Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,81 Mb.
bet45/255
Sana31.03.2022
Hajmi2,81 Mb.
#520666
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   255
Bog'liq
FALSAFA- lug\'at.doc 1 (2)

БАҚО ва ФАНО (араб. бақо – абадийлик, барқарорлик, ломаконлик; фано – ўткинчилик) – чексизлик ва чеклилик маъноларини билдиради. Исломий ақидаларда, инсон ҳаёти доруилбақо ва доруилфано шаклларида талқин қилиб келинади.
Тасаввуф таълимотида ҳақиқий борлиқ бу – Аллоҳдир. У ғайб оламини ташкил этади. У бору бирдир. Биз яшаб турган моддий олам – олами шаҳуд, яъни кўринадиган оламдир. У, аслида, мустақил мақомга эга эмас, чунки у аниқ мақсадни кўзлаб яратилган. Бу оламнинг яратилишидан мақсад бору бирнинг бемисл қудратидан дарак бериш, унинг доно ва абадий эканлигига оқилу фозил ва нодону жоҳилларга гувоҳлик бериб туриш ҳамда уларни бундан огоҳлантириб туришдир. Инсон – бу ижоднинг юксак тимсолидир, чунки унга ҳеч бир мавжудотга ато қилинмаган неъматлар – сезги аъзолари, ақл – заковат, зукколик инъом этилган. Улар орқали Яратганнинг моҳияти, хайру эҳсони, карами, мислсиз неъматлари инсон руҳиятига нур каби сингиб боради.
У дунё абадий, бу дунё эса фоний дунёдир, гўёки "беш кунлик дунё", синов дунёсидир. Албатта, инсон абадий дунё умидида яшамоғи, бу фоний дунё икир–чикирлари билан ўралашиб қолмаслиги, вақтинчалик ҳузур–ҳаловатлар, ҳою ҳаваслар илинжида инсонни ёмонликдан завқлантирадиган нафси аммора тузоғига тушиб қолмасдан ғафлат ва ғофилликни тарк этиши, Аллоҳ амрига бўйсуниши лозим бўлади. Фано бўлиш ибораси, аслида, мутасаввиф кимсанинг ўткинчи ҳаёт ташвишларидан озод бўлишини, унинг маънавий–ахлоқий покланишини билдиради. Боязид Бистомийнинг таъбирича, "илон пўст ташлаганидек, мен ўз–ўзимни тарк этдим. Бир маҳал ўз моҳиятимга боқсам, оҳ, мен унга айланибман". Бундай фавқулодда ҳолатни Боязид Бастомий "фано", деб атаган.
Шайх Абулҳасан Ҳаррақоний "фано" билан "анал–ҳақ"нинг бир–бирини тўлдирувчи тушунчалар эканлигини алоҳида таъкидлаган. Унингча, инсон дунёга келган кунидан бошлаб, унинг хулқу жисмида махлуқий ва раббонийликка хос жиҳатлар ўса бошлайди. У онаси кўкрагидан озиқланади, бошқа ғизолар (озиқ – овқатлар)дан еб катта бўлади. Шу билан бирга, унинг хулқи ҳам шакллана бошлайди. Уни ўраб олган табиий ва ижтимоий муҳит, махлуқликка етакловчи феълларга тўла бўлади. Бу феъллар, у истайдими ёки истамайдими, бари бир, унинг хулқига сингиб қолади. Яхши инсонлар қаторида ишқи илоҳийга берила бошласа, Аллоҳ буюрган йўлдан бориб, ўз онгини маърифат билан бойитгани сари ундан нафсоний иллатлар узоқлашади. Шариат, тариқат, муҳаббат ва ҳақиқат босқичларини босиб ўтгач эса, у ўзини шу даражага етган деб ҳисоблайдики, гўё, унинг вужудида нафсга тегишли унсурлардан зарра ҳам қолмайди, ёлғиз Аллоҳга мансуб нарсаларгина қолади. Бундан лаззатланган онларда инсон, "мен – ҳақ", "аналҳақ" дейишгача бориб етади. Умуман олганда, исломий ақидаларда ва тасаввуф таълимотида бақо ва фано тушунчалари муҳим мавзу ҳисобланиб келинади.

Download 2,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   255




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish