнинг бир-бири дийдорига 
етишолмай азобланиши”, “қайғуриш” маънолари қушга айланган ака-ука 
табиатига тўла мос келади. Миф талқинича, қушга эврилган ака-уканинг 
икки тарафга учиб кетишига кўра, тилларда тараф, томонни ифодалашда 
ўзаро бинар (икки ёки қўшалоқ)
 
оппозицияни англатувчи “соғ” (ўнг томон) 
ва “сўл” (чап томон) сўзлари ҳам “соқ-соқ” қуши номи билан этимологик 
жиҳатдан муштарак негизга эгалигини кўрсатади. 
Фольклоршунос М.Ризванов “саксок” лексеманинг этимологик асоси 
хусусида тўхталиб, тилларда уруғ, қабила маъносида қўлланилган “сеяк”, 
“суок” сўзлари татар фольклоридаги мифологик персонаж номига 
яқинлигини қайд этар экан, қадимги лар давридаги қабилалараро урушлар 
натижасида муайян уруғларнинг бўлиниб кетиши, фратриялараро
 
айрилиш 
жараёни рўй бериши билан боғлиқ тарихий воқеаларнинг мифологияда қайта 
интерпретация қилиниши натижасида мазкур миф пайдо бўлган, деган 
хулосага келади.
2
Демак, бемеҳр ака-уканинг қарғиш туфайли, қушга эврилиши ҳақидаги 
“Соқ-соқ” зоонимик мифи қадимги лар мифологиясининг маҳсули 
ҳисобланади. Бунда “қағиш” архетипик мотив бўлиб, қўплаб фольклор ва 
ёзма адабиёт намуналарида учрайди. Бу миф сюжетининг халқлар орасида 
1
Нурутдинов Ф. Булгарский науруз // Республика Татарстан. – Казань, 2004. – № 55-56. 
2
Ризванов Р.М. О древности сюжета легенды “Сак и Сок” // Идель. – Казань, 2008. – № 4. – С.35. 


142 
кенг тарқалган бўлиб, ўзига хос миллий версиялар сифатида тараққий этиб 
келган.
Қушга айланган ака-укалар ҳақидаги афсонанинг ўзбек, бошқирд ва 
татар фольклоридаги версияларининг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, 
уларнинг барчаси учун муштарак бўлган эпик элементлардан бири – онасини 
норози қилган болаларнинг қушга эврилиши ҳамда турли томонга учиб 
кетиши мотивидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, татар олимларининг бу 
қуш номини билдирувчи орнитонимни “сак” этноними билан боғлаб талқин 
қилишлари ва афсонанинг яратилиш даврини пролар мифологиясига 
алоқадор деб ҳисоблашлари қизиқарли туюлади. Чунки ака-ука (Сақ ва 
Соқ)нинг икки тарафга кетиши аслида яхлит этник бирлашма сифатида 
шаклланган сак қабиласининг бўлиниши ва қадим юз берган қандайдир 
жаҳоний табиий офат (масалан, музлик даври бошланиши) натижасида иссиқ 
ўлкалар сари кўчиши – миграциясининг ифодаси бўлиши ҳам мумкин. 
Зоонимик афсоналар сюжетининг марказида қарғиш туфайли эврилиш 
мотиви турса-да, бу тип оғзаки мифологик наср намуналарининг 
композицион қурилиши “қаҳрамон образининг антропоморф қиёфадаги 
талқини → жамиятга хос ижтимоий меъёрга амал қилмаслик ёки одоб-ахлоқ 
қоидаларининг қаҳрамон томонидан бузилиши → қарғиш → қаҳрамоннинг 
жониворга эврилиши” тарзидаги семантик қолип асосидаги сюжет 
элементларидан ташкил топиши характерлидир. Мифологик афсоналарнинг 
зоонимик типида одамнинг қарғиш, дуойибад ёки афсун-авраш, хуллас, сўз 
сеҳри воситасида ўз кўринишини ўзгартириб, жониворга айланиши етакчи 
сюжет элементи мақомига эга бўлган композицион бирлик ҳисобланади.
Ўзининг бадиий ниятини амалга оширишда ўзбек фольклори 
анъаналари, шу жумладан, мифологиядан ҳам самарали фойдаланган ёзувчи 
Ўткир Ҳошимов қушга айланган ака-укалар тўғрисидаги эпик сюжетга 
ижодий ёндашган. Мифнинг асардаги бадиий талқинида персонажлар номи 
Илҳоқ ва Исҳоқ деб ўзгартирилган. Адибнинг мифни интерпретация 
қилишдаги яна бир ўзига хослиги қушга айланишдан аввал бемеҳр ака-


143 
уканинг кўзлари сўқир қилинишидир. Бу мотив мазкур мифнинг халқ оғзаки 
бадиий ижодида оммалашган намунасида учрамайди. Фақат мифнинг татар 
фольклоридаги версиясида ака-уканинг “тун қуши”га айлантирилганлиги, 
яъни ёруғликдан мосуво этилганлиги уларнинг кўзи кўр қилинганлигининг 
рамзий ифодасини англатади, дейиш мумкин.
Демак, ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг анъанавий эпик сюжетга ижодий 
ёндашуви натижасида қадимий миф янги мотив ҳисобига янада бойитилиб, 
янгича моҳият касб этган. Бу эса ҳозирги ўзбек насрий асарларидаги “бадиий 
мифологизм”ларнинг ўзига хослигини кўрсатувчи муҳим далиллардан 
биридир. 
Адабиёт ва фольклор доимий бир-бири билан алоқада бўлган, уларни 
ҳар вақт инсон омили боғлаб турган. Шунга қўшимча сифатида, мифология 
адабиётга бир қатор сюжетлар, мотивлар, образлар ва бадиий воситалар 
бериб, унинг янада ривожланишида асосий омиллардан бири бўлиб хизмат 
қилмоқда. Дунёнинг тараққий этиши, янги ижтимоий ҳодисаларнинг пайдо 
бўлиши мифнинг табиатига ҳам бир қанча ўзгаришлар (мифопоэтика, 
мифологизм, неомифологизм, мифологема, мифологизация) олиб келди. 
Қаҳрамоннинг ғайритабиий равишда туғилиши, париларга ошиқ бўлиб 
қолиш, бирон бир нарсанинг сирли ғойиб бўлиши, машаққатли узоқ сафарга 
чиқиш каби мотивлар мотив-вазиятлар асар сюжетини бойитишга ҳизмат 
қилади. Исажон Султоннинг “Муножот” қиссасида Ғарибнинг туғилиши 
ғайритабиийлик мотиви асар сюжетига ўзига хослик берган. Қисса 
қаҳрамони ёш бўлса-да ўзлигини англаган, ўзига хос характер-хусусиятга эга 
киши сифатида ифодаланади. Ғариб бошқа одамлардан фарқ қиларди. У 
келажакка умид қилиб ёки уни ўйлаб яшамасди. У худди катта одамлардай 
яшаб турган ҳаётдан, умридан завқланади. Эртакларда мажозий образлар 
иштирок этади. Ундаги қаҳрамонлар ҳайвонлар билан дўстлашиб олади, 
уларнинг ҳамма гапларига англайди. Ғариб худди халқ оғзаки ижодидаги 
достон ва эртаклардаги сингари ҳайвонлар, ўсимликлар тилини тушунади. 
Буни адиб она-бола суҳбати орқали очиқлайди. “Мен биламан, она, – деди, 


144 
бир маҳаллар дарахт бўлганман, шунинг учун ҳам дарахтларни яхши 
кўраман. Дарахтлар ҳам менга ўхшашади – кеча ариқ бўйидаги тол 
йиғлаганди”
1
. Табиатни жонлантириш анимизм, тотемизм, фетишизм 
кабилар ибтидоий динлар сифатида эътироф этилган. Анимизмнинг моҳияти 
руҳнинг абадийлигига бўлган ишонч билан белгиланади
2
. Исажон Султон 
асаридаги бу мотивни анимистик миф қолдиғи, дейишимиз мумкин. 
Адибнинг бу мотивнинг қўллашини анимистик миф қолдиғи сифатида баъзи 
халқлар орасида мавжуд руҳнинг абадийлигига бўлган инончдан ва бу 
жараёнда миф стилизацияси бадиий асар мазмунини бойитишни назарда 
тутганлиги туфайли, деб тушуниш мумкин. Адиб қаҳрамон характерини 
яратиш орқали қадимги аждодларимизнинг ҳаёт дарахти, жон ва руҳ 
ҳақидаги мифологик тасаввурларини бадиий ифодалашга ҳаракат қилган. 
Анимистик тасаввур, яъни руҳнинг абадийлиги, унинг бир шаклдан иккинчи 
шаклдаги танага кўчиб юриши мумкинлиги туш ҳақидаги мифологик 
қарашларнинг асосидир. Мифологик тафаккурда қадимги аждодларимиз 
тушда кўрилган воқеанинг амалга ошишига ишонишган. Уни руҳлар, 
тириклар ва марҳумлар дунёсини бир-бирига боғловчи ҳодиса, деб 
тушунишган.
Адиб халқ мифологик тасаввурлари моҳиятини асар қаҳрамони 
характерига сингдиради, унинг кечинмаларини поэтик ифодалайди. Бу 
орқали инсоннинг табиат, ҳайвон, ҳашаротларга бўлган муносабатини 
кўрсатади. Ғариб ўсимлик ва жонзотлар тилини тушунганлиги сабабли, 
ҳаётдаги мавжуд қарама-қаршиликлар, зиддиятларни кўриб қийналади. 
Тирик жонзотлар, чумолию ҳашоратлар, ўт-ўланлару ҳайвонларга азоб 
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 253. 
2
Анимизм (лотинча: anima, animus – руҳ, жон) – I. руҳлар мавжудлигига эътиқод қилиш. Анимизмга кўра, 
агар жон аниқ бирор кимса ёки жонзот жисмида мавжуд бўлса, руҳлар мустақил мавжуддирлар. Анимизм 
таълимотига кўра, руҳлар инсон ҳаётига таъсир кўрсата олади, деган тушунча мавжуд. Зарур пайтларда, 
махсус маросим ва мавсумларда руҳларга қурбонликлар қилинган. Руҳнинг мавжудлиги инсоннинг сезгиси, 
туйғуси, билими орқали англанади. Анимизм термини илк бор Г.Шталь (1708) томонидан ҳали инсоният 
яратилмаган давр руҳлар оламига нисбатан қўлланган. XIX асрда унинг бу қарашини Э.Тэйлор, Ж.Фрезер ва 
Г.Спенсер давом эттирган. Э.Тэйлор анимизмга “келиб чиқиш назарияси” маъносини юклаган. 
Анимизмнинг преданимизм ёки доанимизм тушунчалари Ж.Фрезер томонидан илгари сурилган ғоя бўлиб, 
преданимизм дейилганда аниматизм тушунилган. II. Африка, Жанубий Америка ва Океаниянинг туб 
аҳолиси илк эътиқодларига нисбатан анимизм қўлланади. (Қаранг: Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: 
Болтабоев Ҳ. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2015. – Б. 450). 


145 
беришларидан норози бўлади. Ғариб одамларнинг ҳайвонларга яхши 
муносабатда бўлишлари, тирик жонзотларнинг азобламасликларини 
хоҳлайди: “Одамзод масалан, нега тирик жонни сўйиб ейди? Агар бу ғараз 
ҳисобланмаса, унда нима? Ахир, у жонлиқни нафс йўлида қурбон қиляпти-
ку? Ўйнинг давоми эса баттар даҳшатли эди: кимнингдир руҳи шу сўйилажак 
жонда яшаётган бўлса-чи?”
1
Адиб тасвирлаган бу қарашлар қадим 
мифология акс этган муаян дунёқарашнинг белгилари бўлиши мумкин. 
Бунда синкретик тафаккур ва дуёқараш маҳсули, инонч-эътиқодлар ҳам, 
ғайритабиий тимсоллар ҳам мавжуд. Тотемизм ғоялари сингдирилган қавм 
ёки қабилаларда одамлар билан ҳайвонлар, ўсимликлар орасида 
қариндошлик ришталари бор эканлигига ишониш ҳисобланади. Тотемизм 
динида маълум бир “табу”, “тақиқлаш” тизими шаклланган. Масалан, 
тотемнинг гўштини истеъмол қилиши таъқиқланган. Тотем сифатида ҳар хил 
қабилаларда, ҳар хил ҳайвонларнинг турлари, масалан, фил, арслон, от, илон, 
бургут, ит ва бошқа ҳайвонлар қабул қилинган. 
Турли жонзотлар, қушлар ва ҳашаротлар қўшиғини тинглаш, уларнинг 
ҳаракатларидан маъно англаш, жониворларда одам руҳи бўлиши 
мумкинлигини тушуниш мотивлари қадимги фалсафага хос қарашлар бўлиб, 
оламнинг яратилиши, тузилиши ҳақидаги мифологик қарашлар ва илоҳий 
таълимотнинг қисса мазмунига сингдириб юборилишини демифологизация 
ҳодисаси сифатида талқин этиш мумкин. 
Жаҳон адабиётшунослигида мифологик образлар турли аспектларда 
ўрганилган. Жумладан, О.А.Плахова ва Т.Н.Астафуровалар инглиз халқ 
эртаклари дискурсида “пари” тушунчасининг демифологизациясини тадқиқ 
этиш орқали пари образини ҳам мифологик, ҳам номифологик белгиларга эга 
тушунча сифатида тасвирлашган
2
. Мифологик тушунчанинг периферик 
соҳалари билан боғлиқ манбалар ижтимоий аҳамиятининг устунлиги билан 
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 257.
2
Plakhova, O. A., & Astafurova, T. N. (2011). Demythologization of the concept “fairy” in English folk tale 
discourse. // Вестник Волгоградского государственного унивеситета. Серия 2. Языкознание. 10 (2). – 
https://search.proquest.com/docview/2095786148?accountid=177872 


146 
характерланади. Демифологизация жараёни фольклор асарлари тилида аниқ 
ва равшан тушунтириш хусусиятига эга. Демифологизация талқин қилиш 
методи бўлиб, ушбу атаманинг фанда қўлланилиши немис теологи 
Р.Бультман
1
номи билан боғлиқ. Демифологизация ўзида имон, софлик ва 
покликни намоён қилувчи диний ишончларни мифнинг тарихий 
шаклларидан озод қилишга қаратилган том маънодаги мифологик курашдир. 
Демак, ўзбек фольклоридаги пари, жин, дев, шайтон, иблис каби образлар 
ҳам демифологизацияланган образлар бўлиб, исломгача бўлган даврларда 
мифологик тасаввурлар шаклида яшаган бу мавҳум образларни диний-
афсонавий образлар, деб талқин қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Исажон Султон насрининг ўзига хос поэтик хусусиятлардан бири 
сифатида архаик мифнинг бирламчи кучини йўқотиб (демифологизация), 
қадимги эътиқодий тасаввурни янги қиёфада қайта жонлантириш 
жараёнларини кўрсатишимиз мумкин.
Ғариб дарахтлар тилини тушунгани учун, онасига бута тилидан бир 
ривоятни айтиб беради: “Бу кичкина бута бир пайтлар одам бўлган экан. У 
зоҳид бўлиб, ўша ерда дарахт остида туну кун ибодат билан банд экан. Ўша 
вақтларда бир авлиё яшаган экан. Шаҳар амирининг буйруғи билан уни 
ўлдирмоқчи бўлиб, ортидан қувишибди. Зоҳид ибодатини тугатиб жойига 
қайтаётганида от чоптириб келаётган соқчиларни кўрибди. Авлиё кунботарга 
қараб кетибди ва кўздан ғойиб бўлибди. Бир оздан сўнг соқчилар унинг 
ортидан келишибди, лекин улар изни йўқотиб бўлишган эди. Улар зоҳиддан 
авлиёнинг қайси томонга кетганини сўрашади. Шунда зоҳид авлиёнинг ҳеч 
қандай айби йўқлигини, уни сабабсиз ўлдиришидан қўрқиб, Оллоҳга 
мурожаат қилиб, ўша авлиёнинг кун ботарга қараб кетганлигини айтади. Шу 
заҳоти, зоҳид йиқилиб жон беради”
2
. Ғариб онасига мана шу бутада ўша 
зоҳиднинг зарралари яшаётганини, ҳар қандай одам ўлса, унинг руҳи 
қайсидир жисмда яшашини айтади. Адибнинг бу ривоятни қисса 
1
https://iphlib.ru/library/collection/newphilenc/document/HASHfa8b46a5682879891d14fa; қаранг: Бультман Р. 
Новый Завет и мифология. Проблема демифологизации новозаветного провозвестия. – ВФ, 1992, №11. 
2
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 2 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 266. 


147 
композициясига киритишидан мақсад, ҳаёт абадий эканлигига ишора қилади. 
Инсон танасини жон, руҳ тарк этиши, жисми йўқ бўлиши мумкин, аммо 
унинг руҳи ҳеч қачон ўлмайди. Профессор Б.Каримов адибнинг бундай 
фикрларига қарши ўз мулоҳазаларини билдириб ўтган. Бунга кўра қисса 
қаҳрамони руҳий-ғайбий оламга ошна этилиб, қадим юнон ва ҳиндлардаги 
инсон ўлгандан кейин руҳининг бошқа нарсага кўчиш ҳақидаги “таносух” 
эътиқодига боғлаб қўйилади. Адабиётшунос: “Аллоҳнинг китобида баён 
этилгандир: “Ва айтинг: “Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг 
васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) 
Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни 
сўрайман”. Токи қачон улардан (яъни мушриклардан) бирига ўлим 
келганида: “Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, қолган 
умримда яхши амал қилсам”, деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). 
Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг 
ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб 
турадиган) бир тўсиқ бўлур”
1
. Фикримизча, адиб бу ҳақиқатдан хабардор. 
Асарига “Муножот” номини бежиз қўйган эмас. Ёзувчи қиссанинг 
номланишига ҳам катта эътибор қаратган. Бу арабча сўз бўлиб, маъноси 
“яширин мулоқот, сирли суҳбат” демакдир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида 
қуйидагича изоҳланади: “Муножот – инсоннинг Тангрига қилган илтижоси, 
ибодатидир”
2
. Ўзагида “нажот топиш, қутилиш” маъноси ҳам бор. Балонинг 
кутилмаганда келиши билан бошланган қисса воқеалари Ғарибнинг 
“Муножот” номли расмининг чизилиши воситасида тиниқлашади. 
Қаҳрамоннинг алмойи қарашлари, ботил тушунчалари тиниқлашади, бало 
ҳам орадан кўтарилади. Қиссада руҳияти шайтон васвасаси боис алғов-
далғов бўлган Ғарибнинг “Муножот” туфайли нажотга эришгани кўринади. 
Инсоннинг Тангрига мурожаати, ўлимидан кейин руҳнинг бирор нарса-
жонзотга кўчиши билан боғлиқ анимистик қарашларни асар мазмунига 
1
Каримов Б. Руҳият алифбоси. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2016. – Б. 21. 
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдлик. – Тошкент: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси, 2 жилд. 2006. 
– Б. 640. 


148 
сингдиришни архаик мифологияга оид тимсолий-метафорик атрибут 
(ҳолат)лар яратиш поэтик ҳодисаси сифатида қарашимиз мумкин. 
Қиссада табиат ва инсон уйғунлиги, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ўз 
аксини топган. Бадиий асарда намоён бўлган миллий руҳ, миллий қадриятлар 
ўзига хос ифодаси асарнинг енгил ўқилиши, китобхон рухиятига инжа таъсир 
қилади.
“Муножот” қиссасининг сюжети замирида ривоят, афсона, 
достонлар, эртакларнинг таъсирини кўриш мумкин. Достон ва эртак 
қаҳрамонлари тақдири авлиёлар, мунажжимлар, башоратчилар томонидан 
башорат қилинади ёки бундай асарларда келажакни олдиндан билгувчи 
кишилар қатнашади. “Муножот” қиссасида Ғариб шундай ғайритабиий 
хусусиятга эга бола бўлади. Ғариб бир куни кечқурун сигирини етаклаб, 
уйига қайтаётган пайтда кўчасидаги қўшниси, Латофат холанинг эшиги 
ёнида бир кишини кўради. У киши жойида қимир этмай турарди. Ғариб уни 
танимади-ю, юраги тез-тез ура бошлайди, кўнгли хавотирга тушади. Ғариб бу 
одамни қишлоқда Абдурауф бобо оламдан ўтганда кўрган эди. У одам 
қиёфасидаги Азроил
1
эди. Ростдан ҳам кечга яқин Латофат хола оламдан 
ўтади. Адиб қисса қаҳрамонини бирор воқеани олдиндан билувчи 
ғайритабиий қобилият эгаси сифати тасвирлайди. Қаҳрамоннинг қалб 
кечинмаларига катта ўрин ажратади, чунки ёзувчи инсон қалбидаги 
изтиробларини, ҳаётдаги зиддиятларни шу йўл билан ёритиб беради.
Туш ҳам фольклор мотивларидан бири бўлиб, киши ҳаётида, 
руҳиятида, тафаккурида кечадиган оний жараёндир. Умуман, халқлар оғзаки 
ижодида, хусусан, эртак ва достонларда туш мотиви кўп учрайди. Бойсари ва 
Бойбўрининг фарзанд кўриши ҳақида башорат тушда содир бўлади. Исажон 
Султон асарларининг кўпчилигида туш тасвири учрайди. Туш асар 
қаҳрамонларининг ҳаёти учун муҳим аҳамиятга молик деталь сифатида 
кўрилади. Ибтидоий замонлардан бошлаб кишиларнинг кўрган тушларига 
1
Азроил (арабча: ًياشعع – ислом мифологиясида ўлим фариштаси. Азроил жонзотнинг жонини олувчи эмас, 
балки ўлимдан устун турувчи фариштадир. Азроил инсон қисматини яхши билади, бироқ ҳар бир кишининг 
ўлим вақти Аллоҳ томонидан буюрилган вақтда маълум бўлади. Азроил фольклор ва ёзма адабиётда ўлим 
тимсоли сифатида қўлланилади. Қаранг: Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: Болтабоев Ҳ. – Тошкент: 
Мумтоз сўз, 2015. – Б. 277). 


149 
катта эътибор билан қарашган. Тушдаги кўрган нарсалар турли хил рамзлар, 
маънолар касб этган. Қадимдан қабилаларда Ирқ битиги – “Таъбирнома” 
мавжуд бўлиб, унда 65 та тушнинг таъбирлари келтирилган. Мазкур 
ёдгорликни китобхонлар қўлига етиб боришида фольклоршунос олимлар 
Б.Тўхлиев ва Н.Раҳмоновларнинг хизматлари катта. 
Ўзбек фольклорида туш мотиви эпик қаҳрамон тақдирини белгилаши 
мумкинлиги фольклоршунос олим Ж.Эшонқулов томонидан ўрганилган
1
. У 
тадқиқотида Амир Темур ҳаётидаги ажойиб воқеалар ва унинг ғаройиб 
тушлари ҳақида: “Буюк Соҳибқирон Амир Темур шундай ёзади: “Бир маҳал 
юмушларим ташвишида юриб, кўзим уйқуга кетди. Тушимда мени ҳар 
тарафдан даҳшатли жинлар, тўнғизлар, бадбашара эркаклар ва жирканч 
хотинлар, йиртқич ҳайвон ва қушлар ўраб олди. Мен қўрқиб уйғондим ва 
Шайх Зайниддин Абу Бакр Таёбодийга мактуб битдим. Тез орада шайхдан 
бундай жавоб олдим: “Сен тушингда кўрган даҳшатли махлуқлар сенинг 
гуноҳларингдир, агар гуноҳ қилган бўлсанг, энди тавба-тазарру қил”. Мен бу 
мўътабар қариянинг айтганларини дарров бажардим ва бундан сўнг илгариги 
тушимга ўхшамаган бўлакча туш кўрдим” деган маълумотларни келтиради 
ва рамзларга ажратиб шарҳлайди
2
. Туш кишиларни нимадандир 
огоҳлантиради. Халқимизнинг туш билан боғлиқ тасаввурларидан ёзувчи 
ўринли фойдаланади. Қисса қаҳрамони Ғариб ҳам бир туш кўради. У бу 
тушдан анча саросимага тушиб юради. Тушида қора кўланка келиб, иккига 
ажралиб кетади ва бир томондан ёғдуси таралган, кўзни қамаштирувчи 
чиройли нарсалар, иккинчи томондан эса зим-зиё қоронғулик кўринади. 
Ғариб қоронғулик олами ва унда яшовчи жонзотларни ўйларкан, унинг 
юрагида қўрқув пайдо бўлди.
Адиб бу манзарани чизиш билан эзгулик ва ёвузлик курашига алоқадор 
қадимий дуалистик эътиқодий тасаввурлар мавжудлигини, зардуштийлик 
1
Эшонқулов Ж. Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини: Фил.фан.д-ри.дис. – Тошкент, 2010. – 
Б.18-19.
2
Эшонқулов Ж. Ўзбек фольклорида туш ва унинг бадиий талқини: Фил.фан.д-ри.дис. – Тошкент, 2010. – 
Б.20-24. 


150 
таълимотига кўра иккига бўлинган олам эзгулик ва ёвузлик кураши 
ифодалайди. Архаик мифологик тасаввурларнинг турли кўринишлари асар 
қаҳрамони характерида очиб берилади.
Ҳар қандай маросимлар, анъаналар, урф-одатлар халқнинг маълум бир 
тараққиёт давридаги иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, маданий ва маънавий 
жиҳатдан ривожланиш даражасини кўрсатиб беради. Қанча замонлар ўтса-да, 
уларнинг шакл-шамойили, вазн хусусияти ўзгармас бўлиб тураверади. 
Қиссадаги анъаналар, маросимлар ва бошқа фольклор мотивлари асарнинг 
эстетик вазифасини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этган. Оила 
кишилари бевосита ўз анъана ва удумлари билан жамиятга боғланиб туради. 
Маълумки, дунё халқлари, жумладан, халқлар ва уларнинг бир қисми 
бўлган ўзбек халқи орасида ҳам бўри тотеми ва бўри культига ишонч кенг 
оммалашган. Бўрининг муқаддаслаштирилиши тарихи, бу жонивор халқ 
ишончлари, бўрининг маросим ва иримлардаги ифодаси каби масалалар ҳам 
олимлар томонидан ёритиб берилган
1
. Ўзбек адабиётида бўри образига 
мурожаат турли шаклларда намоён бўлган. Халқ оғзаки ижоди намуналарига 
назар ташласак, бўри турлича талқин қилинади. Баъзи манбаларда бахт 
келтиради дейилса, эртакларда қонхўрлик рамзи сифатида талқин қилинади. 
Ёзувчи Исажон Султон ҳам ўз ҳикояларида ҳайвон тасвирларига, 
айниқса, бўри образига алоҳида ёндашган.
Адибнинг “Бўри” ҳикоясида отанинг бўри ҳақидаги хотиралари эсга 
олиниши орқали инсон ва бўри руҳиятидаги эрк, озодлик истовчи туйғу 
бирлашиб кетганини кузатиш мумкин. Ҳикоя шунчаки қишлоққа оралаган 
бўрини тутиш, уни ўлдириш, халқни хавфдан озод қилиш ёки қаҳрамоннинг 
бўри билан учрашувидан иборат эмас. “Ичимда ёввойи бир ҳаяжон бош 
кўтаради. Ой ёғдуси остида ястаниб ётган ўша кенгликларга боргим келади. 
Аммо болалар катта бўлишяпти-ку... Уларни ўқитишим, уйлаб-жойлашим 
керак.... Ҳа, ташвишларим мўл. Уларни адо этиш оталик бурчим, бажармасам 
1
Потапов Л.П. Волк в старинных народных поверьях и приметах узбеков // Краткие сообщения Ин-та 
этнографии. Т.30. – М., 1958. – С. 135-142. 


151 
бўлармиди? Аммо бир фаслга бўлса-да, тин олгим келади-да. Миямни 
чарсиллатар даражада оғир ташвишлар чарчатганида, бир нафас, атиги бир 
нафасгина ўша ёқларга кетсам... Ким билсин, буталар остида нигоҳини менга 
хотиржам тикиб турган ўша бўрини яна кўрсам ажабмас...”
1
Бу тасвир орқали адиб асарда инсоннинг танаси ва руҳи ўртасида жуда 
кескин кураш кетиши, руҳ покликка интиламан деса тана бунга йўл 
бермаслиги, бундан ташқари инсонни ҳаётидаги ташвишлар ўзининг севимли 
машғулоти билан истаганича шуғулланишга имкон бермаётгани, инсонлар 
ҳаётида моддиятга бўлган эътибор маънавиятга бўлган эътибордан кам 
бўлмаётгани билан бир қаторда инсонни “ички мени” билан суҳбат 
уюштиргани очиқланган. 
Қаҳрамон ички оламида инсоний орзу-ҳаваслар ва уларга тобеликдан 
қутулиш истаги жўш уради. Бироқ унинг руҳи ҳар қанча озодлик истамасин, 
моддий дунё ва оиласи ташвишларидан бошини кўтара олмайди.
Бўрининг қишлоқдошлари томонидан топиб ўлдирилиши отанинг 
руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Чунки у бўрига дуч келганида 
ўлдирмаганлигининг сабаби – “болалари бор”, деган тўсиқ эди. У ўзи ва 
бўрини оилабоши деб билиб, орқасида қоладиганларга масъул эканлигини 
ҳис қилади.
“– Ойга қараб увиллагим келяпти, хотин, – дебман. Шундан сўнг 
тўлиқиб-тўлиқиб роса гапирибман. Биласанми, ичимда бир бўри бор дебман. 
Мени кўча-кўйда индамас, ювош бир одам бўлиб юришимга қарама. Умрим 
бўйи ичимдаги ўша бўри ташқарига чиқиб кетмасин деб уриниб келдим. 
Энди эса ҳеч бўлмаса, шу кеча қоронғусида ҳамма ухлаб донг қотиб ётган 
маҳалда ойга қараб чўзиб-чўзиб увилласам... дермишман”.
2
Мазкур асар қаҳрамонида ҳам бўрига нисбатан нафрат йўқ, аксинча – 
унга ҳавас қилади, ҳатто унинг ҳолатига куюнади, йиғлайди. 
Бўри образи ёзувчининг “Туман” ҳикоясида ҳам мавжуд. 
1
Исажон Султон. Озод. Роман ва ҳикоялар. Тошкент: 
Шарқ НМАК. 
2012. – Б. 47. 
2
Исажон Султон. Озод. Роман ва ҳикоялар. Тошкент: 
Шарқ НМАК. 
2012. – Б. 49. 


152 
«– Ака, чиябўрими? 
– Бўрини нақ ўзи, – деб жавоб қилда катта ака. 
– Йўғе қишда итлар ҳам шунақа увиллайди-ку? 
– Ит бошқача увиллайди.”
1
Ҳикоя совуқ туманли кунда уч акасига қўшилиб ўтин кесишга чиққан 
кенжа уканинг қўрқуви, ҳаяжони, акаларини олдида изза бўлиши, лекин ўша 
қўрқувни енгиб акаларига эргашган бола руҳиятидаги ғалаёнлардан баҳс 
қилади. Аслида укалари учун “шафқатсиз” деб айтилган акани ҳаёт эрта 
улғайтирган, ота вафоти туфайли турмуш ташвишларини анча эрта тортган 
эди. У укасига нисбатан ҳам яхши маънода “шафқатсиз” бўлди, шундай 
тарбиялади. Вақти келиб акалар бирин-кетин иморат солиб, рўзғорини бўлак 
қилиб кетишганда онаизорнинг ёнида шу кенжа ўғил қолди. Кенжатой ҳам 
акалари истагандай кўнгли қаттиқ, “шафқатсиз ёки қаҳри қаттиқ” эркак 
бўлиб етишади. Бола увиллаган бўрини овозидан чўчийди, йиғлайди, бориб 
акаларини онасига йиғлаб айтиб бергиси келади, бироқ бу сафар бундай 
қилмайди.
Адиб бўри образини икки ҳикояда икки хил тасвир билан беради. 
“Бўри” ҳикоясида қаҳрамон бўри билан учрашади, кўзи кўзига тушади, 
“Туман”да эса аскинча учрашмайди, кўрмайди, фақатгина овозини 
эшитилади. Бироқ иккала асарда ҳам қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини 
тасвирлашда муаллиф бўрининг ижобий жиҳатларидан фойдаланган, 
қаҳрамонлар учун бу образ ҳавас қилинадиган, интиладиган мардлик, фақат 
ўзига бўлган ишонч, ўзгаларга тобе бўлмаслик, ташқи ва ички озодликнинг 
бир тимсоли сифатида талқин этилган. “Бўри” ҳикоясида отанинг юрагида 
кўмилиб ётган эркинлик, озодлик каби олижаноб хислатлар ифодаланса, 
“Туман” ҳикоясида биргина бўрининг товушига улғайиб келаётган ёш 
боланинг юрагида мардлик, қўрқувни енгиш, ҳаёт қийинчиликларига 
бардошли бўлишга тайёрлаш вазифаси юкланади. Ёзувчи бу ҳикояларида 
айнан бўри образига куч, эркинлик, жасорат хусусиятларини юклаган. Чунки
1
Исажон Султон. Озод. Роман ва ҳикоялар. Тошкент:
Шарқ НМАК. 
2012. – Б. 61. 


153 
халқлар тарихи, уларнинг кўҳна эътиқодларидан хабардор бўлган, гарчи 
бугунги кунда эътиқодлар ўзгариб, тотемлар билан боғлиқ тушунчалар 
эскирган бўлса-да, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган ички ҳисни теран 
ҳис қила олган. Ёзувчининг қаҳрамон танлаш, унинг ички оламини 
ёритишдаги маҳорати ҳам биргина шу деталь орқали яққол намоён бўлган. 
Ўзбек адабиётида Х.Дўстмуҳаммаднинг “Жажман” ҳикоясидаги 
неомифологик образ хусусида бир қанча олимларимизнинг жиддий ва 
атрофлича фикр-мулоҳазалари, тадқиқотлари мавжуд
1

Мифологик махлуқлар образи қадимги дунё халқлари мифларида тез-
тез учрайдиган образлардан саналади. Масалан, юнон адабиётида “Сфинкс” 
(Софокл “Шоҳ Эдип” трагедиясида) ва “бир кўзли Циклоп” (Гомернинг 
“Илиада” достонида) каби даҳшатли махлуқлар образи учрайди. 
Х.Дўстмуҳаммаднинг жажмани юнон мифлари натижасида яратилган 
Сфинкс, Циклоплардек баҳайбат махлуқлардан фарқли, жажжигина, атиги 
бир қарич, кўринишидан беозор, унинг турқи эврилишга мойил, турли хил 
қиёфаларга киради.
“Дунё халқлари мифлари” энциклопедиясида жажманга ўхшаш 
мифологик образ ҳақида маълумот келтирилган. Бу мифологик образ сабдаг 
деб аталади, сўз тибет тилидан олинган бўлиб, “ер эгаси” деган маънони 
англатади. Тибет мифологиясига кўра сабдаг халтали, ҳассали кампир, 
зоантропоморф қиёфали, танаси инсон, боши сичқон, каламуш, суғур, тўнғиз 
шаклида тасаввур этилади
2
.
Демак, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад жажман мифологик образини 
яратишда дунё халқлари мифларида мавжуд бўлган шу типдаги мифологик 
образларга таянган. “Жажман” ҳикоясининг яратилишига нафақат халқлар 
мифологияси, балки жаҳон халқлари мифлари ҳам асос бўлган, дейиш 
1
Қаранг: Сатторова Г. Миллий характер ва бадиий талқин. – Тошкент: Фан, 2007, Б. 57.

Қўчқорова М. 
Истиқлол даври ҳикоя ва қиссаларида бадиий-эстетик янгиланиш / Бадиий сўз ва руҳият манзаралари. – 
Тошкент: Муҳаррир, 2011. – Б. 128.

Қўчқорова М. Ўзбек адабиётида бадиий шартлилик: Филол. фан. д-ри 
(DSc) дисс. 2020. – Б.136. 
2
Огнева И.Д.
Сабдаг. // Мифы народов мира. Энциклопедия том 2. – М.: Советская энциклопедия, 1988. 
С.394.


154 
мумкин. Ҳикояда зардуштийлик дини ва у ҳақдаги диний мифнинг қайта 
ишланган шакли кузатилади. Фольклоршунос М.Жўраев таъкидлашича: 
“Халқ оғзаки ижодида анъанавий тарзда қўлланилувчи аждар, дев, пари, 
Семурғ, Жўмард, Аранжа бобо, Ахриман, Аранглар, Заҳҳок, Сиёвуш, Ҳубби, 
Ашшадорози, Суст хотин, Ҳайдар каби кўплаб асотирий образларнинг 
тарихий асослари зардуштийлик мифологиясига бориб тақалади”
1
. Шундай 
экан, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Жажман” ҳикояси сюжети ва образига 
зардуштийлик мифологияси туртки берган. Ахриман ва Ахурамазда, 
Заратуштра образлари ҳам эрон халқлари мифологиясига кўра ёвузлик ва 
эзгулик худоси сифатида талқин этилганлиги “Дунё халқлари мифлари” 
энциклопедиясида алоҳида қайд этилган
2
.
Ҳикоя зардуштийлик таълимотига кўра иккига бўлинган олам эзгулик 
ва ёвузлик кураши ҳақида. Асар қаҳрамонлари Зардушт бобо, Ахурамазда 
(эзгулик худоси), Ахриман (ёвузлик худоси), номаълум махлуқ (гоҳ сичқон, 
гоҳ одамни эслатувчи номаълум жинс) ва оломон образини ташкил этади.
Ҳикоя воқеалари Зардушт исмли қари савдогар чол тилидан айтилади. 
Зардушт ва унинг савдогар шериклари бозорда “жажман” номли маҳлуқ 
пайдо бўлганилигига гувоҳ бўлишади.
Ҳикоядаги маҳлуқ образи инсон қалбида яширин ёвузликни 
ифодалайди. Бу ёвузлик кўпинча яширин ва сезилмайдиган кўринишда 
бўлади ва шу жиҳати билан “соя” архетипини эслатади
3
. “Соя” архетипи 
инсоннинг тўла англанмаган ёвузлик қобилиятини ошкор қилгани каби 
ҳикоядаги махлуқ образи ҳам инсонларнинг ҳақиқий юзини фош қилиш учун 
ишлатиладиган образ ҳисобланади. Асар охирида ушбу махлуқ аслида 
инсонларнинг қиёфаси ва характер-хусусиятини ўзида намоён этиши маълум 
бўлади, аммо ушбу тугал хулоса ҳикоя хулосасида очиқ тарзда 
ифодаланмаган, фикрни тушуниб етиш ўқувчининг ўзига қолдирилган. 
1
Жўраев М. Фольклоршунослик асослари. – Тошкент: Фан, 2009. 91 б. 
2
Ахриман. // Мифы народов мира. Энциклопедия том 1. – М.: Советская энциклопедия, 1980. – Б.140-142. 
3
Юнг К. Г. Душа и миф. Шесть архетипов. Пер. с англ. – Киев: Порт-Рояль-Совершенство, 1997. 


155 
Махлуқ жудаям очкўз ва эпчил бўлиб, узоқ муддат давомида 
савдогарлардан қочиб, уларнинг озиқ-овқатларини ямламай ютиш билан 
шуғулланади. Бу орада Ахриман ва Ахурамазда ўртасида кураш жараёни 
тасвирланади. Ҳикоя сўнгида жажман қўлга туширилади ва ўлдирилади, 
аммо жажманнинг ўлими нохушликка олиб келади – шу заҳоти унданда 
каттароқ бўлган яна бир жажман дунёга келади. Ҳикоя Зардуштийлик дини 
асоси бўлган яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги курашни тасвирлар экан, бу 
курашда қатнашган ҳар қандай инсон бевосита ёмонликка хизмат қилишига 
ишора қилади. Жажманнинг очкўзлиги учун ўлдираётган оломон ҳам аслида 
ўзининг очкўзлиги, озиқ-овқатларини ҳаддан ортиқ севганлиги учун ушбу 
жиноятга қўл ураётган эди. Аммо бу ёвузлик бошқа янада каттароқ ёвузлик 
учун туртки бўлиб хизмат қилди. Асар сўнггидаги хулосавий воқеани эса 
“Соя”(эго)нинг “шахс (персона)” босими остида “хуруж қилиши” жараёнига 
қиёслаш мумкин. Кишилар ўзининг шайтоний хулқ-атворини яхшилиги 
ниқоби остида яшириб келаётгани махлуқнинг қайта туғилиши орқали очиб 
берилган.
Зардуштийлик таълимотига кўра, бу дунёнинг боши бўлганлиги каби 
охири ҳам муқаррар, яъни борлиқ вақт ва замон ўлчамида чексиз эмас. Бу 
таълимот асосида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўз қилмишига яраша 
марҳамат ёки жазо топиши ғояси ётади. Заратуштра дунёнинг пайдо бўлиши 
ва ундаги ҳаёт билан ўлим ўртасидаги курашни Ахурамазда ва Ахриман каби 
бир-бирига зид ва душман кучларга ажратади. Булар ўз тафаккури, сўзи ва 
ҳаракатларида яхшилик ва ёмонлик тимсолидир. Булар бир-бирига билан 
тўқнаш келиб воқеалик ва йўқликни яратганлар. Кимки ёлғонга эргашса уни 
ёмон нарсалар қарши олади, кимки яхши йўлга қадам қўйса уни эзгулик 
кутади. Кейинчалик бу икки тушунча “яхши воқелик” ҳамда “ёмон турмуш”, 
“Жаннат”, “Беҳишт” ва “Дўзах” сингари тасаввурларни шакллантирган.
ХХ аср бошларида Абдурауф Фитрат томонидан яратилган “Қиёмат” 
ҳикояси (уни айрим адабиётшунослар, масалан, Э.Каримов қисса деб атайди) 
адабиётшуносликда шу вақтгача дин асослари танқид қилинган сатирик асар 


156 
сифатида баҳоланиб келинган. “Қиёмат” ҳикоясида фантастик йўналиш 
орқали мистик манзаралар ифодаланади. Ҳикояни “хаёлий” деб атаган Фит-
ратнинг ўзи ҳам буни эътироф этади
1
.
Фитрат “Қиёмат” асарида у дунё баҳонасида, аслида, бу дунё – ер 
юзида, Туркистонда шўро тузуми ўрнатаётган тартиботларга ишора қилади. 
Почамир исёни аслида тартиб-интизом ўрнатишда барча ҳуқуқларни ўз 
қўлига олган, яккахокимлик даъво этган империя тимсолидаги қудратли 
кучга, зўравонликка қарши исён ва шунга даъватдир.
Бу асарда Фитрат Почамирдан ташқари Адмадбой, тарозибон Мункар-
Накир, малоикаларнинг ҳам қиёфаларини яратади.
Фитрат асар номига ҳам катта маъно юклади. Диний тушунчага кўра, 
қиёмат – охир замонда содир бўладиган энг даҳшатли ҳодисадир. Бунда ҳар 
ким ҳаёти ва қилмишига муносиб ажр ва жазо олади. Қиёмат маст Почамир 
хаёлларига келган – нариги дунёда рўй берган тўс-тўполонлар, 
интизомсизлик ва адолатсизликда эмас, ҳақиқий қиёмат бу дунёда содир 
бўлаётган катта ва кенг миқёсдаги талончиликда, куч билан бировнинг ҳаёт 
тарзини бузиб, унда зўрлик билан ноинсофларча ўзгариш ясашга интилиш-
да, демоқчи бўлади ёзувчи бу асар орқали. 
Демак, “Қиёмат” асари ҳам диний мифология асосида яратилган бўлиб, 
жамиятдаги ижтимоий салбий иллатлар танқид остига олинади. Қиёмат куни 
тасвири мифологик сюжетни яратишда рамзий метафора бўлиб хизмат этган. 
Назар Эшонқул салафлар анъаналарининг давомчиси сифатида “Ажр” 
ҳикоясини яратади. Бу борада ёзувчига жаҳон адабиётида машҳур 
А.Дантенинг “Илоҳий комедия”си, Фитратнинг “Қиёмат” асари ҳамда 
А.Ориповнинг “Жаннатга йўл” асарларида ифодаланган боқий дунёнинг 
Дўзах, Аросат ва Жаннатида кечаётган “ҳаёт манзаралари”нинг тасвири 
асосий туртки берган бўлиши мумкин, эҳтимол.
1
Каримов Н., Мамажонов С., Назаров Б., Норматов У., Шарафиддинов О. ХХ аср ўзбек адабиёти тарихи. – 
Тошкент: Ўқитувчи, 1999. – Б.127-128.


157 
Ёзувчи Назар Эшонқулнинг “Ажр” ҳикоясидаги мистик манзараларда, 
метафорик қараш ва неомифологизм мавжуд
1
. Қиёматда ҳар ким ҳаёти ва 
қилмишига муносиб ажр ва жазо олади. Ёзувчи нариги дунёда рўй берган 
тўс-тўполонлар, интизомсизлик ва адолатсизликда эмас, ҳақиқий қиёмат бу 
дунёда содир бўлаётган катта ва кенг миқёсдаги талончиликда, зўравонликда 
эканлигини таъкидлайди. Назар Эшонқулнинг “Ажр” ҳикояси қаҳрамони 
Ўғил – шўро даври одами. У мансабга эришмоқ учун ўз отасининг жонига 
қасд қилади. Отасини алдаб, бухоролик табибга кўрсатиш баҳонасида, тикка 
тоғ йўлидан кетаётиб, отасининг отига қамчи солиб юборади. Ота тоғдан 
қулаб тушиб ҳалок бўлади. Ота босмачилар сафида туриб, қизилларга қарши 
курашган. Ҳикоя сюжети бир нечта қисмлардан таркиб топган композицияга 
эга. Cочилган воқеалар ва лирик-романтик ички монологлар яхлит ҳолда 
бирлашиб, ёзувчининг айтмоқчи бўлган муҳим бадиий концепциясини очиб 
беради. Ўғил қилмишлари учун Оллоҳ томонидан жазоланади. Ота тилидан 
шўро даврида бўлиб ўтган аччиқ ҳақиқатлар айтилади: “... Сизлар бу 
дунёдаги ҳамма нарсанинг оёғини осмондан қилиб ташладиларинг. Ҳамма 
нарса муаллақ бўлиб қолди. Қаёққа қарама, ёвуз ниятни кўрасан. Сизлар 
қилган ва қилаётан ишларни кўриб, одамзод ҳамон яшаб келаётганига 
ишонмай қоламан. Ахир сизларнинг кўнгилларингизда тирноқча эзгулик 
қолмаган бўлса, бошқа қандай хаёлга бориш мумкин. Олдинлари одамлар 
ишонишарди, яхши кунлар келишига, болаларига, қўшнисига, бир-бирига. 
Сизлар мана шу ишончни ўғирлаб қўйдиларинг. Энди одамлар ҳеч нарсага 
ишонмайди. Ё тавба, ҳатто боласига ҳам. Орият, номус қолмади одамларда.... 
Ҳаммаси сенга ўхшаганларнинг касофати...”
2
. Ҳикояда Отанинг аччиқ 
кинояли сўзлари орқали шўро даври тузумининг бутун фожиалари, 
социалистик жамиятнинг ижтимоий-тарихий манзаралари очиқланади. 
Ёзувчи марҳумлар салтанатини маҳорат билан тасвирлайди. Отасини 
опичлаган ўғил аччиқ тутун, бийдек дала йўлдан кетиб борар экан, 
1
Эшонқул Н. Ажр // Ялпиз ҳиди. – Тошкент: 
Шарқ НМАК.
2008. – Б. 318-335. 
2
Эшонқул Н. Ажр // Ялпиз ҳиди. – Тошкент: 
Шарқ НМАК
, 2008. – Б. 320. 


158 
қандайдир шарпалар унга яқинлашади. Бу шарпалар – арвоҳлар
1
эди. Норози 
арвоҳлар. Улар гўёки, хун талаб қилиб, атрофида кезишарди.
2
Умуман олганда, Назар Эшонқулнинг “Ажр” ҳикояси бир қанча 
адабиётшунослар томонидан атрофлича тадқиқ этилган.
3
Назар Эшонқул халқнинг қадимий миф, афсона, эртак, достонлар 
мотивига эркин ижодий ёндашиб, улардаги умуминсоний ғоялар ва 
образлардан унумли фойдаланади. Асарда ифодаланган мифологизмлар 
сюжетни шакллантирувчи унсур ёки воқелик тасвирининг этномаданий 
контекстини яратиш воситаси бўлиши билан бир қаторда ижодкор 
тафаккури, унинг олам манзараси ва одам руҳиятининг барча қатламларини 
идрок этишига ҳам асос беради. Демак, “Ажр” ҳикояси диний мифология 
асосида яратилган бўлиб, жамиятдаги ижтимоий салбий иллатлар танқид 
остига олинади. Давр ва жамият руҳиятини акс эттириш ғояси асарнинг яна 
бир муҳим жиҳати саналади.
Ишнинг дастлабки бобларида таҳлилга тортилган Исажон Султоннинг 
“Манзил”, “Боғи Эрам”, “Озор”, “Ориф”, “Хазинабон” каби ҳикояларида ҳам 
муайян бир мифологик қарашлар ва образлар бу ёки бу шаклда ўз ифодасини 
топган. Бу эса бадиий асарларда сюжетни шакллантирувчи восита ёки 
воқелик тасвирининг миллий колоритини яратиш усули бўлиши билан бирга 
ижодкор тафаккури, унинг олам манзараси ва одам руҳиятининг барча 
қатламларини идрок этиш, англаб олишга ёрдам беради.
Адибнинг “Манзил” ҳикоясида “Яна анча йўл босганимиздан кейин 
тоғлар билан ўралган бир водийга кириб бордик. Кўллари шишадай тиниқ, 
одамлари ғоят гўзал эди. Кейин билсак, бу юртнинг оти Кўҳи Қоф, булар эса, 
1
Арвоҳ (арабча: سا
ٚحا – руҳлар) – диний тасаввурга кўра, ўлган кишининг дунё билан алоқа боғлаб турадиган 
руҳи. Анимистик тасаввурга кўра одам ўлгандан сўнг унинг жони жасаддан ажралиб, руҳга айланади ва 
дунё кишилари билан алоқада бўлиб туради. (Қаранг:
Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: Болтабоев Ҳ. 
– Тошкент: Мумтоз сўз, 2015. – Б.473.) 
2
Эшонқул Н. Ажр // Ялпиз ҳиди. – Тошкент: 
Шарқ НМАК.
2008. – Б. 318-335. 
3
Қаранг:
Владимирова Н. Развитие узбекской прозы ХХ века и вопросы художественного перевода. – 
Ташкент: Фан, – С. 167-168.;
Сыздыкбаев Н. Художественный неомифологизм в литературе второй 
половины ХХ века. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2012. – С. 88-89.; М.Қўчқорова. Ўзбек адабиётида бадиий 
шартлилик: филология фанлари докторлик диссертацияси. 2020. – Б.224-225. 


159 
одамзот эмас, парилар эканлар”,
1
дея парилар яшайдиган афсонавий маскан 
тасвирланган. Ўзбек мифологияси талқинича, Эрам боғи парилар юрти 
бўлиб, афсонавий боғ Кўҳи Қоф, яъни Қоф тоғи орасида жойлашган мифик 
жой бўлиб, парилар маскани деб талқин қилинади.
2
Шунингдек, 
достонларида ҳам парилар ва улар билан боғлиқ заргузаштлар баён 
қилинади.
Гўрўғли султоннинг хотини бўлган парилардан бири Қоф тоғида, 
иккинчиси Боғи Эрамда истиқомат қилган. “… Парилар ҳам “нариги дунё” 
вакиллари, икки олам илоҳасининг вазифасини ўтайдилар. Чунончи, халқ 
тасаввурида парилар мамлакати Кўҳи Қоф ҳам “нариги дунё” деб 
ҳисобланган”
3
.
Ҳикоя қаҳрамонлари Тилсим водийсини излаб йўлга чиқади. 
Ҳикояда Тилсим тоғи мифологик образ бўлиб, қадимги қавмларимизнинг 
ўзга олам ҳақидаги анимистик тасаввурлари маҳсули
бўлиб “тоғ” архетипик 
символи асосий вазифалардан бирини бажаради. “Тоғ” архетипи вазиятга 
қараб сиғиниш учун юқори нуқта, фалак ва ернинг учрашув нуқтаси билан 
боғлиқ тушунчалар маъноларини ифодалайди
4

Хусусан, “Манзил” 
ҳикоясида иккита мифологик сюжет сингдириб юборилганини кўришимиз 
мумкин. Адабиётшунос Улуғбек Ҳамдам: “Манзил” бошдан оёқ рамз асосига 
қурилган. Бунда сафар гўё инсон умри. Йўлда учраган гулзор-у чўллар унинг 
шодлигу ғамига ўхшайди. Манзил – орзулардан бино этилган бино – сароб”,
5
дея тўғри изоҳлайди. Ҳикояда инсон ҳаёти бутун ғам-ташвишу орзу-
ҳаваслари билан узоқ ва машаққатли сафарга отланиши – ҳаёт деб аталмиш 
умр йўли бадиий бўёқлар билан чизилади. Адиб ҳикоянинг номланишига шу 
маънони юклаган. Халқ оғзаки ижодидаги сафар мотивидан унумли 
фойдаланган адиб бу ҳикоясида ҳам Тилсим тоғига бориш мақсадида сафарга 
отланган бир гуруҳ кишилар саргузаштлари ифодаланади. Ҳикоя 
қаҳрамонлари анча йўл босганидан сўнг парилар мамлакати Кўҳи Қофга 
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 1 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 42. 
2
Зарифов Ҳ. Жажжи тадқиқотлар: Боғи Эрам // Ўзбек тили ва адабиёти. ‒ Тошкент, 1995. ‒ №2. ‒ Б.70. 
3
Жуманиёзов Б. Ўзбек халқ эпосида ялмоғиз образи: Фил.фан.номз. ... дис.автореф. – Тошкент, 1996. – Б.38.
4
Юнг К. Г. Душа и миф. Шесть архетипов. Пер. с англ. – Киев: Порт-Рояль-Совершенство, 1997. 
5
Ҳамдам У. Ойдинбулоқ ойдинлиги. (И. Султон насри бадиияти). – Тошкент: Турон замин зиё, 2017. – Б. 
149. 


160 
келиб қолади. Парилар бу мусофир йўловчиларнинг қай манзилга 
бораётганлигини эшитиб, уларни йўлдан қайтармоқчи бўлади. Сафарга 
отланганларнинг кўпгина шериклари у гўзалларга ошиқ бўлиб, ушбу 
манзилда қолиб кетади.
Ижодкор нега бу ҳикоясига парилар мамлакатини 
қўшади? Бунга сабаб қилиб ҳикоядаги карвон эгаларининг қатъияти ўз 
олдига қўйган мақсадларидан кечмасдан сабр-бардош билан манзил томон 
кетишларини очиб бериш бўлса керак. Карвон эгаларининг туйғуларига 
ишонмасдан уларнинг ўткинчилигига ишониб манзили сари олға 
интилишлари тасвирланади. “У ерда ҳар биримизнинг исмимизга зарб 
этилган хазиналар бор. Қопқаларнинг ҳалқасидан тутиб, исмимизни айтсак 
бас: тилсим очилади. Хазина эгасининг ҳар қандай истаги ўша ондан бошлаб, 
айтилган заҳоти амалга ошади. У манзилга яқин қолди. Юрак сезаётир – 
жуда яқин қолди”
1
. Манзилга етиш давомида турли қийинчиликларга 
учраши, ўлим саҳросига, парилар мамлакатига бориб қолишлари 
тасвирланган. Бу чўлнинг ваҳмидан қўрқиб икки-уч ҳамроҳи ортга қайтади. 
Айримларигина қийинчиликларни енгиб Тилсим тоғига етиб оладилар. 
Тилсим тоғини топишганидан сўнг улар ҳар бирининг исмига зарб этилган 
хазиналарни қидиришади. Улар қопқаларнинг ҳалқасидан тутганда нима 
нияти бўлса, бу тилсим тоғи уларнинг барча ниятларига етказар эди. Бу 
тоғнинг ҳар бир қопқасида шу манзилгача етиб келган одамларнинггина 
исмлари битилган эди. Тилсим тоғи – шунча машаққатли йўлни мардонавор 
босиб ўтиб келган кишилар кутганичалик ғаройиб ва ажабтовур хазиналар 
макони эмаслиги аён бўлади

“Манзил” ҳикояси қаҳрамонлари шундай дея 
хаёл қилишади.
Асарда Абдуллажон – ҳали ёш, ҳаётнинг баланд-пастини тушуниб 
етмаган авлод образи. Бировлар учун бу саёҳат хазина илинжида, 
Абдуллажон учун саёҳат бир олам мароқ, қувонч улашарди. “Манзилдан 
қайтишда ҳам қолганлар чарчаб ортда қоларди, Абдуллагина олдинлаб, 
илдамлаб кетарди. Хазина илинжида бу тилсим тоғи томон йўлга чиққанлар 
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар.1 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 43. 


161 
бор, уларни сенгина қайтара оласан”
1
, – дейди. Ҳикояда адиб мифологик 
образлар воситасида, инсондаги нафснинг ёмон оқибатлари, нафс ортидан 
келиб чиқадиган ҳалокатларни бадиий ифодалайди.
Исажон Султон “Озор” ҳикоясида вафодор ит образи – бош образ 
сифатида ифодаланади. Ит вафот этган хўжайинининг қабри устида ётиб 
олади. Ҳикояда адиб миф келтиради: “Бир мамлакатда Даққиюнус деган 
подшоҳ ўтган. У кишиларга зулм ўтказган ҳукмдор эди. Унинг зулмидан 
қутулиш учун одамлари бир ғорга кириб беркинади. Улар орасида уларни 
қўриқлаб борувчи ити ҳам бўлади. Орадан етти юз йил ўтгандан сўнг улар 
ғордан чиқишса, Даққиюнус ўлган бўлади. Ит ҳам у кишилар билан бирга 
яшаган экан. Итга кейин Оллоҳ томонидан инсон териси ёпилган экан
2
. Бу 
афсонанинг келиб чиқишини бевосита Носириддин Бурҳонуддин 
Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асаридаги материаллар муҳим аҳамиятга 
эга. Маълумки, ўзбек фольклоридаги мифологик сюжетларнинг айримларини 
келиб чиқиш тарихи ва бадиий эволюциясини аниқлашда “Қисаси 
Рабғузий”га мурожаат қилинади. Адиб ҳикояда “Асҳоби Қаҳф”, яъни “Ғор 
эгалари” ҳақидаги афсонасини келтиради. Бу афсона тарихини ўрганиш 
давомида, эфеслик етти нафар уйқудаги авлиё тўғрисидаги насроний 
афсоналарининг яратилиш тарихи, вариантлари, ғоявий ва бадиий 
хусусиятлари, образлар талқинини ўрганиш борасида бир қатор илмий 
тадқиқотлар яратилган экан
3
. Бу тадқиқотларда эфеслик етти нафар уйқудаги 
авлиё ҳақидаги афсонанинг яратилиш тарихи Шарқ фольклорига алоқадор 
эканлиги айтилган. Ўзбек фольклорида бу афсона сюжетининг бир нечта 
версиялари учрайди. Ҳикояда келтирилган сюжет миф деб юритилса-да, 
итнинг инсон терисига эришиши мотиви қадимги мифологияга алоқадор 
эмас. Бундай воқеа Қуръони карим “Қаҳф” сураси 9-оятда келтирилган. 
1
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар. 1 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 47. 
2
Муродов Малик, Шайхова Муҳаррам. Ой билан кун. Асотирлар ва ривоятлар. – Тошкент: Ёш гвардия, 
1990. – Б.12-14. 
3
Пайкова А.В. Тунисская версия легаенды семи сипящих отроков эфесских // Письменные памятники и 
проблемы культуры Востока. – М., 1983, С.167-174; Пайкова А.В. Легенды и сказания в памятниках 
сирийской агиографии // Палестинский сборник. Вып.30(93). – М., 1990, С.18-23; Нестерева О.Е. Семь 
спящих отроков эфесских // Мифы народов мира. Т.2. – М., 1992, С.427. 


162 
“Қуръони карим”да ғор эгаларининг сони ва исмлари айтилмаган. “Қисаси 
Рабғузий”да ғор эгаларининг етти киши дейилган ва олтитасини исмлари 
келтирилган, итнинг номини Қитмир деб кетиради
1
. Ҳикоядаги итнинг 
вафодорлиги, эгасига садоқатини инсонларнинг бир-бирига бўлган ижобий 
ва салбий муносабатларини ифодалаш учун бадиий мотив сифатида 
келтирилган. Жамиятдаги айрим кишиларнинг оддий шу ҳайвончалик 
яқинларига нисбатан меҳр-оқибати йўқлигига ишора қилинади.
Халқ эртакларида илоннинг одамга ёки одамнинг илонга айланиш – 
эврилиш мотивини кўп учратамиз. “Илонпари” эртагида илонпарининг ярми 
илон, ярми қиз қиёфасида тасвирланади
2
. Ёзувчи “Хазинабон” асарида 
Ҳазрати Илон ота даҳмаси ҳақида ҳикоя қилади: “Бу кишининг қошига ҳам 
Хизру Илёс келган дейдилар. Ортидан илонлар эргашиб юришган, амрига 
сўзсиз бўйсунишган, ҳатто баҳайбат биттаси оромини қўриқлаб ётганмиш”
3
.
Ҳикояда келтирилишича, илонлар бир кишига бўйсуниб итоат 
қилишган, шунинг учун ўша кишининг асл исми унутилиб, Илон ота 
дейилишига сабаб бўлган. Илон ота илонларга афсун ўқийдиган, илонларни 
бошқарадиган қадимги шомон, илон ўйнатувчи бўлиши мумкин. Илон 
ҳақидаги мифологик тасаввурлар ирим-сиримлар ва халқ қарашларининг 
бадиий кўчими афсоналарда илон образининг шаклланишига олиб келган. 
Афсоналарда ёзилишича, илонлар хазина бор жойда яшар ва уни қўриқлашар 
экан.
Олмос тошлар водийсида одамларни ўлдирувчи илонлар ҳам бор экан. 
Зулқарнайн одамларига олдинда катта ойналарни кўтариб, ўзларинг ойналар 
ортига яшириниб боринглар деб, буйруқ берибти. Илонлар ўзларини ойнада 
кўриб қирилиб кетган экан. Ёши улуғ қарияларимиз орасида “Экинлар 
орасидан илон чиқса, ҳосил мўл бўлишини” айтиб, ирим қиладиганлари ҳам 
учрайди.
Илон кўплаб халқларнинг мифологиясида унумдорлик, ер, сув, бир 
томондан ёмғир, шунингдек, ўчоқ ва самовий олов рамзи ҳисобланади. 
1
Носириддин Бурҳонуддин Рабғузий. Қисаси Рабғузий. 2-жилд. – Тошкент: Ёзувчи, 1990. – Б.96. 
2
Илон пари. Ўзбек халқ фантастикаси. – Тошкент: Ёш гвардия, 1985, – Б. 16-17. 
3
Исажон Султон. Асарлар. Ҳикоялар.1 жилд. – Тошкент: Ғафур Ғулом НМИУ, 2017. – Б. 250. 


163 
Архаик мифологияда осмон ва ерни боғлайдиган илоннинг роли кўпинча 
иккиламчи бўлиб (у ҳам фойдали, ҳам хавфли), кейинчалик илон образи 
пастки – сув, ер ости дунёсининг тимсоли сифатида салбий роли келган. 
Халқимизда илон муқаддас ҳисобланиб, табулаштирилган. Бундай 
илон гоҳ ота-боболар арвоҳи, гоҳида эса Хизр тимсоли, баъзан эса пари, деб 
қаралади. Оқ илон хонадонга барака, бойлик ато қилади, деб ишонадилар.
халқлар мифологиясида Илон пари, Аждар пари, Мор пари каби образлар 
бор. Бундай ном билан аталган парилар илон сувратида тасаввур қилинган.
Абдулла Қодирийнинг “Жинлар базми” ҳикояси сюжети мифологизм 
асосига қурилган. Ҳикояда отанинг жинларга йўлиққани, «жинлар базми»да 
иштирок этганлиги ҳақида гап боради. Бойқушлар уяси бўлган бир вайронада 
бундай воқеанинг юз бериши, майдоннинг ўртасида юз чоғлиқ ёш-қари 
кишилар қуршалиб ўлтириб, дутор, танбур, чилдирма, ноғоралар чалиб базм 
қилишлари ҳақида баён қилинади
1
. Шунингдек, одатда мажлисга кириб 
ўлтиргандан кейин фотиҳа ўқилиши лозимлиги, бироқ уларнинг ҳар турли 
савол ва муомалалари билан овора бўлиб, фотиҳа ўқиш ҳам ёдидан 
кўтарилганига урғу беради.
Асарда созандалар созларини созлаб, бир хил босиқ, оғир куй 
чалишади. Куй сеҳрли бўлиб, эшитган (ота) ерга сингиб кетгудек даражада 
эзилади, энтикади, бўшашиб, пиқ-пиқ йиғлай бошлайди. Куй тугагач, ўзини 
тегирмон тоши орасида янчилган кишидек мажруҳ сезади. Мажлисдагилар 
унинг ҳолига қараб куладилар. Иккинчи куй бошланиши билан бутун 
вужудига ҳаёт суви югуради. Ўзида аллақандай бир лаззат ҳис қилади. Куй 
қувноқ эди. Ўз эрки билан эмас, аллақандай бир куч таъсирида ўтирган туриб 
ўйинга тушиб кетади. Атрофидаги кишилар қарс уриб, уни масхаралагандек 
қийқириб, оғиз-бурунларини қийшайтирадилар, уларга парво қилмай, ўйинни 
давом эттиради. Бир вақт алланарсага туртиниб ерга йиқилади. Бир оз 
вақтдан сўнг ўнгланиб ўрнидан туриб, атрофга қараса, ҳеч ким йўқ, на 
кишилар, на созлар ва на бошқалар. Атроф қоп-қоронғи, майдондаги бир 
1
https://ziyouz.uz/ozbek-nasri/abdulla-qodiriy/abdulla-qodiriy-jinlar-bazmi-hikoya/ 


164 
ариқ ичида ўзини кўради. Халқимиз инонч-эътиқодларига асосан, жинлар 
вайроналарда учраши, бемаҳал, асосан шом пайтида кишиларга кўриниши, 
агар фотиҳа ўқилса ёки калимаи шаҳодат келтирилса, жинлар ғойиб бўлиши 
мумкин, деган қарашлар мавжуд. 
Мифологик 
образлар, 
асосан, 
инсонларнинг 
тасаввурларида 
шаклланган. Шунинг учун ҳам хаёлий уйдирма сирасига киради.
Болалигимизда бувиларимиз томонидан айтилган эртакларнинг ёвуз 
қаҳрамонлари бўлган дев, ялмоғиз, ажиналар борлиги, номақбул иш қилсак 
бизни олиб кетишларига ишонганмиз. Исажон Султон “Ориф” ҳикоясида 
худди шундай болаликдаги хотираларни қаламга олган. Ҳикояда Орифнинг 
болалик ўйлари, ҳамма болалар сингари унда ҳам кечган қўрқувлари акс 
эттирилади. Ориф дастлаб чимчиловчи ялтироқ махлуқни ўзича тасаввурида 
дўст қилиб олади. Адиб таъкидлаганидек, “...болаларнинг ўз қўрқувлари, 
ўзлари ўйлаб топган даҳшати бўлади. Ҳар бир бола тасаввурига қараб ўзича 
бир қўрқув тўқийди.
“... Ориф анча вақтдан сўнг тулкидан қўрқа бошлайди. 
Озроқ улғайгандан сўнг эса сариқ қизчадан қўрқарди. Бошқалардан фарқли, у 
кундузлари ҳам пайдо бўлиши мумкин эди. Дарахтлару буталар қаровсиз 
ўсган кимсасиз жойларда учрарди. У сап-сариқ, кичгина эди. Хусусияти – ё 
адаштириб олиб кетарди, ё оғиз-бурунни қийшайтириб, жинни қилиб 
қўярди”
1

Қадимги мифологияда сариқ қиз образи мавжуд

Сариқ қиз – 
ажина (арабча: ٓاٌيج – ал-жин: жин) – халқлар оғзаки ижодидаги салбий 
хусусиятларга эга мифологик образ. Ажина – ёвуз руҳлар ҳақидаги 
анимистик тушунча, эътиқод маҳсули. Инсоният тарихининг уруғчилик 
босқичида фольклор образи сифатида шаклланган. Ажина хилват, ташландиқ 
жой, кимсасиз ботқоқларда кишиларга учрайди. Ажина пари, қиз, чақалоқ, 
кампир, қўзичоқ, эчки қиёфаларида келади. Ажина ҳақидаги тасаввурлар 
Қуръони каримдаги жинлар ҳақидаги қиссалар мазмунига кўра ўзгарган. 
Мушрикларнинг айтишича, Қуръони карим нозил бўлмаган, балки уни 
1
Ўша манба. – Б. 99-100. 


165 
жинлар олиб тушган. Муқаддас китобда бу нотўғри тасаввур ўринли танқид 
қилинган, унинг тўғри талқини берилган. халқлар эпосида Ажина кўпинча 
йўлда, йўловчиларга дуч келиб, уларни тўғри йўлдан оздирувчи аёллар 
қиёфасида берилади
1

“Дунё халқлари мифлари” (“Мифы народов мира”) энциклопедиясида 
изоҳланишича, халқлар мифологиясида алвасти, асосан, сариқ сочли, ўткир 
тирноқли, тош бурунли, пешонасида бир кўзи бор маҳлуқ сифатида 
таърифланади.
2
Дунё халқлари мифологиясига доир манбаларда,
“Аждар, 
дев, пари, алвасти ёки ялмоғиз, Хизр каби лирик образлар халқ 
фантазиясидан кенг ўрин олган. Инсон хаёлотида яралган бу образлар ёзма 
адабиётда ҳам ишлатилиб, маълум бир ғоявий-бадиий мақсадни ифодалашда, 
инсон характери, қиёфасини тасвирлашда кенг қўлланилади”
3
.
халқлар орасида шомон билан ғайб олами вакиллари ўртасида 
воситачи вазифасини бажарувчи пари мифологик персонажи тўғрисидаги 
инонч-эътиқодларнинг юзага келиши, уларнинг ташқи қиёфаси, одамлар 
билан мулоқоти ва ҳомийлиги хусусида хилма-хил тасаввурлар сақланган. 
Ўзбек мифологиясида бахши, қушночларнинг ҳомийларидан бири 
ҳисобланган пари ҳақидаги халқ қарашларига доир материалларни ўрганиш 
шундан далолат берадики, парилар тўрт хил қиёфада тасаввур этилар экан:
а) антропоморф
4
, яъни инсоний қиёфада тасаввур қилинган парилар; б) 
зооморф, яъни ҳайвоний қиёфада тасаввур қилинган парилар; в) қурама, яъни 
ярим инсон, ярим жонивор тарзидаги гибрид кўринишда тасаввур 
қилинадиган парилар; г) тимсолий қиёфа, яъни нарса-ҳодисалар тарзида 
тасаввур қилинган парилар.
1
Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: Болтабоев Ҳ. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2015. – Б.264.
2
Токарев С.А. Мифы народов мира. – М.: Советская энциклопедия, 1980. – С.47. 
3
Мифы народов мира. 1 том. – М.: Советская энциклопедия. – С. 286. 
4
Антропоморфизм (юнонча: anthropos – одам, morphe – шакл, кўриниш) – жонсиз нарсалар, предметларга 
инсонга хос хусусиятларни тақиб тасвирлаш. Мифларда маъбудлар в.б. илоҳий кучларни, табиат 
ҳодисаларини инсон қиёфасида тасаввур қилиш. Тасаввурга кўра, маъбудлар ҳам инсонларга хос 
хусусиятларга эга бўлиб, абадий яшайдилар. Ислом дини бу таълимотни тан олмайди. Чунки буюк Яратувчи 
Аллоҳни инсон қиѐфасида тасаввур этиб бўлмайди. Эстетик тафаккур тарихида жонлантириш санъатининг 
қад. юнонча кўриниши. Антропоморфизмга жонсиз (анорганик) дунёга нисбатан ҳам улар худди жонлилар 
(органик дунё) каби яшаши, туғилиши ва ўлиши мумкинлиги ҳақидаги мифик қарашлар асос бўлган. 
(Қаранг:
Адабиётшунослик энциклопедияси / Тузувчи: Болтабоев Ҳ. – Тошкент: Мумтоз сўз, 2015. – Б.473.) 


166 
Инсоний қиёфа парилар образининг бош белгиси ҳаддан зиёд 
гўзалликдир. Одатда бундай парилар ниҳоятда сулув, ойдай гўзал қизлар ёки 
баркамол йигитлар тарзида, баъзи ўринларда хунук занги қиёфасида ҳам 
тасаввур қилинади. 
Пари образи қадим замонлардан бери мавжуд бўлиб, 
Марказий Осиёда зардуштийлик дини жорий этилишидан илгари яратилган 
ижод намуналарида ҳам ўз ифодасини топган. Ҳаттоки, бу ҳақда “Қуръони 
карим”нинг Намл сураси 17-оятида ҳам “Сулаймонга жин, инс ва қушлардан 
бўлган аскарлари тўпланиб, тузилган ҳолда турдилар”, дейилган. Бу образ 
девлар каби ўта қадимий бўлиб унинг ҳаёти, яшаш жойлари кўпинча девлар 
билан боғлиқ ҳолда берилади. 
Хоразмликларнинг исломдан бурунги мифик 
қарашларини ўрганган этнограф Г.П.Снесарев ҳам парилар асосан 
антропоморф кўринишда, яъни чиройли йигит-қизлар сифатида тасаввур 
қилинсада, баъзан жонивор, қуш, олов тарзида ҳам кўриниши мумкин, 
дейди
1

Исажон Султон асарларида келтирилган Қўҳи Қоф, Боғи Эрам, Азроил, 
дўзах, беҳишт каби образ ва деталлар исломий эътиқодлар билан боғлиқ 
мифологик тасаввурлар ва афсоналарнинг бадиий кўчими натижасида юзага 
келган мифологизмлар ҳисобланади.

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish