Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


Версиялар – умумий, айрим ва ишчи версияларга бўлинади



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Версиялар – умумий, айрим ва ишчи версияларга бўлинади. 
Умумий версия – жиноят воқияси, уни юридик квалификациялаш, 
муайян шахсни айбдорлик даражасига қараб тузилади.
Айрим тергов версиялари - бўлиш учун айрим холатни, ишдаги 
воқеа, предметлар хизматлар тушинилади. 
Ишчи версиялари – асосан ташкилий – тергов характерига эга бўлиб,
дастлабки тергов тугагандан кейин у ҳам ўзининг аҳамиятини йўқотади. 
Версияларни тузиб чиқиш – бу мураккаб фикрлаш жараѐнидир. У узуқ-
юлуқ эҳтимол тутилган маълумотлардан тўла-тўкис ва ишончли 


маълумотлар сари ўтиб боришдаги муҳим босқичдир. Бунда мантиқий 
фикрлаш (тафаккур) усуллари – анализ ва синтез, индукция, дедукция ва 
аналогия катта аҳамиятга эга.
Анализ ва синтез мантиқий фикрлашнинг ўзаро алоқадор ва ўзаро 
боғлиқ усуллари ҳисобланади. Бу қоида тергов қилиш жараѐнида тўла рўѐбга 
чиқарилади. Унинг дастлабки даврида одатда тергов қилинаѐтган ҳодисани 
тавсифловчи тарқоқ далилларгина бўлади. Терговчи ана шу далилларнинг 
турли жиҳатлари ва аломатларини таҳлил этар экан, уларни синтез ѐрдамида 
умумлаштиради ва шу асосда текширилаѐтган ҳодисага оид турли-туман 
изоҳлар топади. 
Индукция 
– 
бу 
хусусийдан 
умумий 
сари, 
далиллардан 
умумлаштиришлар сари фикр юритиш усулидир. Тергов қилишнинг 
дастлабки босқичидаѐқ бу усулдан фойдаланиш, турли далилларни, уларнинг 
айрим жиҳатларини умумлаштириш иш бўйича версия тариқасида иштирок 
этувчи тахминий хулосаларга келиш имконини беради.
Дедукция – умумийдан хусусий сари фикр юритиш усули, яъни 
умумий қоидалардан хусусий хулосаларга ўтишдир. Бу усул ѐрдамида 
версиялар тузиб чиқиш учун илмий ва тажрибага асосланган қоидалардан 
фойдаланилади, улар текширилаѐтган ҳодиса, воқеа, далил билан 
таққосланади. Масалан, агар тўппонча стволи каналида чирк бўлмаса, ўқ 
отилгандан кейин ствол каналидаги мой албатта йўқ бўлиб кетиши ва чирк 
ҳосил бўлиши ҳақидаги билимдан фойдаланиб, ана шу тўппончадан ўқ 
узилмагани тўғрисида хусусий хулоса чиқариш мумкин. Индукция ва 
дедукция версияларни бир-биридан ажратмаган ҳолда олға суришда 
қўлланилади ва ўзаро узвий боғлиқдир.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish