“
Мустақиллик даври ўзбек романлари
поэтикаси” номли тадқиқотида таъкидлашича, “роман лейтмотиви
“Ёрилтош” ўзбек эртаги концептуал мазмуни билан қиёслаган”
2
.
Ушбу романда кузатилган “Ёрилтош” эртаги қаҳрамонлари етим ва
ҳимоясиз опа-сингил Гулнора ҳамда Оймома ўгай она қиёфасидаги
бемеҳрлик, адолатсизлик ва зулм қаршисида чорасиз қолади. Ғамхонадан
қочган Гулноранинг атрофга жовдираб қараётган нигоҳи, тошларга бағрини
бериб, ялиниб-ёлворган, бағри эзилиб илтижо қилган танг ҳолатига тоғ-тош
ҳам бефарқ қарай олмайди:
Ёрилгин тош,
Ёрил тош-а,
Мен сенга йўлдош,
1
Дўстмуҳаммад Хуршид. Донишманд Сизиф. – Тошкент: Ўзбекистон НМИУ, 2016. – Б.271.
2
Якубов И. Мустақиллик даври ўзбек романлари поэтикаси: Филол. фан. д-ри (DSc) дисс. автореф. –
Тошкент, 2018.
225
Йўлдош-а...
Эртакда: “Қоронғилик қуюқлашиб, ҳаво гулдирабди, бирдан чақмоқ
чақиб, тоғдан ўт кўтарилибди. Харсангтош шарақлаб ёрилибди”, – дейилади.
Қизнинг нолакор фиғони, ҳимоя илинжидаги кўнгил талпинишлари Оллоҳ
даргоҳида ижобат бўлади, харсангтош ўз бағрини очади. Нияту амаллари
носамимий зотлар тош ичига киришга йўл топишмайди. Негаки, бу тош
оддий тош эмас, балки бағрига эзгуликни яширган, нокасларга нафрати
беқиёс жонли ва меҳрибон яратиқ эди. Шундай экан, у одамийликдан,
меҳрдан йироқ зотларга бағридан жой бермайди. Сингилчаси Оймомонинг
тошга қараб:
Ёрилгин тош, ёрилгин-а,
Мен опамни кўрайин-а,
Дийдорига тўяйин-а,
Муродимга етайин-а
1
деб соғинч билан куйлаганида яна ўша мўъжиза юз беради...
Адабий архетипдан ҳар бир ёзувчи муайян мақсад ва ижодий ниятда
фойдаланади. Адабий архетиплардан фойдаланиш шакли ҳам турличадир.
Масалан, баъзи бир асарларда архетип моҳиятини тушуниш, англаш учун
махсус тайёргарлик, билим ва кўникма талаб этилса, баъзи асарларда
бевосита “илк образ”га ишора берадилар. Бу ўринда тош билан диллашиш,
аҳволини харсангтошга баён этиши маълум маънода эртак билан боғлиқ
эканлигига ишора қилади.
Шунингдек, асарда “тоғ” архетипик символи асосий вазифалардан
бирини бажаради. “Тоғ” архетипи вазиятга қараб сиғиниш учун юқори нуқта,
фалак ва ернинг учрашув нуқтаси, эркаклик рамзи, умрбоқийлик, руҳий
камолот босқичига кўтарилиш, куч билан боғлиқ тушунчалар маъноларини
ифодалайди
2
. Бу эса асар моҳиятини яхшироқ англашга ёрдам беради.
Тоғнинг “сиғиниш учун жой” мазмуни Сизифнинг худоларга бўйсунмагани
1
Ёрилтош. Ўзбек халқ эртаги. – Тошкент: Ёш гвардия. 1986. – Б.27.
2
Юнг К. Г. Душа и миф. Шесть архетипов. Пер. с англ. – Киев: Порт-Рояль-Совершенство, 1997.
226
учун айнан шу тарзда жазоланганлигини ифодаласа, умрбоқийлик ва
эркаклик рамзи Сизифга берилган жазо муддат ва Сизиф иродасининг
синалиш жараёнини англатади. Ўзига берилган таҳқирли жазога матонат
билан чидаган Сизифнинг бутун бошли ҳаракатлари зое кетмади, аксинча у
архетипик мазмундаги “рухий камолот босқичига” чиқишга эришди ва шу
сабабли ҳам донишманд номига муносиб бўлди.
Демак, Сизиф тимсолида биз ақлли ва донишманд одам қиёфасини
кўрамиз. Бугунги фикрлар курашига айланаётган глобал дунёда Инсон фақат
ақл-фаросат ва тадбиркорлик билан яшаб қолиши, ўз мақсадига эриша олиши
мумкин, деган бадиий-фалсафий ғоя бу асарнинг моҳиятни ташкил қилади.
Асарда Сизифга қисматдош бўлган мифологик қаҳрамон Асоп образи
ҳам мавжуд бўлиб, у Сизифнинг кўзига гоҳ қора қайиқда, гоҳ қора тобут
шаклидаги қайиқда кўринади. Қора тобут – ўлим рамзидир. Сизиф – иродали,
меҳнаткаш, маҳкум, гуноҳкор банда тимсоли. Харсангтош – жазо, қисмат,
ғам-ташвиш тимсоли. Хуршид Дўстмуҳаммад Сизифи харсангтошнинг
қалбига йўл топади. Харсангтош билан гаплашади, Сизиф қариб, қўл-оёқлари
тошдек, тарашадек бўлиб кетади. Тош эса емирилиб-емирилиб адо бўлади.
Бундай рамзий ифода орқали муаллиф Инсон ҳаётнинг машаққатларига
чидади, аммо тош чидамади, деган ҳаётий фалсафани таъкидлаб кўрсатади.
Адабиётшунос Ҳ.Каримов: “Инсон тафаккуридаги ўзгариш давр ва
жамиятдаги ўзгариш таъсирида бўлиши табиий ҳол, ўз навбатида
жамиятнинг тўғри йўналишини белгилаш билан бирга, ўзининг ҳаётдаги
ўрни ва мавқеини ҳам намоён қилади ҳамда инсоният диққатини жалб
қилади. Бу нарса ўзбек романларида ўз ифодасини топаяпти. Демак, уларда
воқеа-ҳодисалар эмас, инсоннинг ўзи, унинг ўй-фикрлари, аламлари,
изтироблари,
руҳияти,
психологик
олами
етакчилик
қилаяпти,
тасвирланаяпти, очиб берилаяпти”
1
, – деб баҳолаганда, табиийки, «ўтиш
даври» силсилаларида йўлини йўқотган ва изланаётган инсон образини
назарда тутган.
1
Каримов Ҳ. Ўзбек романларининг тараққиёт тамойиллари. – Тошкент: Миллий кутубхона, 2008. – Б. 83.
227
Умуман олганда, истиқлол даври адабиёти намуналари, айниқса,
романларда синкретиклик хусусияти яққол кўзга ташланган белгилардан
бири бўлди. Синкретиклик хусусияти хилма-хил шаклий-бадиий услубларда
намоён бўлиб, романларда янгича поэтик кашфиётларнинг юзага келишига
боис бўлди. “Боқий дарбадар” романида ўтмиш ва бугун, янгилик ва эскилик,
эзгулик ва ёвузлик, огоҳлик ва лоқайдлик каби абадиятга дахлдор
тушунчалар тўқнаш келган нуқталарда изчиллик ва оламнинг мувозанати
асоси таъминланиши ҳақидаги қарашлар ёритилар экан, унда диний
ривоятлар, замонавий фан-техника тараққиёти, илмий муаммолар,
шунингдек, тасаввуфий руҳ, дидактика ва шу кабилар қоришиқ шаклда
ифода этилди. Асарда халқ оғзаки ижоди намуналарига хос саргузаштлилик
ва қизиқарлиликни ҳам, руҳий таҳлилга асосий аҳамият қаратувчи “онг
оқими” йўналиши хусусиятларини ҳам, модерн асарларга хос янгича
изланишларни ҳам, Шарқ адабиётига хос рамзийлик ва маърифийликни ҳам,
постмодерн намуналарига хос қуроқ-қоришиқлик жамланишни ҳам,
интеллектуал романларга хос илмийликни ҳам кузатиш мумкинки, бу
белгилар романдаги синкретиклик хусусиятини ёрқин намоён этади.
Хулоса қилиб айтганда, миф замонавий романларда ёзувчининг жуда
кўплаб ғоявий-бадиий мақсадларини юзага чиқаришга ёрдам берувчи поэтик
восита вазифасини бажаради.
Диссертациямизнинг
тўртинчи
бобида
таҳлилга
тортилган
материалларни ўрганиш асосида қуйидаги хулосаларни чиқардик:
1. Мифологиядан кенг кўламда фойдаланиш ва миф моҳиятини янгича
бадиий идрок этиш анъанаси ҳозирги замон жаҳон романчилигининг поэтик
қамровини кенгайтирувчи асосий омиллардан бирига айланди. Қадимги
мифологик архетиплар ҳамда архаик сюжетларга мурожаат қилиш роман
жанрида тасвирланадиган бадиий замон ва маконга оид чегаралари абстракт-
рамзийлик даражасига қадар кенгайишига замин яратди. Романнинг маконий
қамровини ифодаловчи мифологемалар ижодкорга ўз бадиий оламини
бирламчи космоснинг мифологик ифодаси моделлари асосида талқин қилиш
228
имконини берди. Шу орқали роман қаҳрамонлари замон ва макон
чегараларини ёриб ўтишга муваффақ бўладилар, мавжуд маконий чегаралар
унга тўсиқ бўла олмайди. Мифологик талқин романнинг таъсир кучини
оширишга хизмат қилди.
2. Жаҳон адабиётидаги мифопоэтик талқин анъаналарининг ижодий
таъсири ҳамда , шу жумладан, ўзбек фольклори орқали етиб келган
мифологик қатламдан кенг кўламда баҳраманд бўлиш натижасида ўзбек
романчилигида ҳам бадиий мифологизмнинг ажойиб намуналари юзага
келди. Ўзбек романчилигидаги мифопоэтик ифода ранг-баранглиги диний-
эътиқодий
қарашларга
асосланган
мифологизмлардан
фойдаланиш
(У.Ҳамдамнинг “Исён ва итоат”, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Бозор” романлари);
анимистик
ва фетишистик
тасаввурларга асосланган мифопоэтик
талқинларнинг намоён бўлиши (И.Султоннинг “Боқий дарбадар”, “Озод”
романлари); асар сюжетининг юнон мифологиясида акс этган мифларга
асосланганлиги (Х.Дўстмуҳаммаднинг “Донишманд Сизиф” романи); бадиий
контекстнинг неомифологик талқин замирига қурилганлиги (Ш.Бўтаевнинг
“Шох” романи); қадимги ларнинг тотемистик инончлари трансформацияси
(А.Дилмуроднинг “Фано даштидаги қуш” романи), мифологик эпос
сюжетининг стилизацияси (Назар Эшонқулнинг “Гўрўғли” романи)
кўринади.
3. Ҳозирги замон ўзбек романларида асар бадиий структураси қадимий
миф асосига қурилиши (масалан, Асқад Мухторнинг «Чинор» романидаги
«ҳаёт дарахти» тўғрисидаги қадимги миф), мифологик сюжетнинг қаҳрамон
руҳий ҳолатини тасвирлаш мезони вазифасида келиши (масалан, Асад
Дилмуроднинг «Маҳмуд Торобий» романидаги Улган ва Эрлик тўғрисидаги
миф), замон ва макон талқинининг мифопоэтик модел асосига қурилиши
(масалан, Омон Мухтор романлари), мифологик образ моҳиятининг
қаҳрамон тимсолига сингдирилиши (масалан, Шойим Бўтаевнинг «Шох»
романи) каби турли-туман мифологизм типлари учрайди.
229
4. Замонавий ўзбек романчилигида мифопоэтик тафаккур билан
алоқадор тасвирлар қадимги аждодларимизнинг қадимий мифологик
инончларини ўзида ифода этган архаик маросимлари, расм-русумлари ва
ритуалларига алоқадор этнопоэтик контекстнинг асар сюжетига киритилиши,
миф сюжетлари ва мотивларининг стилизацияси, кўҳна эътиқордий
қарашлар, тотемистик, анимистик ва магик инончларга оид образ ва
тимсолларнинг поэтик трансформацияси ҳамда иноэтник мифология, яъни
ўзга халқ ва элатлар поэтик тафаккурига оид миф сюжетлари ва
мифологемалардан фойдаланиш каби кўринишларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |