Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


АГРАР СОҲАДА ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

АГРАР СОҲАДА ШАХСИЙ ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАРИНИНГ 
РИВОЖЛАНИШИ 
Хўжамуратов У., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси 
ХХ асрнинг 20-30-йилларида совет ҳокимияти томонидан Ўзбекистон ССРда 
ўтказилган ер-сув ислоҳотлари ва мажбурий коллективлаштириш сиѐсати натижасида 
қишлоқ хўжалигида хонликлар давридаги хусусий мулкчилик тугатилади. Деҳқон 
хўжаликларининг ерлари тортиб олиниб, уларнинг ўрнида колхоз ва совхозлар ташкил 
этилди. Ўз меҳнатидан манфаатдор деҳқон, давлат буюртмасини бажарувчи ҳақ-ҳуқуқсиз 
245
Ғуломов Я. Хоразмнинг суғорилиш тарихи. – Т.: Фан, 1959. – Б. 13. 
246
Огаҳий. Шоҳидул иқбол. / Муниров Қ. Хоразмда тарихнавислик. – Т.: Ғ.Ғулом номидаги адабиѐт ва 
санъат нашриѐти, 2002. – Б. 110. 
247
Баѐний М. Шажараи Хоразмшоҳий. -Т.: Адабиѐт ва санъат - 1994. – Б. 45. 


224 
ѐлланма ишчига айлантирилди. Ер ва маблағга эгалик қилиш, етиштирилган 
маҳсулотларни тасарруф қилиш ҳуқуқининг йўқлиги, уни ҳақиқий деҳқон бўлиш 
имкониятидан маҳрум этган. 
Ўзбекистонда 1980-йиллар охирларига келиб кўплаб ижтимоий иқтисодий 
муаммолар юзага чиқа бошлади. Томорқа ерларининг камайиб юборилиши қишлоқдаги 
ижтимоий-иқтисодий аҳволнинг оғирлашишига сабаб бўлган. 1980-йиллар ўрталаридан 
бошлаб шахсий ѐрдамчи хўжаликлари ривожлантирила бошланди. Чунки шу давргача 
тўпланиб қолган муаммоларнинг амалий ечими аграр соҳа билан ечиларди. Натижада 
фуқароларга қўшимча томорқа ерлари берила бошланди. Ер эгалигининг бу шакли 
шахсий ѐрдамчи хўжалиги деб номланди. Шахсий ѐрдамчи хўжалиги бу кичкина ер 
участкасида, асосан қўл меҳнати асосида меҳнат қилиниб, деҳқончилик ва чорвачилик 
махсулотларини етказиб берувчи хўжалик шаклидир. 
1989 йил 23 июнда И. Каримов Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг 
биринчи котиби лавозимига сайлангандан кейин шахсий томорқа хўжаликларини 
кенгайтиришга эътибор кучайди. 1989-йил 17 августда Ислом Каримов бошчилигидаги 
республика ҳукуматининг Тошкентда бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида аҳолига 
томорқа ва шахсий участкалар ажратиш масаласи муҳокама этилиб, ―Қишлокда яшовчи 
ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш 
ҳақида‖ қарор қабул қилинади. Ушбу тарихий ҳужжатда қишлоқда яшовчи ҳар бир 
кишига ўртача 25 сотихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5 
баробар кўпайтириш кўзда тутилган эди. Бу борадаги амалий ишлар натижасида 1989-
1990 йилларда икки ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча 700 минг гектар ер томорқа 
учун ажратиб берилди [Каримов: 12–13]. 
1985 йилда Шахсий ѐрдамчи хўжаликларида 657,8 минг киши банд бўлган бўлса 
[Сулаймонов: 45], 1990 йилга келиб, 1153,6 киши, 1991 йилга келиб 1361,5 киши томорқа 
ерларида меҳнат билан банд бўлган [3]. Шахсий томорқа хўжаликларидаги ерларнинг 
кўпайиши ҳисобига 700 мингдан ортиқ киши фаол меҳнатга жалб қилинган. Томорқа ери 
олган оилалар жамоа хўжаликлари билан шартнома асосида маҳсулот етиштириб 
топширган. Шунга алоҳида тўхталиш керакки, ҳар қандай мулкчилик ѐки хўжалик 
юритиш шакли ўз фаолиятини бошлар экан, у энг аввало, ўз фаолиятини белгиловчи 
ҳуқуқий асосларга таянган ҳолда иш юритади. 1990–1991 йилларда қабул қилинган 
қуйидаги қонунларда жумладан, ―Ер тўғрисидаги‖ қонун (1990 йил 26 июнь), ―Мулкчилик 
тўғрисидаги‖ қонун (1990 йил 31 октябрь), ―Кооперация тўғрисида‖ги қонун (1991 йил 14 
июль), Ижара тўғрисидаги қонун (1991 йил 19 ноябрь), шахсий ѐрдамчи хўжаликлари 
фаолиятига оид масалалар берилган. 
Шахсий ѐрдамчи хўжаликларни қўллаб қувватлаш-мақсадиди 1991-1992 йилларда 
жамоа ва давлат хўжаликлари томонидан аҳолига 122 минг бош бузоқ, 740 минг бош қўй, 
81 минг бош чўчқа боласи ва 19 млн жўжа сотилган. Шахсий ѐрдамчихўжаликлар 
эгаларига 1495 минг тонна дағал хашак, 1200 минг тонна ширали ва кўк озуқалар ва 
давлат ресурсларидан 920 минг тонна концентрат озуқа сотилган[Жўрабеков:52]. 
Ўз навбатида шахсий ѐрдамчи хўжаликларининг ўзига яраша муаммолари ҳам 
бўлган. Жумладан хўжаликлар деҳқончилиги қўл меҳнатига асосланган бўлиб меҳнат 
механизациялашмаган, кичик техникалар бўлмаган, чорвалар учун ветеринарлар кам 
бўлган. Умуман шу даврда қишлоқ хўжалигида ѐкишахсий ѐрдамчихўжаликлари 350 дан 


225 
ортиқ оғир ишлар қўлда бажарилган [Иминов:55]. Бундан ташқари шахсий ѐрдамчи 
хўжаликларга ажратилган ерлардан унумли фойдаланмаслик ҳоллари ҳам бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари бўлган 
И.Жўрабеков 1992 йил март ойида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимлари 
қурултойидаги маърузасида шахсий ѐрдамчи хўжаликларига ажратилган ерлардан 
оқилона фойдаланмаѐтганлиги ҳақида тўхталиб ўтади. ―Жумладан Қорақолпоғистон 
Республикасида шахсий ѐрдамчи хўжаликлари эгалари томонидан 1184 гектар, Жиззах 
вилоятида 526 гектар, Самарқанд вилоятида 548 гектар, Қашқадарѐ вилоятида 401 гектар 
ва 
Сирдарѐ 
вилоятида 
178 
гектар 
ердан 
фойдаланилмаганлиги 
таъкидланади[Жўрабеков:52]. 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясининг 55 – моддасида ―Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот 
дунѐси ҳамда табиий захиралар умумиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш 
зарур ва улар давлат муҳофазасидадир‖ дейилади. Ўзбекистон Республикасининг 1990 
йил 20 июнда қабул қилинган ―Ер тўғрисида‖ги қонунида деҳқончилик қилинадиган ер 
участкасида фойдаланмаганда ѐки оқилона фойдаланмаганда, белгилангандан бошқа 
мақсадларда фойдаланганда эгалик ѐки фойдаланиш ҳуқуқи тегишли маҳаллий ҳокимият 
органларининг қарори асосида тўхтататилади. Шунга мувофиқ шахсий томорқа учун 
ажратилган Сирдарѐ вилоятида 109 гектар ва Жиззах вилоятида 93 гектар ер майдонлари 
қайтариб олиниб бошқа ерга муҳтож оилаларга берилган. Бундай жараѐнлар бошқа 
вилоятларда ҳам кузатилган. 
Жумладан, Хоразм вилояти Урганч туман Юқори Дўрман жамоа хўжалигида 
яшовчи Р. Абдишарипов оиласига 1991 йилда берилган 12 сотих томорқа ерида 
дехқончилик қилмаганлиги сабабли, 1993 йилда шу хўжаликда яшовчи Р. Хўжамуратов 
оиласига деҳқончилик қилиш учун олиб берилган. Р. Хўжамуратов мазкур томорқа ерида 
шоли экиб деҳқончилик қилган [Дала тадқиқоти]. 
Мавжуд камчиликларга қарамай 1993 йилда аҳолининг шахсий ѐрдамчи 
хўжаликларида 343,6 минг гектар ер майдони бўлиб, мазкур ерларда 210 минг тонна дон, 
1843,6 минг тонна сабзавот, 198,5 минг тонна картошка, 363,5 минг тонна полиз 
маҳсулотлари ҳамда 281,5 минг тонна мева етиштирилган [Набиев:65]. 
Шахсий ѐрдамчи хўжалигининг асосий афзаллиги давлат ѐки жамоа хўжалиги 
билан уларнинг бир хил иқтисодий шароитда эмаслиги, асосий йўналишлари деҳқончилик 
ва чорвачилик маҳсулотларини етиштиришидир. 
Қолаверса давлат буюртмасининг йўқлиги бозорда эркин нархда олди сотди 
қилишидир. Жумладан, 1993 йилада деҳқон ўз шахсий томорқасида етиштирган 
карамнинг бир килосин 5 сўмдан 10 сўмгача баҳода сотган бўлса, давлат ва жамоа 
хўжаликлари карамни 2 сўмдан топширганлар [Ғуломов, Ҳамдамов:65]. Бундан шу нарса 
кўринадики, агар шахсий ѐрдамчи хўжалиги билан давлат хўжалиги бир хил ҳосил 
олганда ҳам шахчий ѐрдамчи хўжаликнинг фойдаси кўп бўлган. Иш тажрибаси шуни 
кўрсатадики озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш, эл дастурхонини ноз неъматлар билан 
тўлдиришдатоморқа хўжалигининг ўрни катта бўлган. Шахсий ѐрдамчи хўжалигининг яна 
бир устун томони етиштирилган маҳсулотни бозорга сифатли ҳолда олиб чиқилган давлат 
ѐки жамоа хўжаликларида етиштирилган маҳсулот дастлаб омборларларда ѐки қабул 
қилиш пункт ва базаларда туриб қолиши натижасида ҳаридорга келгунча сифатини 
маълум даражада йўқотган. 


226 
1996 йилда шахсий ѐрдамчи хўжаликларида 640 минг тонна гўшт, 2,968 минг тонна 
сут, 1,711 минг тонна сабзавот, 321 минг тонна мева, 307,8 минг тонна полиз, 338,1 минг 
тонна картошка, 729 млн дона тухум етиштирилган[Муртазаева:590]. Шахсий ѐрдамчи 
хўжаликлари 1995 йилда 61,3, 1996 йилда 93,8, 1997 йилда 245,0, 1998 йилда 345,6 млрд 
сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирганлар [10]. 
1997 йилга келиб шахсий ѐрдамчи хўжаликлари республика миқѐсидаги картошка 
ва сабзавот ҳажмининг 69 фоизи, гўштнинг 80 фоиздан кўпроғи, сутнинг 90 фоизи 
етиштирилган. 
Хулоса қилиб айтганда, Совет иттифоқи даврида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги 
ривожланиши тоталитар бошқарув тузумга асосланган эди. Ўзбекистонда аграр соҳадаги 
трансформацион жараѐнлар айнан қайта қуриш йилларидан бошланди. Ўзбекистон 
мустақилликка эришгандан кейин ҳам ер ислоҳотларининг марказида шахсий ѐрдамчи 
хўжаликларини ташкил этиш учун томорқа ерларининг берилиши турган. 
Шахсий ѐрдамчи хўжаликларини ташкил этишдан мақсад энг аввало аҳолини 
шахсий истеъмоли учун маҳсулот етиштириш бўлган. Деҳқон оилаларига ер ажратиб 
берилиши мустақилликнинг дастлабки йилларида янги давлатнинг кескин ижтимоий-
иқтисодий муаммоларини ижобий ҳал қилишда муҳим ўрин тутди. 
Биринчидан аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашга хизмат 
қилган.Томорқа олган оилалар ўзларини деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларига 
бўлган эхтиѐжларини қондирибгина қолмай, ортиқча маҳсулотни бозорда сотиш 
имконияти юзага келди. 
Иккинчидан аҳолини фойдали меҳнатга жалб қилган ҳолда ишсизликнинг кучайиб 
кетиш хавфини олдини олган.Деҳқон оиласининг моддий аҳволини яхшилаган. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish