4-расм. Тажриба эксперимннтал маълумотлар асосида қурилган lg Kнn от lg(Ğот· )га нисбатан боғликлик графики.
Тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш натижасида иситиш асбобининг иссиқлик узатиш коэффициентини аниқлайдиган қуйидаги тенгламани оламиз:
(6)
Олинган ўхшашлик тенгламаси бўлганда ҳарорат оралиғига тааллуқли. Демак, ҳароратлар босимининг энг катта қийматига иссиқлик узатиш коэффициентининг ҳам энг катта қиймати мос келади. Иситиш асбобида сувнинг харакат тезлиги ички кесим юзасига ва асбоб орқали вақт бирлиги ичида оқиб ўтадиган сувнинг миқдорига , яъни сарфига боғлиқ.
Диссертациянинг учинчи бобида ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланиб ишлайдиган қуёш иссиқхонасининг радиацион-иссиқлик, намлик ва ёруғлик режимини тадқиқот қилиш натижалари баён қилинди.
Иссиқхонанинг иссиқлик балансида оптик хусусиятли тўсиқ деворлар орқали атроф-муҳитга иссиқликнинг узатилиши ва субстратнинг исиши муҳим роль ўйнайди ва шу мақсадда иссиқлик чиқиндилари утилизация қилинадиган қуёш иссиқхонасининг иссиқлик ҳолати учун радиацион-конвектив иссиқлик алмашинувининг математик модели тузилган.
Ютилишдан холи бўлган участкаларда нурланиш орқали иссиқлик кўчишини тавсифлашда зонал методдан, ламинар ва турбулент режимларида табиий конвекция жараёнини тавсифлашда эса Буссинеска яқинлашишида Навье-Стокс ва конвектив-диффузион иссиқлик кўчиши тенгламаларидан фойдаланилди.
Конвектив –диффузион иссиқлик кўчиши тенгламалари учун чегара шартларини аниқлаш мақсадида иссиқлик оқимининг баланси кўриб чиқилди ва қўйилган масалани ечиш натижасида ички девор сиртига тушадиган иссиқлик оқимининг зичлигини аниқлайдиган тенглама
(7)
атроф-муҳитга бериладиган иссиқлик оқимининг зичлиги
, (8)
тупроқда иссиқлик оқимининг зичлиги тенгламаси олинган.
(9).
Таклиф этилган математик модел иссиқхона кесимида ҳарорат, тезлик ва спектрал таркибини ҳисобга олиб ёритилганликнинг тақсимланишини таҳлил қилиш имконини беради.
Иссиқхонани СО2 гази билан бойитиш даврида газ-ҳаво аралашмасининг ҳарорати , иссиқхона ичидаги ҳавонинг нисбий намлиги , иссиқхонада сув буғи (Н2О) ҳажми бўйича 2,5% ва тўсиқ деворининг ҳарорати ни ташкил этди.
Кунига 1м3 иссиқхона хажмига 10-20 грамм ҳисобдан таркибида 10-12% СО2 гази бўлган чиқинди тутун газлари юборилганда иссиқхона ичкарисидаги ҳавода СО2 газнинг концентрацияси табиий ҳолдагидан 10 марта кўп, яъни 0,2-0,4% атрофида ўрнатилди.
Нурнинг ўртача йўли узунлиги ; СО2 газнинг қоралик даражаси , сув буғининг , газлар аралашмасининг умумий ютилиш хусусияти га тенг бўлди, яъни ; .
Қишки даврда тушадиган ва иссиқхона ичига ўтадиган қуёш радиациясининг интенсивлиги гача камаяди ва умумий ютилиш хусусияти бўлганда газлар аралашмаси 1м3 иссиқхона хажмида қўшимча қуввати 14,67 бўлган иссиқлик манбаси ҳосил қилади, демак 200 м2 .3м= 600м3 иссиқхона ҳажмида 8,8 кВт иссиқлик энергияси ҳосил бўлади.
Қуёш иссиқхонасида микроиқлимни ростлаш учун тупроқ остидан суғориш усули ишлатилди, яъни суғорувчи сув иситиш батареясидан ўтиб, қуёш радиацияси ва тутун газларининг иссиқлигидан қизийди. Иссиқ сув қувурлар орқали тупроқ остидан суғориш тизимига ва илдиз ости қатламга йўналтирилади.
Тупроқнинг капилляр хоссаларига боғлиқ ҳолда суғориш сувининг ностационар сарфи тажриба йўли билан аниқланди. (5-расм).
а-суғориш гача,соат 1600 да; б- суғориш вақтида, соат 1700 да;
Do'stlaringiz bilan baham: |