ДЕМАРКАЦИЯ – фран. demarcation сўзидан олинган бўлиб, жойларда давлат чегараларини ўрнатиш. Д. атамадан у ёки бу мулоҳазанинг илмий ёки ноилмийлигини қандай қилиб аниқлаш мумкинлигида фойдаланилади.
Илмийликнинг мезони нима? Мезонни топиш муаммоси эмпирик фанлар бир томондан математика, мантиқ ва «метафизик» системалар орасидаги фарқни аниқлаш воситасини К.Поппер д. деб атаган. Ушбу илмий ёндашув Бэкон ва Ньютон таълимотларининг индуктив методига асосланган. Бу ҳолда билиш жараёнида олинган натижалар кузатиш, далиллар қайд этилади ва кейин умумлаштирилади. Ушбу фикрни мантиқий позитивистлар қўллаб, Д. мезони сифатида верификацияни қабул қилдилар. Шунинг учун верификация принципи киритилди. Унга мувофиқ фанда, амалиётда фалсафадаги ҳар бир мулоҳазанинг ҳақиқатлиги текширилиши зарур.
К.Поппер эса Д. мезони сифатида фальсификацияни қабул қилган. Поппер фан ривожига метафизиканинг катта таъсир кўрсатганини тан олади.
ДЕМОГРАФИЯ (грек. Demos–халқ ва grafo – ёзаман) – аҳоли ҳақидаги фан. Д. аҳоли ва унинг ўзгаришини сон ва сифат тавсифларига мувофиқ яхлит ҳолда ҳам, гуруҳлар ҳолида ҳам ўрганади. У аҳоли сонининг географик жиҳатдан бўлинишини ҳамда аҳолини синфларга, ижтимоий гуруҳларга мансублигига, машғулотига, жинси, ёши, миллати, тили, оилавий аҳволи, маданий даражасига ва ҳ.к.га қараб тадқиқ қилади. Бунда аҳолини такрор ҳосил қилиш жараёнлари (туғилиш, ўлиш, никоҳдан ўтиш, умр кўриш ҳамда аҳолининг миграция жараёнлари) оқибатида юзага келувчи омилларнинг уларга таъсир қилиши д.да асосий ўринни эгаллайди.
ДЕМОКРАТИЯ (юнон. "demos"–халқ ва "kratos"– ҳокимият) – "халқ ҳокимияти" маъносини англатади.
Д. икки шаклда намоён бўлади: 1) вакиллик шакли; 2) бевосита шакли. Вакиллик шаклида фуқаролар қонунчилик, ижроия ва б. вазифаларни бажарувчи органларни сайлайдилар, фуқароларнинг ўзлари бу функцияларни амалга оширишда бевосита иштирок этмайдилар. Д.нинг бевосита кўриниши шундан иборатки, фуқаролар унинг ёрдами билан масалаларни ўзлари ҳал қиладилар. Д.нинг бундай тўғридан-тўғри, бевосита шаклига референдумлар, давлат бошлиқларини сайлаш, мамлакат тақдирини умумхалқ овоз бериш йўли билан белгилашга оид масалалар киради.
Д. асосида муросасозлик сиёсати ётади. Чунки, тарихий тараққиётнинг кўрсатишича, қарама-қаршиликларсиз ва зиддиятларсиз жамият бўлиши мумкин эмас. Д.нинг асосий вазифаларидан бири – жамиятдаги кучларни, келишиш ва муроса асосида бирлаштириб, уларни умум ризо бўладиган қарорга, олиб келиш ва мамлакат тараққиёти учун хизмат қилишини таъминлашдан иборатдир.
Д. тушунчаси сўзининг турли маъноларда изоҳланади:
1. Жамият тузумининг шундай шаклики, бу ҳолда унинг аъзолари жамиятни бошқаришда, қарорлар қабул қилишда, тенглик асосида қатнашадилар.
Давлат ҳокимиятини қуйидаги тамойилларга асосланган шаклидир:
а) юқори давлат ташкилотлари ва лавозимларга шахсларнинг сайланиши ва уларнинг алмашиши;
б) мансабдор шахсларнинг сайловчилар олдидаги ҳисоботи ва уларнинг назорати остида бўлиши;
в) давлат ташкилотларининг тузилиши ва уларнинг халқ олдидаги масъулияти;
г) камчиликни кўпчиликка бўйсуниши;
д) барча фуқароларнинг тенглиги, улар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш.
Давлат ҳокимиятчилиги услуби – давлат (сиёсий) тартиби, демак, тартиб барча фуқаролар ва инсонларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинлигига кафолат беришни, барча ҳокимият системасининг бўлинишини, барчанинг қонун қаршисида тенглигини, сиёсий партиялар фаолиятига тенг кафолат бериш, мафкуранинг давлат томонидан бошқарилмаслигини назарда тутади.
Д.нинг ижтимоий ҳаётда намоён бўлиши: иқтисодда–мулкчиликнинг хилма-хил бўлиши, сиёсий соҳада сиёсий партияларнинг турли-туманлигини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |