Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


РИВОЖЛАНИШ ЧЕГАРАСИ КОНЦЕПЦИЯСИ



Download 2,81 Mb.
bet186/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

РИВОЖЛАНИШ ЧЕГАРАСИ КОНЦЕПЦИЯСИ – XX асрнинг 50 ва 60–й.ларида ғарб маданиятида мавжуд турли концепциялар ўзининг ижтимоий маъносига эга бўла бошлади. Уларда "ягона индустриал жамият"нинг келгуси прогрессив ривожланиши ҳақидаги оптимистик фикрлар ифодалана бошланди. Айнан мазкур ривожланиш, ўз ҳолича ўзининг миқдорий кўринишида, нафақат ғарб дунёсининг, балки бутун инсоният цивилизациясининг гуллаб–яшнашининг намунаси ва гарови сифатида қабул қилинди.
Мана шу даврда инг. тарихчиси А. Тойнбининг "цивилизация ривожланиши босқичлари" концепцияси катта шуҳрат қозонди. Бу концепцияга асосан ялпи миллий маҳсулот қанчалик кўп бўлса, илмий–техник ва ижтимоий тараққиётга эришиш кафолати шунчалик мустаҳкам бўлади, қанчалик саноат интенсив ривожланса, кишилар фаровонлигига эришиш имконияти шунчалик аниқроқ бўлади, деб ҳисобланди. "Қанчалик кўп бўлса, шунчалик яхши" қоидаси эътироз билдириб бўлмайдиган ҳақиқат мақомига айланиб қолганди. Аммо, 70–й.ларнинг бошлариданоқ ғарб дунёсида, жаҳон цивилизацияси ривожланишининг янги концепцияларига ўтиш жараёнини кузатиш мумкин. Бу соҳага оид тадқиқотларни, системали динамика услуби ёрдамида дунё ривожланиши моделини ишлаб чиққан америкалик кибернетик Жей Форрестер бошлаб берди.
Инсоният жамияти ривожланиш жараёнининг асосий тенденцияларини кузатиб бориб, у қуйидаги хулосага келади: инсоният ўз ривожланишининг юқори чўққисида турибди. Агарда ривожланишни барқарорлаштириш чоралари кўрилмаса, XXI асрнинг ўрталарига бориб замонавий цивилизация тушкунликка учрайди. Унинг услуби Д.Медоуз раҳбарлигида ишлаб чиқилган, жаҳон ривожланиш моделининг мукаммаллаштирилган вариантига асос қилиб олинди. Бу Умумбашарий ривожланиш жараёнининг имитациявий бундай ҳисоблари "Ривожланиш чегараси" (The limit of growth) китобида келтирилган ва Рим клубининг биринчи маърузаси сифатида машҳур бўлди.
Мазкур жаҳон модели муайан беш асосий умумбашарий жараёнларни ўрганиш учун ишлаб чиқилган эди. Буларга, тез индустурлаштириш –саноатлаштириш, аҳоли сонининг ўсиши, озиқ–овқат маҳсулотларининг жуда етишмаслиги, тикланиб бўлмайдиган қазилма бойликларининг камайиб бориши ва табиий муҳитнинг таназзули каби асосий муаммолар киради.
Муаллифларнинг фикрича, моделда кўриниш берган асосий тенденциялар шу қадар фундаментал ва умумий хусусиятга эгаки, унинг таҳлилидан келиб чиқадиган хулосаларнинг нотўғрилигини, келгуси тадқиқотларда исбот қилиш амри маҳол бўлиб қолади.
Бу хулосалар қуйидагича ифода этилган:
а) Модомики, аҳоли сонининг ўсиши, индустрлаштириш –саноатлаштириш, табиий муҳитнинг ифлосланиши, озиқ–овқат маҳсутлотларининг ишлаб чиқарилиши ва қазилма бойликларининг камайиб бориши тенденциялари давом этаркан демак кейинги юз й. мобайнида дунё ўзининг ривожланиш чегарасига етиб келади. Натижада аҳоли сонининг тасодифий ва назоратсиз камайиши ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин тарзда пасайиши содир бўлиши мумкин.
б) Модель табиатидан кўриниб турибдики, бундай тенденциялар келажакда ҳам давом этиши муқаррардир. Бунинг сабаби – ҳозирги пайтда саноат капитали ҳажмининг даражаси кундан–кунга кўпроқ қазилма бойликларини талаб қилади, ўз навбатида бу жараён хом ашё заҳираларининг камайиб кетишига олиб келади. Бу эса хом ашё нархининг кундан–кунга ошиб боришига ва қазилма бойликларининг камайиб кетишига олиб келади. Ўсиб бораётган саноатнинг хом ашёга бўлган талабини қондириш учун кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келади. Ниҳоят, шундай вазият вужудга келадики, қазилма бойликларни қазиб олиш сарфланаётган маблағ камайиб кетаётган бойликлар ўрнини қоплай олмай қолади. Ўз навбатида бу – индустриал–саноат базасини, у билан бирга хизматлар системаи ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш соҳаларини емиради. Пировард натижада, аҳоли сонининг ўсиб бориши, озиқ–овқат ва тиббий ёрдамининг етишмаслигидан, бирданига аҳоли ўртасида ўлимни кўпайтиради ҳамда аҳоли сонининг кескин равишда камайиб кетишга олиб келади. Шундай қилиб, 2100 й.лар атрофида ривожланиш тўхтайди.
в) Демографик ва саноат ривожланишининг технологик ечими уларнинг ривожланиш даврини фақат вақтинча чўзиши мумкин, лекин ривожланиш чегарасини силжитиб қўя олмайди.
г) Жаҳон ривожланишининг турли кўринишларидан қатъий назар хом ашё, озиқ–овқатнинг етишмаслиги, ер қатламининг қашшоқлашиб бориши ва атроф–муҳитнинг ифлосланиш жараёнлари инсоният тараққиётининг чегарасини кўрсатади.
Цивилизация ривожланиш чегараси концепцияси муаллифларининг бундай пессимистик хулосаларини илм–фан, кенг жамоатчилик доираси кескин эътироз билан кутиб олди. Кўпгина мутахассислар бу концепцияда ишлатилган умумбашарий моделлаштириш услубиятининг хато эканлигини кўрсатиб бердилар. Аммо, табиий ресурсларнинг ўйламасдан ишлатилиши ва атроф–муҳитнинг ифлосланиши натижасида цивилизациянинг инқирозга тушиш имконияти борлиги хусусида огоҳлантириш, табиий муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда сайёра ресурсларини оптимал ишлатилиши тўғрисидаги фикрлар, халқаро конвенцияларни қабул қилинишида ижобий аҳамият касб этади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish