Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet244/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ЮНГ Карл Густав (1875–1961) – швейцариялик психолог, аналитик психологиянинг асосчиси. 1906 й.дан З.Фрейднинг шогирди ва сафдоши бўлди. Лекин, беморлар билан амалий иш жараёнида Ю.нинг аста-секин устози фикрига ҳамоҳанг бўлган нуқтаи назари ўзгара бошлайди. 1913 й.и Фрейд ва Юнг муносабатлари тангликка учраб, оқибатда узилади. Ю.нинг фикрига кўра, онгсизлик инсоннинг тарихий ривожланиши жараёнида онгдан қувғин этилган, қора нуқсонлар океани ва жисмоний интилиш эмас, балки бу ўтган умр ҳақида эсдаликлар, шунингдек, интуитив қабул қилиш аппарати бўлиб, онгли фикрлаш имкониятидан анча ортиқдир.
Онгсизлик инсонга зарар етказмай, балки, ҳимоя вазифасини бажариб, айни вақтда шахс ривожланишининг маълум босқичига ўтишига имкон яратади. Ю. ўзининг дастлабки ишларидаёқ, замонавий психологиядаги асл ғоялардан бири – жамоа онгсизлик архетиплари ғоясини илгари суради. Бу қандайдир мифологик сиймо бўлиб, бутун инсоният учун умумий ва инсон заруратлари, эҳтиёжлари, инстинктлари, интилишлари ва имкониятларининг адекват ифодасидир. Бу сиймолар вақт ва бўшлиқдан ташқари, пировард натижада, инсоният тарихининг ибтидосидир. Бунда архетип тушунчаси Платон ғояларига яқинлашади. Унинг тадқикотларини иккинчи муҳим мавзуи – европалик кишининг руҳий ҳаёти ҳамда инсон шахси ва жамият иррационал бузилишининг келтириб чиқарадиган сабабларни аниқлашдир. Бу мавзу бўйича, муаллифнинг фикрлари унинг асосий асари –“Психологик типлар. Индивидуалиция психологияси”да баён этилган.
Ю. онгнинг тўрт қутбини ажратади: фикрлаш, ҳис-туйғу, сезиш ва интуиция. Улар онгда алоҳида мавжуд бўлмаса ҳам, улардан бири шахснинг ҳаётида муҳим мавқеига эга ва уни фақат бошқа иккилик қутбларидан бири тўлдиради. Фикрлаш сезги, ҳис-туйғу, интуиция билан мустаҳкамланади. Бирини иккиликнинг аниқловчи аҳамияти ғарблик кишига хосдир. Шуниси аниқки, ҳис-туйғу ва интуиция “ҳаракатланмаган” бўлиб, онгсизлик жабҳасига сиқиб чиқарилади ва бостирилади. Бу ҳолат эса уларни назорат қилинмайдиган фаоллиги ва тўсатдан кечадиган стресслар ёки бошқа мустақил комплекслар тарзидаги тутқаноқлар ҳосил бўлиши билан хавфли ҳисобланади. Онгли иккилик қутбидан етакчи мавқенинг онгсизликка ўтишини Ю. “энантиотермия” (қарама-қарши соҳиллар) деб атайди. “Экстраверт” ва “интроверт” атамалари икки умумий психологик турларга тааллуқлидир:
Биринчиларга объектга (атрофдаги дунёга) нисбатан очиқлик, ҳаттоки, унга қарамлилик хос. Иккинчиларни ўзидаги қизиқишлар концентрацияси, объектга тобе бўлмаслик ва ўз хоҳишидан келиб чиққан ҳолда ҳаракатланишга тайёрлик тавсифлайди. Лекин, "соф" экстравертлар ва интровертлар мавжуд эмас. Ҳар қандай тип, ўткир ҳолатини келтириб чиқарувчи энантинодромияга дучор бўлиши мумкин. Ю.нинг фикри бўйича бундан "индивидуация" орқали қутулиш мумкин.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish