Литературы:
1.Хива и Туркмения. Наши соседи в Средней Азии. СПб., 1873. С. 123.
2. Небольсин П.И. Очерки торговли России со странами Средней Азии, Хивой, Бухарой и
Коканом со стороны оренбургской линии. Ход ташкентских и хивинских караванов. –
СПб. 1856. – С., 5.
3. Халфин Н. А. Политика России в Средней Азии (1857-1868). – М., 1960.
4. Семенов. А. Изучение исторических сведений о российской внешней торговле и
промышленности. Том 3. – СПб., 1859. – С. 90.
5. «Журнал мануфактур и торговли». – СПб., 1843. №4, – С. 162.
6. Небольсин Г. П. Статистическое обозрение внешней торговли России. – СПб., 1850, ч.
2, – С. 372.
7. Костенко Л. Средняя Азия и водворение в ней Русской гражданственности. – СПб.,
1871. – С. 221.
8. Рожкова М.К. Экономические связи России со Средней Азией. – М., 1963.
218
XIX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – XX АСР БОШЛАРИДА БУХОРО
АМИРЛИГИНИНГ ХИВА ХОНЛИГИ БИЛАН ОЛИБ БОРГАН САВДО
АЛОҚАЛАРИ
Очилдиев Ф.Б., ЎзМУ тадқиқотчиси
XIX асрнинг иккинчи ярми – XX бошларида ҳам Бухоро Ўрта Осиѐнинг йирик
иқтисодий ва савдо марказларидан бири ҳисобланган.Шунингдек, Бухоро амирлигибу
даврга келиб, Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасида олиб бориладиган савдо алоқаларида
воситачилик вазифасини ҳам ўтаган.
Бухоро амирлигининг қўшни хонликлар билан олиб борган савдо алоқаларида
Хива хонлигининг ҳам алоҳида ўрни бўлиб, иккала мамлакат ўртасида савдо алоқалари
изчил давом этди. Олиб борилган савдо алоқалар асосан маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб,
қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик махсулотларини ўзаро айирбошлаган.
XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб,Хивалик савдогарлар амирлик бозорларига ҳар
хил чопонлар, хом ипак, кунжут, олма, қовун, балиқ, зиғир ѐғи, қўй ѐғи, буғдой, гуруч,
кўкнор ва чорва молларини олиб келиб сотишган.Бухородан Хивага тамаки, пахта ва
ипакдан тайѐрланган газламалар, рўян, атторлик моллари ҳамда қора кўл териларини
чиқаришган.
223
Бундан ташқари Бухородан Хивага Ҳиндистондан келтирилган нил бўѐғи
ва кўк чой ҳам олиб келишган. Хивалик савдогарлар Бухоро бозорларидан маҳаллий
маҳсулотлар билан бирга Россия ва бошқа хориж мамлакатларидан олиб келинган
харидоргир молларни ҳам сотиб олишган.Бухоро бозорларидан сотиб олган ип-газлама,
Ҳинд ҳунармадлари томонидан тўқилган гулдор матолар, буѐқлар, чой каби савдо
молларини хивалик савдогарлар Оренбург бозорларига ҳам олиб бориб сотишган.
224
XIX асрнинг 60-70 йилларида Бухорога Хива савдогарларикўпроқ Астрахан орқали
келтирилган қозон ва темир махсулотлари, шунингдек,рус чарми, хом ипак, кунжут уруғи
ва ѐғларини келтирганлар. Бухоролик савдогарлар тамаки, пахта махсулотлари, калава ип,
газлама, халат, кийим-кечак, сувсар мўйнаси, тулки терси, қундуз мўйнаси, қоракўл
териларини олиб боришган. Хива хонлигида Бухородан келтирилган тамаки ва қоракул
терисигаХива хонлигида эҳтиѐж кучли бўлган.Қоракўл теридан бош кийимлар
тикилганлиги учун ҳам Хивалик савдогарлар амирлик бозорларидан Қоракўл терисини
кўплаб миқдорда ҳарид қилишган.
XIX асрнинг 70-80 йилларида Бухоронинг Хивага экспорт қилинган савдо моллари
ичида чой, нил бўѐғи, бузғуч, Бухоро ва инглиз докаси, Англия ва Қошғарнинг дастали
пиѐлалари, канавиз, ярим шойили адрас, бахмал, пояфзал, гилам, Қарши ва Шаҳрисабз
тамакиси, от эгари, наша , кўкнор, Бухоро қоғози, Хитой туши, майиз, писта,
ширинликлар ва табобатда фойдаланиладиган дори-дармонлар асосий ўринни
эгаллаган.
225
Н Хаников XIX асрнинг 40-50 йилларида Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги билан
савдо алоқалари анча суст бўлганлигини такидлаб ўтган. Унинг берган маълумотларига
223
Туркестанские ведомости, №-5, 22-февраля, 1871 г.
224
Виткевич И.В. Записки о Бухрском ханстве. – М., 1983.С.101.
225
РаззоқовД.Х.Бухоро хонлигининг ташқи савдо алоқалари (XIX асрнинг 60-90 йиллари). Тарих фанлари
номз. дисс. – Тошкент, 1994..с.155.
219
кўра Бухоро ва Хива ўртасида бир йилда 1000 дан 1500 мингта туяларда савдо ишлари
олиб борилганлиги кўрсатилган.
226
XIX асрнинг 70-80 йилларига келиб,Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўртасида
олиб борилган савдо алоқалар анча тараққий этиб савдо айланмаси сезиларли даражада
ошиб борди.XIX асрнинг 80 йилларида Бухородан Хивага ҳар йили 1000 туяда Қарши
тамакиси (20 минг пуд, ҳар пуди 7 сўмдан) 1000 туяда Шаҳрисабз тамакиси (20 минг пуд,
1 пуди, 5 сўм) келтириб сотилган.1881 йилда Бухородан Хивага 3 минг туялик савдо
карвони жўнатилган. Бу карвонлардаги савдо маҳсулотларнинг нархи тахминан 576 минг
рублниташкил этган. Бу моллар орасида 40 минг сўмлик русчити ҳам бўлган
227
.Бухоролик
савдогарлар Хива хонлигига нафақат маҳаллий маҳсулотларни, балки Россия ва бошқа
хорижий мамлакатлардан келтирилган молларни ҳам олиб чиқишган.
Манбаларда берилган маълумотларга кўра Бухоро шаҳрида Шоҳруд ариғи бўйида
хоразмлик савдогар (Хива хонлиги) ларга тегишли «сарой урганчик» номли карвонсаройи
бўлиб, унда хивалик савдогарлар фаолият юритиб савдо сотиқ ишлари билан
шуғулланишган.
228
ХIХ асрнинг охирига келиб, Бухородан Ҳивага кўк чой, қора чой нил бўѐғи,
тақинчоклар, инглиз ва қошғар пиѐласи, бахмал ва атлас, тилло сув юритилган буюумлар,
пахта матосидан тикилган кўйлаклар, пилла- хомашѐси, адѐл, Бухоро халати, пойафзал,
гиламлар, рус чити, пахта ипи, қўй терисидан тикилган дублѐнка ва чарм маҳсулотлари,
тамаки, тоза Бухоро қоғози, олма, узум, темир ва бошқа махсулотлар сотувга чикарилган.
Умумий маҳсулотлар қиймати 1 млн (рубл) сўм, яьни амирликдан четга чиқадиган
умумий савдонинг 3% ни ташкил қилган
229
.
Хивадан Бухорога савдогарлар кўпроқ олма,сабзавотлар, мевалар, балиқ каби
маҳсулотлар олиб боришган.Савдо маҳсулотларнинг умумий айланмаси 100 минг сўм
(рубл)ни ѐки Хива хонлиги экспорти улушининг 0,2 % ни ташқил қилган . Хива
савдогарлари орқага қайтишда Қоракўл териси Хитой маҳсулотларидан чой, ипак, газлама
ва рус маҳсулотларини олиб қайтишган
230
.
Бухоро Хива савдо алоқаларида Орол денгизи бўйларида яшовчи Қорақалпоқ
аҳолиси ҳам Бухоро бозорларида қизғин савдо алоқаларини олиб борган. Бухоро ва Хива
савдогарлариҲисор ва Сурхон воҳаларида аҳолидан ортиб қолган ғалла маҳсулотларини
Қаршига ундан Каркига, сўнг Амударѐ бўйлаб Тўрткўлга олиб борилган. Қорақалпоқ
аҳолисининг ҳарид қилган савдо моллари орасида Бухоро майизи, ҳунармандчилик
буюмлари асосий ўринни эгаллаган. Қорақалпоқлар айниқса Бухоролик хунармандлар
томонидан ишлаб чиқарилган шойи ва ярим шойи матоларни кийим- кечак тикиш
мақсадида кўплаб харид қилишган. Айни пайтда улар Бухоро бозорларига чорва моллари,
226
Хаников. Н. Описание Бухарскаго ханства. – Санк-Петербург 1843.С.173.
227
Садиков А.С. Экономические связи Хивы с Россией во в второй половине XIX – начала XX в.в. – Т. 1965
г. С.91.
228
Демизона П.И. Записки о Бухрском ханстве. – С.60.
229
Меҳди Д. дипломатические и Торгово – экономичекскиевзаимоотнашения Средней Азии и Иране в ХIХ
в. диссертация на соискание ученойстепене кандидата исторических наук. – Душанбе., 2012. – С.98.
230
Меҳди Д. Дипломатические и Торгово – экономичекскиевзаимоотнашения Средней Азии и Иране в ХIХ
в. диссертация на соискание ученойстепене кандидата исторических наук. – Душанбе., 2012. – С.93.
220
саксавул ва кўмир, балиқчилик билан шуғулланувчи қорақалпоқлар эса ҳар йили салкам
16 минг пуд балиқ келтиришган.
231
Бухоро ва Хива ўртасида олиб борилган савдо алоқалар қуруқлик ва сув йўллари
орқали амалга оширилган. Иккала хонликда ҳам савдо молларини ташишда қуруқликда
ҳайвонлардан фойдаланилган. Сув йўли орқали эса қайиқларда (кемаларда) амалга
оширилган. Карвон йўллари бирдек текис бўлмагани учун, ҳамда озуқа ва ичимлик
сувининг етишмаслиги туфайли юкларни ташишда аравалардан фойдаланилмаган.
Юкларни ташишда икки ўркачли туя ва нор туялардан фойдаланилган. Икки
ўркачли туяларга 16 пудгача юк ортилган. Нор туялар нисбатан камроқ бўлиб, 20 пуддан
24 пудгача юк ортилган. Юкларни ташишда туялардан ташқари хачирлардан ҳам
фойдаланилган. Хачирлар туяларга нисбатан бақувват саналган, уларга 20 пуддан ортиқ
юк ортилган. Туя 15 кунда босиб ўтган йўлни хачирлар 13-12 кунда босиб ўтган
232
.
Қуруқлик орқали ўтувчи Бухоро-Хива савдо карвон йўлининг умумий узунлиги 60
тош (335 верст) бўлиб, ҳар 5-10 тош масофада карвонлар белгиланган жойда тўхтаб дам
олишган. Хивадан –Хонқагача 6 тош, Хонқадан –Шўрахонагача 5 тош, Шўрахонадан –Оқ
Қамишгача 6 тош, Оқ-Қамишдан – Туябўйингача 8 тош, Туябўйиндан-Туяюклигача 10
тош, Туяюклидан-Қоракўлгача 10 тош, Қоракўлдан – Бухорогача 9 тошлик йўл бўлган (1
тош -8 кмга тенг бўлган). Карвон йўлида юк ташишда ҳар бир туя учун тўланиладиган йўл
кира ҳаққи 1-1,5 тилла атрофида бўлган
233
.
Амударѐ сув йўлидан фойдаланиш антик даврида ҳам катта аҳамиятга эга бўлган.
Бу сув йўлидан иқтисодий савдо алоқаларида кенг фойдаланилганлиги ҳақида антик даври
ѐзма манбаларида ҳам маълумотлар учрайди. Хусусан, Страбон ўзининг машҳур
―География‖ асарида Ўрта Осиѐдаги сув йўллари ҳақида муҳим маълумотлар бериб
ўтган
234
Машҳур араб сайѐҳи Ибн Баттута (XIV асрнинг икинчи ярми) ҳам Амударѐ сув
йўли орқали Термиздан Урганчга кемаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб
бориб сотилганлиги ва бу маҳсулотларни кемалар 10 кун деганда Урганчга олиб
келганлиги таъкидланган
235
Хива ва Бухоро ўртасида савдо моллари Амударѐ сув йўли орқали ҳам амалга
оширилган. Қўнғиротдан чиққан кема Бухоро амирлигига қарашли Чоржуй ва Термизгача
қатновни амалга оширган. Амударѐда кемалар тўхташ учун қулай бўлган гузарлар ҳам
бўлган. Буларга Учўчоқ, Кўкертли, Чоржўй, Карки, Калиф, Чўчқагузар, Термизни
кўрсатиб ўтиш лозим. Хива Бухоро савдо карвон йўллари қуйидаги йўллар орқали амалга
оширилган.
1887 йилда Россия ҳукумати томонидан Амударѐ флотилияси очилди. Бунинг
натижасида давр талабига жавоб бераоладиган катта-катта кемалар ва пароходлар олиб
келинди ва Амударѐда қатнай бошлади. 1908 йилда Термиз ва Чоржўй ўртасида 21900 та
231
Раззоқов Д.Х.Бухоро хонлигининг ташқи савдо алоқалари (XIX асрнинг 60-90 йиллари). Тарих фанлари
номз. дисс. – Тошкент, 1994.с.155.
232
Муталов О.Н. Хива хонлиги Оллоқулихон даврида. Тарих фанлари номзодлиги илмий даражасини олиш
учун ѐзилган диссертация. – Тошкент, 2003. – Б.118.
233
Раззоқов Д.Х.Бухоро хонлигининг ташқи савдо алоқалари (XIX асрнинг 60-90 йиллари). Тарих фанлари
номз. дисс. Тошкент, 1994.с.157.
234
Страбон. География в семнадцати книгах / Пер.сгреч., вступ. Статья икомм. Г.А.Стратановского.-
М.:Олма-Пресс, 2004.с.311.
235
Мавлонов Ў.Марказий Осиѐнинг қадимги йўллари. – Т.:2008. 239-бет
221
йўловчи, 765000 пуд юк ташилган. Бир йилда ташилган юкнинг қиймати 443000 рубльни
ташкил қилган. Сув йўли орқали пароходлардан ташқари маҳаллий аҳоли томонидан
ясалган қайиқлар ҳам қатнаган. Улар 200 пуддан 1000 пудгача юк кўтариш қувватига эга
бўлган. Қайиқларда юк ташиш нархи масофага қараб белгиланган. Урганчдан Чоржўйгача
юкнинг ҳар пудидан 10 тангадан 30 тангагача, қайтишда эса 5 тангадан 15 тангагача,
Чоржўйдан Каркигача ва Каркидан Термизгача 20-25 танга кира ҳақи олинган. Бир йиллик
юк ташиш айланмаси 250-300 минг пудни ташкил қилган
236
XX асрнинг бошларида Бухородан Хивага кўк ва қора чой, нил бўѐғи, тақинчоқлар,
инглиз ва қашғар пиоласи, бархт ва атлас, тилла сувида тикилган буюмлар, пахта кўлак,
пилла ҳомашѐси, одеял, Бухоро халатлари, пойафзал, гиламлар, рус чити, пахта ипи, қўй
терилари, тамаки, тоза Бухоро қоғози, олма, узум ва бошқа жами 1 млн. рубллик савдо
моллари чиқарилган
237
. Шу йилларда Хивадан Бухорога, сабзавот, мевалар, балиқ
238
каби
савдо маҳсулотлари жами 1135 млн. рубллик савдо моллари экспорт қилинган
239
.
Бухоро –Хива савдо алоқалари ҳажми хилхатидан Бухоро амирлигининг бошқа
мамлакатлар билан олиб борган савдо алоқаларига нисбатан ката миқдорни ташкил
килмасада, икки давлат аҳолисининг эҳтиѐжларини қондиришда муҳим аҳамиятга эга эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |