Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

г пазЬпуоИ»,
Т ош к ент, 2013
www.ziyouz.com kutubxonasi


Н аж и буддн н ас-С ам ар к ан ди й ва у н н н г
“ У сул ат-тарок иб ал -адав и я ” асар и
1. Ш а р қ д о р н ш у н о сл н к к итоблари : сод д а д о р и д а н
м уракк абгача.
Илк ўрта аср (1Х-ХН асрлар) табобат фани Ўрта ва Яқин 
Шарқда ўз таракқиётининг чўкқи нуқтасига етди, Шарк олимлари 
бу соҳада ўзларидан аввал ўтган юнон ва лотин илм ахдларидан шу 
даражада ўтиб кетдиларки, кейинги давр Шарқ ва Ғарб табиблари 
бир 
неча 
асрлар 
давомида 
уларнинг 
амалий 
ва 
назарий 
тажрибалари асосида тарбияландилар. Ҳаттоки ҳозирги кунда ҳам 
Якин Шарқ, Шимолий Африка мамлакатлари, Ҳиндистон ва 
Покистонда касалларни даволашда ўрта аср тиббий манбаларидаги 
дорилардан фойдаланилади.
Ўша даврдаги табобатнинг тез тараккйй этишига асосий сабаб, 
аввало, фаннинг бу соҳасига бўлган катта ҳаётий эҳтиёж эди, бу эса 
ўз навбатида шу соҳага тегишли кўплаб таржима ва турли мустақил 
асарларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу нарса айникса ўрта аср 
табобатининг муҳим ва ажралмас қисми бўлган доришуносликда 
(фармакологияда) яккол акс этди. Дорншуносликка тегишли бўлган 
адабиётларнинг 
ахамияти 
даволаш 
дастурлариникидан 
кам 
бўлмаган, бунга ўша даврда яратилган тиббий асарларнннг ярми 
доришунослик китобларидан иборатлиги ҳам далилдир. Бундай 
асарларнинг аксарияти кадимги юнон, рим, ҳинд ва бошқа шарқ 
халқлари 
тиббий 
адабиётида тарбияланган 
Марказий 
Осиё 
олимлари каламига мансубдир.
Минтақамиз 
ва умуман, 
мусулмон 
доришунослигининг 
шаклланиши 
ва 
ривожига таъсир 
кўрсатган 
ислом 
даври 
асарларьни шартли равишда қуйидаги турларга ажратнш мумкин.
1.1. 
Содда дориларнииг алифбо тарт ибида т уш лган
рўйхат лари, яъни фармакогнозиялар.
Уларда содда дорининг 
турли тиллардаги номи, ташқи тавсифи берилган. Бу турдаги 
асарларга Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) “
Китаб ас-сайдана
фи-т-тиб&'
(“Табобатда доришунослик”) асари ёркин мисолдир. 
Унда мингдан ортиқ маъданий, наботий ва ҳайвоний келиб 
чиқишга эга бўлган содда дориларнинг араб, форс, юнон, сурён, 
ҳинд, хоразмий, туркий, сўгд ва бошқа тилу лаҳжалардагн 4500 та
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


номлари ва тавсифлари келтирилган. Берунийнинг бу асари ўша 
давр дори атамаларини тартиблаш ишига катта ёрдам берди1.
Таниқли испан-иброн олими ва табиби Мусо ибн Майсун нбн 
‘Абдуллох ал-Қуртубийнинг (1135-1204) 
“Шарҳ асм а’ ал-аққор"
(“Дори номлари шарҳи”) номли китоби ҳам илк ўрта асрда 
яратилган машҳур фармакогнозиялардандир*.
1.2. Содда дорилар (Ма1епа теЛса) ҳақида?и китоблар.
Доришунослик китоблари орасида бу турдаги асарлар жуда 
машҳур бўлиб, кенг таркалган. Улар шарк доришунослигини 
ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Бу асарларнинг барчаси 
номлари бўйича абжад тартибида жойлаштирилган маъданлар 
ҳамда ўсимлик ва ҳайвон аъзоларининг хоссаларн, табиати ва 
тиббий қўлланиши 
бўйича 
кўрсатмаларни 
ўз 
ичига 
олган 
маколалардан ташкил топган. Кўп ҳолларда у ёки бу дорининг 
бадали (ўрнига ўтувчиси) хам кўрсатилган бўлади.
Мусулмон табибларининг бир неча авлоди учун юнон олими 
ва ҳарбий табиби Педаний Диоскориднинг (I аср) “Дори воситалар 
ҳақида” номли китобининг арабча таржимаси энг эътиборли манба 
бўлган. Шу боис, Ма(епа МесЬса ҳақндаги асарларнинг аксарияти 
мазкур Диоскорид китобига ўхшаш шаклда ёзилган. Фақат уларга 
киритилган дориларнинг ассортименти асар яратилган жойнинг 
географик ва иқлим фаркига мувофик холда ўзгарган. Бу эса 
мусулмон Шаркидаги фармакологик билимларнинг бойишига 
хизмат қилган.
Содда дорилар (

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish