Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


 Мифик сюжет ва роман композицион қурилиши



Download 2,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/27
Sana14.06.2022
Hajmi2,04 Mb.
#666677
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27
Bog'liq
2 5242518110350611141

 
4.2. Мифик сюжет ва роман композицион қурилиши
Ҳозирги ўзбек насрида яратилаётган асарлар таҳлили шуни 
кўрсатадики, ёзувчининг бадиий идрок этилган воқеликни тасвирлаш 
усулида оламни мифологик англаш асосига қурилган универсал архетипик 
моделлар, образ ва мотивлардан фойдаланишга интилиш ҳамда бадиий 
асарнинг мифологик подтекст асосига қурилиши полифонизмни келтириб 
чиқарувчи асосий омилга айланиб бораётганлиги кузатилади. Мифопоэтик 
анъанадан фойдаланиш эса ўз навбатида, асарда тасвирланаётган воқелик 
баёнида реалистик талқин билан рамзий-метафорик, мифологик-символистик 
ифодаларнинг уйғун ҳолда берилишига ҳамда хронотоп йўналиши ва 
тасвирланган бадиий олам замирига архаик тафаккурга хос мифик қарашлар 
ва тасаввурларнинг сингдириб юборилишига олиб келмоқда.
ХХ аср бошларидан тортиб то ҳозирга қадар яратилаётган насрий 
асарлар учун мифнинг муҳим поэтик воситага айланганлигини кузатиш 
мумкин. Сюжетида мифларнинг аралашиши ёки ечимнинг мифик ҳал 
қилиниши, асар мағзига мифологик қарашларнинг уйғунлаштирилиши ёхуд 
бадиий ғоянинг мифга йўғрилган ҳолда етказилиши каби ҳолатлар замонавий 
романлар учун хос хусусиятларга айланмоқда. Зеро, «қадимги инсоннинг 
коинот, табиат ҳодисалари ҳақидаги тушунчалари, уларнинг онгидаги 
фантазиялар мифни ташкил этади».
1
Улар аждодларимизнинг борлиқни 
тушуниш, тиллашиш ва у билан муносабатни ташкил этишга бўлган 
эҳтиёжлари натижасидан келиб чиққан.
1
Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Тошкент: 
Ўқитувчи, 1983. –Б.198. 


205 
Халқ оғзаки ижоди намунаси бўлмиш мифнинг ёзма адабиёт 
намуналарида қўлланилиши адабиёт тараққиёти учун ёт ҳодиса эмас эди. 
Бироқ «Таъбир жоиз бўлса, миф ўтмиш адабиётида замоннинг «шартли 
либоси» эди»
1
. Аммо замонавий адабиётда ҳам мифнинг қўлланилиши, 
функцияси ижодкорларнинг поэтик мақсадига, китобхоннинг оламни англаш 
билан боғлиқ дунёқарашига мос равишда тубдан ўзгарди. «Замонавий 
адабиётда, айниқса, ғарб ёзувчилари қалами остида миф инсоният ҳаётида 
мунтазам такрорланаётган қонуниятларни ёритувчи узоқ ўтмиш «ҳосиласи» 
сифатида тарихий қиёфа»га эга бўлди, мустақил тарзда идрок қилинди, 
алоҳида ўрганиб чиқилди»
2
. Ушбу таърифда замонавий адабиётда мифнинг 
бажарадиган функцияси билан боғлиқ уч хил ҳолат эътироф этилган:
Биринчидан
, мифнинг инсоният ҳаётида мунтазам такрорланиб 
турувчи қонуниятлар маҳсули сифатида идрок қилинганлиги.
Ҳақиқатдан 
ҳам жаҳон адабиёти намуналарини кўздан кечирганимизда, бадиий асарлар 
таркибида учрайдиган мифлар инсоният тақдирига хос энг муҳим, муттасил 
такрорланувчи ёки такрорланаётган ёхуд инсоният келажаги ҳақидаги 
қарашларга ойдинлик киритилиши керак бўлган нуқталарда ёрдамга келади. 
Фикрларимизни атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг «Кассандра 
тамғаси» романи мисолида изоҳлаб боришга ҳаракат қиламиз.
«Кассандра тамғаси» романида инсоният қисматининг туб бурилиш 
нуқтасида турганлиги, одамзот ҳаётининг ҳалокат ёқасига яқинлашганлиги, 
ядровий, экологик, ижтимоий ва шу каби улкан муаммолар қаршисида 
қолганлиги ҳақидаги қарашлар, огоҳлантиришлар айнан мифга мурожаат 
асосида реаллаштирилади. Шунингдек, инсоният келажаги олдида турган 
генетик муаммолар, айниқса, зиёлиларни ўйга толдиради. Нафақат эртаси 
ўйланмай яратилишга чоғланаётган икс зурриётларни, балки рисоладагидай 
оила фарзандларини ҳам жуда кўплаб тўсиқлар кутаётгани даврнинг долзарб 
муаммоси эканлиги асар бош ғоясини ташкил этади. Аёвсиз фожиаларнинг 
1
Холбеков М. ХХ аср модерн адабиёти манзаралари. – Тошкент: Mumtoz so’z, 2014. – Б.365. 
2
Холбеков М. ХХ аср модерн адабиёти манзаралари. – Тошкент: Mumtoz so’z, 2014. – Б.365. 


206 
келажак авлод ҳаётига ҳам таҳдид солиши мумкинлиги, энг даҳшатлиси, 
янги авлоднинг бунга кўникувчан бўлиб туғилиши, ўз генида шуни ташиши 
эҳтимоли катта ижтимоий хавфга айланиб бораётгани, бундан қутулишнинг 
чораси эса сўроқлигича қолаётганлиги, айнан ана шундай ечим талаб этувчи 
муаммоларни ҳал этиш жараёнида ижодкор ёзма адабиётга мифнинг ёрдамга 
келишини инобатга олади. Ёзувчи инсониятни бўлғуси ҳалокатлардан 
огоҳлантирар экан, бош қаҳрамон Филофейнинг башоратчи Кассандра номи 
билан атаган кашфиётини ишга солади: «Бунинг учун битта йўл бор, у ҳам 
бўлса, касандра-эмбрионларнинг охир замон ҳақидаги ишораларига қулоқ 
солиш ва, умуман, жамиятни, жумладан, ҳар бирингизни такомиллаштириш 
зарурлиги ҳақида хулосалар чиқаришдир»
1
, дея таъкидлайди Филофей.
Иккинчидан,
узоқ ўтмиш ҳосиласи сифатида тарихий қиёфага эга 
бўлганлиги.
Бунда ҳам айнан мифнинг жанрий хусусиятларини инобатга 
олиш керак. Чунки мифлар инсониятнинг қадимги даври, ибтидоий 
тасаввурлари ҳосиласидир. Кишилар қалтис вазиятларда ўтмишларини 
эслашади, мавжуд тажрибаларига суянишади, сабоқ чиқаришади. Давр, шахс, 
омма, борлиқ ҳақидаги энг долзарб масалалар ҳақида баҳс юритувчи 
интеллектуал романларда мифнинг қўлланилишини, балки ана шу билан ҳам 
изоҳлаш мумкин. «Кассандра тамғаси» асарида ҳам Филофей ўз хатти-
ҳаракатлари ва иқрорларига Кассандранинг фаолияти, тақдири билан боғлиқ 
ҳолда баҳо беради, ўша воқеалардан сабоқ чиқаришга ҳаракат қилади: 
«Бироқ ўз қўлим билан ҳозирлаган ажалим олдидан мени ваҳима босмоқда – 
одамлар нима бўлади, Кассандра тамғаси ҳодисасини эртанги кун 
кишиларининг ақл-идроки, қалби қандай қабул қилади? Нима бўлганда ҳам, 
лаънатланган ҳақиқат ҳақиқат бўла олмайди. Бугун инкор этилган муаммо 
эртага яна пайдо бўлади, бундан қутулиш ҳечам мумкин эмас»
2
.
Маълумки, Юнон мифологиясига кўра Кассандра Аполлоннинг 
муҳаббатини рад этгач, лаънатга дучор бўлди, унинг башоратлари ортиқ ҳеч 
1
Айтматов Ч. Кассандра тамғаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. –Б.223. 
2
Айтматов Ч. Кассандра тамғаси. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2014. –Б.233. 


207 
кимни ишонтирмай қўйди. Филофей башоратлари-чи? Улар нега омманинг 
қаҳрига учради? Филофей ўз ҳаракатларини «лаънатланган ҳақиқат» деб 
баҳолайди. Аммо унинг омма томонидан қабул қилинмаган башоратлари, 
кашфиётларига нисбатан берилган ушбу баҳоси беихтиёр башоратларига 
халқ ишонмай қўйган, дуоибад қилинган Кассандра тақдирини эслатади. 
Ушбу парадокс Филофейнинг илмий изланишларининг натижаси ҳақидаги 
хулосасини янада қатъийлаштиради: кашфиётини амалга оширишдан воз 
кечади, айни пайтда ўзини ҳам ҳалокатга маҳкум этади. Асарнинг ғоявий 
жиҳати инсоний муаммоларнинг илдизини тарих ва замон чегаралари тўсиб 
қололмаслигини англатади. 
Учинчидан

Download 2,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish