Œзбекистон республикаси фанлар академияси


Беш мотивловчи восита билан сўз ясалиши жараёни ҳосил қилувчи арабча луғавий ўзлашмалар



Download 239,5 Kb.
bet13/23
Sana08.07.2022
Hajmi239,5 Kb.
#758656
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
2 5292150125357964953

Беш мотивловчи восита билан сўз ясалиши жараёни ҳосил қилувчи арабча луғавий ўзлашмалар. Бу гуруҳга акс, тарбия, хавф, қадр, қофия, қувват, ҳисоб ва одам лексемалари киради.
Акс лексемаси . Бу лексеманинг сўз ясаш жараёни -инча, -нча, -лик, -ига, -лан аффикслари ва садо лексемаси билан амалга ошади: аксинча //аксича, акслик, аксига, акслан(моқ), акс - садо.
Акс лексемасининг ясалмалари от (акслик, акс-садо), феъл (аксланмоқ) ва равиш (аксича // аксинча)туркумларига мансуб бўлади. “Nsubs + -лан =V” қолипи асосида акслан(моқ) феъли (ясалмаси) вужудга келади. Аксинча, (аксича) , аксига сингари ясалмалар бу лексеманинг равиш ясалмаларидир. Улар “ўзакдан англашилган ҳодисанинг ҳаракат-ҳолат белгисига айланиши” маъносидаги “Nsubs + инчи // ича = Nadv”, “Nsubs + ича = Nadv” қолипларининг нутқий ҳосилалари ҳисобланади. Акс лексемаси садо лексемаси билан ноаффиксал (аналитик) усулда қўшилиб, акс - садо композити - жуфт сўзини ҳосил қилган. Акс лексемасининг сўз ясаш жараёни билан боғлиқ барча амаллари ўзбек тилида содир бўлган.
Мана шу тарзда диссертацияда қофия, хавф, ҳисоб, қадр, қувват, тарбия каби ясовчи асослар ҳақида ҳам фикр юритилган.
Тўрт мотивловчи восита билан сўз ясалиш жараёнида иштирок этувчи арабча луғавий ўзлашмалар. Бу гуруҳга сабаб, назорат, тартиб, фарқ, эҳтиёт, шубҳа, ҳаловат, асос, амал, муҳр, нақш, омма каби лексемалар киради.
Сабаб лексемаси. Бу лексеманинг мотивловчи асослик имконияти таркибида -чи, -кор, -ли, -сиз аффикслари (мотивловчи воситалари) мавжуд бўлган сўз ясалиши структурасида амалга ошади. Сабаблик семаси иштирокидаги сўз ясалиши жараёни туфайли от (сабабчи, сабабкор) ва сифат (сабабли, сабабсиз) туркумларига мансуб ясалмалар ҳосил бўлади.
От ясалиши типларига қарашли “Nsubs +-чи = Nsubs” ва “Nsubs +-кор = Nsubs” қолиплари “ўзакдан англашилган омил фаолиятига сингишган шахс” (сабабчи - сабабкор) маъноси билан бир синонимик парадигмада ўзаро боғланади. Сабаб лексемасининг сифат ясалиши билан боғлиқ жараёнида антонимик муносабат мавжуд: “ўзакдан англашилган тушунчанинг мавжудлиги” маъносидаги “Nsubs +-ли = Nadj” ва ёки “мавжуд эмаслиги” маъносидаги “Nsubs + -сиз = Nadj” қолипи ўзаро зид маънолидир: сабабли - сабабсиз.
Назорат лексемаси. Бу лексеманинг сўз ясалиш жараёнида от ва сифат туркумига мансуб ясалмалар ҳосил бўлади. От ясалмалар бу сўзнинг -чи аффикси билан қўшилишидан вужудга келади. Бу жараён “ўзакдан англашилган машғулотни фаолиятида амалга оширувчи шахс” маъносидаги “Nsubs +-чи = Nsubs” қолипи орқали амалга ошади: назоратчи.
Назорат лексемасининг сифат ясашдаги имкониятлари “Nsubs + -ли = Nadj” (назоратли), “Nsubs +-сиз = Nadj” (назоратсиз) ва бе- + Nsubs = Nadj” (беназорат) қолипларининг реаллашуви орқали тасаввур этилади. Бе – ва -сиз унсурли қолиплар синонимия муносабатида бўлиб, уларнинг ҳар иккиси -ли унсурли қолипга маъно жиҳатдан зид (антоним)дир: (“Nsubs + -сиз = Nadj бе- + Nsubs = Nadj”) - “Nsubs +- ли = Nadj” : назоратсиз// беназорат.

Download 239,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish