Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси


Ёш хиваликлар партиясининг ташкил топиши



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

2. Ёш хиваликлар партиясининг ташкил топиши
ва фаолияти
XX аср биринчи чорагида Хоразм ижтимоий-сиёсий ҳаётида 
муҳим роль ўйнаган, истиклол ва тараккиёт учун кураш олиб 
борган ягона куч Ёш хиваликлар партияси (фиркаси) эди. 
Жадидчилик ҳаракатидан сиёсий партия даражасига кўтарилган 
Ёш хиваликлар партияси качон ва қандай ташкил топганлиги 
ҳакида бугунги кунгача турлича фикрлар мавжуд. Г.Непесов1, 
Н.Қаландаров1
2, К.Б.Мухаммадбердиев3, Ж.Тошкулов4 тадки- 
котларида хеч кандай манба кўрсатилмасдан Ёш хиваликлар 
ҳаракати XX аср бошлари (1905 йил)да биринчи рус буржуа 
инқилоби таъсирида «Хива жадидизм базасида оппозицион 
ижтимоий-сиёсий оқим сифатида шаклланди», деб таъкидланади

Непесов Г.
Из истории Хорезмской ревллюции 1920-1924 гг. Т.: 1962. С. 75.
2 Қаландаров Н.
Образование и деятельность ХКП. Т.: Узбекистаи, 197,5.,С. 17
’ 
Муҳаммадбердиев К.К
История Хорезмской революиии. Т: Фан, 1986. С. 37.

Тпшқулов Ж.
Ёш хияаликлар: сивсий карашларнинг тадрижий ривожланиши 
Халк ва демок- 
ратия, 1992. №3-4, 55-бет
281
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва 1910-1911 йилларда Туркия, Эрон инкилоблари сабаб партия 
ўз ишини анча фаоллаштирди ҳамда 1917 йилга кадар яширин 
фаолият олиб борди, - деб ёзишади.
Ёш 
хиваликлар 
партияси 
ташкилотчи 
раҳбарларидан 
бири Полвонниёз ҳожи Юсуповнинг «Япун махорабасидан 
сўнг газеталар ҳар турлик тараккийларга доир маколалар ёза 
бошладилар. Ман алардин ҳар турли газета, журналлар олиб 
ўкий бошладим. Ондин сўнг ҳар кунда ижтиҳодим (кучим, 
жаҳдим - Муҳ.) зиёда бўлиб, ҳуррият учун талаша бошладим. 
Баъзи ҳурриятпарвар биродарлар ҳам кўшилиб, ҳурриятга доир 
музокаралар қила бошладик»1 ва «Вакти-вақти пинҳоний баъзи 
ҳурриятчи биродарлар бирлан сўзлашиб, кўнглимизни ҳоли 
қилур эдик»*
2, - деб ёзган сўзлари юкоридаги тадкикотлар учун 
асос бўлгандир.
Агар П.Ҳ.Юсупов айтган «Ҳурриятга доир музокаралар»3да 
иштирок 
этган 
«...шаҳиди 
ҳуррият 
Ҳусайн 
Муҳаммад 
девонбеги (Ҳусайн Матмуродов) ва хурриятпарвар биродарлар 
Шейхназарбой, 
Омонгелди, 
Сардорбой, 
Отажон 
маҳрам, 
Худойберган девон, Назир Шоликоров, Бобожонбой, Нўғой 
Ҳасан Алиакбаров»ларни4 
тараккиёт, ривожланиш, янгилик 
тарафдорлари, десак, нега уларнинг кўпчилиги Ҳусайнбек 
Матмуродов бошлик амалдорлар ва уламолар билан Исломхўжа 
томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни «шариатга зид 
амаллар» деб шикоят-ариза ёзишди?!5
Бизнингфикримизча,буманфаатларўртасидаги курашбўлиб, 
ислоҳотлар натижасида катта мансабдор ва йирик ер эгалари 
бўлган Ҳусайнбек девонбеги ва айрим амалдорлар бир кисм 
даромадларидан маҳрум бўлган эдилар. Бу карама-каршилик 
окибатида, П.Ҳ.Юсупов эътироф этишича, «Ҳусайн Муҳаммад 
девонбеги биродарлари билан бир нечаларимизни тутиб ҳибс
Юсуппв П.Ҳ.
Ёш хиваликлар тарихи, 77-бет.
' Уша жойда.

Юсупоя П Ҳ .
Ёш хиваликлар тарихи, 77-бет.
4
Ўша жойда.
'Уабекистон МДА. 125-фонд, 1-рўйхат. 609-иш, 86-88-вараклар.
282
www.ziyouz.com kutubxonasi


килиб, молу мулкимизни мусодара килди. Бир неча вакт ҳибсда 
сақлаб, ҳар бирларимиздин жазои накдини олиб ҳибсдан халос 
қилди»1 ҳамда Исломхўжанинг шаҳид бўлишига олиб келдики, 
бу ислоҳотларни тўхтатиб қўйди. Шундан кейин Асфандиёрхон 
атрофидаги янги амалдорлар Муҳаммад Вафо карвонбоши, 
Ашир маҳрамлар билан биргаликда мамлакатдаги оғир аҳволга 
карамай, халкни эзишни, соликпарни оширишни, айш-ишратни 
авж олдирдилар. Бу пайтда Биринчи жаҳон уруши бошланган 
эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ёш хиваликлар партиясининг 
асосчиларидан бири Жуманиёз Ҳожи Бобониёзовнинг «Хива 
инкилобий ҳаракати тарихига оид материаллар» деб номланган 
кўлёзма китобида: «Деҳқонларни эзиш кундан-кунга ўсди. 
Шундай килиб, Ёш хиваликлар кун тартибига зулмга карши 
кураш ва хонлик тузумини тенглик ва озодликка асосланган янги 
тузум билан алмаштириш вазифаси кўйилди. Бу вазифа билан 
1914 йил август ойида Хива шаҳрида ннқилобий ташкилот 
тузилиб, П.Ҳ.Юсупов раис ва ҳакикий аъзоликка; Жуманиёз 
Ҳожи Бобониёзов, Отажон Сафаев, Бобожон Якубов, Ҳакимбой 
Жонмуҳаммедов, Муҳаммадиёр Хўжа Абдуллаев, Худойберган 
Девонов, Отажон Хўжаниёзов, Раҳмонберган Якубов, Муҳитдин 
Умаров, Ҳусайнбек Муҳаммад Мурод (Матмурод) девонбеги 
ўғли, Мулла Жуманиёз Султонмуродов, Назир Шоликоров, 
Султонкори Жуманиёзовлар сайландилар»1
2.
Ёш хиваликларнинг асосий вазифаси озодлик ҳакида, 
меҳнаткаш деҳконнинг озод, янги ҳаёти хакида танишлар, 
дўстлар, шунингдек, ишончли одамлар орасида ташвикот олиб 
бориш ҳисобланган3. Ҳозирги кунда бу манба Хоразмнинг XX 
аср биринчи чораги тарихига оид тадкикотларда Ёш хиваликлар 
партияси ташкил топган санани аниклашга асос бўлиб хизмат 
килмоқда4. Шунинг учун тарихчи Қ. Ражабов «Узбекистон мил- 
лий энциклопедияси»даги «Ёш хиваликлар» мақоласида ва бош-


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish