бошкарувида ўзгариш қилмай туриб,
мамлакатда янгиликлар
жорий килиб бўлмаслигини тушуниб етдилар.
Хива жадидчилиги ҳақида тўхталганда Аваз Утар ўғли
ва Бобоохун Салимов хизматларини ва асарларини алоҳида
таъкидламокзарур. АвазЎтарўғли (1884-1919 й.й.) фикрича, янги
усулдаги мактаблар очиш иши шундай бир фаолиятки, у халқка
хизмат қилитпи лозим, ўзини халқ, Ватан фарзанди ҳисоблаган
ҳар ким ана шу олижаноб ишга ўзини бағишлаши керак, чунки
мактаб халкни ва унинг фарзандларини азоб-уқубатдан ва савод-
сизликдан, колаверса, карамликдан қуткаради.
Шу билан Аваз «Фалоний»
рукни остидаги шеърларида
мавжуд тузум иллатларини, амалдорларнинг асл қиёфасини
очиб ташланди. Хон ва амалдорларнинг миллат олдидаги ўз
вазифаларини, халқни саводхон, илму фанга ошно, сиёсий
ҳаётда фаол, иктисодий баркамол килишда рахнамолик қила
олмасликларига кўзи етган Аваз Ўтар «Миллат» радифли
ғазалида:
Ватанпарвар фидоий фирқалар то бўлмайин пайдо
На мумкин топмоғи ўлган таниға тоза жон миллат?1
деб ёзиб, даврнинг муҳим вазифаларидан бири - халқпарвар
фиркалар (партиялар) тузишга чакиради. Ҳакикатан хам, хон
ҳокимиятига сиёсий мухолиф, карши турувчи куч,ташкилотгина
миллатни озодлик ва тараккиётга бошлаши мумкин эди.
XX аср биринчи чорагида Хива хонлиги сиёсий-ижтимоий,
маданий ҳаётида катта роль ўйнаган сиймолардан бири Бобоохун
Салимовдир (1874-1929).
Бутун онгли умрини адолат, истиклол,
тарақкиёт учун бахшида этган у инсон мактаблар очиш ва
дарсликларяратиш борасида хам каттаиш ларниамалгаоширган*
3.
Бобоохун Салимов маслақдош дўсти, тажрибали муаллим,
Аваз
Сайланма. Т : Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. 19-бет.
3
Бобоохун Салимов.
Унутилмас сиймолар: жадидчилик харакагининг намояндалари.
Т.: 1999 11-бет; Яна каранг:
Раҳимов Ж
У Ленин билан учрашган тди Т.:
Узбекистон, 1988.
88-бет
279
www.ziyouz.com kutubxonasi
Истанбулда таълим олиб келган Бекжон Рахмонов билан
ҳамкорликда «Алифбе», «Ўкиш китоби» дарслигини яратди.
Бу дарсликлар мутахассислар томонидан юқори баҳоланган.
Бобоохун Салимов олий диний уламо - қозикалон бўла туриб,
янгича ўқитиш услуби, янгиликларга хайрихоҳлик билан қараб,
уларни шариат ақидаларидан ҳимоя килган бўлса, иккинчи
томондан истиқлол ва тараққиёт учун курашчилар ишига зимдан
раҳбарлик килган ҳамда шаклланиб келаётган Ёш хиваликлар
партиясининг ташкилотчиларидан бири ҳисобланган.
Хива жадидчилиги тарихини ўрганар эканмиз,
бир нарсага
алоҳида эътибор бермоғимиз керак бўлади. Бухоро ва Туркистон
жадидларидан фаркли ўларок, Хивада матбуот, газетачилик кўзга
ташланмайди. Лекин бу ҳаракат катнашчилари, Ёш хиваликлар
партияси рахбарлари ва аъзоларининг кўплаб «Хотиралар»
китоблари бизгача сакланиб колган1. Ушбу манбаларнинг киёсий
тахлили асосида Хива жадидчилигининг шаклланиш шароити
ва ўзига хос хусусияти ҳакида қуйидаги
хулосаларни чикариш
мумкин:
-
XIX
асрда
яшаб,
ижод
қилган
шоир,
тарихчи,
таржимонларнинг асарларидаги ғоялар ва ташқи савдо-маданий
алокапар илғор фикрли, таракхиёт тарафдорлари бўлган кишилар
гуруҳи - маърифаггпарварларнинг шаклланишига туртки бўлган;
- Россия боскини сабаб Хива хонлигига кириб келган
капиталистик ишлаб чикариш билан боғлик янгиликлар,
маърифий
ва инқилобий ғоялар, шунингдек, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз)
нинг янгиликларга мойиллиги, маърифат ва маорифга ҳомийлиги
Хивадаги жадидчилик ҳаракатига асос бўлган;
- давпат амалдорлари: козикалон Салимохуннинг хайрихохдиги,
Комил Хоразмий мирзабошининг амалий ҳаракагглари, бош вазир
Исломхўжа амалга оширган ислоҳотлар Хива хонлигидаги
жадидчилик ҳаракатининг ўзига хослигини ташкил этади. Яъни,
давлат рахбарлари янги усул мактабларининг
ташкил этилиши ва
1
Юсупов П Ҳ
Ёш хиваликлар тарихи...;
Бобониёзов Мулла Жуманиёз
Хивадаги инкилобий
\аракатлар тарихига доир материаллар. //Уэбекистон МДА, 125-И-фонд, 1 -рўйхат, 609-иш,
1-528-вараклар.
280
www.ziyouz.com kutubxonasi
фаолиятига ёрдам берганлар;
- Туркистон ва Бухородаги каби хонлик ҳудудида жадидчилик
ғояларининг ёйилишида турли сабаблар билан бу ерга келган татар
зиёлилари ташвикот ва таря иботининг ҳам каггта таъсири бўлган;
- Хоразм жадидчилигининг ўзига хос томонларидан бири шуки,
уларда матбуот ва газетачилик кенг йўлга кўйилмаган ва бу гояларни
кенг халк оммаси орасида таргиб килиш имкони бўлмаган.
Асосан юкори ва ўрта табака вакиллари
орасида мазкур харакат
кснгрсж ёйилган;
- шу билан бирга, жадидчилик Хива хонлигида мухолифат
даражасида бўлиб, эски тартиб тарафдорларига карши янгилик,
ислоҳот тарафдорлари ҳаракати зди;
- жадидчипик ҳаракаги катнашчилари
орасидан Еш хиваликлар
ташкилоги партия сифатида ўсиб чикди.
Хуллас, Хоразм жадидчилиги ҳам маърифий ҳаракатдан
ижтимоий ва сиёсий ҳаракат даражасига кўприлиб борган.
Do'stlaringiz bilan baham: