Қурилишнинг ишлаб чиқариш ресурслари режа: Асосий фондлар қурилишнинг ишлаб чиқариш ва ресурс асоси сифатида



Download 128,5 Kb.
bet1/6
Sana27.11.2022
Hajmi128,5 Kb.
#873755
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11-mavzu. Qurilishning ishlab chiqarish resurslari.


ҚУРИЛИШНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ РЕСУРСЛАРИ
Режа:


    1. Асосий фондлар - қурилишнинг ишлаб чиқариш ва ресурс асоси сифатида.

    2. Қурилишнинг айланма фондлари ва айланма маблағлари, уларнинг шаклланиши ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари.



  1. Асосий фондлар - қурилишнинг ишлаб чиқариш ва ресурс асоси сифатида.

Асосий фондлар - ҳам моддий ишлаб чиқариш соҳасида (асосий ишлаб чиқариш фондлари), ҳам ноишлаб чиқариш соҳасида (ноишлаб чиқариш асосий фондлари) банд бўлган материал-моддий қийматлар мажмуасидир. Қурилиш иқтисодиѐт тармоқлари учун турли корхоналар, бино ва иншоотларни қуриш давомида мамлакат учун асосий фондларни бунѐд этишда иштирок этади, бироқ у ўз навбатида улардан меҳнат ва ишлаб чиқариш қуроллари сифатида фойдаланади. Шунинг учун қурилиш маҳсулоти сифатида ва зарурий ишлаб чиқариш қуроллари сифатидаги асосий фондларни бирбиридан ажратиш лозим.
Асосий ишлаб чиқариш фондларига қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари;

  • ишчи машина ва асбоб-ускуналари;

  • машина ва асбоб-ускуналар;

  • транспорт воситалари;

  • асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш жиҳозлари.

Ноишлаб чиқариш асосий фондларга қуйидагилар киради:

  • уй-жойлар;

  • коммунал хўжалик объектлари;

  • маданий-маиший объектлар;  соғлиқни сақлаш ва маориф объектлари.

Бу ерда гап бутун иқтисодиѐт балансида эмас, балки қурилиш балансида турган ноишлаб чиқариш асосий фондлари ҳақида бормоқда. Агар бундай тафовут бўлмаса, қурилишнинг ноишлаб чиқариш асосий фондлари билан жиҳозланганлиги сунъий равишда ўсиб кетиши мумкин.
Асосий фондлар натура ва пул шаклида (қиймат ифодасида) баҳоланади. Бухгалтерия ҳисобида асосий фондлар одатда корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг асосий фондлари сифатида кўрсатилади, ваҳоланки бу уларнинг элементлар бўйича, яъни бино ва иншоотлар, ишчи ва қувват машиналарида, транспорт воситаларида ва ҳоказоларда қанча маблағ борлиги бўйича ҳисобга олинишига тўсқинлик қилмайди.
Асосий фондлар ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашиш даражасига ва меҳнат предметларига кўрсатадиган таъсирига қараб икки қисмга бўлинади: актив-ишчи ва қувват машиналари, асбобускуналари, транспорт воситалари, асбоблар ва жиҳозлар; пассив - бино ва иншоотлар, яъни ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатувчи ѐрдамчи жараѐнлар билан банд бўлган иморатлар ва объектлар (идоралар, омборхоналар, лабораториялар, бошқарув аппарати жойлашган бинолар).
Асосий фондларни кўпайтиришни таҳлил қилиш, баҳолаш ва стратегиясини белгилаб олишда уларнинг тузилмаси - асосий фондларнинг айрим гуруҳларининг уларнинг жами қийматидаги улуши - катта аҳамият касб этади. Машина ва асбоб-ускуналарнинг, транспорт воситаларининг жами асосий фондлар қийматидаги улуши қанчалик катта бўлса, (қолган шартлар тенг бўлганда) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам, фонд қайтими кўрсаткичи ҳам шу қадар юқори бўлади. Шунинг учун асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмасини яхшилашга ишлаб чиқариш ва фонд қайтимини оширишнинг муҳим шарти деб қаралади.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг таркибини қуйидагича яхшилаш мумкин:

  • машина паркини техниканинг янги турлари билан тўлдириш йўли билан;

  • ишлаб турган машина ва асбоб-ускуналарни модернизациялаш билан;

  • ортиқча ва кам фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни тугатиш билан;

  • асосий фондларнинг айрим гуруҳлари ўртасида оқилона нисбатларни таъминлаш билан.

Маълумки, асосий фондлар эксплуатация жараѐнида мунтазам равишда эскириб, ишдан чиқиб боради. Шу сабабдан асосий фондларга нисбатан жисмоний ва маънавий эскириш тушунчаларини киритамиз.

Download 128,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish