Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди


www.ziyouz.com kutubxonasi ЖАДИД МАКТАБИ, МАОРИФ ВА



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

150
www.ziyouz.com kutubxonasi


ЖАДИД МАКТАБИ, МАОРИФ ВА 
АХЛОҚИЙ ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ
Доно ЗИЁЕВА,
ЎзР ФА Тарих институти, 
тарих фанлари доктори
X X АСР БОШЛАРИДА Ш АҲАР 
КУТУБХОНАЛАРИ ТАРАҚҚИЁТИДА Ж АДИД 
МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ЎРНИ
Ўзбекистон шаҳарлари азалдан илм-фан маркази 
сифатида машҳур бўлиб, бунда кутубхоналар катта роль 
ўйнаган. Айниқса, 1Х-ХН асрларда, Амир Темур ва Тему- 
рийлар даврида мамлакатда улкан кутубхоналар ташкил 
этилди, илм-фан юксалди. Кейинги асрлар, хусусан, 
хонликлар даврида ҳам минтақадаги йирик шаҳарлар, 
хусусан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон шаҳарларида 
ҳукмдорлар саройларида йирик кутубхоналар фаолият 
юритган.
Садри Зиё маълумотларига қараганда X X асрнинг 
бошида биргина Бухоро шаҳрида 13 та кутубхона, 96 та 
қироатхона бор эди. Бухоро шаҳридаги ҳукмдор сарой- 
идаги кутубхонада хитой, уйғур, пушту, форс, араб ва 
бошқа тиллардаги қўлёзмалар сақланган. Кутубхонада ки- 
тобдор, мушриф, рисолачи ва мирзолар хизмат қилганлар. 
Сарой кутубхонасида амирларнинг шахсий коллекция- 
лари билан бирга 47.500 жилд турли тиллардаги қўлёзма 
ва тошбосма китоблар сақланган. 1915 йили профессор 
А.А.Семенов амирлик кутубхонаси билан танишиб чиқиб, 
уни тартибга келтириш ва қисман тавсиф қилишга эри- 
шади. А.А.Семенов амирнинг кутубхонаси миниатюрали 
қўлёзмалар билан тўла эканлигини қайд этган эди.
151
www.ziyouz.com kutubxonasi


Хива шаҳрида ҳам хон саройида жуда бой кутубхона 
мавжуд эди. Бу ердаги қимматли қўлёзмалар асрлар мо- 
байнида тўпланиб келган. Айниқса, Хива хонлигининг 
маърифатпарвар ҳукмдори Муҳаммад Раҳимхон Феруз 
даврида кутубхонага катта эътибор берилди. Жуда кўп 
асарлар қайта кўчирилди, таржима қилинди, тошбосма 
усулда чоп этилди, янги-янги асарлар яратилди.
Шаҳарлардаги деярли ҳар бир мадраса ўз кутубхонасига 
эга бўлиб, уларда таълим жараёнида қўлланиладиган тур- 
ли дарслик, қўлланма ва адабиётлар, адабиёт, ислом дини, 
тарих, тиббиёт, географияга оид қўлёзмалар сақланган. 
Хусусан, Бухоро амирлигида X X аср бошларида йирик ма- 
драсалар қошидаги кутубхоналарда бир неча ўн минглаб 
қўлёзмалар сақланган230. Кутубхоналар учун алоҳида вақф 
мулклари ажратилган.
Кутубхоналарда китобларни сақлашдан ташқари янги 
китоб билан бойитиб бориш учун ҳам вақфлар таъсис 
этилган. Кутубхоналарда мусулмон давлатларидан келган 
кўплаб адабиётлар бор эди. Кутубхоналар нодир китоблар- 
ни тўплаш, улардан ҳеч бўлмаганда нусха кўчириш орқали 
ҳам тўлдириб борилган.
Бухоро мадрасаларида кутубхоналар махсус биноларда 
жойлашган, уларда ҳарорат ва ҳаво намлиги кузатиб бо- 
рилган, китоблар аъло сифатли қоғозларга ёзилиб, чарм 
муқовалар билан муҳофаза қилинган ҳамда махсус чарм 
сандиқларда сақланган231.
Бухорода ўз даврининг таниқли уламолари, хусусан, 
қозиларга, ҳамда амалдорлар, яъни бекларга тегишли ху- 
сусий кутубхоналар ҳам мавжуд эди. Бухоро шаҳрида энг 
бой шахсий кутубхона амирзода Ҳашматга тегишли эди. У 
Бухоро амири Музаффарнинг ўғли бўлиб, ўзидан бир неча 
асарлар ҳам қолдирган.
Мамлакатда яна бир нечта йирик шахсий кутубхоналар 
бўлган. Улар орасида қозиул-қуззот Абдувоҳид Садр Бал- 
хий, Муҳаммад Шариф - Садри Зиёга тегишли кутубхона- 
лар шулар жумласидан эди. Бухоронинг адабий, маданий 
ва сиёсий аҳволига оид қимматли маълумотлар берувчи 
илмий асарлар яратган Муҳаммад Шариф Садри Зиё
™  Т У Р С У Н О В С. Шеробод тарихи. Денов, 1993,13-бет.
И| А Й Н И Й С. Б У Х А Р А . - Душанбе, 1985. - С.135.
152
www.ziyouz.com kutubxonasi


кутубхонасига тегишли қўлёзмаларнинг 300 тага яқини 
ҳозирда Шарқ қўлёзмалар жамғармасида сақланмоқда.
Бундан ташқари, Бухоро амирлигидаги йирик беклик- 
лар марказлари хусусан, Китоб, Шаҳрисабз шаҳарларда ҳам 
бек ҳузурида кутубхоналар мавжуд эди. Аммо кутубхона- 
лар асосан, сарой аёнлари, амалдорлар, олим ва уламолар 
учун очиқ бўлиб, кенг халқ оммаси бундан бебаҳра эди.
Қўқон, Бухоро ва Хива хонликларини забт этиш жараё- 
нида ҳарбийлар томонидан ўлка шаҳарлари, ҳукмдорлар 
саройлари, беклик марказлари, мадрасалардаги кутуб- 
хоналардан жуда кўп қадимий қўлёзмалар талон тарож 
қилинган эди. Уларнинг энг қимматлилари Россия музей- 
лари ва кутубхоналарига жўнатилган бўлса-да, қолган кат- 
та қисми тўпланиб қолган эди. Уларни бир жойда сақлаш 
масаласини ҳал этиш учун ўлка маъмурияти Туркистонда 
кутубхона ташкил этишга қарор қилади. Шу тариқа 1870 
йилда Тошкентда рус аҳолиси ва амалдорлари учун илк 
кутубхона ташкил этилиб, унинг фондини рус тилидаги 
китоблар билан бойитиш учун Россия Фанлар Академия- 
си, халқ таълими Вазирлиги томонидан юборилган китоб- 
лар ҳисобидан 2200 жилд китоб тўпланади.
1886 йилда кутубхона фонди 15.500 тага етади. Шундан 
6000 жилдини Ўрта Осиё ва унга чегарадош мамлакатларга 
бағишланган, турли шарқ ва Европа тилларида ёзилган 
асарлар ташкил этган. X X аср бошига келиб, кутубхона 
жамғармаси 40 минг жилдга етади. Унинг таркибида 
22.160 номдаги асарлар, турк, форс, араб ва бошқа тил- 
ларида ёзилган кўплаб шарқ қўлёзмалари мавжуд эди. 
Китобхонлар таркибини таҳлил қилиш натижаларининг 
кўрсатишича, бу ерда асосан офицерлар, амалдорлар, 
давлат хизматидагилар ва савдогарлар тез-тез бўлиб 
турганлар232.Аммо махаллий аҳоли вакиллари учун ундан 
фойдаланиш имкони йўқ эди. Бу борада фақатгина баъзи 
махаллий шоир ва зиёлиларгагина марҳамат кўрсатилиши 
мумкин эди, холос.
Бундай шароитда ўлкада янги усул мактаблари, илк 
театр, миллий матбуот ва нашриётларни ташкил этиб, 
аърифатпарварлик ҳаракатларини олиб бораётган жадид 
маърифатпарварлари кенг халқ оммасига, айниқса, ёш-
ш Д О Б Р О С М Н С Л О В А.И. Ташент в прошлом и настоявдем. - С. 254
153
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларга зиё тарқатиш мақсадида дастлабки оммавий кутуб- 
хоналарга асос солиш ҳақида ҳам қайғура бошладилар. 
1908 йилда Наманган уездининг Тўрақўрғон қишлоғида 
Исҳоқхон ўғли Ибрат томонидан “Матбааи Исҳоқия” 
номли илк нашриёт 1910 йилда Наманганга кўчирилиб, 
унинг қошида “Кутубхонаи Исҳоқия” номли кутубхона 
ташкил этилди. Кутубхонада ўзбек, форс-тожик, рус, татар 
ва турк тилларидаги адабиётлар, дарслик ва қўлланмалар, 
таълим-тарбия билан боғлиқ адабиётлар, ўша йиллари чоп 
этилган рус ва мусулмон матбуоти намуналари тўпланган 
эди. Ибрат кутубхонага мудир тайинлаб, китобларни ва 
улардан фойдаланган ўқувчиларни тартиб билан ёзиб 
боришни йўлга қўйган эди.
Бу даврда Бухоро шаҳрида ҳам ёш бухороликлар томо- 
нидан “Маърифат” кутубхонаси ташкил этилади. “Маъри- 
фат” кутубхонасида мамлакатда ва хорижда чиқарилган 
янгиадабиётлар, газета ва журналлар жамланган эди. 
Кутубхонада Истанбулда чоп этилган “Ҳикмат”, “Сиротил 
мустақим”, “Таърифи муслимин” журналлари, Россияда 
чоп этилган “Таржимон”, “Иршод”, “Вақт” газеталари ва 
“Шўро” журнали, Туркистонда чоп этилган жадид матбу- 
оти намуналари жамланган эди.
1913 йилда Самарқандда Махмудхўжа Беҳбудий томо- 
нидан янги усул мактаблари учун дарсликлар чоп этиш, 
маҳаллий матбуотни ривожлантириш мақсадида ташкил 
этилган “Нашриёти Беҳбудия” кутубхона ташкил этилади. 
Кутубхонада замонавий адабиётлар билан бир қаторда ўша 
давр матбуот намуналари, диний, тарихий адабиётлар ҳам 
жамланган эди.
1914 йилда Тошкентдаги “Турон” жамияти қошида ҳам 
кутубхона ташкил этилади. Кутубхона қошида қироатхона 
ташкил этилган. Жамият аъзолари кутубхонага ўз шахсий 
китобларини совға қиладилар, шу тариқа яхшигина китоб 
хазинасига эга бўлган кутубхона юзага келади. “Турон” 
кутубхонаси кейинчалик Тошкент вилояти кутубхонасига 
айлантирилади.
1915 йилда Қўқон шаҳрида Ҳамза Ҳакимзода томони- 
дан “Ғайрат” кутубхонаси ташкил этилади. Кутубхонага 
Тошкентда чоп этилган янги дарслик ва қўлланмалар, 
тарбияга оид адабиётлар олиб кетилади. “Ғайрат” кутуб-
154
www.ziyouz.com kutubxonasi


хонаси мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларини дарслик ва 
адабиётлар билан таъминлашга катта ёрдам беради.
Мазкур кутубхоналарда асосан замонавий адабиёт- 
лар - янги усул мактаблари учун яратилган дарсликлар, 
мусулмон давлатлари ва Туркистонда чоп этилган матбуот 
намуналари, тараққийпарварлар ижодига мансуб адабиёт- 
лар жамланган. Кутубхоналарни ташкил этишдан асосий 
мақсад энг аввало ёшлар, мактаб ўқитувчилари, мадраса 
талабалари, зиёлиларни янги адабиётлар, дарсликлар, 
матбуот билан мунтазам таништириб бориш эди. Чунки 
бу адабиётлар ва газеталарни бошқа бирор жойдан топиш 
амри маҳол эди.
Шу тариқа жадид маърифатпарварлари X X аср бошида 
минтақа шаҳарларида маърифатни кенг тарғиб қилиш 
мақсадида дастлабки оммавий кутубхоналарга асос солди- 
лар. Уларнинг шахсий маблағлари ва хайриялар ҳисобидан 
ташкил қилинган ушбу кутубхоналарда жамланган ада- 
биётлар мазмуни ва йўналиши жиҳатидан сарой кутуб- 
хоналаридан анча фарқ қилиб, замон руҳини акс эттириб 
турар, халқ оммаси, айниқса, ёшларнинг дунёқарашини 
шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эди.

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish