230
қуролланган отряд назоратида йўлга чиқиб, Янги дарѐ қирғоғига
етиб келди ва шу ерда
бизга душман бўлган қирғизлар хиваликлар билан бирлашиб карвонга ҳужум қилдилар.
Уч кун давом этган курашдан кейин карвон барча товарларни ташлаб орқасига қайтишга
мажбур бўлди. Натижада 547, 600 рубл зарар кўрилди. Бундан ташқари Каспий бўйларида
ҳар йили 200 нафар атрофида руслар ўғирлаб кетилиб Хива бозорларида қул сифатида
сотилар эди. Шунингдек, Каспий денгизидаги балиқчиларни ўғирлаш ҳам оддий ҳодисага
айланган эди. Рус қулларини хиваликлардан сотиб олиш 1826 йилда 21,289 рублни
ташкил этди. Ушбу воқеалардан кўринадики, Хива билан бўлган бизнинг муносабатимиз
тарихи анча узоқ бўлса ҳам ҳеч қачон дўстона равишда давом этмаган [Муаллифлар
жамоаси: 72-73]. Демак, Муҳаммад Раҳимхон I фаолиятининг
охирги йилларида Россия
билан бўлган дипломатик муносабатлар тобора мураккаблашиб борган.
Бу даврга келиб мамлакатнинг ичкарисида, хусусан, чекка ҳудудларида
беқарорлик, талончиликлар содир бўла бошлаган. Карвонларни талаш ҳоллари кучайган.
Шу сабабли 1821 йилга келиб, Оренбургга келаѐтган
савдо карвонлари кескин
қисқарди. Ҳаммаси бўлиб, Бухородан 1783, Хивадан эса атиги 5 туя юк келган холос. 1820
йилда бу кўрсаткич Бухоро бўйича 4951, Хива бўйича 268 туяни ташкил этар эди [Иванов:
169].
Муҳаммад Раҳимхон I ўз фаолиятининг асосий қисмини қўшни ҳудудларни ўзига
бўйсундириш, мамлакат ҳудудларини кенгайтиришга сарф қилди. Бу соҳада катта
ғалабаларни қўлга киритди. ―Аммо мамлакатнинг ички аҳволи ғоятда беқарор эди. Тўлаб
бўлмайдиган солиқ тизими ҳуқуқсиз ўзбек деҳқонини хонавайрон қилиб, давлат
организми мустаҳкамлигини таъминловчи ижтимоий базани тасаввур қилишга йўл
бермади. Ўзбек халқига мансуб бўлмаган аҳоли ҳукмрон
синф вакиллари томонидан
шафқатсизларча эксплуатация қилинди. Хонликнинг иқтисодий ҳаѐти қуллар меҳнати,
хонавайрон бўлган деҳқонларни эзиш ва мунтазам равишда қўшни халқларнинг таланиши
ҳисобига яшади. Шу нарса равшанки, ҳарбий муваффақиятлар фақат ҳарбий-феодал
мансабдорларнинг бойишига ѐрдам бериб, асосий меҳнаткаш омма ва хонликдаги ишлаб
чиқариш кучларининг ўсиш даражасига салбий таъсир қилди‖ [Иванов: 165].
Бинобарин, мамлакатдаги ички зиддиятларнинг ўсиши ва Россия билан дипломатик
алоқаларнинг ѐмонлашуви хонлик худудидаги беқарорликка олиб келди.
Адабиѐтлар:
1.Муравьев Н.Н.Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 г.г. – М.: 1822. – С.134.
2.Иванин М.И. Хива и река Аму-дарья. – Санкт-Петербург, 1879. – С.62.
3.Иванов П.П. Очерки по истории Средней Азии. (XVI – середина XIX в) – М.: изд. ―Вост.
Лит.‖ 1958. – С.169; С.165.
4.Наши соседи в Средней Азии. Хива и Туркмения. Коллектив авторов. – Санкт-
Петербург, 1873. – С. 72-73.