192
www.ziyouz.com kutubxonasi
Дилноза ЖАМОЛОВА,
Ўз Р ФА Тарих институти,
катта илмий ходим - изланувчи
БУХОРО РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
МАОРИФ СОҲАСИДАГИ СИЁСАТИ
Дастлаб маориф соҳасини ислоҳ қилиш шиори остида
майдонга чиққан Бухоро жадидлари республика ташкил
этилгач, асосий эътиборларини маориф соҳасини тубдан
ислоҳ қилишга қаратдилар. Мамлакатда таълим-тарбия
тизимини ўзгартириш ва ривожлантириш мақсадида
ҳукумат таркибида маориф нозирлиги ташкил этилди.
1920 йил 17 сентябрда унинг ихтиёрига амирлик даврида
мавжуд бўлган барча китоб, ўқув-ёзув асбобларини топ-
шириш, маориф назоратининг рухсатисиз уларни хорижга
олиб чиқиш ва сотиб олишни ман қилиш тўғрисида буйруқ
чиқарилди320.
Маориф нозири Қори Йўлдош Пўлатов раҳбарлигида
маорифни йўлга қўйишнинг умумий вазифалари, мактаб-
ларни бошқариш, педагог-ходимларга маош тўлаш тар-
тиби, давлат бюджети асосида мактабларни дарсликлар
билан таъминлаш, фанлар ва таълим-тарбиянинг асосий
йўналишларни қамраб олган “Мактаблар ҳақида умумий
қоидалар” ишлаб чиқилди321.
Нозирлик муаллимлар тайёрлайдиган мадрасалар
очиш, ўқув муассасаларига мутахассисларни танлаш, тур-
ли ёшдаги шахсларни ўқишга жалб қилиш, ҳибсхоналарда
ахлоқ тузатишга хизмат қиладиган қироатхона очиш,
мирзолар курсларини ташкил қилиш, туманларда таълим-
тарбия курслари очиб, маҳаллий ёшларни ўқишга жалб
қилиш, ўқитувчиларни моддий жиҳатдан таъминлаш,
уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш каби тадбир-
ларни амалга оширди322.
Мактабларни дарсликлар билан таъминлаш мақсадида
1921 йилда 2000 та, 1924 йилда 15000 дан ортиқ рус, турк,
зю Бухоро ахбори. 1920 йил 17 сентябр. № 2.
321 Қоидалар // Бухоро ахбори. 1920 йил 29 ноябр. №10.
313 Маориф назорати томонидан эълон //Бухоро ахбори. 1921 йил 23
апрел. № 33.
193
www.ziyouz.com kutubxonasi
татар, ўзбек тилидаги адабиётлар Туркистон АССР, РСФСР,
Татаристон АССР, Озарбайжон ваТуркиядан келтирилди323.
Бухоро ҳукумати таълим соҳасини ривожлантириш учун
1922-23 ўқув йилида давлат бюджетидан маориф ишлари
учун 5,6
% ,
1923-24 ўқув йилида эса 21 % маблағ ажратди324.
1921 йил Бухоро шаҳрида биринчи дорулмуаллимин
очилди. Дорулмуаллиминда ўқиш кундузги ва сиртқи
бўлимлардан иборат бўлиб, муддати 2 йил эди325. Шу йили
Янги Чоржўй шаҳрида “Николай” гимназияси ўқув юрти
биноси ўрнида “Файзулла Хўжа” номидаги иккинчи дор-
улмуаллимин иш бошлайди326.
Бухоро Республикасида таълим жараёнини ривожлан-
тириш мақсадида мактаблар, ўқув курслари ва олий ўқув
юртлари ташкил этилиб, уларни ривожлантириш учун бир
қатор ижобий тадбирлар амалга оширилган бўлса-да, му-
аммолар ҳали талайгина эди. Булардан бири ўқитувчилар
ва мактабларнинг моддий таъминоти билан боғлиқ бўлса,
иккинчиси болаларни мактабларга жалб қилиш муаммоси
эди. Ўқитувчиларга тўланадиган маош оз бўлгани учун
ўқув муассасаларида мутахассисларлар етишмас, мактаб
бинолари замон талабларига мутлақо жавоб бермас эди327.
Бу даврда мактабларга ўқувчиларни тўлиқ қамраб олиш
энг долзарб масалалардан бири бўлиб, бу муаммоларни
ҳал қилиш бутун ҳукумат арбоблари олдида турган нав-
батчи масала эди. Маориф нозири Абдурауф Фитрат 1923
йилда нозирликнинг 1-қурултойида сўзлаган маърузасида
бу муаммоларни келтириб чиқарган сабаблар ва уларни
бартараф этиш йўллари ҳақида гапириб ўтади.
Нозир маорифдаги ислоҳотларнинг халқ томонидан
илиқ кутиб олинмаётганига 1908 йилда бошланган жа-
дидлар ва қадимчилар ўртасида низоларни сабаб қилиб
кўрсатади. 1917 йил апрел воқеаларидан сўнг уламолар
таъсирида халқ жадидларга нисбатан бутунлай қарши
525 Хат-саводсизликбиланкураш//ОзодБухоро. 1924йил 12июн.№ 102.
324 Ўзбекистон М ДА, 47-фонд, 16-рўйхат, 372-иш, 5-варақ.
325 Бухорода биринчи дорилмуаллимин //Бухоро ахбори. 1921 йил 3
ноябр. № 54.
зм “Файзулла Хўжа” дорулмуаллимини //Бухоро ахбори. 1922 йил 30
октябр. № 113.
327 Ўқитувчими-жаллодми? //Бухоро ахбори. 1922 йил 4 феврал. № 69;
Темир Бой. Муаллимлардан бир товуш //Бухоро ахбори. 1923 йил 12
апрел. № 155.
194
www.ziyouz.com kutubxonasi
кайфиятда бўлганини қуйидагича изоҳлайди: “Русияда
инқилоб бўлиб, Николай ҳукумати йиқилғандан сўнгра
“жадид”ларнинг сиёсий қиёфалари очилди. Бунларнинг
истибдод ҳукуматига душман бўлғанлари англашилди.
Жадидлар билан истибдод ҳукумати тарафдорлари ора-
синда кураш ва жанжал очиқ бир суратда кучайиб қолди.
Ортиқ масаланинг мактаб масаласигина эмас, сиёсий
масала бўлғонини ҳар ким сезди. Истибдод тарафдорлари
бор кучларй билан кураш майдонига кирдилар: “Динсиз
жадидлар жаноби олийга осий бўлдилар. Мана жадид мак-
табининг натижаси шул экан”, деб ҳеч бир нарса билмаған
жоҳил халқни мактабдан бутунлай қўрқутдилар”338.
1920 йил сентябрда янги ҳукумат томонидан ташкил
этилган 160 та ибтидоий мактаб, 4 та қизлар мактаби ва
ўқув курслари болалар билан тўлиб кетади, аммо бир оз
вақт ўтиши билан халқ болаларини бундай мактабларга
бермай қўяди. Бу ҳолат ҳақида А . Фитрат шундай дейди:
“Инқилоб тўлқунидан қўрқуб қолған халқ ҳеч бир нарса
англамасдан томонларга қизил байроқчилар осғани
каби ўз болаларини мактабларга қўя берди. Унларнинг
янги мактабларга бола ёғдиришлари маориф тарафдо-
ри бўлғонлиқлари эмас, ўзларини ёлғондан “жадид”
кўрсатмак ва ҳукуматнинг аксилҳаракатга қарши очилған
курашидан қутулмоқ учун эди. Инқилобнинг тўлқунли
кунлари бўлғон биринчи давриси ўтди. Ҳукуматда, халқда
бироз тинчланди. Ҳар ким ўз ишига машғул бўлмоқ учун
мусоада борлиғини англади. Мана ундан кейин халқ ҳам
секин-секин болаларини мактабдан чиқара бошлади”.329
Бундай шароида маориф нозирлиги мактабларнинг
бўшаб қолгани ҳамда моддий ва маънавий кучлар етар-
ли даражада бўлмагани сабабли уларнинг учдан икки
қисмини қисқартиришга қарор қилади. Аммо учдан бир
қисм мактабларда ҳам болалар ўқишга келмай қўяди.
Уларни мактабга милиция ёрдамида келтиришга қарор
қиладилар. Абдурауф Фитрат бундай йўл тутиш тўғри
эмаслиги, вақтинчалик бир чора бўлганини таъкид-
лайди. У: “Эсизким, камайтирилган мактабларга ҳам
талабалар давом этмадилар. Чорасиз милицияга муро- * *
“ 8 Маориф ишлари (1-маориф қурултойида Фитрат ўртоқнинг
маърузаси) // “Учқун” журнали, 1923 йил 1 апрел. - Б. 2.
Я5 Ш уж ойд а.-Б . 3.
195
www.ziyouz.com kutubxonasi
жаат этдик. Талабаларнинг давомини милиция кучи
билан таъмин эта келдик. Лекин бу ишни бундай қилиб
охириғача олиб бормоқ тўғри эмас. Бу муваққат бир чо-
радир. Мактаб ҳибсхона эмас, унга болаларни милиция
билан тортмоқ болаларнида, ота-оналарнида мактабга
муҳаббат қилишларига йўл бермайдир. Ота-оналар ўз
болаларини милиция билан мактабга тортилғанини
кўргач, жуда қўрқалар. “Бунинг бир балоси бўлмаса, нега
бунча зўрлайдир”, деган ваҳимали бир фикрга келадилар.
Халқимизни тезлик билан маорифга исиндирмоқ истаган
бизлар учун бу йўл зарарлидир. Зотан қурол кучи билан
бир миллатни йўқ этмак қулай, бор этмак мумкин эмас-
дир. Қурол кучи била ҳеч бир жамиятни маданият сари
жўнатиб бўлмайди”,330 дейди.
Тез орада Бухоро шаҳридаги мактаблардан бирида “Ота-
лар мажлиси” чақирилади. Мажлисда оталардан иборат
3 кишилик комиссия тузилади. Ушбу комиссия аъзолари
болаларнинг мактабга жалб қилиш учун мутасадди этиб
белгиланади ҳамда мактабдаги маънавий ва моддий
нуқсонлар ҳақида нозирликка доимий маълумот бериб
боришлари ваколати берилади. Комиссия ташаббуси би-
лан болалар мактабга милициясиз кела бошлайди. Бу тад-
бирдан кўзланган мақсад амалга оша бошлаганини кўрган
Маориф нозирлиги бундай комиссияни республиканинг
барча вилоятларида тарғиб қилиш юзасидан таклифлар
ишлаб чиқади.
1920-1924 йилларда Бухорода таълим тизимида амалга
оширилган ислоҳотларда миллат жонкуярлари - Бухоро
тараққийпарварларининг хизматлари катта бўлиб, давлат
раҳбарлари лавозимида фаолият кўрсатган бу шахслар-
нинг асосий вазифаси замон талабларига жавоб берадиган
мактаблар ва олий ўқув юртлари ташкил этиш, ёшларни
чет элларда ўқитиш ҳамда юртининг истиқболи учун
курашадиган баркамол авлодни вояга етказишдан иборат
эди. Бу йўлда минглаб тўсиқларга дуч келсалар-да, умрла-
рининг охиригача халқ ва миллат дарди билан яшадилар.
330 Маориф ишлари (1 -маориф қурултойида Фитрат ўртоқнинг маърузаси)
// “Учқун” журнали, 1923 йил 1 апрел. - Б. 3.
Do'stlaringiz bilan baham: |