Дебет 4310 Кредит 5110
Дебет 0820 Кредит 6010
12 500 000 сўм – асосий воситалар келиб тушиши акс эттирилди;
Дебет 6010 Кредит 4310
Дебет 6010 Кредит 5110
6 500 000 сўм – етказиб берувчига қарздорлик тўланди;
Дебет 0140 Кредит 0820
12 500 000 сўм – проекторнинг фойдаланишга берилгани акс эттирилди.
Вазият
2 йил мабайнида фойдаланишга топширилмаган асосий восита маънан эскирган деб ҳисобланадими
Бир хил мақсадда асосий воситаларнинг янада самарали ва тежамкор турларини ишлаб чиқариш натижасида қадрсизланган асосий воситалар маънан эскирган асосий воситалар деб ҳисобланади.
Сизнинг ҳолатингизда харид қилинган обект фойдаланишга топширилмаганлиги учун асосий восита сифатида корхона балансида ҳисобланмайди.
Асосий воситаларни харид қилиш учун капитал қўйилмаларни асосий воситалар таркибига ўтказиш пайти обект фойдаланишга топшириш санаси билан белгиланади ва бухгалтерия ҳисобида Дебет 01000800 Кредит проводкалари билан белгиланади (Счётлар режасига Йўриқнома, 8-§).
Фойдаланишга топшириш муддати бўйича ҳеч қандай қонуний чекловлар назарда тутилмаган, бироқ шуни ёдда тутиш керакки, Сиз мазкур актив билан кейинги операцияларни амалга ошириш учун унинг мақадини аниқлаб олишингиз лозим. Масалан, асосий воситалар ёки товарлар таркибига ўтказиш.
Вазият
Қандай вазиятларда бинони вақтинчалик иншоот деб ҳисоблаш мумкин? Корхона раҳбарияти бошқа шаҳардан келган ишчилар учун вақтинчалик иншоот қуришга қарор қилди.
Уни 1080 “Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётига киритиш мумкинми ёки албатта асосий воситаларга киритиш ва мол-мулк солиғини тўлаш керакми? Бу иншоотни кирим сифатида қайд қилиш ва инвентарь ёки асосий воситаларга киритиш учун қандай мезонларни қўллаш керак?
Иншоот — ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажариш, моддий қимматликларни жойлаштириш ва сақлаш, одамларнинг вақтинча бўлиши (ҳаракатланиши), шунингдек, ускуналар ёки коммуникацияларни жойлаштириш (ўтказиш, улаш) учун мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмли, ясси ёки чизиқли қурилиш тизими (Шаҳарсозлик кодексининг 2-моддаси).
Пудратчи объектдаги ишларнинг бажарилиши вақтида қурилиш майдонида ўрнатадиган бинолар ва иншоотлар вақтинчалик бинолар ва иншоотлар ҳисобланади. Уларни шунингдек, “нотитул” деб ҳам аташади, чунки улар қурилишнинг титул рўйхатига киритилмайди. Бундай иншоотлар лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмайди ва пудратчининг маблағлари эвазига қурилади. Қурилиш тугалланганидан кейин улар қисмларга ажратиб бузиб ташланади.
Асосий воситалар таркибига бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита мезонга жавоб берувчи моддий активлар киритилади:
фойдали хизмат муддати бир йилдан ортиқ;
бир бирлик, тўплам учун қиймати Ўзбекистон Республикасида харид пайтида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ.
Бундай талаблар 5-сонли БҲМС “Асосий воситалар” нинг 4-бандида белгиланган.
Барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик, нотитул иншооатлар, мосламалар ва қурилмалар хизмат муддати ва қийматидан қатъий назар, асосий воситалар таркибига киритилмайди (5-сонли БҲМСнинг 4-бандининг “е” кичик банди).
Мол-мулк солиғини тўлаш кўзда тутилмаган.
Бу тоифадаги иншоотларга қуйидагилар киради:
Объект қошидаги прораблар ва усталарнинг идоралари, омборхоналар ва бостирмалар, душ хоналари, канализация қилинмаган ҳожатхоналар ва ишчиларнинг исиниши учун хоналар.
Тўшамалар, шотилар, ўтиш кўприкчалари, хавфсизлик техникаси бўйича мосламалр.
Осма кажавалар, вишкалар, майдончалар, ҳавозалар каби воситалар, деворлар ва тўсиқлар, махсус ва меъморий безатилганлардан ташқари, сақловчи соябонлар.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, вақтинчалик, нотитул иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киради (4-сонли БҲМСнинг 6-банди).
Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қийматини вазифасига қараб ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқаринг (4-сонли БҲМСнинг 68-банди).
Вақтинчалик иншоотларни барпо этиш бўйича харажатларни қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритинг ва 2010 счётида ҳисобга олинг. Барпо этилган вақтинчалик иншоотни ваколатли шахслар: қурилиш прораби, участка бошлиғи имзолаган ва корхонанинг бухгалтерияси тасдиқлаган далолатнома асосида фойдаланишга топшириш керак. Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг кейинчалик сақланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини алоҳида фойдаланувчилар ёки объект бўйича жавобгар шахслар бўйича балансдан ташқари счётларда юритинг (4-сонли БҲМСнинг 76-банди). Бунинг учун 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти мўлжалланган.
Вақтинчалик иншоотларни бузишда бузиш учун далолатнома тузинг.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга топширишда уларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш тартибини, шунингдек, улар қийматини харажатларга киритишнинг фойдаланилаётган усулини ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.
© Материал из ЭС "ACTION: Главбух"
https://1gb.uz
Дата копирования: 17.11.2021
Do'stlaringiz bilan baham: |