Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


Криминалистик (тергов) тактиканинг тизими ва манбалари



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

2. Криминалистик (тергов) тактиканинг тизими ва манбалари. 
Криминалистика (тергов) тактикаси – криминалистика фанининг 
тизими бўлимларидан бири бўлиб тергов фаолиятини ташкил этиш ва амалга 
ошириш қонуниятлари тўғрисидаги тизимлаштирилган билимлар мажмуидан 
иборатдир. Унинг ҳозирги вақтга келиб шакланиб бораѐтган тизими турли 
даражадаги мураккаблик ва мазмунга эга бўлган ўзаро боғлиқ бир қанча 
қисмлардан ташкил топади. 
Умумий кўринишда криминалистик тактика тизими қуйидаги иккита 
асосий ўзаро боғлиқ қисмларни ўз ичига олади: 
1) криминалистик тактиканинг умумий қоидалари; 
2) криминалистик тактиканинг махсус қисми. 
Умумий қоидалар – криминалистика мазкур бўлимининг моҳияти ва 
тергов фаолиятини ташкил этишга доир билимларни ўз ичига олувчи илмий 
асосидир. Криминалистик тактиканинг умумий қоидалари ўз навбатида 
иккита кичик қисмларга бўлинади: 
а) криминалистик тактиканинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва 
замонавий ҳолатига доир билимларни бирлаштирувчи илмий муаммолари: 
- криминалистик тактиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи, 
- криминалистик тактиканинг предмети, 
- криминалистик тактиканинг тизими, 
- криминалистик тактиканинг вазифалари, 
- криминалистик тактиканинг манбалари, 
- криминалистик тактиканинг принциплари, 
- криминалистик тактиканинг илмий билимлар тизимида тутган ўрни 
ва ҳоказо. 
б) Тергов фаолиятини ташкил этишнинг илмий асослари: 
- тергов фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги криминалистик 
таълимот,
- жиноятларни тергов қилишни режалаштириш, 
- терговчиларнинг тезкор ходимлар билан ўзаро ҳамкорлиги, 
- тергов фаолиятида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларидан 
фойдаланишни ташкил этиш, 


- жиноятларнинг олдини олишга доир фаолиятни ташкил этиш, 
- тактик усуллар ва тавсиялар тўғрисидаги криминалистик таълимот, 
- тактик операциялар, 
- тергов вазиятлари, 
- тактик ечимлар, 
- терговчилар меҳнатини илмий асосда ташкил этиш ва ҳоказо. 
2. Криминалистик тактиканинг махсус қисми жиноятларни тергов 
қилиш ва суд тергови жараѐнида суднинг ҳамда терговчининг ҳаракатларини 
тайѐрлаш ва ўтказишга доир билимлар тизимидан иборатдир. Бу 
билимларнинг мазмунидаги фарқ махсус қисмни ҳам иккита нисбатан 
мустақил таркибий элементга бўлишни тақозо этади: 
а) жиноятларни тергов қилиш жараѐнида айрим тергов ҳаракатларини 
ўтказиш тактикаси: 
- терговни кўздан кечириш ва гувоҳлантириш тактикаси, 
- сўроқ қилиш ва юзлаштириш тактикаси, 
- тинтув қилиш тактикаси, 
- қўлга тушириш ва ҳибсга олиш тактикаси, 
- таниб олиш учун кўрсатиш тактикаси. 
- тергов эксперименти тактикаси, 
- кўрсатувларни воқеа юз берган жойнинг ўзида текшириш ва 
аниқлаштириш тактикаси, 
- суд экспертизаларини тайинлаш ва ўтказиш тактикаси, 
- қидирув тадбирлари тактикаси. 
б) судлов ишларини юритиш жараѐнида айрим тергов ҳаракатлари 
тактикаси: 
- суд тергови тактикаси, 
- суд кўздан кечириши тактикаси, 
- кўрсатувларни воқеа юз берган жойнинг ўзида текширув тактикаси. 
Криминалистик тактиканинг охирги қисми эндигина шакллана 
бошлаган ва у барча мутахассислар томонидан эътироф этилган эмас. Бироқ 
суд терговини ташкил этиш масалаларига дахлдор талай ишлар пайдо 
бўлгани муносабати билан уларни криминалистик тактик билимлар 
тизимидан чиқариб ташлаш нотўғри бўлар эди. Қолаверса, суд ислоҳоти 
ривожланган сайин мазкур муаммолар тобора катта амалий ва назарий 
аҳамият касб этади. 
Криминалистиканинг бошқа бўлимлари сингари криминалистик 
тактика жиноятларни олдини олиш, уларни очиш ва тергов қилишда, яъни 


жиноятчиликка қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 
аввало, суриштирувчи, терговчиларга ѐрдам кўрсатишга даъват этилгандир. 
Криминалистик тактиканинг умумий мақсади бир қатор вазифаларни 
ҳал қилиш жараѐнида – криминал амалиѐтнинг ҳозирги ҳолатини ва унинг 
ривожланиш йўналишларини, шу жумладан жиноий жавобгарликка 
тортилаѐтган 
шахслар, 
гувоҳлар 
ва 
жиноят 
процесси 
бошқа 
иштирокчиларининг тергов ва суддаги хулк-атворини ўрганиш. Бу 
жиноятчилар муҳитидаги мавжуд анъаналар, алоқалар ва муносабатларни, 
жиноятчиларнинг ўзаро мулоқотда бўлиш усуллари ва воситаларини, 
жиноятчиларни контрабанда йўли билан, буюмларни божхона назоратидан 
яшириш усулларини (масалан: турли хуфиѐна, махфий жойларни, 
туйникларни жиҳозлаш йўли билан) божхона органлари суриштирувчи, 
контрабанда тезкор ходимларини, терговчи ҳамда судьяларни алдаш учун 
ҳийла-найрангларни ўрганишга тааллуқлидир. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish