Асосий воситаларга нималар киради



Download 87 Kb.
bet1/4
Sana27.06.2022
Hajmi87 Kb.
#711406
  1   2   3   4
Bog'liq
АВ буйича кулланма

Асосий воситаларга нималар киради


Асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (5-сон БҲМСнинг 3-бандининг “а” кичик банди).
Асосий воситалар корхонага мулкка эгалик, хўжалик юритуви ёки тезкор бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши мумкин (5-сон БҲМСнинг 7-банди).

Маслаҳат


Агар ўз фаолиятингизда ҳам ўз ускуналарингиздан, ҳам оператив ижара шартномаси бўйича ижарага олинган ускуналардан фойдалансангиз, корхона балансида асосий воситалар таркибида фақат ўз ускуналарингизни акс эттиринг.
Оператив ижара шартномаси бўйича ижарага олинган ускуна – бу корхонанинг активи эмас, ижарачи уни баланс ортида акс эттиради.

Асосий воситалар мезонлари


Агар моддий актив бир вақтнинг ўзида қуйидаги мезонларга жавоб берса, корхонага тегишли мулкни асосий воситалар таркибига киритишингиз мумкин:
а) бир йилдан ортиқ хизмат муддати. Эътибор беринг, хизмат муддати роппа-роса 1 йилга тенг бўлса, бунга тўғри келмайди;
б) аквтивнинг қиймати ҳар бир бирлик ёки тўплам учун сотиб олиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлса. Бу қиймат роппа-роса 50 та базавий ҳисоблаш миқдорига тенг бўлса, тўғри келмайди.
Корхона раҳбари ҳисобот йилида асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг энг кам миқдорини белгилаш ва буни ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйиш ҳуқуқига эга (5-сон БҲМСнинг 4-банди 4-хатбоши).
Асосий воситаларни актив сифатида тан олинг агар:
а) корхонага келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий наф келиб тушишига ишонч бўлса;
б) актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса (5-сон БҲМСнинг 6-банди).

Мисол


Компания калькуляторлар ва узлуксиз қувват манбаини (УҚМ) сотиб олди. Битта калькулятор нархи – 500 000 сўм, УҚМники – 7 000 000 сўм.
Корхонанинг ҳисоб сиёсатида мулкни асосий воситалар таркибида ҳисобга олишнинг энг охирги қиймати – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан юқори, деб белгиланган. Мулкни сотиб олиш пайтида базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўм.
Бухгалтер кирим қилишда калькуляторларни жорий активлар сифатида таснифлайди. Активни асосий восита сифатида тан олиш учун бир вақтда иккита мезонга мос келиши керак – нафақат фойдаланиш муддати, балки қиймат чегараси бўйича ҳам.
УҚМга келсак – бу хизмат муддати 1 йилдан ортиқ бўлган мулк, нархи ҳам ҳисоб сиёсатида белгиланган энг охирги миқдордан юқори (30 × 223 000= 6 690 000 сўм). Демак, бу актив бир вақтда асосий восита сифатида тан олиш учун иккала мезонга жавоб беради, шунинг учун уни асосий воситалар таркибига киритиш мумкин. 
Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкига топширилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади (5-сон БҲМСнинг 4-бандининг 14-хатбоши).

Вазият


Велосипедни транспорт воситаси сифатида асосий воситалар қаторига киритиш мумкинми?
Агар корхонанинг ҳисоб сиёсатида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун уларнинг қиймат чегараси белгиланган бўлса ва велосипеднинг қиймати ушбу чегарага кирса, уни асосий воситаларга киритиш мумкин.
Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам (БҲМ 50 бараваридан кам) чегарасини белгилаш ва буни корхонанинг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаш ҳуқуқига эга (5-сон БҲМСнинг 4 бандининг 4 хатбошиси).
Корхона унга тегишли бўлган мулкни, агар моддий актив бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита мезонга жавоб берадиган бўлса, асосий восита сифатида ҳисобга олишга ҳақли:
а) хизмат муддати 1 йилдан ортиқ. Эътибор беринг, хизмат муддати аниқ 1 йил бўлса, тўғри келмайди.
б) активнинг қиймати бир дона ёки тўплам ёки ҳисоб сиёсатида белгиланган бошқа бирлик учун харид қилиш чоғида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ортиқ. Эътибор беринг, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига тенг қиймат тўғри келмайди.
Асосий воситани узоқ муддатли актив сифатида тан олинг, агар:
а) келгусида корхонага актив билан боғлиқ иқтисодий наф келишига ишонч бўлса;
б) актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса (5-сон БҲМСнинг 6 банди).
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни сериялаб ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал;
в) кўрпа-тўшаклар;
г) канцелярия ашёлари калькуляторлар, стол жиҳозлари ва ҳоказо;
д) ошхона инвентари, шунингдек, ошхона чойшаблари;
е) барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик, нотитул иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) ов қуроллари: траллар, ёйма тўрлар, жиҳозлар, мережлар ва ҳоказо.
Стандартда асосий воситаларга кирмайдиган мулкнинг ёпиқ рўйхати берилган. Корхона уни кенгайтиришга ҳақли эмас.

Мисол


Компания ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун қиймати 12 000 000 сўмлик махсус ускуна сотиб олди.
Бундай ускуна 3 йил давомида нормал ишлатилади. Корхона ҳисоб сиёсатида активларни асосий воситаларга киритиш учун белгиланган энг охирги қиймат – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари. Ускуна сотиб олинаётган пайтдаги базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўм бўлган.
Бу активдан фойдаланиш муддати 1 йилдан кўп, аммо бухгалтерия ҳисобида бу актив жорий моддий захираларга олиб борилади. Махсус асбоблар асосий воситалар таркибига киритилмайди – бу 5-сон БҲМСнинг 4-банди талаби. 

Счётлар


Счётлар режасига Йўриқномада асосий воситалар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:

Download 87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish