Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   114
Bog'liq
kitob 001

Ҳасан Ўткирович Раҳматов
нинг камайиши муддати ўтган кредитлар миқдорининг 
ўсиши ҳисобига юз берган бўлса, у ҳолда, тижорат банки-
нинг жорий ликвидлилик даражаси сезиларли даражада 
пасаяди. Бу эса, ўз навбатида, банкнинг комиссион даро-
мадлари миқдорининг камайишига олиб келади.
Жаҳон амалиётида тижорат банклари кредит опера-
цияларининг ҳажми жами даромад келтирувчи активлар-
нинг ўртача 80–85 фоизигача ҳиссасини ташкил қилиши 
ва Ўзбекистон тижорат банкларида бу кўрсаткич ўртача 
60–65 фоизни ташкил қилишига қарамасдан олинадиган 
даромадлари даражасининг пастлиги тижорат банклари 
кредит сиёсатларининг номукаммаллигидан далолат бе-
риб, кредитларнинг оптимал жойлаштирилмаганлигини 
кўрсатади. Ушбу ҳолат банк активлари таркибини опти-
маллаштиришдаги салбий ҳолатлардан биридир.
Хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан тижорат 
банкларининг активларини бошқариш масаласи илмий 
асосда тадқиқ қилинган ва илмий хулосалар шакллан-
тирилган, илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб 
чиқилган.
Лаврушиннинг фикрига кўра, тижорат банкларининг 
активларини бошқаришда асосий эътибор гуруҳлаш ва 
таркибий таҳлилга қаратилиши лозим, шундагина ҳар 
бир гуруҳ операциялардан олинган фойданинг даражаси 
ва барқарорлигига реал баҳо бериш мумкин. Биз Лавру-
шиннинг ушбу хулосасига тўлиқ қўшиламиз ва қўшимча 
сифатида айтмоқчимизки, тижорат банкларининг молия-
вий барқарорлигини баҳолашда қиёсий таҳлил усули 
ҳам муҳим ўрин тутади. Бунда қиёсий таҳлилни бошқа 
банклар билан амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб 
ҳисоблаймиз. Шу билан бирга, К.Скиннернинг фикри-
га кўра, банк активларини бошқариш самарадорлигини 
ошириш учун қуйидаги йўналишларни кучайтириш ло-
зим:
- видеобанкингни ривожлантириш;


182
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
- алоқа каналларини янги технологиялар билан жиҳоз-
лаш;
- онлайн банкинг технологиясини такомиллаштириш;
- автоматлаштирилган клиринг палаталари фаолияти-
ни такомиллаштириш
124
.
Яна бир мутахассис Ф.Мишкиннинг хулосасига кўра, 
тижорат банклари активларини бошқариш самарадор-
лигини таъминлашда молиявий инновацияларга асосий 
эътиборни қаратиш лозим. Фоиз ставкаларининг сези-
ларли даражада тебраниши янги молиявий маҳсулотлар-
га бўлган талабнинг ўзгаришига бевосита ва кучли таъсир 
қилувчи муҳим иқтисодий омил ҳисобланади.
Ўтган асрнинг 1950-йилларида уч ойлик хазина век-
селлари фоиз ставкаларининг тебраниши 1,0 фоиздан 
3,5 фоизгача диапазонда, 1970-йилларда 4,0 фоиздан 
11,5 фоизгача, 1980-йилларда 5,0 фоиздан 15,0 фоизгача 
бўлган диапазонни ташкил этди. Фоиз ставкаларининг бу 
қадар кучли тебраниши капитал қийматининг сезиларли 
даражада ошишига ёки камайишига олиб келди, инвес-
тицияларнинг қайтиши борасидаги ноаниқлик кучайди. 
Мишкин АҚШ мисолида молиявий инновациялар банк 
тизимининг барқарорлигини таъминлашдаги ролини 
асослаб берган. Аммо ушбу хулоса Ўзбекистон иқтисо-
диёти учун ҳозирча амалий аҳамиятга эга эмас. Чунки 
республикамизда қимматли қоғозларни муомалага ки-
ритиш масаласи ўз ечимини топиши лозим.
Мутахассислар фикрига кўра, тижорат банкларининг 
кредитлаш амалиётини такомиллаштириш учун қуйидаги 
шарт-шароитлар мавжуд бўлиши шарт:
- давлатнинг самарали инвестиция ва саноат сиёса-
тининг мавжудлиги (молиявий ресурсларни аниқ жой-
лаштириш йўналишлари кўрсатилган ҳолда);
- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан 
боғлиқ бўлган рискларни қисқартириш асосий йўналиши 
124
Скиннер К. Будущее банкинга. Пер. с англ. – Минск: Гревцов Па-
блишер, 2009. – С. 294.



Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish