Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


бўлмайдиган, жиноятни очишга - исботлашга



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

бўлмайдиган, жиноятни очишга - исботлашга муҳим бўлган далилларни 
топишни таъминлайдиган ҳаракатдир
Кўздан кечиришда суриштирувчи, терговчи ўз олдида қўйдаги 
вазифаларни қўяди: 
- воқеа юз берган жойнинг холатлари билан шахсан танишиш; 
- иш бўйича ахамиятли бўлган далилларни, изларни ва буюмларни 
топиш, қайд қилиш ва олиб қўйиш: 
- жиноий воқеа натижасида юз берган ўзгаришни топиш; 
- жиноят воқеаси холатлари бўйича суриштирувчини, терговчини 
қизиқтирувчи баъзи масаларни ҳал қилиш.
- хусусий версияларни тузиш ва уларни текшириш: 
- бевосита жиноятчилар ѐки қидирилиши керак бўлган жиноий гурух
азолари, кишилар тўғрисида кўрсатувчи маълумотларни топиш: 
- гумонланивчининг ва гувохларнинг кўрсатувларини текшириб 
кўришга имкон берадиган маълумотлар йиғиш. 


Ҳодиса жойи деганда - жиноят содир бўлган жойни, жиноятга 
тегишли бўлган нарсаларни (излар, қурол сифатида ишлатилган 
предметларни ашѐвий далилларни топилган жойларини, жиноятда 
гумонланувчи шахсни ушлаган жойи ва бошқа маълумотлар олинган 
жойларни тушунмоқ лозим. 
Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш дегандажиноятни 
очишга ѐрдам берадиган ва айбдорни фош қилиш мумкин бўлган 
холатларни бевосита ўрганиш, далиллар топиш уни процессуал 
мустахкамлаш учун кечиктириб бўлмайдиган тергов харакати 
тушинилади.
«Воқеа содир бўлган жой» атамаси - шартли терминдир. Жиноят 
содир қилинган жойгина (Контрабанда ва Божхонага оид қонунларни 
бузилиши аникланган жой, масалан: Божхона масканаси, комплекси, пост, 
терминал, айланма йўллар) воқеа содир бўлган жой бўлиб қолмай балки, 
товар моддий бойликлар, контрабанда буюмлари, транспорт воситалар ва 
бошқа шунга ўхшаш аникланган, яширилган, топилган жой хам воқеа содир 
бўлган жой бўлиши мумкин, чунки жиноятчилар ўзлари ушбу буюмларни 
божхона назоратидан яшириш максадида ташкил этадилар (яширин 
омборлар «Ямалар» ва бошқалар). 
Масалан, жиноятчилар Божхона чегарасидан ноқонуний равишда 
товар, моддий бойликларни ѐки контрабанда буюмларини ўтказиш 
максадида олдиндан уларни каердадир тўплайди, саклайди, шунингдек, 
ноқонуний олиб келинган жиноят буюмларини хам қаердадир яширадилар.
Демак, бу ер ҳам воқеа жойи бўлиб хисобланади. Бундай вақтда 
суриштирувчи, терговчи мавжуд холатларнинг хаммасини аниқлаши, бунинг 
учун жиноий воқеа содир бўлган жойни синчиклаб кўздан кечириши ва 
шундан кейин кўздан кечириш натижаларидан жиноятни очиш ва айбдорни 
фош қилиш, қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш учун фойдаланиши 
керак. 
Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда суриштирувчи, 
контрабанда-тезкор ходими, жиноят субъектлари ҳакида, транспорт 
воситалари ва контрабанда буюмлари ҳакида маълумот олиши мумкин. 
Масалан, божхона назоратидан ташқари, айланнма йўл оркали аникланган 
воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда топилган транспорт 
воситалари, одам ва хайвон оѐқ изларидан жиноятчилар неча киши 
бўлганлигини, жинсини, тахминий бўйини ва харакат йўналишини аниқлаш 
мумкин. 
Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда тўпланган маълумотлар 
ва далиллар жиноятчини, дастлабки тергов ва суд мухокамасида жиноий 
харакатларини, фош килиш, исботлаш учун кўрсатувчи маълумотлар 
манбаси бўлишда замин яратади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish