Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet179/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ПОСТМОДЕРНИЗМ (лот. post – кейин, modernism – замонавий модернизмдан кейинги босқич) – тарихий, ижтимоий ва миллий контекстга боғлиқ фалсафий эпистемологик, илмий-назарий ва хиссий эстетик тасаввурларни мажмуини билдиради. Бу атама илк бор Р.Привинцнинг “Европа маданиятининг бўҳрони” (1917) китобида қўлланилган. П.атамасининг маъносини тушунишга ҳаракат қилганда унинг пародоксал эканлигини аниқлайди. Сўзма-сўз таржимаси “замонавийдан кейинги” маънони билдиради. Бу ерда мантиқан савол туғилади. Ҳозирги замонда мавжуд нарсанинг кейинги ҳолатини тасаввур қилиш мумкинми?
Маълумки, футуристлар ХХ аср бошида яшаб туриб бу даврдан “сакраб чиқиш”га ҳаракат қилганлар. Аммо бундай ҳаракат беҳуда бўлиб чиқди. Шу маънода п. Инсон ўз замонасидан қочишини англата бошлади. П.ни тушуниш учун “Қайси томонга ҳаракат қилиш – олдинга, орқага, ҳ. замонга ёки...?” деган савол катта аҳамият касб этиб, “ҳаракат” йўналишини аниқлаш муҳим роль ўйнайди.
П. атамаси ХХ асрнинг 20-30-й.ларида илмий муомалага модернизм адабиётининг ўрнини босувчи адабиёт маъносида киритилиб, конкрет тарихий мазмунга эга эди.
Аксарият ҳолларда унинг ўрнига бошқа синонимлар мас. “ультрамодернизм” (ўта юқори модернизм) тушунчасидан фойдаланилди. Унинг мазмуни ультрамодернизм намоёндалари ўз замонасини жуда яхши билиши, яқин келажакда амалга ошадиган тенденцияларни олдиндан айтиб бериши билан боғлиқ даъвони акс эттирар эди.
ХХ асрнинг 30-40 й.лар интеллектуал контексти бундай даъволарни жиддий қабул қилмади. Фақат 60-й.лардан бошлаб тарихчилар ва адабиётшунослар п.га ғоявий дастур кўинишини беришиб, дунёқараш либосига ўрашди.
Тойнби асарларида п. Тушунчасининг мазмуни ўтган даврлардан тубдан фарқ қиладиган замонавий даврни (биринчи жаҳон уруши давридан бошлаб) белгилаш учун қўлланилган. 1960-70 й.ларнинг охирларига келиб ушбу тушунча меъморчилик ва санъат соҳаларида янги оқимларни қайд этиш учун қўлланила бошланди. Шунингдек у иқтисодий, технологик ва ижтимоий тарихий йўналишдаги соҳаларга ҳам татбиқ қилина бошланди. 1979 й.дан бошлаб (Лиоторнинг “Постмодернистик ҳолат: билим ҳақида маъруза” номли асари нашр қилингач) ҳ. даврнинг ўзига хослигини қайд этувчи фалсафий тушунча, категория мақоминида тақиқланади (К.Ботлер, В.Вельш, Т.Доан, Р.Девис, Ч.Женкс, А.Ле Во, Д.Лож, Ж.Модзоро, А.Олива, У.Спайнос, У.Стейнер, А.Уойлд, Д.Форворд, И.Хассон).
Адабиётшунослар Д.Анин, У.Спанос, И.Хассап, Л.Фридлар п. Дунёқарашининг асосчилари бўлиб, улар постмодернни ўзига хос парадигма ва эластема сифатида кўришди. П. Фалсафаси структурализм, марксизм, фрейдизм ва ницшечилик каби оқимларни дунёқарашига оид ғояларни айримларни сақлаб қолиш, баъзиларини бартараф этишга уриниш натижасида вужудга келди. Шу маънода п. Эклектьик дунёқарашнинг натижаси сифатида қаралади.
П.нинг атоқли вакиллари: Р.Борт, Батой, Бланшо, Бодрийор, Делез, Деррида, Жеймисон, Гваттари, Клоссовски, Кристева, Лиотор, Мерло-Понти, Фуко ва б.дир. П. йўналиши тарафдорлари асосий тушунчалари қуйидагилардан иборат: дунё тартибсизликлардан ташкил топган ва шунинг учун уни постмодернистик таъсирчанлик билан тушуниш зарур; воқеликни хажв йўсинда ҳикос қилиш; дунёга истоҳзоли муносабат; зид барқарорлиги; санъатни “элита” ва “омма учун” деб бўлинишини қабул қилмаслик; санъат ва кундалик ҳаёт ўртасидаги чегарани тополмаслик; ҳаётни қандай бўлса шундайлигича қабул қилиш.
Дунёқараш сифатида модернизмнинг асосида урбанизм (ш.га сиғиниш), технологизм (ш.га сиғиниш), примитивизм (тақлидни ривожланмаган намуналарига сиғиниш), эротизм, дегуманизация ва б. тамойиллар ётади. П. модернизм тамойилларини қайтадан кўриш ва бартараф этиш сифатида вужудга келди.
П. шаклланишининг объектив сабаблари ичида уч омил катта аҳамият касб этади. Биринчидан, умуман давлат ва тоталитар давлатнинг инсонларни яшаши учун хавфсиз шарт-шароитларни шакллантириш борасидаги имкониятларнинг камайиб кетганлиги. Иккинчидан, технологик муносабатларнинг инсонпарварликка қарши қаратилганлигининг кўпайиб бориши, коммуникация жараёнларида инсон юраги ва қалбига ўрин қолмаганлиги. Учинчидан, ижтимоий жараён таркибига илгари унда иштирок этмаган янги ижтимоий гуруҳларни кириши. Мас., турли феминистик ва экология билан боғлиқ харакатлар.
Ҳозирги вақтда п. тушунчасининг ўзгариши тарихи постмодернлик (модернизмдан кейинги) фалсафий рефлекциянинг махсус предметига айланмоқда (Х.Бертенс, И.А.Роуз ва б.). Шунингдек, п. терминини кенг маънода тушуниш тенденцияси устунлик қилиб, яъни бу тушунчани “тарихий-адабий ёки тарихий-архитетуал маънода эмас, балки умумилмий тушунча сифатида қўллаш лозим”лигини эътироф қилиш кучайди (Г.Кюнг). шу билан бирга ҳ. вақтга келиб шундай нуқтаи назар қарор топдики, унга кўра п. фақат ижтимоий реалликнигина эмас, балки онгнинг ҳам ривожланиш даври (З.Боуман)ни англата бошлади.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish