Ўзбекистон республикаси давлат статистика қЎмитаси кадрлар малакасини ошириш ва


-МАВЗУ: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/68
Sana16.03.2023
Hajmi1,62 Mb.
#919600
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68
Bog'liq
Maruza matni1

3-МАВЗУ: ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ 
ОПЕРАЦИЯЛАР ҲИСОБИ. 
Нақд пулларни бевосита корхона кассасидан олиш ва сарфлаш билан 
боғлиқ муомалалар касса муомалалари деб аталади. 
Миллий валюта билан боғлиқ касса муомалалари “Юридик шахслар 
томонидан касса муомалаларини юритиш қоидалари” (ЎзР АВ томонидан 
17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга 
солинади.
Чет эл валютаси билан боғлиқ касса муомалалари “Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса 
муомалаларини юритиш” тартиби (ЎзР АВ томонидан 22.01.1999 йилда 611-
сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.
Касса муомалаларини амалга оширишда қуйидаги дастлабки ва йиғма 
ҳужжатлар ҳамда ҳисоб регистрлари қўлланилади: касса кирим ордери, касса 
чиқим ордери, пул чеки, нақд пул топшириш тўғрисидаги эълон, пул тушуми 
тўғрисидаги сумка, касса дафтари, касса кирим ва чиқим ордерларини 
рўйхатга олиш дафтари , 1-журнал ордер ва 1а ведомост. 
Янги счётлар режасига кўра кассага нақд пулларнинг киримини ва 
чиқимини ҳисобга олиб бориш учун қўйидаги ҳисобварақлар мўлжалланган: 
5010 - “Миллий валютадаги пул маблағлари”; 
5020 - “Чет эл валютасидаги пул маблағлари”. 
Ушбу ҳисобварақлар актив ҳисобварақлар ҳисобланиб, уларнинг дебет 
томонида корхона кассасига нақд пул маблағларининг қолдиғи ва кирими акс 
эттирилади, кредит томонида эса корхона кассасидан тўланадиган пул 
маблағлари ва лимитдан ортиқча пулларни банкка топшириш акс эттирилади.
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5010,5020)нинг 
бошқа счётлар билан боғланиши қуйидаги тартибда амалга оширилади: 
Ҳисоб-китоб счётидан кассага нақд пул келиб тушганда (иш ҳақи, 
нафақа, мукофатлар ва шу кабиларни бериш учун): 
Дт - 5010 -“Миллий валютадаги пул маблағлари”; 


42 
 
Кт – 5110 -“Ҳисоб-китоб счёти”. 
Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилиши: 
Дт – 6710 -“Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар”; 
 
Кт – 5010 -“Миллий валютадаги пул маблағлари”. 
Маҳсулот, иш ва хизматлар нақд пулга сотилганда: 
Дт – 5010 -“Миллий валютадаги пул маблағлари”; 
 
Кт – 9010 -9030 - Асосий фаолиятдан олинадиган даромадларни 
ҳисобга олувчи тегишли счёт. 
Инвентаризация натижасида кассада нақд пул камомади аниқланганда:
Дт – 4730 -“Моддий зарарни қоплаш юзасида ходимларнинг қарзи”; 
 
Кт – 5010 -“Миллий валютадаги пул маблағлари”. 
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олиш. 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар ўртасида ўзаро нақд 
пулсиз 
ҳисоб-китобларни 
амалга 
ошириш 
тартиби 
“Ўзбекистон 
Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомда (ЎзР АВ 
томонидан 15.04.2002 йилда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 
белгиланган. 
Банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётини очиш учун корхона 
қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим: 
корхона раҳбари имзолаган ҳисоб-китоб счётини очиш тўғрисида 
ариза; 
корхонани давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат; 
корхона уставининг нотариусдан тасдиқланган нусхаси; 
нотариус тасдиқлаган имзолар намуналари ва муҳр изи кўрсатилган 
варақча; 
корхонани ташкил этиш тўғрисида таъсис шартномаси (таъсисчилар, 
таъсисчилар умумий йиғилиши қарори)нинг кўчирма нусхаси; 
солиқ идоралари ва ижтимоий суғурта жамғармаси идораларида 
ҳисобга қўйилгани тўғрисида маълумотнома. 


43 
Ҳисоб-китоб счёти бўйича барча оператсиялар белгиланган шаклдаги 
тўлов (банк) ҳужжатлари асосида, счёт эгасининг розилиги билан амалга 
оширилади.
Қуйидаги ҳолларда корхонанинг счётидаги пул счёт эгасининг 
рухсатисиз инкасса топшириқномалари билан бошқа счётларга ўтказилиши 
мумкин: 
давлат бюджетига солиқлар бўйича қарзлар бўйича; 
суд қарори бўйича тўланадиган суммалар; 
банк кредити ёки унинг фоизини тўланиши. 
Ҳисоб-китоб муомалаларини амалга ошириш пайтида нақд пулсиз 
ҳисоб-китоблар қуйидаги шаклларда амалга ошириладиланилади: тўлов 
топшириқномалари, 
тўлов 
талабномалари, 
аккредитивлар, 
инкассо 
топшириқномалари, чеклар.
Янги счётлар режасига кўра банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул 
маблағларини ҳисобга олиш учун қўйидаги ҳисобварақ мўлжалланган: 
5110 - “Ҳисоб-китоб счёти”. 
Ушбу ҳисобварақ актив ҳисобварақлар ҳисобланиб, унинг дебети 
бўйича тушум хусусиятига қараб турли ҳисобварақлар кредитидан ҳисоб-
китоб счётига маблағларнинг келиб тушишига доир хўжалик оператсиялари, 
ҳисобварақ кредити бўйича эса - харажат йўналишига қараб турли 
ҳисобварақлар дебетига ҳисоб-китоб счётидан маблағларни ҳисобдан 
чиқаришга доир хўжалик оператсиялари акс эттирилади. 
1-машқ 
1). 15.09.20__ га кассирнинг ҳисоботи. 15.09.20___ га кассадаги қолдиқ 
– 1200 сўм.
15.09.20__ даги муомалалар: 
Ҳисоб-китоб варағидан хизмат сафари учун нақд пул олинди – 200000 
сўм; 
Корхона муҳандиси Р.Раҳимовга хизмат сафари учун ҳисоби 
бериладиган пул берилди – 200000 сўм; 


44 
Корхона ишчи, хизматчиларига август ойи учун иш ҳақи тарқатиш 
мақсадида ҳисоб-китоб варағидан нақд пул олинди – 3 000 000 сўм; 
№5-ведомост билан иш ҳақи тарқатилди – 3 000 000 сўм; 
Моддий жавобгар шахс томонидан камомад суммаси кассага тўланди – 
110000 сўм; 
Кассага тўланган камомад суммаси ҳисоб-китоб варағига киритилди – 
110000 сўм. 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish