1
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Ҳ.Ў. РАҲМАТОВ
БАНК АКТИВЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ:
ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВ
ВА ЕЧИМЛАР
Монография
ТОШКЕНТ
“IQTISOD-MOLIYA”
2020
2
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
УЎК:
КБК:
Иқтисод фанлари доктори, профессор
А.А. Хашимов таҳрири остида
Тақризчилар: и.ф.д., проф. Б.А. Хасанов;
и.ф.д., доц. Ш.И. Мустафақулов;
и.ф.д. Д.А. Рахмонов
Банк активлари самарадорлигини ошириш масалалари:
замонавий ёндашув ва ечимлар: Монография / Ҳ.Ў. Раҳматов; – Т.:
“Iqtisod-Moliya”, – 292 б.
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва модернизациялаш шароитида тижо-
рат банклари фаолиятини халқаро банк фаолияти стандартларига трансформа-
ция қилиш орқали ўзларининг ривожланиш стратегиясини ўзгартиришга фаол
киришмоқда. Бундай шароитда тижорат банкларидан ресурс базасини юқори
даромадли актив амалиётларга жойлаштиришни назарда тутадиган янгича ёнда-
шувларни амалга ошириш талаб этилади.
Ушбу монография тижорат банклари активлари самарадорлигини оши-
риш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ўз ичига олган. Унда банк
активларининг самарадорлигини ошириш хусусидаги илмий-назарий қа-
рашлар, анъанавий ва илғор усуллари тизимлаштирилиб, муаллифлик ёнда-
шувлари таклиф этилган, банк активлари самарадорлигини оширишда риво-
жланган мамлакатлар тажрибасини тадқиқ этиш асосида тижорат банклари
тизимидаги инновацион дастурий таъминот ва махсус платформалар хизмат-
ларидан фойдаланишнинг замонавий усуллари келтирилган. Тижорат банкла-
ри активлари сифатини интенсив оширишнинг амалий ва услубий муам-
молари тадқиқ этилиб, такомиллаштириш механизмлари ишлаб чиқилган,
тижорат банклари активларнинг самарадорлигига таъсир қилувчи омилларнинг
эконометрик таҳлили натижасида банк капиталлашуви даражасини ошириш
асосида банк кредитларининг ўртача фоизини оптималлаштириш таклифлари ва
прогнозлари ишлаб чиқилган.
Монография тижорат банклари активлари самарадорлигини ошириш масала-
лари билан қизиқувчи иқтисодиёт йўналишидаги олий ўқув юртларининг ўқитув-
чилари, доктoрантлари, магистратура талабалари ва банк мутахассислари ҳамда
кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Монография Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясининг
2019 йил 30 сентябрдаги Кенгаш қарорига асосан чоп этишга
тавсия этилган.
УЎК:
КБК:
ISBN 978-9943-13-888-
3
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Do'stlaringiz bilan baham: |