Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   114
Bog'liq
kitob 001

Иқтисодий масалалар 
Актив ва пассив 
амалиётлар 
мутаносиблиги таҳлилини 
такомиллаштириш 
Активлар мониторинги ва 
назоратини самарали 
ташкил этиш 
1.2­расм. Тижорат банклари активлари 
самарадорлигини оширишнинг услубий 
масалалари
21
21
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


30
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
Фикримизча, ушбу масалалар ечимига индивидуал 
ёндашиш тижорат банклари активларининг реал баҳо-
сини аниқлаш ҳамда муаммоли активлар ҳажмини ка-
майтиришнинг комплекс механизмини ишлаб чиқишга 
кўмаклашади. Банклар фаолиятида ҳуқуқий асосларни 
мустаҳкамлаш нафақат соғлом банк тизимини шакллан-
тириш, балки иқтисодиётнинг стратегик тармоқларида 
ҳам молиявий ҳолатни бир маромда сақлаб туришга хиз-
мат қилади. Бунда қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор 
қаратиш зарур:
- банклар актив амалиётлари самарадорлигини таъ-
минлаш бўйича амалдаги қонунчилик базасини яхши-
лаш, бунда муаммоли банк активларини юзага келти-
рувчи омилларни бартараф этиш, Марказий банкнинг бу 
борадаги назорат дастакларини мукаммаллаштиришга 
алоҳида эътибор қаратиш;
- актив амалиётлар юзасидан корпоратив бошқарув 
органлари роли ва масъулиятини ошириш борасидаги 
талабларни мустаҳкамлаб бориш, корпоратив бошқарув 
усуллари ва механизмларини халқаро меъёрлар асосида 
такомиллаштириш ва сифатини ошириш;
- банк активларини бошқаришда банк Бошқаруви би-
лан банк Кенгаши ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий 
асосларини мустаҳкамлаш, хусусан, бунда банк Кенгаши-
нинг назорат тизими ҳамда банкни молиявий жиҳатдан 
соғломлаштиришдаги ролини кучайтириш ва ҳ.к.
Ҳозирги кунда миллий иқтисодий ва жаҳон молия бо-
зори тажрибасига асосланган ҳолда мамлакатимиз банк 
тизими фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда банк ти-
зими қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, банклар ва 
тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро манфаатли 
ҳамкорликни кучайтириш мақсадида бир қатор тизимли 
чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. 
Натижада нафақат банк тизимининг асосий иқтисо-
дий кўрсаткичлари бўйича умумқабул қилинган халқаро 


31
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
меъёрларга, балки айрим йўналишлар бўйича ундан ҳам 
юқори кўрсаткичларга эришилмоқда. Жумладан, банк ти-
зимининг жорий ликвидлик даражаси 01.07.2019 й. ҳола-
тига кўра, 27 109 млрд. cўм – 85,8 фоиздан юқори бўлиб, 
бу жаҳон амалиётида умумқабул қилинган кўрсаткичдан 
(минимал талаб 30 фоиз) 2.5 баробардан ҳам ортиқдир, 
ликвидлиликни қоплаш меъёри 170,7 фоизни (минимал 
талаб 100 фоиз) ва соф барқарор молиялаштириш меъё-
ри 107,9 фоизни (минимал талаб 100 фоиз) ташкил этди. 
Бугунги кунда тижорат банклари томонидан кредитлаш 
амалиётининг сезиларли даражада кенгайтирилиши на-
тижасида 2018 йил якуни бўйича банклар капиталининг 
етарлилик даражаси кўрсаткичи 2017 йилга нисбатан
3,2 фоиз бандга камайиб, таваккалчиликни ҳисобга ол-
ган ҳолдаги активларга нисбатан 15,6 фоизни (минимал
талаб 13 фоиз) ташкил этди
22
.
Бунда ҳисобот йилида Марказий банк томонидан 
банкларнинг капитал етарлилиги ва ликвидлилик кўрсат-
кичларининг салбий ўзгариши ва тегишли меъёрларнинг 
бузилишини олдини олиш мақсадида “олдиндан чора 
кўриш” тизимининг жорий этилиши ўз самарасини бер-
ди.
Шу билан бирга, банк тизимидаги мавжуд вазиятдан 
келиб чиқиб, активларни жойлаштириш бўйича банк 
хизматлари кўрсатиш, активлар бўйича эҳтимолий захи-
ралар яратиш борасидаги амалдаги меъёрий ҳужжатлар-
га тегишли ўзгартиришлар киритиб борилмоқда.
Айни пайтда банк хизматлари бозорида соғлом рақо-
бат муҳити ривожланиб бораётганлиги банк активлари 
самарадорлигини оширишнинг қуйидаги ташкилий 
талабларига чуқур эътибор қаратишни тақозо этмоқда: 
- тижорат банкларида актив амалиётларни амалга 
оширувчи қўмиталарнинг кредитлар ажратишда хатарли 
22
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг http://cbu.uz расмий сайти 
маълумотлари.


32
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ҳолатларни қисқартириш, ликвидлик билан боғлиқ ха-
тарларни тўғри баҳолашдаги масъулиятини ошириш;
- банк активларини тўғри жойлаштириш, активлар си-
фати ва даромадлилик даражасини таъминлашга масъул 
бўлган бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш; 
- мазкур жараёнга бевосита боғлиқ бўлган ходимлар 
салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбир-
лар амалга ошириш.
Тижорат банклари активлари самарадорлигини таъ-
минлашда активларни жойлаштириш борасида таркибий 
тузилмалар фаолиятига талабларни кучайтириш муҳим 
аҳамиятга эга. Шу мақсадда банклар олдига банк Кенга-
ши томонидан банк Бошқаруви раиси ва аъзолари, ички 
аудит бўлими раҳбарларининг банк активлари, кредит ва 
инвестиция портфеллари, даромадлилик ва ликвидлилик 
кўрсаткичлари ҳолати бўйича ҳисоботларини мунтазам 
равишда ҳар чоракда кўриб чиқиш ва таъсирчан чора-
лар белгилаб амалга ошириш амалиётидан кенг фойда-
ланиш вазифаси қўйилди. Бундан ташқари, активларни 
диверсификация қилиш, кредит портфелини яхшилаш, 
таваккалчиликларни самарали бошқаришни назорат қи-
лиш мақсадида ҳар бир банкда бевосита банк Кенгашига 
бўйсунувчи Таваккалчиликларни назорат қилиш қўмита-
лари ташкил этилди. Тижорат банкларида активлар сама-
радорлигини оширишнинг иқтисодий масалалари банк 
активларини мақбул жойлаштириш ва доимий монито-
рингини амалга ошириш жараёнига қатъий талабларни 
белгилашни назарда тутади. Улар қуйидагилардан ибо-
рат:
- банк активларини жойлаштиришнинг дастлабки 
босқичларида қарздорларнинг тўловга қобилиятини 
комплекс таҳлил қилиш механизмини жорий этиш;
- банкларда активларни кенг диверсификация қилиш, 
кредит портфелини соғломлаштириш орқали таваккал-
чиликларни самарали бошқаришга қаратилган чора-тад-


33
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
бирларни ишлаб чиқиш ва иқтисодий вазиятдан келиб 
чиқиб уларга зарур ўзгартиришлар киритиб бориш;
- банк активлари сифати устидан доимий, таъсирчан 
мониторинг олиб бориш, банк активлари билан боғлиқ 
муаммоли ҳолатларни дастлабки босқичларда аниқлаш 
ва бартараф этиш механизмини мустаҳкамлаш;
- салоҳиятли мижозларга янги ва замонавий банк 
хизматлари турларини таклиф этиш орқали активлар 
ҳажмини ошириб бориш, бу каби мижозлар билан 
индивидуал ишлаш тизимини жорий этиш.
Тижорат банклари активлари билан боғлиқ амалиёт-
лар самарадорлигини ошириш муҳим макро ва микро-
иқтисодий аҳамиятга эга масалалар қаторига киради. 
Банк активлари самарадорлигининг иқтисодий 
аҳамияти банклараро актив амалиётларни халқаро 
капитал ва молия бозори конъюнктурасига таъсири 
билан белгиланади. Айниқса, халқаро миқёсда банк 
активларининг қадрсизланиши жаҳон иқтисодиётида 
танглик ҳолатини келтириб чиқарувчи омилга айланиш 
хавфи юқори ҳисобланади. 
Шу ўринда таъкидлаш зарурки, 2008 йилда бошлан-
ган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамда унинг 
алоҳида олинган давлатлар ва ҳудудларга таъсири оқи-
батлари Ўзбекистон банк-молия тизими ресурс базаси-
нинг нақадар мустаҳкам ва барқарор эканлигини яна 
бир бор амалда исботлади. Бундан ташқари, республи-
камизда халқаро стандартлар асосида самарали банк 
назоратининг амалга оширилиши, банк ликвидлилиги ва 
активлари сифати устидан доимий мониторинг олиб бо-
рилиши барча банкларга етакчи халқаро рейтинг агент-
ликлари – “Fitch Ratings”, “Мoodys”, “Standard&Poors”дан 
олинган ижобий рейтинг баҳоларини қайта тасдиқлаш 
имконини бермоқда.
“Мoodys” халқаро рейтинг агентлиги эса ўзининг 
“Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқбол-


34
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
лари” ҳисоботида Ўзбекистон банк тизимини кетма-кет 
тўққизинчи йил “барқарор” деб баҳолади.
Фикримизча, микро даражада банк актив амалиётла-
ри самарадорлигини ошириш заруратини юзага келти-
рувчи ўта муҳим жиҳатлар ҳам мавжуд.

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish