258 БУДАЙЛИЙ М. Мусулмонлар ҳаётидан бир лавҳа // Садои
Туркистон. 1914 йил 6 май.
162
www.ziyouz.com kutubxonasi
ёпўниялилар орасиға боши ила кирса, бизим мусулмонлар
орасиға қуйруғи ва орқаси ила кирди”259.
Албатта, маҳаллий халқнинг фан-техника янгилик-
ларини эгаллаши, уни ўзлаштириши, миллат манфаа-
тини ҳимоя қилиши учун энг аввало рус ва бошқа хори-
жий тилларни ўрганиш орқали амалга оширилишини
тараққийпарварлар жуда тўғри англаганлар ва уларни
ўрганишга бўлган саъй-ҳаракатларини қайд этиш лозим.
Зеро, улар мустамлака шароитида миллат манфаатини
ҳимоя қилиш, иқтисодий тараққиётга эришишучун албат-
та рус тилини ўрганиш орқалигина амалга оширилишини
жуда яхши билганлар. Маҳмудхўжа Беҳбудий: “Давлат ду-
маси нари турсин, расмий маҳкамаларга кириб бизни му-
дофаа қилатургон кишимиз йўқ, бошимиз оғриса дўқтурга
борармиз, аммо дардимизни айтишга тил йўқ, ўзимизда
дўқтур йўқ. Иккимиз бир-биримиз билан низо қиламиз.
Кетамиз закўнчиға сўйламоққа тил йўқ”260, - деб, булар-
нинг барчасининг сабабини аввало илмсизликдан излаш
кераклигини таъкидлаган эди. У чет тилларини билиш
таълим олиш, фан ва маданият ривожига, тараққиётга эл-
тувчи куч эканлигини ўзининг “Икки эмас, тўрт тил лозим”
номли мақоласида ҳам муҳим масала сифатида кўтарди:
“бугун бизларга тўрт тилга таҳрир ва тақрир этгувчилар
керак, яъни арабий, русий, туркий ва форсий. Арабий тил
дин учун на даражада лозим бўлса, русий ҳам тириклик
ва дунё учун лозимдур”261. Чунки “бусиз Туркистон за-
монавий тараққиётга эриша олмайди” ва “тил билишлик
тараққиёт ва илму амал йўлларини кенг очилмоғини
гаровидир”. Беҳбудий нашр қилдирган “Ойина” журнали,
“Самарқанд” газетасининг сўнгги саҳифаларида доимий
равишда рус тилидаги реклама ва баъзи бир маълумотлар-
га ўрин ажратар эди. “Рус лисонининг аҳамияти” мақоласи
муаллифи Оллоёр: “Бу асрда ҳар ким ўз она тилидан ғайри
бирор маданий ва ёки тирикликда ғоят зарур бўлган
ажнабий бир тилни ўрганмаклик албатта лозимдур. Бир
миллатнинг тахти ҳимоясинда турган халққа ул миллат-
нинг асл тилини билмак албатта ҳар жиҳатдан зарур ва * 1
6
0
139 Ўша ерда.
160 Б Е Ҳ Б У Д И Й М. Эҳтиёжи миллат// Самарқанд. 1913 йил 12 июль.
361 Б Е Ҳ Б У Д И Й М. Икки эмас, тўрт тил лозим //Беҳбудий М. Танланган
асарлар. Тошкент, 1997.150-152-бетлар.
163
www.ziyouz.com kutubxonasi
лозимдур”262, - деб ҳисоблайди. Ўндан ортиқ тилни билган
Исҳоқхон Ибрат 1901 йилда русча сўзларни арабча ёзув
тизимига солиб, “Луғати ситта ас-сина” номли китоб чоп
этди. Албатта, унда олти тил (араб, форс, турк, сарт, ҳинд,
рус -
Н .М .)
жамланган бўлсада, рус алифбосини билмай-
диган миллатдошлари учун амалий ёрдам беришнинг бир
усули бўлди. Рисола халқни жаҳон илм-фан ва маданияти
ютуқларига яқинлаштириш, хорижий тилни ўрганишга
бўлган маҳаллий халқ эҳтиёжини қондириш учун яратил-
ган эди263. Ибрат бу фикрини ўзининг амалий фаолиятида
ҳам қўллади. Ўзи очган мазкур мактабга илғор педагог,
рус тилини чуқур билувчи татар маорифи ходими Ҳусаин
Макаевни таклиф қилди ва у билан ёнма-ён туриб халқни
илм-маърифатли қилиш йўлида хизмат қилди264.
Бу даврда тараққийпарвар зиёлилар маҳаллий халқ
фарзандларини жамият ҳаётида ўз ўринларини эгаллаши,
ўз Ватани ва миллат тақдири учун жон куйдирувчи му-
тахассислар бўлиб етишишларида тилни ўрганиш сув ва
ҳаводек зарурлигини матбуот саҳифаларида қайта-қайта
таъкидлаганлар. Шу ўринда Мунаввар қори Абдурашид-
хоновнинг мазкур ишдаги амалий ҳаракатларини алоҳида
кўрсатиб ўтиш зарур. У 1911 йил 10 февралда Сирдарё
вилояти биринчи туман халқ ўқув юртлари инспекторига
йўллаган илтимосномасида ўзининг жадид мактабида рус
тилини ўқитишга рухсат сўрайди. Бироқ бу илтимос рад
жавобини олди. Тараққийпарварнинг қайта-қайта қилган
саъй-ҳаракатлари натижасида 1914 йил, орадан уч йил
ўтгач, унинг мактабида рус тилини ўқитишга расмий рух-
сат берилади265. 1916 йилга келиб Туркистондаги кўпгина
жадид мактаблари Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг
тузган дастурлари асосида иш олиб борди.
262 ОЛЛОЁР. Рус лисонининг аҳамияти // Садои Туркистон. 1914 йил 17
май.
263 Бу қақда тўлиқ қаранг: Воқидова К.А. Исҳоққон Жунайдуллоҳ Хўжа
ўғли Ибрат ва унинг тарихий илмий мероси: Тарих фан.ном. илмий
даражасини олишучун ёзилган диссертация. Тошкент, 2002.44-бет.
ш Д О Л И М О В У. Исҳоқхон Ибрат (Истиқлол фидойилари сериясидан).
Тошкент, 1994.53-бет.
163 Бу ҳақда тўлиқ қаранг: А Б Д У Р А Ш И Д Х О Н О В Мунаввар қори.
Танланган асарлар /Нашрга тайёрловчи ва сўз боши муаллифи
С.Аҳмедов. Тошкент, 2003.19-22-бетлар.
164
www.ziyouz.com kutubxonasi
Шу билан бир қаторда, рус тилини ўрганиш маҳаллий
тил қоидаларига зарар етказмаслиги хусусида ҳам
мушоҳадалар билдирилган. Садриддин Айний “Ҳар
миллат ўз тили ила фахр этар” мақоласида тилга ҳурмат,
унга европача сўзларни, уларнинг туркий тилдаги
маънодоши бўлса ҳам, қўшиб ишлатиш унга путур ет-
казиши мумкинлигига урғу берди266. А.Авлоний “ҳар
бир миллат ўз она тили ва адабиётининг сақламагини”
“ҳифзи лисон” деб атайди. Чунки “ҳар бир миллатнинг
дунёда борлигини кўрсатадирғон ойнаи ҳаёти тили
ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак, миллатни
руҳини йўқотмакдур”267. Албатта, унинг мазкур фикрла-
ри ҳозирда ҳам ўз аҳамиятига эга.
Айтиш лозим, Туркистондаги мавжуд камчиликларни
таҳлил қилган муаллифлар, туркистонлик мусулмон-
ларнинг таракқиёти энг аввало маориф ислоҳотида,
қироатхоналар,
нашриётларнинг
ривожида,
барча
иқтисодиётнинг замонавий ислоҳида эканлигига алоҳида
урғу берганлар. Бу ишларни амалга ошириш учун энг ав-
вало маблағ зарурлигини, уни эса мурувватли бойлар ўз
сармояларининг маълум қисмидан ажратишлари зарур-
лигини қайд этиб, бошқа миллат бойлари ўз миллатдош-
лари учун катта хайр ва эҳсонлар сарфлашларини доимо
такрорлаганлар. Шу ўринда нафақат сармоядор бойлар-
нинг мурувватларидан баҳраманд бўлиш, балки ёшларни
бирлаштириб, уларни фойдали ишларга жалб этиш, мада-
ний-маърифий тадбирларда фаол иштирокини таъминлаш
масалаларига эътибор зарурлиги ҳам кўрсатила бошлади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, жадид матбуоти
ва бошқа нашрлар Ўзбекистон маданияти тарихшунос-
лигининг ноёб қисми саналади. X X асрнинг дастлабки
йилларидаги миллий адабиётларда, асосан матбуотдаги
мақолаларда Туркистондаги маданий-маърифий жараён-
ларнинг ёритилиши бир неча йўналишга қаратилди. Зеро
уларда аҳолининг ижтимоий-сиёсий савиясини ошириш,
Туркистон иқтисоди ва маданиятини равнақ топтириш, * 2
6
1
266 А Й Н И Й Садриддин. Ҳар миллат ўз тили ила фахр этар // Ойина.
(1914-1915 й.)... 11-12-бетлар.
261 А В Л О Н И Й А . Туркий гулистон ёхуд аҳлок // А В Л О Н И Й А.
Танланган асарлар...60-бет.
165
www.ziyouz.com kutubxonasi
касбий маҳорати нжсак, билимли, ижтимоий фаол ин-
сонларга катта эҳтиёж сезаётган ўлка учун миллий мута-
хассисларни тайёрлаш, бу эҳтиёжни замонавий маориф
муассасалари орқали қондириш ёки уларни таълим олиш
учун чет элга юбориш, ўқув муассасаларини тубдан ислоҳ
қилиш, таълим соҳасида табиий фанлар чуқур ўргатилиши
лозимлиги, миллат тарбиячилари - хотин-қизларни маъ-
рифатли қилиш, замонавий таълим ва тараққиётга эри-
шиш учун кўплаб тилларни ўрганиш, маданий-маърифий
тадбирларни кенгайтириш зарурияти бош мавзулар қилиб
белгилаб олинган эди.
* * *
Do'stlaringiz bilan baham: |