Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet180/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

ПРАГМАТИЗМ (юнон. pragmaс – иш, амал, хатти–ҳаракат маъносини англатади). Прагматизм асосчиси – Америка мутафаккири, математиги, мантиқшунос ва файласуф Чарлз Сандерс, Пирс ушбу атама муалифи ҳисобланади. Пирсдан сўнг унинг ватандошлари – У.Жеймс, Ж.Г.Мид, Буюк Британияда – Ф.К.С.Шиллер п.ни ривожлантирганлар.
П. пайдо бўлиши билан олдинги фалсафий ғоялардан воз кечиб, инсон моҳиятини билдирувчи хусусиятлари унинг ҳаракати, мақсадга мувофиқ фаолиятида намоён бўлишидан келиб чиқиб янги фалсафий тафаккурга асос солди.
Пирс фикрига кўра, тафаккурнинг қадри, муҳимлиги ҳаётий масалаларни ҳал қилишда амалий натижаларининг самарадорлиги билан белгиланади. Билимни ҳаётга тадбиқ қилиш, унда фойдалана билиш муҳимдир. П. гносеологик муаммоларга эмас, балки инсон фаолиятига кўпроқ эътибор берадилар. П. учун энг аввало инсониятнинг ижтимоий тажрибаси муҳим. П. ўз вазифасини ижтимоий муносабатларни такомиллаштириш учун метод яратишда кўради (Дьюи). Ҳақиқат эса объективликни онгга мувофиқлиги эмас, балки уни амалиётга тадбиқ қилиш натижасида эришилган ютуқ ва фойдалигидадир (Джемс).
Пирс таъбирича, прагматизм шундай фалсафий оқимки, у тушунча ва эътиқоднинг маъносини аниқлашга ёрдам беради, ғоя ва тушунчалар, фақат тадқиқотчи томонидан текширувдан ўтгандагина аҳамиятга эга бўлади. Пирс ўзининг "Эътиқоднинг ўрнатилиши" номли асарида (1878–1879) эътиқод ва бурч ўртасидаги фарқни ажратишга уринади. Унинг фикрича бурч ҳаракатга ундайди ва эътиқодга эришиш учун курашни рағбатлантиради. У шубҳаланиш назариясига асос солиб, унинг асосий томонлари сифатида эътиқод ва маъно тушунчаларини олади. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Пирс умуман ўз даврининг ҳар томонлама камол топган кишиси эди. Бир вақтнинг ўзида у геодезист, файласуф ва мантиқчи, математик ва белгилар назариясининг асосчиси бўлган. Пирснинг фалсафий қарашларини шаклланишига Конт, Дж. Беркли таъсир кўрсатди.
П. ҳақиқатни назарий (гносеологик) масала сифатида тан олмайди. Унингча, ҳақиқат ва амалиёт яхлит ҳолда намоён бўлсагина бирон маънога эга бўлади. Дьюи ибораси билан айтганда ҳақиқат ва амалиёт бирлиги индивид манфаатида акс этади. Манфаат тушунчаси эса, ўз навбатида индивиднинг субъектив қизиқишларини қондирувчи нарсани англатади.
П. социологияси «буюк шахслар»га сиғиниш (У.Жеймс ибораси), буржуа демократиясини мақтаб, илоҳийлаштириш, бўрттириб кўрсатиш (Дьюи ибораси), ирқчилик, миллатчилик, ҳатто фашистик ижтимоий муносабатларни (Шиллер ибораси) ҳимоя қилишгача ўзгариб борди. Прагматизмнинг динга нисбатан муносабатида ҳам манфаат тажрибаси марказий ўринни эгаллайди. Мас., Дьюининг интрументализм назариясида анъанавий диний тушунчалар рад этилади, диний тушунчалар натуралистик тушунчаларга қарама-қарши қўй.ади ва натижада инсон назоратидан ташқаридаги кучлар таъсирида пайдо бўладиган тобелик тажрибаси уни художўйликка олиб келади. Демак, назоратдан ташқаридаги кучлар - Худонинг инсонга кўрсатадиган доимий таъсирининг ўзгинасидир. Этикада прагматизм мелиоризмга (ҳаётдаги устувор қоида ва қонунларнинг такомиллашиб боришига ишониш) таянади.
П. ва субъектив идеа. - бир бирига яқин таълимотлар. П. учун аҳамиятга сазовор хусусияти шундаки, муайян объект ҳақидаги тушунчалар маъноси ва аҳамияти уларни келтириб чиқарган амалий натижалардан қидирилади. Илмий билишда тажриба ўтказишга катта эътибор бериш - прагматизмга хос хусусиятдир. Логиканинг (мантиқнинг) қонунлари ва шаклларини прагматизм фойдали функциялар сифатида олиб қарайди. Шунинг учун бўлса керак, АҚШ олий ўқув юртлари, университет ва колледжларининг ўқув дастурларида у катта ўрин тутади. У бизнес, жумладан, ҳар қандай фойдали фаолият кўрсатиш учун қулай бўлган услубий қўлланма сифатида Америка бизнесменлари, менеджерлар, сиёсатдон ва давлат арбоблари ўртасида кенг ёй.ган эди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ғарб мамлакатларида прагматизм таълимотининг таъсири кескин сусая бошлади. Ҳозирги даврда АҚШда неопозитивизм ва турли диний таълимотлар кенг тарқалган.



Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish