Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Ралсабов Қ
Жунаидхон //Ўзбскистон Миллнй Энцик- 
лопедияси 3-том. Т.: ЎзМЭ нашриёти, 2002. 639-бег; Шу муаллиф. Хпраэмла истиклол харакати 
ва Жунандхон //Жамият ва бошкарув, 2000, №1. 36-43-бетлар.
1 Узбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 609-иш, 9-варак; 
Юсупов П Ҳ.
Ўша асар, 75-бег.
285
www.ziyouz.com kutubxonasi


давом этказишга чакирди.
1917 йил февраль ойида Россия подшоси Николай II нинг 
тахтдан ағдарилиши мустамлака зулми остида яшаётган барча 
халқларда озодлик, истиқлол ва тараккиётга умид уйғотди. Барча 
мазлум халклар катори Ёш хиваликлар Рус подшоси истибдоди 
билан уйғунлашган мустабид хон зулми, мутаассиблик, хурофот, 
турли хил солиқларнинг кўплигидан азобланаётган халқни 
эркин ва фаровон турмушга олиб чикиш, Ватанни иктисодий 
ва маданий тараккий эттириш йўлида бош қотирдилар ҳамда 
демократик ислоҳотларни ўтказиш, мамлакатда фаровон ҳаётни 
йўлга кўйишда хон ҳокимиятига мухолифатда бўлдилар.
1917 йилда Петроградда Февраль инқилоби бўлиб, подшо 
тахтдан агдарилган вактда Асфандиёрхон Ялтада дам олаётган 
эди. Бу хабарни эшитиб, у Тошкентга, ундан Чоржўй орқали 
генерал Мирбадалов ҳамроҳлигида Хивага кайтиб келди. Уни 
кутиб олишга чикканлар орасида бўлган Полвонниёз ҳожи 
Юсупов «Вакт» газетасидан подшонинг тахтдан ағдарилганлиги 
ҳақидаги хабарини билиб олади ва ўз ҳамроҳларини ҳам бу 
хабар билан таништириб, мамлакатга бунинг кандай таъсири 
бўлишини мухокама киладилар.
Ёш хиваликларнинг дастури, халк орасида таянчи, аник 
бир максадлари бўлмаганки, улар хон йўклигида ҳокимиятни 
кўлга олмаганлар. Шу пайтда Хивада бўлган рус аскарлари 
уларга 
инкилобий 
кураш 
йўл-йўриқларини 
ўргатадилар: 
«Хивада турғон аскарлар ичинда Қўконда турғувчи нўғай 
биродар Шокир Тенисов ҳам Абдушукур Латиповлар ҳам 
бизларнинг маслаҳатимизга кўшилиб ҳурриятга доир ҳар 
хил йўл кўрсата бошладилар»1. Айнан 1917 йил вокеалари 
муносабати билан Полвонниёз ҳожи Юсупов «Хотиралар» 
китобида биринчи марта Ёш хиваликлар атамасини ишлатади; 
«Шул вактда (1917 йил апрель бошлари - Муҳ.) ҳурриятчи ёш 
хиваликлар ҳуррият ҳақида маслаҳат кила бошладик»1
2. 1917 
йил воқеаларида Полвонниёз ҳожи Юсупов, Назир Шоликоров,

Юсупов П.Ҳ.
Ўша асар, 78-бет.
2Юсупов П Ҳ
Ўша асар, 78-бет.
286
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ҳусайнбек Матмуродов, Бобоохун Салимов ва бошқалар 
фаол иштирок қилганлар. Лекин 1917 йил апрель ойида Ёш 
хиваликларнинг аниқ кураш усули, дастури, таянч кучи йўқлиги 
сабабли Шокир Тенисов ва Абдушукур Латиповлар маслаҳати 
билан «Ёшосун ҳуррият, ёшосун озодлик, ёшосун каҳрамон 
аскарлар!» деган сўзлар ёзилган байроқлар кўтариб, 4 апрелда 
рус аскарлари Муваққат ҳукуматга касамёд қилгани тўпланган 
пайтда гарнизонга мингга якин одамлар билан боришади. Лекин 
Полвонниёз ҳожи Юсупов халқни Ҳусайн девонбеги уйи олдига 
тўплаганда «... ўрис аскарларининг айдлари бор турур, бизларга 
ҳам бориб муборакбодлик қилиб томоша кўрмак лозим турур»', 
- деб халқдан асл мақсадни яширади. Ҳатго аскарлар билан 
мулоқотда бўлғувчи вакилларга хоннинг дўсти ва унга яқин 
амалдорларни ҳам сайлайдиларки; «Шуларнинг ичинда ҳуррият 
нечук эканлигини билмайтурғонлар ҳам кўп эрди»1
2. Шокир 
Тенисов уларга талабнома нима эканлшини тушунтириб, ўзи 
Ёш хиваликлар номидан талабнома ёзади. Полковник Мерзляков 
уларнинг нима мақсадда келганлигини эшитгач, агар хонга 
дахл қилмай факат идораи машрута қилсаларингиз, у вақтда 
аскарлардан ёрдам бўлади, дейди. Ёш хиваликлар агар рози 
бўлмасалар хоннинг таъкибига учрашларини ҳис қилиб, шунга 
ҳам шукур қиладилар.
1917 йил 5 апрелда намойиш қатнашчилари Нуруллабой 
саройига келиб, қўрқиб кетган Асфандиёрхондан Идораи машру- 
та (Мажлис) тузишга розилик олганда ҳам уларнинг қўлларида 
талабнома ёки манифест йўқ эди. Асфандиёрхон ва учта қози - 
домулла Иброҳим охун алам, қози-ул-қузот домулла Ҳикматулла 
Хўжа охун, кози-ул-кузот домулла Худойберган охунлар 
имзолаган манифест ҳам Нуруллабой саройида шошилинч 
ёзилган3. Манифест мазмунини қуйида тўлалигича келтирамиз:
«Ҳижрий 1335 йил 25 - жумад-ус-соний ёки Исо туғили-


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish