161
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Бундай таъсир даражаси иқтисодиётда банк активлари-
нинг тақсимоти инструментларини амал қилиши жараё-
нида намоён бўлади.
Банк активларининг тақсимоти инструментлари – за-
рур ҳолатларда иқтисодиётда молиявий маблағларга
бўлган талаб таҳлили орқали кредит ресурсларини макро
ва микро даражада бошқариш борасидаги чора-тадбир-
лар мажмуи ҳисобланади (4.2-расм):
Кредитлаш
сиёсати
Кредитлаш
стандартлари
Ваколатларни
белгилаш
Кредит лимитларини
ўрнатиш
Қайта
молиялаштириш
ставкаси
Фоиз
коридори
сиёсати
Иқтисодий
меъёрлар
назорати
МИКРО ИНСТРУМЕНТЛАР
МАКРО ИНСТРУМЕНТЛАР
4.2расм. Тижорат банкларида активларни микро
ва макро тақсимоти инструментлари
108
Тижорат банклари актив амалиётлари ҳажмини тар-
тибга солишда Марказий банкнинг пул-кредит сиёса-
ти алоҳида ўрин эгаллайди. Марказий банк пул-кредит
сиёсатини амалга оширишда
унинг анъанавий инстру-
ментларидан қайта молиялаш сиёсати, мажбурий захира
сиёсати, очиқ бозор сиёсати, валюта сиёсати ва депозит
сиёсатидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. На-
фақат тараққий этган мамлакатларда, балки кўпчилик
ривожланаётган давлатларда ҳам
анъанавий монетар
инструментлар пул-кредит сиёсатини амалга ошириш-
нинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда.
108
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
162
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Пул-кредит сиёсатининг иқтисодиётга таъсири алоҳи-
да трансмиссион каналлар орқали амалга оширилади.
Асосий каналлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш
мумкин:
-
фоиз канали;
- кредит канали;
-
валюта курси канали;
- инфляцион кутилмалар канали;
- активлар баҳоси канали.
Фоиз канали – пул-кредит сиёсатининг иқтисодиётга
таъсир этувчи анъанавий канали ҳисобланади.
Марка-
зий банк фоиз ставкасининг ўзгариши иқтисодиётдаги
умумий фоиз ставкалари даражасига таъсир кўрсатиб,
инвестиция/жамғарма даражасини ўзгартириш орқали
иқтисодиётдаги ялпи талабнинг ўзгаришига олиб келади.
Ялпи талабнинг ўзгариши, ўз навбатида, инфляция дара-
жасига таъсир этади. Марказий банкнинг асосий фоиз
ставкаси ва ялпи талаб орасида тўғридан-тўғри боғлиқ-
лик мавжуд бўлмаса-да, фоиз ставкаси ўзгаришининг
таъсири бошқа каналлар орқали ҳам амалга ошади. Ўз-
бекистон Респуб ликаси Марказий банки қайта молиялаш
ставкасининг иқтисодиётдаги фоиз ставкаларига таъсири
бўйича таҳлиллар улар орасида барқарор боғлиқлик
мавжудлигини кўрсатмоқда. Айни вақтда
трансмиссион
механизм фоиз каналининг таъсирини Ўзбекистон ша-
роитида чекланганини банклараро пул бозорининг
шаффоф эмаслиги ва етарлича ривожланмаганлиги би-
лан изоҳлаш мумкин.
Хусусан, банклараро пул бозорида тижорат банклари
фао лиятининг сустлиги ва операциялар ҳажмларининг
кичиклиги фоиз каналининг самарадорлигини пасайти-
ради.
Ушбу фикримизнинг яққол далилини Марказий банк
томонидан қайта молиялаштириш ставкаси фоизининг
белгиланиши мисолида кўришимиз
мумкин
(4.3-расм):