Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АЛ–ФАРҒОНИЙ АҲМАД ИБН МУҲАММАД



Download 2,81 Mb.
bet20/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АЛ–ФАРҒОНИЙ АҲМАД ИБН МУҲАММАД (Фарғона водийсида туғилган, тахминан 816 йили вафот этган, таваллуд санаси аниқ эмас) – ал–Хоразмий билан бир вақтда Бағдоддаги «Байт–ул Ҳикма» илмий марказида илмий ишлар билан шуғулланган. Китоблари Европа ўрта асрлар университетларида астрономиядан асосий дарслик ва қўлланма ҳисобланиб, муаллифнинг исм–насаби «А.Ф.»ни лот.сига «Алфраганус», деб атаганлар. А.Ф. шу ном билан дунёда машҳур ва маълумдир.
А.Ф.нинг асосан олтита китоби жаҳон бўйлаб тарқалган: 1)«Китоб фи усул илм ан–Нужум». Бу рисоланинг асл қўлёзмалари матни бир хил бўлиб, улар беш хил ном остида, сақланиб келмоқда. Чунончи: «Алмажисти»га бағишланган астрономик рисола, «Фалак сфералари сабабияти», «Алмажисти» (Алмагест), «Илм ал–ҳайа» (Астрономия илми). Бу қўлёзмалар Англия, Франция, АҚШ, Марокаш, Миср ва Россия кутубхоналарида сақланиб келмоқда. Асар 1145 йили ва 1175 йили лотин тилига таржима қилинган. Чунки, ўша даврда лотин тили Европа мамлакатларида муштарак фан тили ҳисобланган, ҳар бир диққатга сазовор йирик илмий асар шу тилда чоп этилган ва лотин тили орқали бутун фан оламига тарқалган ҳамда маълум бўлган. Асар 1193, 1533, 1590 ва 1910 йилларда атоқли олимлар ва ноширлар раҳбарлигида Европанинг турли мамлакатларида чоп этилган.
2) «А.Ф. жадваллари» (қўлёзмаси Ҳиндистонда сақланмоқда).
3) «Ой Ернинг устида ва остида бўлганида вақтни аниқлаш рисоласи» (қўлёзмаси Қоҳирада сақланмоқда).
4)«Устурлоб билан амал қилиш ҳақидаги китоб» (қўлёзмаси Ҳиндистонда сақланмоқда).
5)«Етти иқлим ҳисоби» (қўлёзмаси Германияда сақланмоқда).
6)«Устурлоб ясаш ҳақидаги китоб» (қўлёзма нусҳалари Франция ёки Германияда топилиши мумкин, чунки 1919 йилда асарни Эйдеман немис тилида нашр этган).
Самовий жисмлар ҳаракатини Ньютон ва Лаплас масса ҳаракатининг динамикаси шаклида, Кеплер геометрик йўсинда баён этган бўлсалар, А.Ф. улардан бир неча аср аввалроқ жадваллар қонунияти шаклида изоҳлаган. Жадвалнинг фазилати ва имтиёзи – унинг жонли мушоҳадага очиқ эканлигидир.
Стереографик проекциялар назариясининг кашфиётчиси ҳам А.Ф.дир. Қуёш, ой, сайёралар ва юлдузларнинг, бинобарин, умуман, осмоннинг бўлажак манзарасини билиш учун геометрик–кинематик усул, астрономия фанининг умумий усули сифатида қабул қилиб олинган бўлса, жаҳон мунажжимлик фанининг бундай умуммахражга келишида А.Ф. топган ва асосланган, устурлоб (европача астролябия) асбобининг аҳамияти катта бўлган. Чунки, осмон гумбазида мавҳум равишда жойлаштирилган меридиан, экватор, эклиптика, азимут, координата ўқлари ва системаларининг, бурчакларнинг, нуқталарнинг проекцияларини, доира асбобга, яъни фазовий шаклларнинг текисликдаги тасвирини тушириш фанга, астрономияга, денгизчиларга анча қулайликлар туғдирган. Бу асбоб илгари ҳам бор эди. Лекин, унинг назариясини фақат А.Ф. кашф этди. Бу кашфиётнинг аҳамияти ва илмий изчиллиги билан асосланганлигини шундан ҳам билсак бўладики, А.Ф. давридан қарийб минг йил кейин, XVIII асрда машҳур математик Эйлер бу назарияни географик хариталар тузиш назариясига татбиқ қилди ва «Россия империясининг Бош географик харитаси»ни тузишда ишлатди. Бу назария комплекс ўзгарувчан миқдорлар текислиги, ноевклид геометриялар, Лобачевский текислигининг Бельтрани–Клейн проекцияси, космик геодезия ва космографиянинг заминларида ётади.
А.Ф. Ватанимиз довруғини жаҳоншумул даражага кўтариб келаётган аллома аждодларимиздандир.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish