Œзбекистон республикаси фанлар академияси


Ҳар хил луғавий - грамматик категорияларга хос ясалмалар ҳосил қилувчи арабча луғавий ўзлашмалар



Download 239,5 Kb.
bet12/23
Sana08.07.2022
Hajmi239,5 Kb.
#758656
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953

Ҳар хил луғавий - грамматик категорияларга хос ясалмалар ҳосил қилувчи арабча луғавий ўзлашмалар. Араб тилидан ўзлашган айрим араб лексемалари ҳар хил лексик-грамматик категория (сўз туркуми)ларга хос сўз ясовчи аффикслар билан қўшилиб, лексик-грамматик категориясига мансублиги жиҳатидан фарқ қилувчи ҳар хил янги ясалмалар ҳосил қилади. Қўшиладиган аффиксларнинг миқдори ва уларнинг қайси сўз туркумларига оид сўзлар ясашда иштирок этганлигига қараб, уларнинг синтагматик кўлами белгиланади. Синтагматик кўлами кенг арабча ўзлашмалар олтитагача аффикслар билан қўшила олади, синтагматик кўлами торлари луғавий-грамматик категорияси фарқ қилувчи иккита аффиксга бирикади. Шунингдек, мотивловчи асос мақомида иш кўрувчи арабча луғавий ўзлашмалар луғавий-грамматик категорияси жиҳатидан икки хил бўлади: 1) от туркумига мансуб араб луғавий ўзлашмалари мотивловчи асос вазифасида келади; 2) сифат туркумига мансуб араб луғавий ўзлашмалари мотивловчи асос вазифасида келади.
От туркумига мансуб арабча луғавий бирликларнинг мотивловчи асос мақомидаги амали. Арабча луғавий ўзлашмаларга мансуб хабар от лексемаси сўз ясашдаги имконияти кенглиги жиҳатидан алоҳида ажралиб туради. Бу лексема еттидан ортиқ аффиксал восита билан янги сўзлар ҳосил қилиш хусусиятига эга. Сўз ясалиши структурасида мотивловчи восита мақоми билан иштирок этадиган бундай лисоний бирликларга -чи (от ясовчи), -каш (от ясовчи), -дор (от ясовчи), - лаш (феъл ясовчи), -сиз (сифат ясовчи), -ли (сифат ясовчи), бе- (сифат ясовчи) аффикслари ва -нома (от ясовчи) аффиксоиди киради: хабарчи, хабардор, хабарлаш, хабарли, хабарсиз, бехабар, хабарнома.
Олти мотивловчи восита билан синтагматик алоқага киришувчи арабча луғавий ўзлашмалар. Ватан лексемасининг сўз ясашдаги имконияти унинг -дош, -фуруш, -парвар, -гадо, -ли, -сиз сингари аффикс ва аффиксоид характеридаги унсурлар билан валентлик алоқаси туфайли амалга ошади. -дош аффикси “Nsubs + -дош =Nsubs” қолипининг “баравар эгалик” маъносидаги ясалмани ҳосил қилади: ватандош. “Nsubs + -фуруш =Nsubs” қолипининг воқеланиши туфайли “ўзак маъносидан англашилган нарсадан фориғ бўлувчи шахс” маъносидаги лексема (ватанфуруш) ҳосил бўлади.
Ватан сўзи -ли мотивловчи восита билан бирикканда, “ўзакда ифодаланган нарсанинг мавжудлиги” маъносидаги ватанли ясалмаси, -сиз аффикси билан бирикканда эса, “мавжуд эмаслиги” маъносидаги ясалма ҳосил бўлади: биринчисининг воқеланиши “Nsubs + ли = Nadj”, иккинчисининг воқеланиши “Nsubs + сиз = Nadj” қолиплари орқали амалга ошади. Улар сўз ясаш типига кўра фарқ қилмаса ҳам, қолипнинг мотивловчи восита мақомидаги узви ва унинг маъносига кўра фарқ қилади, қолиплар ва унинг ҳосиласи антонимик характерда бўлади: ватанли - ватансиз.
Сўз ясалиши структурасида -парвар аффиксоиди иштирок этган қолип “Nsubs + парвар = Nadj” кўринишига эга бўлиб, унинг вокеаланиши туфайли ватанпарвар лексемаси вужудга келиб, “ўзакдан англашилган хусусиятда устувор бўлган шахс” маъносини англатади.
Ватан лексемаси гадо лексемаси билан ҳам сўз ясаш жараёнида қатнашади, “Nsubs +Nsubs =Nsubs” қолипининг нутқий маҳсули сифатида улар муносабатидан ватангадо ясалмаси вужудга келади.
Сезиладики, араб тилига мансуб биргина ватан лексемасининг ўзбек тили сўз ясалиши жараёнидаги иштироки туфайли ватандош, ватанли, ватансиз (беватан), ватанфуруш, ватанпарвар ҳамда ватангадо лексема-ясалмалари ҳосил бўлади.
Диссертацияда булар қаторида қиммат, итоат, сифат, айб лексемаларидан ҳосил бўлган ясалмалар ҳам таҳлил қилинган.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish