Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet83/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ДАЛАМБЕР ЖАН ЛЕРОН (1717–1783) – француз маърифатпарвари, математиги ва файласуфи. Париж ФА аъзоси (1754), «Энциклопедия» нашриётида Дидро билан бирга ишлаган (математика ва физика бўлимини бошқарган). 1757 йилда таъқибга учраб, «Энциклопедия» нашриётидан кетишга мажбур бўлган. Д. математика, гидродинамика, астрономия, физика фанларини ривожлантиришга ҳисса қўшган. Механикада динамика масалаларини статик методлари билан ечиш принципи унинг номи билан аталади. Қаттиқ жисм айланма ҳаракатининг оний ўқини кашф этган. Прецессия ва нутация ҳодисалари, кучларни қўшиш, аэродинамик тўлқинланиш, планета ҳаракатининг орбитага нисбатан ҳолатлари ҳақидаги тасаввурларни бойитган. Математикада тўлқин тенгламасини топган. Қаторлар назарияси, лимит назарияси, чексиз миқдорлар ҳисоби, ўзгарувчан миқдорлар назарияси каби соҳаларни ривожлантирган.
Д.Ж.нинг фалсафий қарашлари Франциядаги буржуа революцияси арафасидаги ижтимоий ҳаёт муҳитида шаклланди. «Энциклопедия» учун ёзилган «Фанларнинг келиб чиқиши ва ривожланиши очерки» (1751), «Фалсафа элементлари» (1759) мақолалари муҳим аҳамиятга эга.
Дунёқарашига дуализмга хос фалсафаси сенсуализм ғоялари билан суғорилган. Д.Ж. нарсалар ва воқеаларни объектив мавжуд, деб тушунса ҳам, фикрлаш материянинг хоссаси эканлигини инкор этди. Унинг фикрича, онг материядан ҳоли субстанциялар, жон, тана /материя/ билан боғлиқ эмас. Д.Ж. феодал-клерикал дунёқарашга қарши курашди.


ДАОСИЗМ – қадимги Хитойдаги фалсафий таълимот. Д. Чжаньго даврида ("Урушаётган давлатлар", мил.ав. 6-5 асрлар) вужудга келган. Д.нинг асосчиси Лао-цзи (мил.ол. 579–499 йиллар) ҳисобланади. Лао цзининг асосий ғоялари "Дао-дэ-цзин" асарида баён қилинган. Унинг фикрича, барча нарсалар фақатгина, "дао"га мос ҳолда вужудга келади ва ўзгаради, шунингдек у кишиларни табиат билан уйғунликда, табиий ҳаёт кечиришга чақиради.
Ушбу категория қадимги Хитой астрономлари осмон жисмларини кузатишиб, юлдузлар ҳаракатида муайян траектория мавжудлигини аниқлаган пайтларида вужудга келган. Кейинчалик, «дао» Қадимги Хитой классик фалсафасининг асосий категорияларидан бирига айланади. Яъни, тажрибадан узилиб қолган ва мушоҳадачиликка асосланган фикрлаш методининг ривожи билан ушбу тушунча қадимги файласуфлар, жумладан, даосистлар томонидан ўзлаштириб олинади. Қадимги Хитой фалсафий фикрининг илк даврида "дао" категорияси "йўл", "метод" маъноларини англатган. Хитой фалсафасида дунё, олам, бир бутунлик сифатида тушунилганлиги боис, оламдаги барча нарсаларга катта ва кичик, ҳаёт ва ўлим "қонун"лари оидлиги, яъни "дао" – "қонуният"нинг амал қилиш, ғояси вужудга келади. Шундай қилиб, ушбу категория хитой фалсафасида "қонун" маъносини англата бошлайди. Шунингдек, "дао" инсоний ҳаёт йўли мазмунини ҳам акс эттириб, ахлоқий тусдаги тушунчага айлана бошлайди.
Д. жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик, ҳукмронлик ва хор-зорликка қарши чиқади ҳамда ибтидоий жамоа ҳаётига қайтишга даъват қилади. Чжуан цзи, Ян чжу, Ин Венлар даосизмнинг йирик вакиллари эдилар. Ин Вэннинг фикрича, ҳаётнинг табиий қонунлар(дао)га риоя қилиши кишининг ҳақиқатни англаш ва донишманд бўлиши учун зарурдир.
Ян чжудан кейин қадимги Хитой даосизми ривожланиши тарихида янги давр бошланди. Илгари, тор доирадаги кишиларга тааллуқли бўлган даосизм таълимоти кенг тарқалаётган мафкуравий системага айланди. Чжуан цзи ҳам, Лао цзи каби барча бахтсизлик ва ёмонликлар нодонликдан, ҳаёт табиий йўналишининг бузилишидан, деб ҳисоблайди. Чжуан цзи ҳаёт доимийликдан холи бўлгани учун ҳам пуч хаёлий тусдадир, ҳақиқий борлиқ ўзгармас даодадир, деган фикрни айтади. Ушбу файласуфнинг қарашлари милод бошларидаги даосистлар диний таълимотларининг вужудга келишининг манбаларидан бири бўлиб хизмат қилди. Бу борада фалсафий даосизмни диний даосизмдан фарқ қилиш керак.


ДАРАЖА – нарса ва ҳодисаларнинг қандай босқичда уюшганлиги ва ривожланганлигининг кўрсаткичи. Мас., материянинг тузилиши даражаларига анорганик даража (жонсиз табиат), органик даража (жонли табиат) ва ижтимоий даража (жамият)лар киради. Миқёсий тузилиш даражаларига эса микродаража, макродаража ва мегадаражалар киради.


ДЕИЗМ (лот. deus – худо) худонинг, оламнинг шаксиз биринчи сабабчиси сифатида мавжудлигини эътироф этувчи таълимот.
Д. атамаси биринчи маротаба 1564 йилда пайдо бўлди. Д.нинг турли кўринишлари мавжуд. XVII–XVIII асрларда д. таълимоти Франция, Англия ва б. Европа мамлакатларида кенг тарқалди. Д.нинг дастлабки тарафдорлари христианликда мавжуд бўлган худонинг 3 муқаддас бирлиги тўғрисидаги ақидани рад этиш билан бирга ўзларини атеист, деб ҳисобламас эдилар.
Кейинчалик д. тушунчаси кенгроқ мазмунга эга бўлди. Ушбу таълимотга кўра, худонинг оламни ўрганишдаги ўрни унчалик катта аҳамиятга эга эмас, чунки у табиий бўлмай, мавҳумдир. Унда инсонда мавжуд бўлган салоҳиятнинг барчаси мавжуд эмас, деб кўрсатдилар.
Инсон ақл билан тушунтира олмаган оламни билиш қирраларини худо билан боғлаганлар. Спиноза бундай ҳолатни тушуниб Худони «билимсизликнинг уйи» деб атади. Д.нинг бундай қарашларини Декарт, Локк, Гоббс, Лейбниц, Вольтер, Ломоносов ва б. ривожлантирдилар.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish