Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet185/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

РЕАЛЛИК – мавжудликнинг ҳаммага аён бўлган ва тан олинган қисми. Реаллик, муайян асосда борлиқнинг қисмини акс эттиради, масалан, физик реаллик – борлиқнинг физик қонуниятлар доирасига кирадиган исми, химиявий реаллик –химия, биологик реаллик – биология асосида борлиққа ёндашишдир.
Барча мавжуд нарсалар кенг миқёсда «бутун олам» деб аталади. Олам эса моддий ва маънавий, ҳақиқий ва мавҳум, имкониятдаги ва реал, актуал ҳамда потенциал шаклларда бўлиши мумкин.
Шунингдек, фалсафий адабиётларда табиат борлиғи ва жамият борлиқнинг уйидаги шакллари ҳам бир–биридан фарқланади. Табиат борлиғи одатда табиатдаги нарсалар (жисмлар), жараёнлар, ҳолатлар борлиғи сифатида тушунилади. У иккига бўлинади, азалий табиат борлиғи (ёки табиий табиат борлиғи, у инсондан илгари ва унинг иштирокисиз ҳам мавжуд бўлган) ва одам меҳнати билан ишлаб чиқарилган нарсалар борлиғи (иккинчи табиат борлиғи). Иккинчи табиат борлиғи эса ўз навбатида қуйидаги кўринишларда учрайди:
– инсон борлиғи (инсоннинг нарсалар оламидаги борлиғи ва одамнинг ўзига хос бўлган инсоний борлиғи);
– маънавий борлиқ (индивидуаллашган ва объективлашган маънавий борлиқ);

  • социал (ижтимоий) – борлиқ айрим одамнинг жамиятдаги ҳамда тарихий жараёндаги борлиғи ва жамиятнинг борлиғи. Бу ижтимоий борлиқ деб ҳам аталади.



РЕЛЯТИВИЗМ (лотин. relativus – нисбий) – инсон билишининг нисбийлигини, шартлилигини мутлоқлаштирувчи фалсафий концепция. Шунингдек, ҳақиқатнинг нисбийлигини таъкидловчи қарашлар ҳам релятивизм дейилади. Горгий фалсафаси релятивизмнинг яққол кўринишидир. Релятивизм концепциясининг антиподи догматизм дейилади. Р. концепцияси тарафдорлари воқеликни билишда акс эттирувчи асл нусхани тўлиқ кўчира олмаслиги далилига таяниб, биз билиб оладиган объектда барибир, қандайдир томонлар, жиҳатлар ноаниқ қолаверади, предметни аниқ ва мукаммал акс эттиришнинг имкони йўқ, деб ҳисоблашади.


РЕНЕССАНС (фран. renaissanee– уйғониш) – қадимги юнон маданияти, фани, фалсафасининг тикланишини ифодалайди.
XIII асрда Италиядаги Ренессанс инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, инсон интеллектуал фикрлаши ва санъатда индивидуализмни вужудга келтирди. У тасвирий санъат, адабиёт соҳаларида буюк асарларни яратилишга, табиатшунослик ва фалсафа фанларида инсон дунёқарашининг ўзгаришига олиб келди.
XIII асрда Ренессанс ғоялари Италияда, XIV асрда Францияда кенг тарқалди. Лекин XVI асрга келиб, Реннессанс даври ўз ниҳоясига етди. Чунки Европанинг кўплаб мамлакатларида унинг ғоявий асосларни ривожланмагани ҳамда бутун маънавий ҳаёт реформация руҳи билан сингиб кетганлиги учун ҳам у ўз ривожининг чўққисига етмади. Р. даврининг энг йирик номояндалари –Помпонацци, Фичино, Пико делла Мирандола, Макиавелли, Монтень, Людовик Вивес, Леонардо да Винчи, Коперник, Галилей ва Жордано Брунолардир.
Р.нинг уч даври: илк Ренессанс (треченто) – XIV аср; Р. гуллаб–яшнаган давр (кватроченто) – XV аср ва кечки Ренессанс (кинк– веченто) – XVI аср фарқланади.
Шарқ Ренессанси деганда, IX–XII ва XIV–XV асрларда мусулмон Шарқида илм–фан, фалсафа, маданият ривожланган давр ҳисобланади. Ал–Маъмун халифалик қилган даврда (813 – 833) давлат илм–маърифатнинг ўсишига ҳомийлик қилган. Бу даврда юнон ва римликлар маданиятига қизиқиш ҳам анча кучайган. Бағдодда, таржимон ва ҳаттотлардан иборат гурух ташкил топди. Улар Платон ва янги платончилар, Аристотель ва унинг шарҳчилари, тибиблардан Гиппократ ва Галенларнинг асарларини, Эвклид, Архимед ва Птолемейларнинг, математика ҳамда астрономияга оид асарларини араб тилига таржима қилдилар ва кўпайтирдилар. Бағдодда, Дамашқда астрономик обсерваториялар қурилди. Шарқлик олимлар бу обсерваторияларда шунингдек Бағдодда, ташкил этилган "Байт ул–ҳикма" ("Донишмандлик уйи")да Абу Абдулла Муҳаммад бин–Мусо Хоразмий, Аҳмад ал–Фарғоний, Аҳмад бин–Абдулла Марвозий, таниқли олим Ҳабаш Ҳосиб ва унинг ўғли Абу Жаъфар, Аббос бин–Саид Жавҳарий ва б. муҳим ўрин тутишган. Улар "Донишмандлик уйи"нинг илмий фаолиятида жуда муҳим ўрин тутдилар. Шунингдек IX–XII асрлардаги Шарқ Ренессансида Наршаҳий, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Юсуф Хос Хожиб ва б. илм–фан, маърифат ва маънавиятнинг ривожига катта ҳисса қўшганлар.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish