Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

240 Садои Туркистон. 1914 йил 24 декабрь.
241 Тошкандлик бир муаллима. На учун ибрат олмаймиз // Садои 
Туркистон. 1914 йил 20 май.
2,2 ЁҚ У Б О В А С ., М А Қ С У Д О В А М. Никоҳ ҳақида // Садои Туркистон. 
1914 йил 20 май.
158
www.ziyouz.com kutubxonasi


20 минг нафари, яъни юз хотунга бир нафари ўқиб ва ёзмоқ 
билур экан. Аларнингда кўпи оврупали ёки насоро араб 
хотунларидур”243. Муаллиф “ўқимоқ намоздек эр ва аёлга 
шаръан фарз” эканлигини яна бир карра эслатади. Бундай 
мазмундаги мақола Заҳриддин Фатхиддинзода қаламига 
мансуб бўлиб, унда хотин-қизларнинг илм ўрганиши ва 
тарбияси хусусида сўз боради244.
Туркистонни умумий қолоқликдан чиқариш йўлидаги 
энг катта тўсиқ бўлган эскича ўқитиш усулини таълимнинг 
европача ўқитиш тартибига асосланган янгича усул билан 
алмаштириш ва бусиз маърифий юксалишга эришиш 
мумкин эмаслиги масалалари тараққийпарварларнинг 
бош ғояси ҳисобланган. “Ислоҳни нимадан бошларга” 
сарлавҳали мақола муаллифи: “Мен оврупа халқининг бу 
даражада тараққий ва толеларининг биринчи сабабини 
ва бош сабабини кўп ахтардим. Лекин ибтидоий тарбия- 
ларининг мукаммаллигидан бошқа сабаб топа олмадим. 
Ва, бинобарин ислоҳотимизни мактаб ибтидоларимиздан 
бошламоқ даркор деб ҳисоблайман”245, деб ёзади ва Турки- 
стондаги мактаб-мадрасаларда амал қилинаётган ўқитиш 
тартибини замон талабларига жавоб бера олмаслигини, 
турмушдан орқада қолганлигини шундай тушунтиради: 
“мадраса талабаларига тарихи миллият ва ҳисоб ўқитмоқ 
одати бизда ўлда-жўлда ёки асло йўқ. Жўғрофия ва риё- 
затга сайр қилувчи дарсларни албатта мударрисларимиз 
ўқимайдилар, шогирдларига ўқитмайдилар. Демак, биз- 
нинг мадраса шогирдларимиз ниҳоятда паст қадам бўлиб 
қолмоқдалар”246.
Айтиш лозим, миллий матбуот саҳифаларида янги 
усул мактаблар масаласи билан бир қаторда, мадрасалар 
ислоҳига ҳам катта эътибор қаратилди. Шу ўринда “Садои 
Туркистон” саҳифаларида чоп этилган ушбу мавзудаги 
мақолаларни таҳлил этиш мақсадга мувофиқ. “Усули 
жадида мадрасаси”247 номли мақолада Туркистонда
143
Хотунларда илм маориф // Ойина (1914-1915й.). Топпсент, 2001.72-бет. 
344
Ф АТХИДДИНЗОДАЗақриддин.Ҳуқуқинисвои//СадоиТуркистон. 
1914 йил 10 декабрь.
145
М У Х Т О Р О В Ш. Ислоҳни нимадан бошларга // Садои Фаргона. 1914 
йил 3 апрель.
144
Ўша ерда.
147
Усули жадида мадрасаси // Садои Туркистон. 1914 йил 17 июнь.
159
www.ziyouz.com kutubxonasi


бир қатор янги усул - жадид мактаблари бор бўлишига 
қарамай, ҳанузгача бирорта янги усулда ташкил этилган 
мадраса йўқлиги ҳақида фикр билдирилади. Мақола му- 
аллифи янги усул мадрасалари қандай бўлиши кераклиги, 
у ерда қандай фанлар ўқитилиши ва дарслар қайси тилда 
олиб борилиши кераклиги ҳақида мулоҳазалар билдира- 
ди. Муаллиф Туркистонда янги ташкил қилинажак мактаб 
ва мадрасалардаги “дарсларда тадқиқот ва тамринот усу- 
лини ижро қилмоқ, баъзи ҳошияларни (фанларни - Я М ) 
чиқаруб, ўрниға бошқа муҳим дарслар киргузмак: тарих, 
табиёт ва риёзиёт илмларидин ҳам талабани бир оз хабар- 
дор қилмоқ” зарур деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Н.Ёвишев муаллимларга усули таълим 
ва тарбия масалаларини вужудга келтириш таклифини 
ўртага ташлайди248. Унинг “Ҳозирги мадрасамизда ўқув”149 
номли мақоласида X X аср бошларидаги Туркистондаги 
олий ўқув даргоҳлари ва мударрислари ҳақида танқидий 
сўз бориб, улар Улуғбек, Навоий каби алломалар давридаги 
мадраса ва мударрислар билан қиёсланади. Қадимда Шарқ 
мамлакатларида, хусусан, Моварауннаҳрдаги мадрасалар- 
да йирик файласуфлар, ўткир ҳакимлар, мутафаккирлар, 
жумладан Улуғбек, Али Қушчи каби жаҳоншумул олимлар 
дарс ўқитишгани, дунёвий билимларга катта аҳамият 
берилгани, лекин бундай хайрли анъаналар X X асрга 
келганда йўқ бўлиб, улар ўрнига фақат диний билимлар 
ўқитилаётганлиги алам ва изтироб билан баён қилинади.
“Бир муллача” деб имзолаган муаллиф ўзининг “Мад- 
расаларимиз не ҳолда”250 номли мақоласида мавжуд ўқув 
муассасаларини қаттиқ танқид остига олади. Жумладан, 
у “дарс хоналари эшикларида совуқ кунларда дир-дир 
қалтираб ва мунтазир бўлуб, ўлтура-ўлтура безор дарсга 
етушгон бечора шогирдларға биринчи улуми диниядан 
санолғон тафсир ва ҳадислардан дарс берилмаслиги, 
...бунинг устига ҳафтада тўрт кун дарс берилуб, уч кун 
ўйун-кулгу ва бемазабозлик ила шогирдларнинг умрлари 
зое бўлиши” каби нохуш ҳолатларни санаб ўтар экан, “Эй, 
устозлар! Фикр ва андиша қилинг! Бу нуқсонларингиз

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish