Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet37/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

АТРИБУТ – (лот. аttribuo – бағишлайман) – 1) нарса ёки ходисанинг, уларнинг тасодифий хусусиятларидан фарқли ўлароқ, энг муҳим туб белгиси, хоссаси; 2) санъатда – шахс, қаҳрамоннинг энг муҳим моддий аломати (мас., антик санъатда Геракл атрибути – гурзи); 3) тилшуносликда – аниқловчи.
АФФЕКТ – (лот. аffectus – руҳий ҳаяжон) кайфият ва эҳтиросдан фарқли ўлароқ, инсоннинг кучли, шиддат билан кечадиган ва нисбатан қисқа муддатда ўтиб кетадиган ҳиссий ҳолати.
А. кескин ифодали ҳаракатлар (ўзига хос бадан ва қўл ҳаракатлари) билан ва баланд овозлар (йиғи, бақириш) билан бирга юз беради. Баъзан эса, аксинча, одам индамасдан, ҳаракатсиз қотиб қолади. Ташқи ифода шакллари ички А. сингари, кўп жиҳатдан, одамнинг шахсий хусусиятларига, жумладан унинг иродаси тарбияси, олий асаб системаси фаолиятининг типологик хусусиятларига боғлиқдир. А.ни йўқлиги, маълум даражада, инсоннинг ҳаётга мослашмаганлигидан дарак беради. А. мавжудлиги эса инсонни ҳаётга мослашганлигини билдиради. А. тушунчаси қадимий юнон, шарқ мутафаккирларининг асарларида қайд этилган. А.ни тўхтатиш учун анча ирода керак бўлади.


АХБОРОТ – (лот. «informatio» – тушунтириш, баён қилиш, хабар, ахборот) – фаннинг энг умумий тушунчаларидан бири. А.нинг жуда кўп талқинлари мавжуд. Тадқиқот соҳасига кўра А. қуйидагича тушунилади: ахборот ташқи муҳитга мослашиш жараёнида ундан олинган маълумот, сигналнинг мазмунини ифодалаш (Н.Винер); энтропияни инкор этиш (Бриллюэн); коммуникация ва алоқа, ноаниқликни йўқ қилиш жараёни (К.Шеннон); ранг–барангликни ифодалаш (Р.Эшби); ўзига хослик, янгилик, структураларнинг мураккаблиги мезони (А.Моль); танлаш эҳтимоллиги (Т.Яглом), хилма–хилликни акс этиш (А.Урсул); макромолекулаларнинг хоссаси ва уларнинг авторепдукция қобилиятига кўра баҳоланишдир (М.Эйген); мавжуд ва тенг вариантларда эслаб қолинган битта вариантнинг танлови (Г.Кастлер) ва ҳ.к.ларни айтиш мумкин.
Ушбу ёндашувлар серқирра ва турли–туман маънога эга бўлиб, а. тушунчасининг у ёки бу қиррасини очиб беради. Шу билан бирга, ҳар қандай ахборот учта асосий параметрга эга: мазмун, миқдор, қадрият.
А. тушунчасига атрофлича ёндашиш ва аниқ миқдор ўлчови пайдо бўлиши ахборотни ўрганишга катта қизиқиш уйғотди. ХХ асрнинг 60–йилларидаги кўп тадқиқотлар ахборотни қидириш муаммолари билан узвий боғлиқ бўлиб, айни шу даврда ахборотларни қидириш системаи ва усуллари яратилди. А.ни мустақил ўрганиш мумкин деган ғоя илм–фанда ахборот ҳар қандай тузумни бошқариш жараёнига, мустаҳкамлиги ва яшай олишлигини таъминлашга бевосита алоқадорлигини исботлаган кибернетика билан бир вақтда пайдо бўлди.
А.нинг миқдор тушунчаси ахборот устида сўз борган воқеанинг эҳтимолли даражасига тескари пропорционал миқдор сифатида таърифланади. А. илмий тушунчасининг ишлаб чиқилиши олам моддий бирлигининг янги қиррасини очиб беради. Илгарилари бутунлай турлича бўлиб кўринган кўпгина жараёнларга – алоқанинг техник каналлари бўйича ахборотлар беришга, асаб системаининг ишлашига, ҳисоблаш машиналарининг ишини бошқаришнинг хилма–хил жараёнларига ва ҳ.к. ягона бир нуқтаи назардан қарашга имкон берди. Буларнинг ҳаммаси а.ни узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнлари билан боғлиқдир. А.га семантик ёндашувнинг маъноси – а.ни баъзи тиллар белгиларидан ташкил топган матнни англаш, деб қарашни англатади. Бунда келтирилган ахборотларни бир қийматли англашда тил бўйича мувофиқлик, яъни инсон тили билан ЭҲМ тилининг ўзаро мослик усуллари топилади. Баъзи системаларда бу белгилар ўзаро фарқ қилинади ва англанади (ахборот етказувчи). Англаш қабул қилувчи томонга белгиларни маълум бўлишини тақозо этади (ахборот қабул қилувчи).
А. қабул қилувчи ҳар бир тушунчани англаш учун ёрдам берадиган билимлар мажмуига, яъни тезаурусга эга бўлиши лозим. А.ни узатувчи тилидан олувчи тилига тезаурисига таржима қилиши лозим. Шундай усул билан олинган А. системаи атроф–муҳитга ўз муносабатини билдиради. Прогматик таҳлил – бошқарув учун фойдаланилган ахборотларни аниқлашда кўлланилади. Ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат қилувчи, тақсимловчи, халқ хўжалигини ва унинг бўғинларини ижтимоий–иқтисодий бошқарув масалаларини ечишни таъминловчи ахборотларга бошқарув ахборот дейилади. Бу ахборот ўзида турли хил иқтисодий, технологик, ижтимоий, ҳуқуқий ва б. хабарларни акс эттиради.
А. тушунчаси кибернетика назариясининг асосини ташкил этади. Улар фикрича, жонли табиат, жамият ва машиналардаги барча бошқарув ва алоқа жараёнлари ахборот узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнлари сифатида қаралади. А. тушунчаси билан боғлиқ тадқиқотларда жуда кўп муаммолар мавжуд. А. барча моддий организмларга хосми ёки фақат жонли организмларга ёхуд фақат онгли фаолият кўрсатувчи мавжудотларга хосми, деган баҳс ҳамон давом этмоқда. А. муаммоси ҳозирги компьютер инқилоби натижасида А.ни сақлаш ва узатиш функциялари, деярли, машиналар зиммасига юкланган замонда кескин ва долзарб ҳисобланади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish