Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

446 
Н
эса арпабодён уруғи ва илдизи, петрушка илдизи 
гофит7,
зарпечак ва ровоч илдизи [қўшилади].
Уруғларнинг ҳар биридан кучли бўлгани учун уч дирҳамдан, 
илдизлардан эса [таъсирда] заифроқ бўлганлари боис, беш 
дирҳамдан олинади, таъсири яхши бўлгани учун зарпечакдан ҳам 
уч дирҳам, гофитдан эса, ундаги қувватнинг кўплиги ва ўта 
аччиқлиги учун икки дирҳам қўшилади, ровоч илдизидан эса 
булардан кўра камроқ олинади, чунки аралашмада [бошқа дорилар] 
унинг ични қотириш хусусиятини кучайтиради ва у жигарни 
сақловчи яхши восита бўлади. Юқоридаги икки нусханинг ҳар 
бирига бир 
ратлданя
шакар қўшилади. Мураккаб иситмаларда 
[касалликка қараб] иссиқ мизожли уруғларни сонуқ мизожлилари 
билан 
бирининг миқдорини иккинчисиникидан ортиқ қилиб 
аралаштирилади.
Иситма 
бўлмаган 
касалликларда, 
масалан, 
кораталок 
қаттиқлашишида 
фақд9
уруғи, ковул илдизининг пўстлоги ва 
сачратқи уругларидан уларнинг фойдасидан келиб чиқиб, кўп 
миқдорда ва тенг вазнда олинади. Сўнгра уларга арпабодён уруғи
24
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва унинг илдизининг пўстлогидан хамда рум арпабодёнидан 
қўшилади. Сўнггисидан таъсири кучлилиги на сийдик ҳайдашда 
фойдалилиги учун озрок миқдорда олинади. Бу таркибга яна хиёрайн, 
қовун уругларидан ва семизўтдан хожатга қараб, ўртача вазнда 
кўшилади.
45а
Зарурат бўлганда // уларнинг миқдори ўзгартирилади, чунки 
улар савдовий хилтга таъсир қилади. Лекин сийдик ҳайдовчи кучи 
заиф бўлгани боис, уларнинг миқдори кўпроқ олинади.
Жигарнинг қаттиқлашишида эса уларга ровоч илдизи, 
п а к к 0,
кора 
чайирлардан 
қўшилади, 
аммо 
жигар 
касапликларда 
ишлатиладиган дориларга кирмаганлиги учун унинг таркибидан 
фақд уруғини олиб ташланади. Агар ҳайз қонини кучли юргизиш 
керак бўлса, уларга 
мушкитаромашиь 1, уш на"
ва газагўт 
уруғларидан қўшилади. Савдовий касалликларда эса унга денпечак 
ва шу каби дорилардан солинади.
[Юкорида келтирилган] таркибларни тайёрлаш учун барча 
дориларни яхшилаб майдалаб, уларни сув ва сиркада бир кеча 
ивитиб кўйилади, сўнгра қозонга солиб, ҳажмининг учдан бири 
қолгунича кайнатилади. Кейин уни тиндириб, яна қозонга солинади 
ва устига шакар солиб, пиширилади ҳамда кўпиги олиб турилади. 
Сирканинг микдорини шакар ва жамики дориларга нисбатан унинг 
таъми ва ҳиди кучли чикмайдиган қилиб олинади. Шунингдек, 
шакар яхши эриши учун уруглар ивитилган сувдан кўп миқдорда 
унинг устига қуйилади.
456 Н
Куюлтирилган шираларга келсак, уларнинг ҳар бири апоҳида 
ишлатилса,
жуда кучлидир, лекин уларга шакар кўшилса, латифлашади. 
Қуюлтирилган шираларни13 бир-бирига аралаштириб, кабзиятда ва 
совук мизожли [касалпикларда] берилса, фойда қилади Бундай 
аралашмалар 
рубуб
деб аталади. Улар, масалан, олма. беҳи. узум 
гўраси, анор, хитой ноки, лимон, шовул, зирк, ровоч, 
ос
уруги1,1, 
татим, хом тут, 
норсанжид
деб аталадиган дўлана туридан 
[тайёрланади]. Уларга яна 
табошир13
кўшилади. Совутишга ва 
[ични] боғлашга кучли ҳожат тушганда эса уларга 
махтум
лойидан16 аралаштирилади.
Шинни 
тайёрлашга 
эҳтиёж 
тугилганда 
таъмининг 
нордонлигини 
камайтириш 
учун 
юқоридаги 
меваларнинг 
сувларини жамлаб, таркибига калла қанддан қўшилади ва ёпишқок
25
www.ziyouz.com kutubxonasi


қолга келгунича кайнатилади. Шунингдек, сиканжубин тайёрлашда 
ҳам сув ўрнига баъзи меваларнинг суви ишлатилади. Бу нарса 
сирканинг зарарини 
йўкотиш, унинг [мизожи] 
совуқлигини 
ошириш ҳамда баъзи аъзоларнинг кувватларини ошириш учун 
килинади. У мевалар олма, беҳи, анор кабилар бўлиб, сиканжубин 
уларга мувофик келади.
[Беҳини меъдага қувват берувчи дориларга кўшса ҳам бўлади. 
Улар ҳинд уди, долчин, атиргул, мастаки ва шу кабилардир. 
Шунингдек, юрак дориларига ҳожат тушганда кўпроқ кокила, 
калампирмуночок, заъфарон ва шу кабилар [олинади]. Агар мизож 
иссиқлиги монелик қилмаса, у таркиб соглом одамларга зарар 
киладиган сиканжубин ёки шароб бўлмайди.

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish