Ўзбекистон республикаси давлат статистика қЎмитаси кадрлар малакасини ошириш ва



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/68
Sana16.03.2023
Hajmi1,62 Mb.
#919600
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68
Bog'liq
Maruza matni1

 
бир текис (тўғри чизиқли) усули
. Бу усул асосий воситани фойдали 
ишлатишнинг бутун даври мобайнида эскиришнинг доимий суммаларини 
ҳисоблаб ёзишдан иборат; 
 
бажариладиган ишлар ҳажмига мутаносиб
(
ишлаб чиқариш) 
усули
. Бу усулга биноан амортизатсия миқдори фақат асосий восита қанча 
марта ишлатилишига ёки қанча маҳсулот бирлиги ишлаб чиқарилиши 
кутилаётганлигига боғлиқ бўлади; 
 
камайиб борувчи қолдиқ усули
. Бу усул бўйича мунтазам ҳисоблаб 
ёзилаётган суммалар фойдали ишлатиш муддати давомида камаяди; 
асосий воситанинг қийматини унинг хизмат муддатини ташкил этувчи 
йиллар йиғиндиси бўйича ҳисобдан чиқариш (кумулятив) усули.
Бу усулда амортизатсия суммаси ҳисоблаш коеффитсиентининг маҳражи 
бўлган объектнинг хизмат муддати йиғиндиси билан аниқланади.
Асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг тавсия қилинган 
усулларидан танланган усул ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
Агар корхонада асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усули Солиқ 
Кодексида кўзда тутилган усулдан фарқ қилса, корхона ҳисобот даври 
охирида даромад (фойда) солиғи ҳисоблаш пайтида асосий воситаларга 
эскириш ҳисоблашни солиқ кодексида кўзда тутилган усул бўйича 
ҳисоблайди ва солиқ тортиладиган базани ўртада фарқ суммасига 
корректировка қилади.
Корхонанинг мулки ҳисобланган ёки узоқ муддатли ижара шартномаси 
бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни 
умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 
0211 - "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши"; 


38 
0212 -"Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши"; 
0220 - "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши"; 
0230 - "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши"; 
0240 - "Мебел ва офис жиҳозларининг эскириши"; 
0250 - "Компютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши"; 
0260 - "Транспорт воситаларининг эскириши"; 
0270 - "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши"; 
0280 - "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши"; 
0290 - "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши"; 
0299 - "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий 
воситаларнинг эскириши". 
Давлат статистика органларида ҳам саноат каби асосий фондлар икки 
гуруҳга бўлинади, яъни ишлаб чиқаришга таълуқли асосий фондлар ишлаб 
чиқаришга таълуқли бўлмаган асосий фондлар. Ўз навбатида бу асосий фондлар 
актив ва пассив қисимларга ажратилади. 
Асосий фондларнинг актив қисмига машина ва асбоб ускуналар, куч 
берувчи машиналар ва ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар,асосий 
воситаларнинг 
пассив 
қисмига 
иморат 
ва 
иншоатлар 
киради. 
Асосий 
фондларни 
таҳлил 
қилишда 
тахлилнинг 
вазифалари 
қуйдагилардан иборат; 

асосий фондларнинг техник холатига бахо бериш; 

статистика 
органларининг 
компютерлар 
ва 
мебеллар 
билан 
таъминланишини аниқлаш; 

қурилиш – мантаж ишларини механизация даражасини аниқлаш; 

асосий фондлардан фойдаланишнинг самарадорлиги даражасини аниқлаш 
ва унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни хисоблаб чиқиб 
имкониятларини белгилаб беришдан иборат. 
Асосий фондлардан фойдаланиш даражаси ва уларнинг техник холатини 
тахлили шароитида қандай бўлса қурилишда ҳам шу тартибда олиб борилади. 
Тахлил 
қилинаётган 
қурилиш 
ташкилотларида 
асосий 
фондлардан 
фойдаланишнинг самарадорлик даражасини аниқлаш учун қуйидаги жадвал 
тузилади. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish