Нодира МУСТАФАЕВА,
Ўз РФА Тарих институти,
тарих фанлари номзоди
ТУРКИСТОН Ж АДИДЛАРИНИНГ
ЗАМОНАВИЙ ЎРТА ВА ОЛИЙ МАКТАБ,
МАОРИФ МАСАЛАСИГА МУНОСАБАТИ
“Миллатнинг тараққийси анинг аввали мунтазам
мактабларидан бошланур. Агарда биз динимизни, мил-
латимизни яхши кўруб, муҳофаза қилмоқчи бўлсак, аввал
саодат эшиги бўлган мактабимизни замонға мувофиқ
ислоҳ қилиш керак”233, - деб ёзган эди туркистонлик
жадидлардан бири Ҳожи Муъин Шукрулло. Ҳақиқатан
ҳам, мактаблар ислоҳи масаласи жадид матбуотининг
кенг ва қамровли мунозараларига сабаб бўлди. Туркистон
И5 Ешларға мурожаат// Самарқанд. 1913 йил 9 август.
155
www.ziyouz.com kutubxonasi
мактаблари қандай бўлиши керак, улар қайси йўналишда
ривожланиши зарур, каби муаммолар ўз даври муал-
лифларининг диққат марказида бўлди. Мунаввар қори
Абдурашидхонов асрлар давомида ҳукм суриб келган
мактаб ва мадрасалардаги ўқитиш тизимини ислоҳ
этишни илгари суради. Мактабларда ҳали асл мазмуни
ва маъносини тушунишдан йироқ болаларга Фузулий,
Навоий, Хўжа Ҳофиз, Бедилнинг муҳаббат ҳақидаги
шеърлари ўқитилади ва унингча: “бир болага Фузулий
ўрнига илми қироат, Навоий ўрнига масоили эътиқодия,
Хўжа Ҳофиз жойига масоили амалиёт, Бедил бадалиға
илми ҳисоб ўқитилса, дин ва дунёси учун қанча фойдалар
ҳосил қилиб, мусулмон ўлур”234. Балоғатга етмаган бола-
лар улардаги фалсафий маънони уқмаган, ҳатто уларни
ўқиётган домласи ҳам тушунмаган ҳолда “жоҳил домла-
ларни таълими фалонни қоши қора, кўзи қора, юзи оқ,
сўзи ширин, деб болаларни фасод ахлоқиға биринчи сабаб
ўладурғон” асарларга айланаётганлигини таъкидлаган
муаллиф, буларнингўрнига математика, география, ислом
тарихи каби дунёвий ҳам диний илмларни ўқитиш фой-
дали, деган фикрда эди. “Ибтидоий мактабларимизнинг
тартибсизлиги ёҳуд тараққийнинг йўли” мақоласининг
муаллифи Ниёзий Ражабзода ўлкадаги бошланғич мак-
табларнинг замон талабига жавоб бера олмаётганлигини
далиллар билан келтиради: “... хоҳ Бухоро, Самарқанд,
Тошканд, хуллас, умум Туркистон шаҳарларинда бўлган
мусулмон қариндошларимиз инсоф ила фикр қилсалар,
мактабларимизни кўп паришон ва беинтизом ҳолатда
кўрарлар. Муддати таҳсил кўп узоқ бўлганлиги учун кўп
кишилар болаларини 8 - 1 0 йил мактабга қўёлмайдурлар.
Чунки қудрати истеъдодлари етмайдир. Шунингучун мак-
табда юрган болаларимиздан 10 ё 8 нафардан 2 ё 3 нафар
аҳли савод бўлуб чиқадурлар”235. Унинг фикрича, диний
билимларни чуқур ўрганиш зарур, лекин “ҳунарлик ва
бой бўлмоқ учун албатта илму маърифат лозимдур. Илму
маърифат учун мактаб, мадрасалар ислоҳ қилинуб, низом
ва тартибга киргизулмоғи лозимдур”. Англия, Германия
мамлакатлари, дейди у, илм-фан тараққийси натижасида
254
А Б Д У Р А Ш И Д Х О Н О В М. Бизни жаҳолат - жаҳли мураккаб //
Абдурашидхонов М. Танланган
асар л ар
Тошкент, 2003.143-144-бетлар.
255
РАЖАБЗОДАНиёзий.Ибтидоиймактабларимизнингтартибсизлиги
ёҳуд тараққийнинг йўл // Ойина (1914-1915Й.). Тошкент, 2001.5-бет.
156
www.ziyouz.com kutubxonasi
“ер юзининг бойликларини ўзларига қоратуб олибдурлар”.
Илм-маърифатдан маҳрум бўлган миллат эса, “санъат ва
ҳунар соҳиби бўлган миллатларнинг оёғи остида эзилурга
мажбур бўладур”.
“Ойина” журнали ўзининг 1914 йил 27-сонида ҳукумат
статистик маълумотлари асосида Самарқанд вилояти
шаҳарлари бўйича аҳоли, мадраса, мактаб ва талабалар
сони келтирилган жадвални чоп этади. Маълум бўладики,
маҳаллий аҳолининг ҳар юздан уч нафари, рус милла-
тининг ҳар юздан 16 нафари ўқишга жалб этилган. Ушбу
вазиятни муаллиф “ҳазрати Пайғамбаримизнинг “Илм
Хитойда бўлса-да талаб қилингиз”, “Талаби илм ҳар
мусулмон эр ва хотунға фарздур”, “Илмни бешикдан
қабрғача талаб қилингиз” деган амри шарифлариға бўйин
қўймаганимиз маълум бўлур. Ва бул ўқумасликнинг
охири дунё охири ва охиратда расволик бўлур”234, деб
баҳолайди. “Агарда ҳар миллатнинг истиқболини билмак
хоҳланса ул миллатни болалариға назар ва... аларнинг
сиҳҳатларига ва ҳусни тарбия ва таълимлариға”237 катта
эътибор зарурлиги Абдусалом Азимийнинг “Таълим ва
тарбия” мақоласининг бош мавзуси бўлди. Унинг “болаға
она биринчи омил ва мураббийдир. Онани таъсири
болаға, отани таъсиридан зиёдадир” фикри ҳамма давр
учун бирдек катта аҳамиятга эга. Зотан, “Агарда оналар
жоҳила бўлмай, балки оқила, муҳаззаба, мутааллама ва
одоби саҳиҳаларга доно бўлсалар ва болани ўз тарбиясига
мувофиқ бўлувини тушунса, ҳифзи сиҳҳат ва одобга риоя
этса ва нобажо бўлунмоғидан тўхтатса ва одиби исломия
ва ахлоқи марзия бирла тарбият этса, албатта, ул болани
оқил ва ҳалим бўлмоғига шак ва шубҳа йўқдур”238.
Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ўқимишли, илмли,
маданиятли, ўз жамияти учун зарур ва фойдали инсонлар
бўлиб етишишлари каби масалалар миллий матбуот-
нинг долзарб мавзуларидан бирига айланди. Бу мавзуда
кўплаб мақолалар, шеърлар, бадиий асарлар чоп этиб
борилди. Сўфизоданинг “Ўқунглар оналар”239, Тавалло-
156
Самарқанд вилоятининг нуфуси ҳукуматнинг санаи холиядаги
ҳисоби бўйунча//Ойина (1914-1915й.). Тошкент, 2001. 21-бет.
В7
А З И М И Й Абдусалом. Таълим ва тарбия//Ойна. 1915 йил 5 февраль.
08
Ўша ерда.
т Садои Туркистон. 1914 йил 17 май.
157
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг “Ҳамширалар тилиндан”240 шеърларида Туркистон
хотинларининг “мутеъ жориялар”га айланиб қолганлиги,
уларнинг маърифатли бўлишига қаршилик кўрсатаётган
“чаласаводлар”га қарши чиқилади ва уларнинг хулосаси
маърифатни кенг жорий этиш зарурлиги билан якун топа-
ди. “Биз бечораларни шу холларга (жаҳолат назарда тутил-
ган - Н.М.) қолғонимизга биринчи сабаб илмсизлигимиз,
дунёдин хабарсизлигимиздур. Эй оталар ушбу ҳолимизни
кўз олдиға келтуруб бизларни оқартурурға, илм-маориф
нуридин баҳравор қилурга ҳаракат қилингиз ... Маъсума
қизларингизни дунёда бахтли ва саодат ила яшатурға
ошиқингиз” 241, дейди “Тошкандлик бир муаллима” имзо-
си билан ёзган “На учун ибрат олмаймиз” мақоласи муал-
лифи. Қизларга турли зийнатлар эмас, аксинча илм, ҳунар
кераклиги, ўғил болаларга нисбатан қиз болаларга илм,
ҳунар кўпроқ зарурдир, деган фикрлар бу мақоланинг бош
мазмунига айланди.
Салима Ёқубова ва Маҳфуза Мақсудоваларнинг “Никоҳ
ҳақида” сарлавҳали мақолаларининг иккинчи қисми “ Му-
аллималик масаласи”га бағишланиб, унда туркистонлик
хотин-қизлар учун Европа усулидаги мактаблар очилиши,
уларда муаллимлик шаҳодатномаси бўлган, алоҳида курс-
лардан ўтган муаллималар дарс беришлари, уларга маъ-
лум миқдорда ойликлар белгиланиши кераклиги ҳақида
мулоҳазалар баён қилинади242. Диққатга молик томони
шундаки, муаллифлар Туркистонда ҳам худди Европада
бўлганидек, хотин-қизлардан муаллима тайёрлайдиган
дорилмуаллимот - олий ўқув юртлари очилиши масаласи-
ни қўядилар.
Умуман аёлларнинг илмсизлиги муаммоси Туркис-
тон тарққийпарварларини доимо ташвишлантирган.
Улар ҳатто бошқа мусулмон давлатларида бу ҳолатнинг
мавжудлигини ёритишга ҳаракат қилганлар. Жумладан,
бир мақолада ёзилишича, Миср ҳудудида “5 милйўн 265
минг 250 нафар хотун борлиги билинди. Буларнинг ёлғуз
Do'stlaringiz bilan baham: |