Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


-расм. Экспериментал маълумотлар асосида қурилган lg Nu ни lg (Ga/K) га нисбатан боғлиқлик графики



Download 0,65 Mb.
bet11/18
Sana14.06.2022
Hajmi0,65 Mb.
#667638
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
quyosh

8-расм. Экспериментал маълумотлар асосида қурилган lg Nu ни lg (Ga/K) га нисбатан боғлиқлик графики.
Энг кичик квадратлар усули ёрдамида ва коэффициентларнинг қийматларини аниқладик ва (10) га қўйиб, нам ҳаво қатламининг эквивалент иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини аниқлаш учун қуйидаги мезонли тенгламани оламиз:
, (11)
бунда - Галилий мезони; - Кутателадзе мезони; буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги; -иссиқлик сиғими; -кинематик қовушқоқлик.
Республикамизнинг жанубида ёруғ қишки кунларда иссиқхоналарда бодринг, помидор, редиска ва кўкат етиштириш учун қўшимча ёритиш талаб қилмайди.
Йилнинг қишки даврида, қачон қуёш ўртача ноль ҳолатини олганда, иссиқхонадаги ёритилганлик оптималга яқин бўлади, ҳатто булутли кунларда ҳам ўсимликнинг ёруғликка бўлган талабини қондиради. Қишки даврда иссиқхонадаги ёритилганлик 9-расмда келтирилган.


9-расм. Қарши шахри шароитида очиқ жойда ва очиқ кунда қуёш иссиқхонасида (1,2) ва булутли кунда қишда (3,4) ёритилганлик ўзгариши (2000-2002 й).
Республикамиз иқлим шароитида чиқинди иссиқлик билан ишлайдиган ва тупроқ ости суғориш тизимли қуёш иссиқхонасининг тадқиқи натижаларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш шуни кўрсатадики, помидор етиштириш учун 60-75; бодринг учун 50-75 кг/м2 шартли ёнилғи сарфланади.
Қуёш иссиқхонасида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саноат корхоналарининг чиқинди иссиқлигидан фойдаланилганда қозон қурилмали иссиқхонага нисбатан 70-75% гача ёнилғи сарфи камаяди, 40-50% қозонхонанинг умумий эксплуатация харажатлари камаяди; транспорт харажатлари, жорий таъмирлаш харажатлари камаяди ва натижада иссиқхона маҳсулоти таннархининг камайишига олиб келади.
Диссертациянинг тўртинчи бобида қуёш иссиқхоналарида иссиқлик-масса алмашинуви жараёнларини интенсификация қилиш, энергетик самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилган ва Қашқадарё вилояти иқлими шароитида уларнинг иссиқлик-техникавий ва эксплуатацион кўрсаткичлари аниқланди.
Иссиқхоналарда январ ва февраль ойлари қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда энг юкланган давр эканлиги аниқланди. Одатда, Ўзбекистонда бу ойларда ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати -50С дан паст бўлиши кузатилади. Шунинг учун қуёш иссиқхоналарида қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш учун қўшимча иситиш учун чиқинди иссиқликдан фойдаланиш зарур. Ана шу мақсадда 1998-2002 йилларда 200 кв.метрли экин майдонига эга бўлган тажрибавий қуёш иссиқхонасида мунтазам равишда иссиқлик режимини ўрганиш учун тадқиқлар олиб борилди.
1998-2002 йиллардаги иситиш мавсумида олиб борилган илмий тадқиқлар натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, кўп йиллик статистик материаллар билан таққосланганда характерли кунларда олинган натижалар катта аҳамиятга эга эканлигини кўриш мумкин. (10-расм).

1-иссиқхона ичидаги ҳавонинг харорати; 2- ташқаридаги хавонинг харорати; 3- шамолнинг тезлиги; 4- тушадиган қуёш радиацияси; 5- иссиқхона ичкарисидаги хавонинг намлиги; 6,7 - субстрат қатламининг 30см ва 15 см чуқурлигидаги харорати; 8-иссиқлик аккумулятор каналининг чиқиш кесимида хавонинг харорати; -вентилятор ишлаган холат; - вентилятор тўхтатилган холат.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish